Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади (СБХ, 7-сон 2022 йил 15 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

ҲИСОБ-КИТОБИ ҚАНДАЙ ТЎЛДИРИЛАДИ


2022 йилдан бошлаб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ҳар ойда тақдим этилади. Бунда шаклни тўлдириш деярли тўлиқ автоматлаштирилган. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тўлдириш ва нимага эътибор қаратишни "Norma" компанияси эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:


- my.soliq.uz платформасида Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобинининг янги шакли мавжуд (Ҳисоб-китоб коди 10104_26). Шакл, ДСХО хабарномасида (Telegram-каналлар: @soliqqomitasi и @soliqnews) ёзилганидек, ҳозирча тажриба тариқасида жойлаштирилган. Солиқ ҳисоб-китоби қуйидаги маълумотлар асосида деярли автоматик тарзда тўлдирилади:

q ЭҲФ;

q онлайн-НКТ;

q маркетплейс тизими (Интернет орқали товарлар ва хизматларни сотиш ва харид қилиш учун майдон);

q экспортда БЮД;

q солиқ органларида мавжуд бошқа маълумотлар.


2022 йилдан бошлаб Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати ўзгарди: ҳисобот даври бир ой ҳисобланади. Йил якунлари бўйича, илгаригидек, кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай ҳисобот топшириш зарур.


Бухгалтерларда савол туғилиши мумкин: 2021 йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар ЭҲФ, онлайн-НКМ ва БЮД асосида автоматик тарзда шакллантирилган. Нима ўзгарди?

Ҳисоб-китоб шаклига айнан қандай ўзгартиришлар дахл қилганини тартиб билан кўриб чиқамиз:


1. Энди нафақат реализация қилишдан олинган даромадни, балки бошқа даромадни, солиқ солиқ базасининг камайишини ва имтиёзларни ҳам ЭҲФ орқали акс эттириш лозим.


2. Ҳисоб-китоб тузилмаси ўзгарди. Энди у 4 та ўрнига 3 та иловани ўз ичига олади. 4-илова "Солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар" чиқариб ташланди.


3. 1-илова "Жами даромадлар"да қуйидагилар орқали олинган даромадлар сатрлари пайдо бўлди:

q ЭҲФ (0101-сатр);

q онлайн-НКМ (0102-сатр);

q экспортдан (0103-сатр);

q бозор нархидан даромадлар (афтидан, қўшимча ҳисобланган даромадлар назарда тутилмоқда) (0104-сатр);

q бошқа даромадлар (0105-сатр) - ушбу сатрга маълумотларни қўлда киритиш имконияти билан.

Яъни энди дастур ЭҲФ, онлайн-НКМ ва БЮД маълумотлари асосида олинган даромадларни ўзи ажратади. 2021 йилда барча сумма расмийлаштириш усулидан қатъи назар, битта сатрда акс эттирилар эди.


МИСОЛ. Реализация қилишдан олинган даромадни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида акс эттириш

Корхона ҳисобот даври учун реализация қилишдан 160 млн сўм миқдорида даромадга эга, улардан:

q пул ўтказиш йўли билан - 85 млн сўм;

q нақд ҳисоб-китобга - 55 млн сўм.

Шунингдек, 20 млн сўмлик битта экспорт битими амалга оширилган.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шакли ЭҲФ, онлайн-НКМ ва БЮД маълумотларини Ҳисоб-китобга 1-иловада алоҳида автоматик тарзда акс эттиради.

Айланмадан

...
Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск