ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 й. ПҚ-106-сон "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2022 й.

N ПҚ-106



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ

УРУҒЧИЛИГИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини тубдан модернизация қилиш, сифатли ва рақобатбардош уруғлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уруғчиликда қўшилган қиймат занжирини шакллантириш, соҳани рақамлаштириш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни ўзаро интеграция қилиш ва кооперация муносабатларини ривожлантириш ҳамда инновацион технологияларни кенг жорий этиш мақсадида:


1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказига (кейинги ўринларда - Марказ) қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

уруғликлар етиштиришга ихтисослашган ҳудудларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиқиб, ғўза, бошоқли дон, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва озуқа экинларини уларнинг турлари ҳамда навлари бўйича жойлаштириш;

уруғликлар етиштиришга ихтисослашган ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги субъектларининг ягона электрон тизимини яратиш. Бунда, субъект номи, экин тури, нави ва авлоди, уруғлик майдонига берилган минерал ўғитлар тури ва миқдори, ишлатилган кимёвий воситалар номи ва меъёри, апробация комиссиясининг навдорлик бўйича хулосаси, етиштирилган ҳосил тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш;

уруғлик етиштирувчи субъектларда вегетация даврида пахта ва бошоқли дон майдонларида камида уч марта, бошқа уруғчилик майдонларида камида икки марта, уруғликларни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларида доимий мониторинг юритиш, уларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари тури ва навидан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда экиш, парваришлаш ва ҳосилни йиғиб олиш бўйича тавсия, қўлланма, меъёрий ҳужжатлар тайёрлаш ва уруғчилик субъектларига етказиб бериш;

уруғчилик субъектларида етиштирилган пахта, бошоқли дон, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва озуқа экинлари уруғликларини халқаро стандартларга мос равишда тайёрлаш ва қадоқлаш ҳамда ички ва ташқи бозорга "Uzbek seeds" миллий бренди асосида сотишни ташкил этиш.


2. "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналарга 1-иловага мувофиқ 20 та уруғлик дон тайёрлаш цехлари ушбу корхоналарнинг солиқ ва жамғарма олдидаги қарздорлигини объектнинг баҳоланган қиймати миқдорига камайтириш ҳисобига Марказга ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг "Ўзпахтасаноат" АЖ тизимидаги 11 та уруғлик чигит тайёрлаш цехларини 2-иловага мувофиқ уларнинг Давлат бюджети олдидаги қарздорлигини (улар бўйича ҳисобланган пенялар, шунингдек, объектни ўтказиш натижасида юзага келадиган солиқларни ҳам инобатга олган ҳолда) объектнинг баҳоланган қиймати миқдорига камайтириш ҳисобига Марказга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда, ушбу корхоналар Давлат бюджети олдида қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда "Ўзпахтасаноат" АЖдаги давлат улуши ва "Ўзпахтасаноат" АЖнинг уруғчилик цехларидаги улушини тегишинча камайтириш ҳисобига берилади.


4. Уруғлик тайёрлаш цехларини Уруғчиликни ривожлантириш марказига ўтказиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Идоралараро ишчи гуруҳига уч ой муддатда уруғлик тайёрлаш цехларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, қайта баҳолаш ва Марказга топшириш-қабул қилиш далолатномаларини тузиш, кадастр ҳужжатлари, коммуникация тизимлари (электр энергияси, табиий газ, сув, алоқа тармоқлари, уруғлик чигит тайёрлаш цехларига кириш ва чиқиш йўллари) билан боғлиқ ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш вазифалари юклансин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев) уруғлик тайёрлаш цехларининг Марказ балансига ўтказилиши муносабати билан Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Жаҳон банкининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасидаги 26,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари ҳисобидан уруғлик чигит ва уруғлик дон тайёрлаш цехларини 2022-2023 йилларда тўлиқ модернизация қилиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқласин.


6. Республикада 2022-2025 йилларда янги навлар майдонларини кенгайтириш ҳисобига пахта ҳосилдорлигини 50 центнерга, бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини 90 центнерга етказиш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев мазкур чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этсин.


7. 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳудудларни юқори авлодли уруғликлар етиштиришга ихтисослаштириш тизими жорий этилсин. Бунда:

а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг тупроқ унумдорлиги юқори, сув таъминоти яхши бўлган 200 минг гектар суғориладиган ерларни 5-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштиришга ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ихтисослаштирилган ҳудудларда танлов асосида узоқ муддатга уруғчилик хўжаликлари танланишини ҳамда ҳар йили қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари жойлаштирилишини таъминласин;

б) илмий ташкилотлар - нав оригинаторлари қишлоқ хўжалиги экинларининг дастлабки ва юқори авлодли уруғлик материалларини Марказ томонидан берилган талабномага асосан тайёрлайди ва бошқа уруғчилик субъектларига шартнома асосида етказиб беради;

в) пахта-тўқимачилик, ғаллачилик кластерлари ва бошқа субъектлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига икки йил кейинги ҳосил учун уруғликларга буюртма беради;

г) илмий-тадқиқот институтлари ва Марказ тизимидаги элита уруғчилик хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилиги йўлга қўйилади;

д) ихтисослашган ҳудудлардаги уруғчилик субъектлари томонидан уруғликлар етиштирилади ва Марказ, пахта-тўқимачилик, ғаллачилик кластерлари ҳамда бошқа субъектлар томонидан қайта ишланиб, истеъмолчиларга етказиб берилиши таъминланади.


8. Қуйидагилар ихтисослаштирилган уруғчилик хўжаликлари субъектларининг асосий вазифалари эканлиги маълумот учун қабул қилинсин:

нав оригинаторлари томонидан ишлаб чиқилган ва илмий асосланган тавсиялар асосида агротехник тадбирлар белгиланган муддатларда ва меъёрларда сифатли ўтказилишини таъминлаш;

уруғликларни етиштириш, йиғиб-териб олиш ва қайта ишлаш корхоналарига топширишда давлат стандарти талабларига риоя этиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;

сабзавот, полиз, дуккакли, озуқа ва мойли экинларнинг маҳаллий селекция навлари уруғчилигини йўлга қўйиш.


9. Белгилансинки:

а) агрокластерлар ва фермер хўжаликларига ғўза ҳамда бошоқли дон экинларининг энг ҳосилдор навларини белгиланган тартибда импорт қилишга, шунингдек, мустақил жойлаштиришга рухсат берилади;

б) Марказ тизимидаги элита уруғчилик хўжаликлари ва ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида хўжаликларга йил якунлари бўйича соф фойдадан Давлат бюджетига ажратмалар (дивидендлар)ни тўлаш юзасидан 3 йил муддатга имтиёз берилади ҳамда элита уруғчилик хўжаликларининг устав фондига хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали босқичма-босқич давлат улуши камайтириб борилади;

в) Марказ, кластерлар ва бошқа уруғлик тайёрловчи субъектлар томонидан уруғлик етиштирилиши ва харид қилинишини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4634-сон, 2021 йил 10 ноябрдаги "Пахта хомашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2-сон, 2021 йил 15 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-52-сон қарорларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда МДҲга аъзо мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайлари уруғликларини, мева-резавор ва узум кўчатларини етиштириш ҳамда етказиб бериш бўйича давлатлараро ихтисослашув тўғрисидаги битимга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси уруғчиликка ихтисослаштирилган ҳудудларда уруғликлардан юқори сифатли ҳосил етиштириш, уларни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш бўйича ўқув-дала семинарларини доимий ташкил этиб борсин.


12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.

Ушбу қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 январдаги

ПҚ-106-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Уруғчиликни ривожлантириш марказига

ўтказилаётган уруғлик дон тайёрлаш цехлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Уруғлик дон тайёрлаш цехининг номи


Уруғлик дон тайёрлаш цехи жойлашган манзил


1

Нукус уруғлик дон тайёрлаш цехи


Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри


2

Олтинкўл уруғлик дон тайёрлаш цехи


Андижон вилояти, Олтинкўл тумани


3

Ромитан уруғлик дон тайёрлаш цехи


Бухоро вилояти, Ромитан тумани


4

Дўстлик уруғлик дон тайёрлаш цехи


Жиззах вилояти, Дўстлик тумани


5

Яккабоғ уруғлик дон тайёрлаш цехи


Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани


6

Шакаржой уруғлик дон тайёрлаш цехи


Қашқадарё вилояти, Касби тумани


7

Нишон уруғлик дон тайёрлаш цехи


Қашқадарё вилояти, Нишон тумани


8

2-сонли уруғлик дон тайёрлаш цехи


Навоий вилояти, Навоий шаҳри


9

Учқўрғон уруғлик дон тайёрлаш цехи


Наманган вилояти, Учқўрғон тумани


10

Чортоқ уруғлик дон тайёрлаш цехи


Наманган вилояти, Чортоқ тумани


11

"3-база" уруғлик дон тайёрлаш цехи


Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри


12

Иштихон уруғлик дон тайёрлаш цехи


Самарқанд вилояти, Иштихон тумани


13

Зирабулоқ уруғлик дон тайёрлаш цехи


Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани


14

Жарқўрғон уруғлик дон тайёрлаш цехи


Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани


15

Музработ уруғлик дон тайёрлаш цехи


Сурхондарё вилояти, Музработ тумани


16

"Бош корхона 2"уруғлик дон тайёрлаш цехи


Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани


17

Дўстлик уруғлик дон тайёрлаш цехи


Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани

18

Қуйичирчиқ уруғлик дон тайёрлаш цехи


Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани


19

Бағдод уруғлик дон тайёрлаш цехи


Фарғона вилояти, Бағдод тумани


20

Беговот уруғлик дон тайёрлаш цехи


Хоразм вилояти, Урганч шаҳри


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 январдаги

ПҚ-106-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Уруғчиликни ривожлантириш марказига

ўтказилаётган уруғлик чигит тайёрлаш цехлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Уруғлик чигит тайёрлаш цехининг номи


Уруғлик чигит тайёрлаш цехи жойлашган манзил


1

"Халқобод пахта тозалаш" АЖга қарашли уруғлик чигит тайёрлаш цехи


Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани


2

"Жиззах пахта уруғчилиги" МЧЖга қарашли уруғлик чигит тайёрлаш цехи


Жиззах вилояти Пахтакор тумани


3

"Бешкент" уруғлик чигит тайёрлаш цехи


Қашқадарё вилояти Қарши тумани


4

"Зарафшон пахта сервис" МЧЖга қарашли уруғлик чигит тайёрлаш цехи


Навоий вилояти Кармана тумани


5

"Наманган пахта уруғчилиги" МЧЖга қарашли Чуст уруғлик чигит тайёрлаш цехи


Наманган вилояти Чуст тумани


6

"Самарқанд пахта уруғчилиги" МЧЖга қарашли М.Қўчқоров уруғлик чигит тайёрлаш цехи


Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани


7

"Сурхондарё пахта уруғчилиги" МЧЖга қарашли Ангор уруғлик чигит тайёрлаш цехи


Сурхондарё вилояти Ангор тумани


8

"Бахт" уруғлик чигит тайёрлаш цехи


Сирдарё вилояти Сирдарё тумани


9

"Тошкент пахта уруғчилиги" МЧЖга қарашли уруғлик чигит тайёрлаш цехлари


Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани


10

"Фарғона пахта уруғчилиги" МЧЖга қарашли Риштон уруғлик чигит тайёрлаш цехи


Фарғона вилояти Риштон тумани


11

"Хоразм пахта уруғчилиги" МЧЖга қарашли Хонқа уруғлик чигит тайёрлаш цехи


Хоразм вилояти Хонқа тумани


      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 январдаги

ПҚ-106-сон қарорига

3-ИЛОВА



Уруғлик тайёрлаш цехларини Уруғчиликни

ривожлантириш марказига ўтказиш

бўйича идоралараро ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

   

1. Ш. Ғаниев

-

Бош вазир ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. Ж. Ходжаев

-

қишлоқ хўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


4. О. Насритдинходжаев

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари


5. А. Ортиқов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


6. Ф. Умаров

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари - Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


7. А. Ахмедхаджаев

-

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари


8. Ш. Назаров

-

Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


9. Ф. Пўлатов

-

"Ўздонмаҳсулот" АК раиси


10. Ш. Мамажонов

-

Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори


11. Ш. Мирзаев

-

қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 январдаги

ПҚ-106-сон қарорига

4-ИЛОВА



Республикада 2022-2025 йилларда янги навлар

майдонларини кенгайтириш ҳисобига пахта

ҳосилдорлигини 50 центнерга, бошоқли дон

экинлари ҳосилини 90 центнерга етказиш

бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ


Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро

муддати


Ижро учун масъуллар


1.

Пахта экиладиган майдонларда кузги-қишки тадбирларни сифатли амалга ошириш.

1. Юқори унумли ҳайдов техникалари билан пахта экиладиган майдонларни 35-40 см чуқурликда сифатли шудгорлаш.


2. Фосфорли минерал ўғитларнинг 70 фоизи ва калийли ўғитларнинг 50 фоизини шудгорлашдан олдин солишни ташкил қилиш.


Ҳар йили

октябрь-

декабрь

ойларида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросервис" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари



3. Ер текислаш, пушта олиш, ерни шўр ювишга тайёрлаш ҳамда шўр ювиш тадбирларини муддатида ва сифатли амалга ошириш.


Ҳар йили

декабрь-

февраль

ойларида



2.

Ҳосилдорлиги ва навдорлиги паст бўлган ғўза навларини серҳосил, эртапишар, тола сифати юқори навлар билан босқичма-босқич янгилаш.

1. Пахта тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан экиш учун тавсия этилган ғўза навларининг охирги уч йилдаги ҳосилдорлигини таҳлил қилиш.


2. Таҳлиллар асосида бир неча йиллар давомида экиб келинаётган ва ҳосилдорлиги нисбатан паст бўлган ғўза навларини босқичма-босқич янгилаш.


3. Ҳар бир тупроққлим шароити учун мос, ҳосилдорлиги 50-60 ц/га, тола чиқими 38-40%, микронейри 4,4-4,5, ўсув даври 110-115 кун бўлган ва толаси IV типга мансуб навларни танлаш, жойлаштириш ҳамда уруғчиликни йўлга қўйиш.


Ҳар йили

декабрь-

апрель

ойларида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар Академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


3.

Чигит экишдан олдин ерларни лазерли текислаш.


1. Ҳар йили 200 минг гектар ва 2026 йилгача 1 млн. гектар майдонларни лазерли текислаш.


2. Ерларни лазерли текислаш учун талаб этиладиган текислагичларни сотиб олишни ташкил этиш.


3. Лазерли текислаш ҳисобига сувни 18-20 фоиз тежаш, бир текис ва соғлом кўчат олиш, ҳосилдорликни 4-5 ц/га га ошириш.


Ҳар йили

декабрь-

апрель

ойлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросервис" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


4.

Мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2022-2026 йилларда 580 минг гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш.

1. Томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинадиган пахта майдонларини контурлар бўйича танлаш, манзилли рўйхатини шакллантириш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.


2. Пахта етиштирувчилар томонидан томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган майдонларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш.


3. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ҳисобига сувни 50-55 фоиз, ЁММни 30-35 фоизга тежаш ва гектаридан қўшимча 10-12 центнер ҳосил олиш.


Ҳар йили

апрель-июнь

ойлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


5.

Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва ғўзани минерал ўғитлар билан озиқлантиришни тўғри йўлга қўйиш.


1. Тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлиги паст бўлган пахта майдонларида "ғўза+беда+ғалла" алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш.


2. Ҳар гектар майдонга 15-20 тонна органик ўғит ёки 20-30 тонна компост солиш ва дуккакли дон, сидерат экинлари экиш.


3. Агрокимёвий хариталар асосида минерал ўғитларни қўллаш меъёрларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш.


4. Ғўзага солинадиган фосфор ва калийли ўғитларнинг йиллик меъёрларини азотли ўғит бўйича N:Р:К =1:0,7:0,5 нисбатда белгилаш.


Мавсум

давомида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


6.

Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ғўзани етиштириш бўйича агротехник тадбирларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш.


1. Чигитни ўз муддатида ва сифатли экиш орқали бир текис ва соғлом кўчат олишни таъминлаш.


2. Тупроқ шароити ва ғўза навлари биологик хусусиятидан келиб чиқиб яганалашни амалга ошириш.


3. Тупроқнинг механик таркибига кўра қатор орасига ишлов бериш ва чуқур юмшатишни ташкил этиш.


4. Мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ғўзани тунда ва шарбат усулида суғоришни йўлга қўйиш.


5. Ўсув даврида камида 3 марта биостимуляторлар билан ва ўсишни бошқарувчи мепикват-хлорид асосли регуляторлар билан ишлов бериш;


6. Ғўза касалликлари, зараркунандалари ва бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш чораларини қўллаш.


7. Ғўза дефолиациясини ўз муддатида ва сифатли ўтказиш.


Мавсум

давомида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагроинспекция", "Ўзагросервис" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


7.

Пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда қўл кучини камайтириш ва механизация даражасини ошириш.


1. 2022 йилда 800 мингта ва 2026 йилгача 10 мингта пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш ва жойларга етказиб бериш.


2. Ҳосилни механизация ёрдамида териб олиш ҳажмини 22 фоиздан 70 фоизга етказишни таъминлаш.


3. Пахта ҳосилини машина ёрдамида териб олиш ҳисобига қўл кучини камайтириш ва пахта етиштирувчилар даромадини оширишга эришиш.


Ҳар йили

сентябрь-

октябрь

ойларида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзагроинспекция", "Ўзагросервис" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


8.

Қишловга кириш олдидан азот етишмовчилигини олдини олиш мақсадида бошоқли дон экинлари экилган майдонларни азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш


Азот етишмовчилигининг олдини олиш, ғаллани қишловдан беталофат чиқишини таъминлаш мақсадида эрта муддатларда экилган ғаллани гектарига физик холда 100 кг.дан азотли минерал ўғитлар билан НРУ-05, РУМ-8 минерал ўғит сепгич мосламалари билан озиқлантириш. Бунда:

туплаш фазасига кирган ғалла майдонларига гектарига физик холда 150 кг.дан;

3-4 барг фазасидаги ғалла майдонларига гектарига 100 кг.дан озиқлантириш ишларини ташкил этиш;

Азотли ўғитлар билан озиқлантирилган ғалла майдонларини шарбат билан пешма-пеш суғориш.


Ҳар йили

октябрь

ноябрь

ойларида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


9.

Экилган ғалла майдонларининг ҳар 5 гектарига 1 тадан шарбат ўралар қазиш, гектарига 3 тоннадан маҳаллий ўғит чиқаришни ташкил этиш


1. Ғалла экилган ҳар бир контурнинг сув кирадиган қулоқлари бошида 5 гектарига 1 тадан 3х2х1,5 ўлчамда шарбат ўралар қазиш.


2. Ғалла экилган майдонларнинг ҳар гектарига 3 тоннадан маҳаллий ўғит чиқаришни ташкил этиш. Бунда ҳар 5 гектарга 1 тадан шарбат ўралар қазиш, ҳар бир шарбат ўрага 15 тоннадан маҳаллий ўғит чиқаришни ташкил этиш.


Ҳар йили

декабрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


10.

Ғўза қатор ораларига экилган ғалла майдонларини ғўзапоя ва дала атрофидаги қуриган хас-хашаклардан тозалаш


Ғўза қатор ораларига экилган майдонларни ғўзапоя ва бегона ўт қолдиқларидан тозалаш.

Бунда:

ғўзапояни ғалла ниҳолларига зарар етказмасдан, ернинг устки қисми музлаган пайтларда ўриб олишни ташкил этиш;

ғалла майдонларига транспорт воситаларини киритмасдан қўл кучи билан ғўзапояларни даладан ташқарига олиб чиқишни ташкил этиш;

далани атрофдаги қуриган бегона ўт хас- хашакларидан тозалаш;

ғалла экилган майдонларнинг суғориш тармоқларида кузги-қишги тадбирларни амалга ошириш.


Ҳар йили

декабрь-

январь

ойларида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


11.

Ғалла вегетацияси даврида бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш учун механизмларни тайёрлаш, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар захирасини яратиш


1. Бошоқли дон экинларини парваришлашда қатнашадиган техника ва механизмларни (НРУ-0,5, штангали ва ОВХ пуркагичлар) таъмирлаш ва кўрикдан ўтказиш.


2. Ғаллани баҳорги ўсув даврида минерал ўғитлар билан озиқлантириш учун талаб этиладиган (гектарига 750-800 кг. физик ҳолда) азотли минерал ўғитлар захирасини яратиш.


3. Ғаллазорлардаги бегона ўтларга қарши гербицидлар, касалликларга қарши фунгицидлар ва зараркунанда ҳашаротларга (зарарли хасва) қарши акарицидлар захирасини яратиш.


Ҳар йили

январь

ойида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзагроинспекция", "Ўзагросервис" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


12.

Ғаллани вегетация давридан суғориш чораларини кўриш


1. Фермер хўжаликлари контурлари кесимида ғалла экилган майдонларни сув билан таъминлаш чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2. Биринчи навбатда сув таъминоти қийин ғаллазорлар сув йўлларини тартибга келтириш, қўл билан тозалайдиган сув йўллари, жумладан ариқ, лоток ва бошқа сув ўтказиш объектларини тозалаш ва таъмирлаш ишларини якунлаш.


3. Ҳар 50-60 метрда ғалла кўндаланг ўқ ариқларини олишни ташкил этиш.


Ҳар йили

январь-

февраль

ойларида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагроинспекция", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


13.

Ғаллани эрта баҳорги биринчи озиқлантириш, суғориш ишларини ташкил этиш

1. Эрта баҳорги азот тақчиллигининг олдини олиш мақсадида ғалла майдонларини азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш.


2. Тўпланган ғалла майдонларини гектарига 200 кг.дан, 3-4 барг фазасида 150 кг.дан ва 1-2 барг фазасида 100 кг.дан физик ҳолда азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш;


3. Республиканинг жанубий минтақалари - Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида озиқлантириш ишларини амалга ошириш.


Ҳар йили

февраль-

март ойлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагроинспекция", "Ўзкимёсаноат" АЖ, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

4. Республиканинг Марказий ва Фарғона водийси минтақаларида озиқлантириш ишларини амалга ошириш.


5. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида озиқлантириш ишларини амалга ошириш.


Ҳар йили

Февраль

ойида


6. Баҳорги биринчи азотли минерал ўғитлар билан озиқлантирилган ғалла майдонларини пешма-пеш шарбат билан суғоришни ташкил этиш.


Ҳар йили

март ойида

14.

Ғаллани микро ва макро ўғитлар билан бойитилган препаратлар асосида баргдан озиқлантириш (суспензия) ишларини ташкил этиш


1. Бошоқли дон экинларини баргдан озиқлантиришни ташкил этиш.


2. Ресурстежамкор технологиялар асосида кузги буғдой тупланиш фазасида ғаллазорлардаги бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандалар турларини аниқлаб, уларга қарши кимёвий воситалар тўртлик аралашмаси билан ишлов бериш.


3. Ўсимлик ўстирувчи моддалар (гумимакс, кристалон яра, Гаммат натрий ва бошқа биостимуляторлар) меъёрини белгилаб, барг орқали озиқлантиришни ташкил этиш.


Ҳар йили

март ойида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


15.

Бошоқли дон экинларини найчалаш фазасидаги иккичи баҳорги озиқлантириш ишларини ташкил этиш


1. Ғалланинг найчалаш фазасида иккинчи озиқлантиришни йиллик азотли ўғитлар меъёрининг 50 фоизи, яъни гектарига физик ҳолда 350-400 кг. миқдорда бериш.


2. Республиканинг жанубий минтақаларида - Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида озиқлантириш ишларини амалга ошириш.


3. Республиканинг Марказий ва Фарғона водийси минтақаларида озиқлантириш ишларини амалга ошириш.


Ҳар йили

март-апрель

ойларида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагроинспекция", "Ўзкимёсаноат" АЖ, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

4. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида озиқлантириш ишларини амалга ошириш.


5. Ғаллани шарбат усулида суғориш мақсадида шарбат ўраларни маҳаллий ўғитлар билан тўлдиришни ташкил этиш.


Ҳар йили

март ойида

6. Биринчи навбатда эртапишар навлар, сўнг ўрта ва кечпишар навларга навбатлаб озиқлантиришни ҳамда озиқлантирилган майдонларни пешма-пеш шарбат билан суғоришни ташкил қилиш.


7. Ҳудудларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиқиб, март ойида шарбат билан суғоришни ташкил этишда ҳар 10 гектар майдонга 3 тагача сувчиларни бириктириш ва ғаллани тунги суғоришни ташкил этиш.


Ҳар йили

апрель

ойида


16.

Бошоқли дон экинларини касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, учинчи озиқлантириш чораларини кўриш


1. Ғаллазорлардаги сариқ ва қўнғир занг касалликлари, зарарли хасва, шира зараркунандаларига қарши учлик аралашма (фунгицид, акарицид ва суспензия) сепишни ташкил этиш.


2. Ғаллани бошоқлаш, гуллаш, дон шаклланиш ва дон тўлишини ҳисобга олган ҳолда, гектарига 150-200 кг миқдорида азотли ўғитлар билан озиқлантириш.


3. Минтақа тупроққлим шароитига мос ҳолда озиқлантирилгандан сўнг, гектарига 500-600 куб.м меъёрда қондириб суғоришни ташкил этиш.


4. Суғоришни шарбат усулда ҳар гектарга 5 тоннадан маҳаллий ўғит ҳисобида 2 марта амалга ошириш.


Ҳар йили

апрель

ойида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагроинспекция", "Ўзкимёсаноат" АЖ, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


17.

Уруғлик учун экилган ғалла майдонларини апробациядан ўтказиш


Уруғлик учун экилган ғалла майдонларида навларнинг навдорлигини аниқлаш учун уруғлик далаларни апробацияга тайёрлаш. Бунда:

бегона нав, тур хилларидан ҳамда бегона ўтлардан тозалаш ишларини амалга ошириш;

ўрим-йиғим техникаларини мавсумга тайёрлаш ҳамда кўрикдан ўтказиш тадбирларини амалга ошириш.


Ҳар йили

май ойида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзагроинспекция", "Ўзкимёсаноат" АЖ, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, "Ўзагросервис" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


18.

Юқори ва сифатли пахта хомашёси ва дон ҳосили етиштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар тайёрлаш ҳамда семинарлар ташкил қилиш.


1. Соҳага алоқадор илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларининг олимлари томонидан олиб борилган изланишлар натижалари асосида юқори даражада ҳосилдор ва сифатли пахта ва дон ҳосили етиштириш бўйича илмий асосланган тавсия ҳамда услубий қўлланмалар тайёрлаш.


2. Чоп этилган тавсия ва услубий қўлланмаларни кластерлар ва фермер хўжаликларига етказиш.


3. Агротехник тадбирни илм-фан ютуқлари ва рақамли технологияларни жорий этган ҳолда амалга ошириш бўйича семинарлар ва ўқув курслари ташкил қилиш.


Мавсум

давомида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар Академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 28 январдаги

ПҚ-106-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштиришга

ихтисослаштириладиган ҳудудлардаги майдонларнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами

ихтисослаш-

тириладиган

майдон, гектар


Шундан: гектар


пахта

майдони


ғалла

майдони


сабзавот, полиз,

дуккакли, мойли

ва бошқа экинлар

майдонлари


1

Қорақалпоғистон Республикаси


14 600

9 600

4 600

400


вилоятлар:






2

Андижон


18 103

9 500

7 003

1 600

3

Бухоро


14 870

9 652

5 218


4

Жиззах


13 401

6 000

6 200

1 200

5

Қашқадарё


23 100

12 000

10 000

1 100

6

Навоий


5 900

3 000

2 500

400

7

Наманган


11 209

6 089

3 800

1 320

8

Самарқанд


19 042

8 528

9 014

1 500

9

Сурхондарё


15 500

7 500

6 800

1 200

10

Сирдарё


15 882

6 742

8 339

800

11

Тошкент


12 649

3 600

7 950

1 100

12

Фарғона


23 553

8 948

13 083

1 522

13

Хоразм


12 192

8 841

2 099

1 252

Жами


200 000

100 000

86 605

13 395

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 январь


















































Время: 0.2057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск