ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Умумий қоидалар /

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 16.02.2022 й. 73-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 16 февралдаги

73-сон қарорига

1-ИЛОВА



Чет тилини билиш даражасини аниқлаш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли орган - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги;

малака имтиҳони - талабгорнинг чет тилини билиш даражасини тест синови, ёзма иш ва оғзаки суҳбат ўтказиш йўли билан аниқлаш шакли;


талабгор - чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатни олиш учун малака имтиҳонини топширувчи жисмоний шахс ёки чет тили ўқитувчиси;


тестология - ўқув фанлари бўйича тузилган тест топшириқлари ва вариантлари мазмунининг мақсадга мувофиқлигини ҳамда билим, кўникма, малакаларни баҳолаш учун ўлчов воситаларини яратиш ва қўллашни ўрганадиган фан;


чет тилини билиш даражаси тўғрисида сертификат (кейинги ўринларда - малака сертификати) - малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорга икки йил муддатга бериладиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат;


чет тилини билиш даражаси тўғрисида маълумотнома (кейинги ўринларда - маълумотнома) - малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган чет тиллари ўқитувчиларига уч йил муддатга бериладиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат.


3. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви фақат идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.


4. Малака имтиҳони ваколатли орган томонидан давлат таълим стандартларига мувофиқ тайёрланган топшириқлар асосида ҳар бир даража (А2, В1, В2, С1) ва (ёки) кўп даражали (Multi-level) форматда ўтказилади.


5. Малака сертификати ёки маълумотнома малака имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаганда ёки кўп даражали тест синовлари якунлари натижаларини белгиловчи жадвал асосидаги баллар бўйича берилади.


6. Ваколатли орган томонидан кўп даражали тест топшириқларининг қийинлик даражаси бўйича малака имтиҳони натижаларини белгиловчи жадвал ишлаб чиқилади ва илмий-методик кенгаш томонидан тасдиқланади ҳамда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


7. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.



2-БОБ. МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


8. Малака имтиҳонининг ўтказиш муддатлари ваколатли орган томонидан белгиланади ҳамда ЯИДХПга киритиб борилади.

Талабгор сўровномани тўлдириш жараёнида ваколатли орган томонидан ўтказилиши белгиланган чет тиллари доирасида малака имтиҳони кунини танлайди.


9. Талабгор мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон равишда тўлдиради. Талабгордан сўровномани электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Талабгорга сўровнома расмийлаштирилганидан сўнг ваколатли орган томонидан ЯИДХП орқали тест синовидан ўтиш қоидалари тўғрисидаги эслатма берилади.

Талабгорнинг сўровномасида унинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Сўровномада талабгор электрон манзилининг кўрсатилганлиги унинг сўровнома бўйича қабул қилинган қарор, малака имтиҳони натижалари юзасидан апелляция хулосаси ҳақида ахборот тизими орқали хабарнома олишга розилигини англатади.

Талабгорлардан сўровномасидаги ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.


10. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгордан:

малака сертификати учун - ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида;

маълумотнома учун - ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Бунда, давлат хизмати кўрсатилиши учун рўйхатдан ўтиш ЯИДХП орқали амалга оширилганлиги сабабли талабгордан белгиланган тўлов миқдорининг 90 фоизи ундирилади.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур давлат хизматини кўрсатишда белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорига асосан академик лицейларнинг битирувчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида фақат бир марта бепул ташкил этилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўлов амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

11. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.

12. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.


13. Сўровнома ЯИДХП орқали автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


14. Малака имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш танланган ойнинг белгиланган имтиҳон санасидан камида ўн икки кун олдин якунланади.


15. Ваколатли орган малака имтиҳонига қўйиладиган талабгорларни ЯИДХП орқали ҳамда ахборот-коммуникация тизимидан фойдаланган ҳолда малака имтиҳонини ўтказиш жойи ва аниқ вақти тўғрисида малака имтиҳони санасидан уч кун олдин хабардор қилади.


16. Маълумотнома олиш учун малака имтиҳонлари йил давомида икки марта - апрель ҳамда октябрь ойларида ўтказилади. Талабгорлар малака имтиҳонлари учун йил давомида рўйхатга олинади. Талабгорларни рўйхатга олиш апрель ойида ўтказиладиган малака имтиҳони учун 31 март санасида, октябрь oйида ўтказиладиган малака имтиҳони учун 30 сентябрь санасида якунланади.



3-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


17. Чет тилини билиш даражаси тест синови, ёзма иш ва гапириш кўникмасини баҳолаш йўли билан аниқланади, у қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

а) "тинглаб тушуниш" бўлими - оғзаки нутқни қабул қилиш кўникмаларини, эшитилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;

б) қиш" бўлими - ўқилган матнлардаги асосий фикр ва детални тушуниш маҳоратини текширади;

в) "ёзма иш" бўлими - тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва талабгорнинг луғат захирасидан фойдаланган ҳолда берилган мавзулар бўйича бир-бири билан боғланган матнлар тузиш маҳоратини текширади;

г) "гапириш" бўлими - тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган саволларга мос жавоб бериш ва ўз нуқтаи назарини асослаш маҳоратини текширади.


18. Талабгор узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафарида бўлганлиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) малака имтиҳонида иштирок эта олмайдиган бўлса ёки иштирок этмаса, малака имтиҳони ўтказилган санадан 3 кундан кечикмай ЯИДХП орқали ваколатли органга мурожаат этиши лозим. Бунда, фақат Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори талабгорга қайтарилади (тўлов амалдаги электрон тизим орқали амалга оширилганда, кўрсатилган хизмат учун ундирилган йиғимдан ташқари). Талабгорга хизмат кўрсатилиши учун Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига келиб тушган пул миқдори қайтарилмайди.

Талабгор белгиланган малака имтиҳонига кечиккан ёки узрсиз сабабга кўра келмаган ҳамда малака имтиҳони қоидаларини бузганлик учун аудиториядан чиқариб юборилган тақдирда амалга оширилган тўлов талабгорга қайтарилмайди.

Талабгор кечиккан тақдирда малака имтиҳонига қўйилмайди.


19. Малака имтиҳони қоғозларда ёки компьютер (онлайн платформа)да ўтказилиши мумкин. Малака имтиҳонини ўтказиш жойи ваколатли орган томонидан белгиланади. Малака имтиҳони ваколатли орган томонидан тасдиқланган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади.

Ёзма ёки оғзаки малака имтиҳони учун имтиҳон комиссияси шакллантирилади.

Имтиҳон комиссияси таркиби Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг буйруғи билан тасдиқланади, унга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислар киритилади.

Малака имтиҳони бланкаларда ўтказилганда икки босқичдан иборат бўлади. Бунда биринчи босқич "тинглаб тушуниш", "ўқиш", "ёзма иш" бўлимларидан, иккинчи босқич "гапириш" бўлимидан ташкил топади.

Малака имтиҳони тегишли махсус дастурлар асосида компьютерда ўтказилганда барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда амалга оширилади.


20. Тест синовлари ваколатли орган масъул ходимининг раҳбарлигида ва кузатувида ўтказилади.

Тест синовлари махсус жиҳозланган, видеокузатув билан таъминланган ҳолда ваколатли орган вакилининг назорати остида онлайн ўтказилиши мумкин.

Тест синовлари вақтида ҳар бир иш жойида бир нафар талабгор ўтиради. Тест синовларини ўтказиш жараёни доимий видеотасвирга олинади.


21. Малака имтиҳонини ўтказиш учун кузатувчилар жалб этилиши мумкин.


22. Малака имтиҳонига жалб этилган имтиҳон комиссияси аъзолари ва кузатувчилар билан шартнома тузилади.


23. Малака имтиҳонини топширишда талабгор фуқаролик паспорти, идентификация ID-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг аслини тақдим этади. Паспорт ёки идентификация ID-картаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар имтиҳонга келмаган ҳисобланади.


24. "Тинглаб тушуниш", "ўқиш" бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида компьютерда текширилади. "Ёзма иш" ва "гапириш" бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида имтиҳон комиссияси томонидан текширилади ва натижалари расмийлаштирилади.


25. Тест синови учун ажратилган вақт:

А2 даражаси бўйича - "тинглаб тушуниш" учун - 40 дақиқа, "ўқиш" учун - 40 дақиқа, "ёзма иш" учун - 40 дақиқа, "гапириш" учун - 10 дақиқа;

В1 даражаси бўйича - "тинглаб тушуниш" учун - 45 дақиқа, "ўқиш" учун - 60 дақиқа, "ёзма иш" учун - 45 дақиқа, "гапириш" учун - 15 дақиқа;

В2 даражаси бўйича -"тинглаб тушуниш" учун - 45 дақиқа, "ўқиш" учун - 60 дақиқа, "ёзма иш" учун - 60 дақиқа, "гапириш" учун - 15 дақиқа;

С1 даражаси бўйича -"тинглаб тушуниш" учун - 40 дақиқа, "ўқиш" учун - 60 дақиқа, "ёзма иш" учун - 60 дақиқа, гапириш учун - 15 дақиқа;

кўп даражали формат бўйича -"тинглаб тушуниш" учун - 45 дақиқа, "ўқиш" учун - 60 дақиқа, "ёзма иш" учун - 60 дақиқа, "гапириш" бўлими учун - 15 дақиқа;

маълумотнома олиш малака имтиҳони бўйича - "тинглаб тушуниш" учун - 40 дақиқа, "ўқиш" учун - 60 дақиқа, "ёзма иш" учун - 60 дақиқа, "гапириш" учун - 15 дақиқани ташкил этади.


26. Малака сертификати олиш малака имтиҳонининг ҳар бир даража учун ўтказиладиган тест синови:

"тинглаб тушуниш", "ўқиш" бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан;

"ёзма иш" бўлими иккита ёзма топшириқдан (даражага боғлиқ ҳолда биринчи топшириқ - 30-150 та сўздан, иккинчи топшириқ - 50-250 та сўздан);

"гапириш" бўлими топшириқларнинг учта туридан иборат бўлади.


27. Кўп даражали тест синови:

"тинглаб тушуниш" ва "ўқиш" бўлимларининг ҳар бири 35 та топшириқдан;

"ёзма иш" бўлими иккита ёзма топшириқдан (биринчи топшириқ - 100-150 та сўздан, иккинчи топшириқ - 200-250 та сўздан);

"гапириш" бўлими топшириқларнинг 3 та туридан иборат бўлади.


28. Маълумотнома олиш малака имтиҳонининг тест синови:

"тинглаб тушуниш" бўлими 30 та топшириқдан;

қиш" бўлими 30 та топшириқдан;

"ёзма иш" бўлими иккита ёзма топшириқдан (биринчи топшириқ - 150 та сўздан, иккинчи топшириқ - 250 та сўздан);

"гапириш" бўлими учта топшириқ туридан иборат бўлади.


29. Талабгор қуйидаги ҳолларда тест синовларидан четлаштирилган ҳисобланади:

тест синови ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай адабиёт, шпаргалка ёки телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кирса;

тест синови ўтказилаётган вақтда бошқа талабгорлар билан мулоқот қилса;

тест материалларини аудиториядан олиб чиқишга, саволлар китобини йиртиб олишга, саволларни кўчириб олишга ҳаракат қилса;

саволлар китобини бошқа талабгорларга берса, тест синовини ўтказиш жараёнига халақит қилса;

тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;

тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали талабгорнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

Талабгор жавоблар варақалари билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдиришга масъул ҳисобланади.


30. Ваколатли орган тест синовлари натижаларини улар якунланган кундан бошлаб бир ҳафтадан кечикмай Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилади.


31. Тест синови ҳар бир бўлимининг энг юқори баҳоси 30 баллни ва барча бўлимлар учун максимал баҳо 120 баллни ташкил этади.

Тест синови якунлари бўйича энг юқори баллнинг 60 фоизидан кам (72 баллдан кам) балл олган талабгор даража шартларини бажармаган деб ҳисобланади.

Кўп даражали формат бўйича тест натижалари қийинлик даражаси бўйича белгиланган малака имтиҳон натижаларини белгиловчи жадвалга мувофиқ эълон қилинади.

Тест синови натижаларига кўра ижобий баҳоланмаган талабгорлар навбатдаги тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, қайта тўловни амалга оширган тақдирда тест синовларига қўйилади.


32. Тест синови ўтказилиши жараёнида талабгор томонидан танланган ойда фақат битта чет тилидан тест топширишига рухсат этилади.


33. Тест синовлари якунланган кундан бошлаб бир ҳафта ичида тестология меъёрлари бузилиши ҳолати аниқланса, ваколатли орган томонидан тест синови натижалари бекор қилинади.

Қуйидаги ҳолатларда тестология меъёрлари бузилган деб ҳисобланади:

тест материаллари хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш қоидалари бузилса;

талабгорлар томонидан тест материалларини олдиндан қўлга киритиш ҳолати аниқланса;

тест синови натижалари таҳлилига кўра тақсимот нормал тақсимотдан кескин фарқ қилса.

Тест синови натижалари бекор қилинган ҳолатда талабгорларнинг хоҳишига кўра ваколатли органга келиб тушган тўлов миқдори қайтарилади ёки қайта тест синовлари ташкил этилади.


34. Талабгорларнинг жавоб варақалари ваколатли органда бир йил муддатда сақланади.



4-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА

БЕРИЛАДИГАН ҲУЖЖАТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ,

БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


35. Ваколатли орган имтиҳон натижалари тўғрисидаги буйруқ чиқарилганидан бошлаб бир иш куни мобайнида малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификат ёки маълумотноманинг электрон шаклини шакллантиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда талабгорга ЯИДХП орқали юборади, ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади.

Сертификат мазкур Регламентнинг 3-иловасига, маълумотнома 4-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва берилган ҳужжатларнинг реестрига тегишли ёзув киритилади.


36. Ваколатли орган томонидан берилган ҳужжатларнинг реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) маълумотлари;

ҳужжатнинг ҳисобга олиш рақами ва берилган санаси;

ҳужжатнинг амал қилиш муддати.

Реестр электрон шаклда юритилади ва унинг шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади.



5-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


37. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч иш кунида ЯИДХП орқали ваколатли органга апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.


38. Талабгор апелляция шикояти бериш учун ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон равишда тўлдиради.


39. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун ваколатли органнинг буйруғи билан 3-7 нафар ваколатли орган ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислардан иборат бўлган Апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция шикояти икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ЯИДХП орқали хабардор қилинади.


40. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қондирилишини рад этиш;

тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш.

Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

апелляция мазкур Регламент талабларини бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;

апелляцияда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топмаса.

Малака имтиҳони натижаларини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш тўғрисидаги қарор шикоятда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топса қабул қилинади.


41. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.


42. Талабгор Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


43. Ваколатли орган ходимлари томонидан ариза берувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

Ваколатли орган томонидан баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари формати ҳамда малака имтиҳони учун ажратиладиган вақтга хорижий тажрибадан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


44. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


45. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Чет тилини билиш даражасини аниқлаш

бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқич

Масъуллар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

Талабгор


Тест синовида иштирок этиш учун ЯИДХП орқали сўровномани тўлдириш йўли билан ваколатли органга мурожаат қилади.

Тўловни амалга оширади.


Ўз хоҳишига кўра









2-босқич

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

(Ваколатли орган)


1. Талабгорларни малака имтиҳонлари учун рўйхатга олинишини якунлайди.



1. Имтиҳон санасидан 12 кун олдин


2. Сўровнома расмийлаштирилгандан сўнг ЯИДХП орқали талабгорга тест синовидан ўтиш қоидалари тўғрисидаги эслатма беради.



2. Шу вақтнинг ўзида


3. Талабгорларга малака имтиҳонини ўтказиш жойи ва вақти тўғрисидаги ахборотни ЯИДХП орқали тақдим этади.


3. Имтиҳон санасидан 3 кун олдин







3-босқич

Ваколатли орган



Талабгорлар учун малака имтиҳонини ташкил этади ва ўтказади.


1. Маълумотномани олиш учун - ҳар йили апрель ва октябрь ойларида.


2. Малака сертификатини олиш учун - йил давомида.









4-босқич

Ваколатли орган


Тест синови натижаларини улар якунлангандан сўнг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилади.


Малака имтиҳони якунлангандан сўнг 1 ҳафта муддатда









5-босқич

Ваколатли орган


Малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификат ёки маълумотноманинг электрон шаклини шакллантиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда талабгорга ЯИДХП орқали юборади.


Буйруқ чиқарилганидан бошлаб бир иш куни мобайнида



        





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

(санаси)


(рақами)

1. Ф.И.О.:



2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):



3. 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги электрон фотосурат*



4. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй):



5. Ҳозирги вақтдаги ўқиш/иш жойи ва лавозими:



6. Телефон рақами:



7.Электрон почта манзили (e-mail):



8. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бепул топшириш имтиёзига эгалиги (академик лицейларнинг битирувчи курс ўқувчилари**):


Ҳа/Йўқ

9. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чегирма қўлланилиш ҳуқуқига эгалиги ("Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар):


Ҳа/Йўқ

10. Чет тиллари ўқитувчилари учун маълумотнома бериш тест синовлари***


Ҳа/Йўқ

11. Имтиҳон топшириш куни:



12. Имтиҳон топшириш ҳудуди:



13. Имтиҳон топшириш тили ва даражаси:



       

*) 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги электрон фотосурат фуқаролиги бўлмаган шахслар, 16 ёшга тўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари томонидан илова қилинади.

**) академик лицей битирувчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида фақат бир марта бепул ташкил этилади ҳамда имтиҳон санаси, тили ва даражаси ваколатли орган томонидан белгиланади.

***) бунда хорижий тиллар ўқитувчилари ваколатли орган томонидан белгиланган саналарда Чет тилидан малака ва уни билиш даражаси бўйича маълумотнома учун малака имтиҳонига рўйхатдан ўтадилар.






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатнинг

ДАВЛАТ НАМУНАСИ

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI DAVLAT

TEST MARKAZI


STATE TEST CENTER

UNDER THE CABINET OF

MINISTERS OF THE REPUBLIC

OF UZBEKISTAN


CHET TILINI BILISH DARAJASI TO`G`RISIDA

SERTIFIKAT


CERTIFICATE

OF FOREIGN LANGUAGE PROFICIENCY

Sertifikat № | Reference Number


Talabgor to`g`risidagi ma`lumotlar | Candidate Details:

Foto surat

Shaxsni tasdiqlovchi hujjat seriya va raqami | ID series and number:

Familiyasi | Surname:

Ismi | First Name:

Otasining ismi | Patronymic Name:

                 

Chet tili | Foreign language:


Daraja | Level:



Test sinovi natijalari | Test Results:

Tinglab tushunish | Listening:



O`qish | Reading:



Yozish | Writing:



Gapirish | Speaking:





Umumiy ball | Overall Score:



Berilgan sanasi |

Date of Issue:



Amal qilish muddati |

Valid until:


Direktor |

Director


QR - kod

F.I.O. | Full Name

             





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Чет тилини билиш даражасини аниқлаш малака

имтиҳони натижаси бўйича маълумотноманинг

ДАВЛАТ НАМУНАСИ

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

VAZIRLAR MAHKAMASI

HUZURIDAGI DAVLAT

TEST MARKAZI


STATE TEST CENTER

UNDER THE CABINET OF

MINISTERS OF THE REPUBLIC

OF UZBEKISTAN


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI

DAVLAT TEST MARKAZI


CHET TILINI BILISH DARAJASINI ANIQLASH

MALAKA IMTIHONI NATIJASI BO`YICHA

MA`LUMOTNOMA

Ma`lumotnoma raqami



Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR)



Familiyasi



Ismi



Otasining ismi



Chet tili



Test sinovi

natijalari


Tinglab

tushunish


O`qish


Yozma ish


Gapirish


Umumiy

natija


Ball







%







Berilgan sanasi:



Amal qilish muddati:



Direktor


QR - kod

F.I.O.

          





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳон

натижалари юзасидан апелляция шикоятини бериш учун

СЎРОВНОМА

(санаси)


(рақами)

1. Ф.И.О.:



2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):



3. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй):



4. Телефон рақами:



5. Электрон почта манзили (e-mail):



6. Имтиҳон санаси:



7. Тил:



8. Даража:



9. Шикоятнинг қисқача мазмуни:



        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 февраль











































Время: 0.1911
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск