ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2022 й. 46-сон "Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2022 й.

N 46



ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА ЭЛЕКТРОН ДАВЛАТ

ХАРИДЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

мақсадли дастурларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни (кейинги ўринларда - объектлар) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотларини фақат давлат харидлари электрон тизимининг электрон тендер савдолари платформаси (кейинги ўринларда - платформа) орқали рейтинг кўрсаткичлари асосида аниқланади;

белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳалаштириш топшириғи ва ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосалари олингандан сўнг 3 иш кунида дастлабки манзилли рўйхатни келишиш учун электрон шаклда тақдим этиши ва манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг 3 иш куни ичида платформада пудратчини аниқлаш бўйича эълонни жойлаштириш буюртмачи томонидан таъминланиши шарт;

тендер савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағлар бўлиши ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси талаби бекор қилинади;

объектнинг бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифни таъминлаш кафолат суммасини лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилоти томонидан платформа операторининг ҳисобрақамига ўтказиш ва тендер якунидан сўнг лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотининг ҳисобрақамига автоматик равишда қайтариш тизими жорий этилади;

харид комиссияси фаолияти бекор қилиниб, унинг функциясини платформа томонидан автоматик равишда амалга оширилади;

қурилиш соҳасидаги давлат харидларини (кейинги ўринларда - харидлар) амалга оширишда умумий ва техник қисмлар бўйича маълумотни тақдим этиш талаб этилмайди;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ихтисослаштирилган профессионал лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотини жалб этиш тизими яратилади;

давлат буюртмачиси, лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотининг аффилланганлик хусусияти автоматик равишда текширилади;

харидлар жараёнларида жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотининг сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 2 бараваридан ошган оферентлар иштирок этишига йўл қўйилмайди;

йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича молиявий мажбуриятлар ҳажмини ҳисоблашда оферент ютиб олган объектнинг тасдиқланган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича манзилли рўйхатда назарда тутилган молиявий маблағ билан таъминланган ҳисобот йилида бажариладиган ишлар қийматини инобатга олиш тизими жорий этилади;

мақсадли дастурларга киритилган объектларни рақамлаштириш (идентификация хос рақамини бериш) тизими жорий этилади;

тендер натижалари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ишлар (хизматлар) нархининг камида олтмиш фоизини ўз кучи билан бажариши шарт;

объект бўйича тендер ғолиби платформада акцептни тасдиқлагандан сўнг 1 иш кунидан кейин лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси/пудрат шартномаси автоматик тарзда электрон имзоланган ҳисобланади ҳамда тегишли аванс маблағини тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади;

тендер савдоларида белгиланган нарх қатъий нарх ҳисобланади, биринчи молиявий йил мобайнида нархларга ҳамда товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш юзасидан шартномани бажариш муддатига тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 мартга қадар:

Қурилиш вазирлиги - давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини платформада мутасадди идораларнинг маълумотлар базалари билан автоматик тарзда интеграция қилиш имконини берувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқади ва жорий этади;

Давлат статистика қўмитаси - лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ҳамда электрон тендерларни ўтказиш учун зарур бўладиган статистик маълумотлар базасини белгиланган тартибда платформага интеграция қилади;

Давлат солиқ қўмитаси - объектлар идентификация рақамининг кадастр рақамига мослигини ҳамда оферентларнинг солиқ ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини текшириш, шунингдек, пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш имконини берувчи зарур маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги - лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ҳамда электрон тендерларни ўтказиш учун лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотлари ходимлари сони, маълумоти, мутахассислиги, меҳнат муҳофазаси ташкил этилганлиги ва бошқа зарур маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;

Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл харакати хавфсизлиги бош бошқармаси - лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг соз автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси - лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг махсус автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;

Молия вазирлиги - платформага эълонни жойлаштириш учун объект бўйича шахсий ғазна ҳисобварағида етарли маблағ мавжудлиги тасдиқланишини ва тендер ғолиби билан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат шартномаси ғазначилик тизимида автоматик равишда рўйхатдан ўтганлигини ҳамда тендер ғолиби билан автоматик равишда имзоланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат шартномасига мувофиқ аванс ажратилишини таъминлаш имконини берувчи интеграциялашган дастурни ишга туширади;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги - лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг кўчмас мулки ҳақидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси - тендер иштирокчиларига тегишли юк кўтариш кранлари мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги - тендер иштирокчиларига берилган халқаро менежмент тизимлари бўйича сертификатларнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги - платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ва буюртмачи ўртасида аффилланганлик ҳусусияти мавжудлигини текширади;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда - объектлар бўйича манзилли рўйхатларни шакллантириш, келишиш ва тасдиқлашнинг автоматлаштирилган электрон тизимини "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграция қилади;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК - комплекс экспертиза натижаси бўйича берилган экспертиза хулосалари тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси - тендер иштирокчиларининг суд қарори ва бошқа органлар қарорига мувофиқ мулкига қўйилган тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;

Давлат активларини бошқариш агентлиги - тендер иштирокчиларига нисбатан жорий этилган тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;

Қурилиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда - "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими ҳамда махсус ахборот портали ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўяди;

Марказий банкка иштирокчининг хизмат кўрсатувчи банкидан 2-сон картотека қарздорлиги ва "Кредит-ахборот таҳлилий маркази" кредит бюросидан муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни автоматик равишда текшириш имконини берувчи интеграциялашган тизим жорий этилишини таъминлаш тавсия этилади.

Платформа лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилоти тўғрисидаги юқорида кўрсатилган маълумотларни ҳамда Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси электрон маълумотларини лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотининг электрон ишончномаси (розилиги) асосида олади.

Ушбу бандга мувофиқ платформага электрон шаклда тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари жавобгар ҳисобланадилар.

4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда 2-бандда санаб ўтилган мутасадди идоралар томонидан платформа билан интеграциялаштирилган дастурий таъминотлар ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминласин.


5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда объектлар тўғрисидаги маълумотлар платформага интеграция қилинишини таъминласин;

уч ой муддатда объектлар жойлашган манзилни аниқ белгилаш, платформада объектни автоматик равишда аниқлаш ҳамда мақсадли дастурлардаги объектлар бўйича ягона аниқлаш тизимини жорий этиш учун объектлар бўйича кадастр ва пикет рақамлари асосида идентификациялаш тизимини жорий этсин.


6. Қурилиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда қўлланиладиган ресурсларнинг нархларини шакллантириш бўйича хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳужжат лойиҳасини киритсин.

Буюртмачилар томонидан объектнинг ўзига хослигига мувофиқ мослаштириладиган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда пудрат шартномаларининг намуналари Қурилиш вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланиши ва платформага жойлаштирилиши белгилаб қўйилсин.

Объектларни фойдаланишга топшириш бўйича далолатномалар тасдиқланган кундан бошлаб 12 ой кафолат муддати тугагандан сўнг, фойдаланувчи ташкилотнинг асослантирилган эътирози бўлмаган тақдирда, объектларнинг 5 фоизлик кафолат суммасини қурилиш-пудрат ташкилотининг ҳисобрақамига инсон омилисиз автоматик равишда ўтказилади.

7. Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 5 февралдаги 55-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 февраль































Время: 0.0255
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск