ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2022 й. 20-сон "Маданият, санъат ва спорт йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига кириш учун белгиланган имтиёзлар оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2022 й.

N 20



МАДАНИЯТ, САНЪАТ ВА СПОРТ

ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ УЧУН БЕЛГИЛАНГАН

ИМТИЁЗЛАР ОПТИМАЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда маданият, санъат ва спорт соҳаларини изчил ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, маданият, санъат ва спорт йўналишлари бўйича республика ва халқаро танловлар, спорт мусобақалари ғолибларига олий таълим муассасаларига кириш учун белгиланган имтиёзларни оптималлаштириш ҳамда мазкур соҳалар бўйича рақобатбардош кадрлар тайёрлаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 январдаги

20-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорида:


а) 4-илованинг 4-банди ўн биринчи хатбошисидаги "мусиқа" сўзидан кейин "рақс, театр, фольклор йўналишлари" сўзлари қўшилсин;


б) 5-иловада:


1-банддаги "спортнинг олимпия турлари, шу жумладан спортнинг техник ва амалий турлари, "Кураш" миллий спорт тури, шахмат, шашка, автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель" сўзлари "Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича фақат олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва спорт мусобақаларининг (Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин)) индивидуал турларида ғолиб чиққан академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар, мусиқа, рақс, театр, фольклор, шунингдек тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн, йўналишларидаги танловлар бундан мустасно.";


2-1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2-1. Катталар ва ёшлар ўртасида Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошлангунига қадар олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига қўшимча давлат гранти асосида кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклларига имтиҳон синовларисиз қабул қилинадилар.";


2-2-банди "Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн" сўзларидан олдин "Мусиқа, рақс, театр, фольклор, шунингдек" сўзлари қўшилсин;


3-банддаги "мусобақаларнинг (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1 - 3-ўринлар)" сўзлари "спорт мусобақаларининг (Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 23-банди ўн иккинчи хатбошидаги "Бадиий академиянинг" сўзларидан олдин "Маданият вазирлигининг мусиқа, рақс, театр, фольклор, шунингдек" сўзлари қўшилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 мартдаги 143-сон қарорида:


8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Қуйидагилар:

"Давр банк" ХАТБнинг (кейинги ўринларда банк деб аталади) Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муқимий кўчаси, 7/3-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон бадминтон федерациясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 0,3 га ер участкасида жойлашган маънан эскирган икки қаватли бинони банк томонидан бузган холда (литер 0002) банкнинг маблағлари ҳисобидан замонавий кўп қаватли биноларни (кейинги ўринларда бино деб аталади) 2023 йил якунига кадар банк мулки сифатида қуриш;

қуриб битказилган ва белгиланган тартибда фойдаланишга топширилгандан сўнг бинони бир кисмини (1100 кв.м) хомийлик кўринишида Ўзбекистон бадминтон федерацияси балансига беғараз асосда бадминтончилар учун ётоқхона сифатида ўтказиш;

"Капитал банк" АТБ ва "Давр банк" ХАТБни Ўзбекистон бадминтон федерациясига бош ҳомий сифатида бириктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.";


Қуйидаги таҳрирдаги 8-1-банд қўшилсин:

"8-1. Белгилансинки, қарорнинг 8-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган бино фойдаланишга топширилгандан сўнг, банкка мулк ҳуқуқи, у жойлашган ер участкаси ижара ҳуқуқи асосида расмийлаштирилади, бинони бир кисми (1100 кв.м) бундан мустасно".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 январь






















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск