ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2022 й. 73-сон "Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2022 й.

N 73



ЧЕТ ТИЛИНИ БИЛИШ ДАРАЖАСИНИ

АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон ва "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаатларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали электрон тарзда амалга оширилади;

чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификати ёки маълумотнома олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаат қилганда талабгордан 3,5 х 4,5 см ўлчамли фотосуратни ҳамда давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини талаб қилиш бекор қилинади;

имтиҳон ўтказиладиган кунлар олдиндан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) расмий веб-сайтида эълон қилинади ва талабгорга имтиҳон кунини мустақил танлаш ҳуқуқи берилади;

тест синовлари натижаларини эълон қилиш муддати уч ҳафтадан бир ҳафтагача қисқартирилади;

малака сертификати ёки маълумотнома QR-код қўйган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида талабгорга юборилади.


2. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2022 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин.


3. Агентликнинг амалдаги ҳар бир даража (А2, В1, В2, С1) учун алоҳида имтиҳон топшириш тартибига қўшимча равишда умумлаштирилган кўп даражали (Multi-level) тест тизимини (В1, В2, С1) жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, чет тилини билиш даражасини баҳолашнинг кўп даражали (Multi-level) формати 2022 йил 1 мартдан бошлаб - инглиз тили учун, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб - немис, француз ва араб тиллари учун жорий этилади.


4. Агентлик Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар:

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


5. Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Агентлик томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматини бепул кўрсатилишини таъминлаш мақсадида барча академик лицейлар битирувчиларининг рўйхатини "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграция платформаси орқали текшириб олиш имкониятини яратсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарори 1-бандининг йигирма биринчи хатбошиси ва 2-бандининг иккинчи хатбошиси "Cambridge Assessment English FCE" сўзларидан кейин "Cambridge Assessment English Linguaskill" сўзлари билан тўлдирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2022 йил 1 мартдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори М.М. Каримов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 16 февралдаги

73-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2022 йил

1 мартдан эътиборан ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 31 декабрдаги 352-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарорига илованинг 2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 128-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 февраль













































Время: 0.2184
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск