ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2022 й. 26-сон "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2022 й.

N 26




ЕТИМ БОЛАЛАР ВА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН

МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ ҲАР ТОМОНЛАМА

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ҚАРАТИЛГАН "МЕҲР

ДАФТАРИ" ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сон қарорига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини руёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Меҳр дафтари" тизими жорий этилсин:

а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари, Оилавий болалар уйлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари ва "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси бўлинмаларидаги (кейинги ўринларда - ўқув-тарбия муассасалари) тарбияланувчиларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини амалга оширишга кўмаклашиш, шу жумладан:

болаларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлиш сабабларини ҳар томонлама ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларни рағбатлантириш;

б) ушбу банднинг "а"кичик бандида назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг "Меҳр дафтари"ни шакллантириш ва юритиш.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Меҳр дафтари"га киритиладиган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифаси;

"Меҳр дафтари"ни шакллантириш ва амалга ошириш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида "Меҳр дафтари"дан чиқариш ва унга ўзгартириш киритиш тартиби;

"Меҳр дафтари" тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот юритиш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ:

"Меҳр дафтари" тизими доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаларини ташкил этиш белгиланганлиги;

"Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағларини ҳомийлик маблағлари, 2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - "Меҳр дафтари" жамғармаси) маблағларини шакллантириш ва уларни ундириш тартиби;

"Меҳр дафтари" жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари;

"Меҳр дафтари" жамғармаси маблағларини сарфлаш ва бошқариш;

"Меҳр дафтари" жамғармаси васийлик кенгашининг намунавий таркиби ва ушбу кенгашнинг иш юритиш тартибини белгилаш;

"Меҳр дафтари" жамғармаси ҳисоботини юритиш.


5. Миллий гвардия Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

2022 йил 1 февралга қадар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни "Меҳр дафтари"га киритишнинг ахборот тизимини амалиётга жорий этсин;

2022 йил 1 февралдан бошлаб "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга оид маълумотларни "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқлашни йўлга қўйсин.


6. Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ таълими вазири Б.О. Саидов ва Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 январь

































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск