ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 01.02.2022 й. 25/ЮБ-19-сон "Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 10.02.2022 й. 2016-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.02.2022 й.

N 2016-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

01.02.2022 й.

N 25/ЮБ-19


ҚАРОРИ



Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар,

нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш

ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон "Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 сентябрдаги 169-сон буйруғи (рўйхат рақами 2016, 2009 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 452-модда) билан тасдиқланган Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Саноат хавфсизлиги

давлат қўмитасининг раиси                                                       Б.В. Гулямов






Қарорга

ИЛОВА



Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар,

нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш

ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.".


2. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Электр ускуналарда бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи чора-тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ бажарилади.".


3. 42-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 86-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"86. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқаришининг электр симлари ва электр қурилмалари, электр тармоқларини монтаж қилиш ва фойдаланишда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларида белгиланган хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиниши лозим.".


5. 113-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"113. Анализаторларнинг ўлчов асбоблари, автоматик газоанализаторлар ва унга тегишли бошқа асбоблар портлаш хавфи бўлган хоналарда ва очиқ портлаш хавфи бўлган қурилмаларда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда қулфланадиган шкафларда жойлаштирилиши керак.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 февраль








































Время: 0.1482
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск