ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Гидрометеорология. Геодезия ва картография. Сейсмология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2022 й. 102-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2022 й.

N 102



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси

аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш

тўғрисида" 2021 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-713-сон Қонуни)

>

Мазкур Қарорга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР ВМ 12.02.2024 й. 84-сон Қарори,

ЎзР ВМ 17.04.2024 й. 214-сон Қарори



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 9 мартдаги

102-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 331-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг уставида:


а) 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини ривожлантириш";


б) 11-банд қуйидаги мазмундаги "з" кичик банд билан тўлдирилсин:

"з) сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида:

сейсмик хавфни турли масштабларда баҳолаш, сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш, зилзилаларни вақт кесимида прогноз қилиш, бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича услубиятларни ишлаб чиқади;

муҳандислик-геологик асосларни ва технологияларни, шунингдек, турли сейсмик хавф ва хатарларни баҳолаш услубиётларини яратиш бўйича илмий тадқиқотларни амалга оширади;

сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида илмий-тадқиқот дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

зилзилалар юз бериши эҳтимолини аниқлашнинг, сейсмик хавфни ва сейсмик хатарни баҳолашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқади;

ҳудудларнинг сейсмик хавфи ва сейсмик хатарига доир ҳар хил масштабли хариталарини тузади;

кучли зилзила содир бўлган тақдирда, ер сатҳи шаклининг ўзгариши даражасини, бинолар ва иншоотларнинг емирилиши даражасини баҳолаш учун зилзила эпицентри ҳудудида макросейсмик ҳамда бошқа тадқиқотлар ўтказади;

сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий назорат қилиш усулларини ишлаб чиқади ҳамда инструментал сейсмологик ва сейсмометрик кузатув маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолайди;

олий таълим ташкилотлари учун сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқув ва ўқув-услубий адабиётлар тайёрлашда иштирок этади;

ахборот-кутубхона муассасаларини ва олий таълим ташкилотларини сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги илмий ҳамда илмий-техник манбалар билан таъминлайди;

сейсмик фаол зоналарда қурилиш нормалари ва қоидаларини такомиллаштиришда иштирок этади".

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентда:


а) 15-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошликка доир визуал ҳамда инструментал-техник текширувлари ҳудудий инспекциялар, қурилиш соҳасидаги лойиҳалаш ташкилотлари ва махсус лицензияланган ташкилотлар, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасалари томонидан амалга оширилади.

Визуал текширувлар инструментал-техник текширув ўтказилишини талаб этадиган ҳолларда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошликка доир инструментал-техник текшируви ўтказилади ҳамда уларнинг электрон техник паспорти янгиланади";


б) 16-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Сейсмик фаол зоналарда янги қурилган III-IV тоифадаги объектлар ишга туширилаётганда улар зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан мажбурий тартибда ўтказилади.

Кучли зилзилалар содир бўлган ҳудудлардаги барча турдаги бинолар ва иншоотлардан мутахассислар томонидан зилзилабардошликка доир визуал ёки инструментал-техник текширувдан ўтказилгандан кейин фойдаланишга йўл қўйилади".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 30 июндаги 405-сон қарорида:


а) 4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги янги қурилган бино ва иншоотларга берилган кадастр рақамларини ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига тақдим этсин";


б) Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:


21-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги янги қурилган бино ва иншоотларга берилган кадастр рақамларини ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига тақдим этиб боради";


2-илованинг 19-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

19.

Қаватлар сони, квартиралар ёки хоналар сони, квартира ёки хоналарнинг майдони



";

3-илованинг 19-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

19.

Қаватлар сони, квартиралар ёки хоналар сони, квартира ёки хоналарнинг майдони



".

Изоҳ. Мазкур илованинг 1, 3, 5 ва 6-бандлари 2022 йил 13 мартдан кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 март


































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск