ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига мажбурий бадални тўлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.02.2022 й. 47-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 февралдаги

47-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига

киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали

уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига мажбурий

бадални тўлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига (кейинги ўринларда - "Ягона реестр" АТ) киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадални (кейинги ўринларда - мажбурий бадал) тўлаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Мажбурий бадални тўлаб бериш учун судсидия ажратиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИГАН КЎП

КВАРТИРАЛИ УЙЛАРДАГИ ТУРАР ЖОЙЛАРНИНГ

МУЛКДОРЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


2. Молия вазирлиги ҳар ойнинг 2-санасига қадар жорий ой ҳолати бўйича "Ягона реестр" АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорлари тўғрисидаги маълумотларни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) ахборот алмашуви тизими орқали электрон шаклда юборади.


3. Вазирлик келиб тушган маълумотларни "Mening uyim" ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда - биллинг тизими) маълумотлар билан умумлаштиради ва тафовутлар юзага келган тақдирда, уларни 5 иш куни давомида бартараф этиш бўйича чоралар кўради.

Умумлаштирилган якуний маълумотлар Молия вазирлиги ва Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларига тақдим қилинади.



3-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


4. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан умумлаштирилган якуний маълумотлар асосида икки иш куни давомида:

белгиланган тартибда субсидия ажратиш учун тегишли ғазначилик бўлинмаларида махсус ҳисобварақлар очилади;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига субсидия ажратиш бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ  шаклда сўровномалар юборилади.


5. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари беш иш куни давомида сўровномада кўрсатилган маблағларни "Темир дафтар"га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш манбалари, "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармалари ҳисобидан "Ягона реестр" АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига мажбурий бадал учун субсидия ажратиш мақсадида тегишли ғазначилик бўлинмаларида очилган махсус ҳисобвараққа ўтказиб беради.

Бунда туман (шаҳар) ҳокими субсидия учун зарур маблағлар тегишли молиялаштириш манбаларидан сарфланишини таъминлайди.


6. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари икки иш куни давомида махсус ҳисобвараққа келиб тушган маблағлар ҳисобидан "Ягона реестр" АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг ҳар бир мулкдорлари учун биллинг тизими орқали уларга хизмат кўрсатувчи кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ҳисобварағига мажбурий бадал учун субсидия тўловини ўтказиб беради.

Бунда мажбурий бадални қоплаб беришга мўлжалланган субсидия миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда тегишли мулкдорнинг кўп квартирали уйни бошқариш органидаги шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилиши лозим.


7. Субсидия ажратилган ҳар бир мулкдорга биллинг тизими орқали тегишли ой учун субсидия ажратилганлиги тўғрисида SMS-хабарнома юборилади.



4-БОБ. ҲИСОБОТ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


8. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳар ойнинг 25-санасига қадар "Ягона реестр" АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига ажратилган субсидия ҳақидаги маълумотни (ҳисобот-жадвални) Вазирликка ҳамда тегишли туманлар (шаҳар) ҳокимлигига тақдим қилиб боради.


9. Вазирлик республика бўйича ажратилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни ахборот алмашуви тизими орқали электрон шаклда субсидия ажратилган календарь ойининг охирги санасига қадар Молия вазирлигига тақдим қилиб боради.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


10. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига

киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали

уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига мажбурий

бадални тўлаш учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддат



I. Маълумотларни шакллантириш

1-босқич

Молия вазирлиги


"Ягона реестр" АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорлари тўғрисидаги маълумотларни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ахборот алмашуви тизими орқали электрон шаклда юбориш.


Ҳар ойнинг 2-санасига қадар









2-босқич

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


Келиб тушган маълумотларни биллинг тизимидаги маълумотлар билан умумлаштириш, тавофутлар юзага келган тақдирда уларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда якуний маълумотларни Молия вазирлиги ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим қилиш.


2 иш куни давомида



II. Субсидия ажратиш

3-босқич

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари


Умумлаштирилган якуний маълумотлар асосида мажбурий бадал тўловларини тўлаб беришга субсидия ажратиш учун ғазначиликда махсус ҳисобварақ очиш ва туман (шаҳар) ҳокимликларига сўровнома юбориш.


2 иш куни давомида









4-босқич

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари


Сўровномада кўрсатилган маблағларни мутаносиб равишда "Саховат ва кўмак", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" жамғармалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратиб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг худудий бошқармаларига ўтказиб бериш.


5 иш куни давомида









5-босқич

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари


Махсус ҳисобвараққа келиб тушган маблағларни кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи "Ягона реестр" АТга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг мажбурий бадалларини тўлаб бериш учун субсидия тариқасида ажратиш.


2 иш куни давомида









6-босқич

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


Биллинг тизими орқали тегишли ой учун мажбурий бадални тўлаш мақсадида субсидия ажратилганлиги тўғрисида субсидия ажратилган ҳар бир фуқарога SMS-хабарнома юбориш.


Автоматик равишда



       





Низомга

2-ИЛОВА

(сана)


(туман (шаҳар) номи)


ҳокимига

(чиқиш рақами)

СЎРОВНОМА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил "___"_____ даги ______-сон қарорига мувофиқ, ____________ тумани (шаҳри)да ____ йил ________ ойида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида ______ бирлик ижтимоий ҳимояга муҳтож оила(лар) кўп квартирали уйларда истиқомат қилмоқда (илова қилинади), уларнинг кўп квартирали уйларни бошқариш органи олдидаги мажбурий тўловлари _______ сўмни ташкил қилади.

Кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг мажбурий бадалларини тўлаб бериш учун субсидия ажратиш мақсадида беш иш куни давомида бошқарманинг ________________________ ғазначиликда очилган махсус ҳисобварағига ___________ сўм маблағ ўтказиб беришингизни сўраймиз.

Бошқарма бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.Ш)

(М.Ў.)




           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 февраль




































Время: 0.0030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск