ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 21.02.2022 й. 4-сон "Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.02.2022 й. 2034-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.02.2022 й.

N 2034-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

БОШЛИҒИНИНГ

21.02.2022 й.

N 4


БУЙРУҒИ



Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар

билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи

шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий

қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 февралдаги ПҚ-4998-сон "Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2009 йил 13 октябрдаги 36-сон буйруғи (рўйхат рақами 2034, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 45-сон 492-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи                                                             Д.Ф. Рахимов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар

билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи

шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий

қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қимматбаҳо металлар - ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги, шу жумладан ёмби ва аффинаж қилинган ҳолатдаги, шунингдек хом ашёдаги, қотишмалардаги, хомаки маҳсулотлардаги, саноат маҳсулотларидаги, кимёвий бирикмалардаги, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардаги, қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларидаги, ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол парчаларидаги ва чиқиндиларидаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий);

қимматбаҳо тошлар - табиий олмослар, ёқутлар, зумрадлар, сапфирлар, александритлар, хом (табиий) ва ишлов берилган тарздаги табиий марварид. Қаҳрабонинг ноёб ҳосилалари қимматбаҳо тошларга тенглаштирилади;";

қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

қори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар - юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар.".


2. 11-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нақд пулда ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилганда операциянинг умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ошган тақдирда;

операциянинг суммаси ва тўлов шаклидан қатъи назар мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорини жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга алоқадорлиги ҳақида асосланган шубҳалар мавжуд бўлган ҳолатларда;".


3. Қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:

"12-1. Агар, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.".


4. 18-банднинг иккинчи - еттинчи хатбошиларидаги "300 бараварига тенг ёки ундан" деган сўзлар "600 бараваридан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 20-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "(рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь)" деган сўзлар "(рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Қуйидаги мазмундаги 23-1-банд билан тўлдирилсин:

"23-1. Бир маротабалик нақд маблағлар билан боғлиқ амалга оширилган операциялар суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ошган тақдирда шубҳали операциялар деб топилади ва бундай операциялар ҳақида белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши шарт.".


7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 февраль



















































Время: 0.0272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск