Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Социальная защита и обеспечение / Установление инвалидности и степени утраты профессиональной трудоспособности /

Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.02.2022 й. 62-сон қарорига 11-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 февралдаги

62-сон қарорига

11-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг

якка тартибдаги дастури тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, ногиронлиги бўлган шахс (бола)ларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:


Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури (кейинги ўринларда - РЯТД) - тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган, ногиронлиги бўлган шахс учун мақбул реабилитация чоралари мажмуи бўлиб, ушбу чоралар организмнинг бузилган ёки йўқолган функцияларини, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахс меҳнат фаолиятининг айрим турларини бажариш қобилиятини тиклашга, компенсация қилишга қаратилган тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитация чораларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ҳамда тартибини ўз ичига олади;


тиббий реабилитация қилиш - ногиронлиги бўлган шахслар аъзоларининг ҳамда организми тизимларининг бузилган ва (ёки) йўқолган функцияларини сақлаб қолишга, қисман ёки тўлиқ тиклашга қаратилган тиббий хизматлар мажмуи;


касбий реабилитация қилиш - ногиронлиги бўлган шахсларни касбга йўналтиришга, касбга ўқитишга ва ишга жойлаштиришга, шунингдек уларнинг бой берилган касбий билимлари, маҳорати ва кўникмаларини тиклашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;


ижтимоий реабилитация қилиш - ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт фаолияти чекланганлигини енгиб ўтиши учун шарт-шароитлар яратишга, ижтимоий мақомини, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш, мустақил яшаш имкониятларини тиклашга, шунингдек, уларни жамиятда оилавий ҳаётнинг одатий шароитларига қайтаришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;


жисмоний реабилитация қилиш - ногиронлиги бўлган шахслар организмининг бузилган ёки вақтинча йўқолган функцияларини ҳамда уларнинг ижтимоий ва касбий фаолиятга бўлган қобилиятини жисмоний тарбия ва спорт ҳамда параспорт воситалари ҳамда усулларидан фойдаланган ҳолда тиклаш (тузатиш ва компенсация қилиш);


абилитация қилиш - жамият ҳаётига мослаштириш учун организмнинг йўқ бўлган (туғма) ва (ёки) ривожланмаган функцияларини шакллантиришга қаратилган тиббий, ижтимоий, педагогик, психологик жиҳатдан тузатиш ва бошқа тузатиш чора-тадбирлари мажмуи;

абилитация қилиш бўйича хизматлар хавф гуруҳидаги болаларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий, психологик ва педагогик жиҳатдан тузатиш хизматларини, шунингдек, бошқа тузатиш хизматларини ўз ичига олади;


бажарувчи ташкилотлар - даволаш-профилактика муассасалари, реабилитация марказлари, аҳоли бандлигига кўмаклашувчи марказлар ва РЯТДда тиббий, касбий, ижтимоий, жисмоний реабилитация ва абилитация тадбирларининг бажарувчилари этиб белгиланган бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар;


қонуний вакиллари - ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар.


3. Ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни РЯТД давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Ногиронлиги бўлган шахс (бола)ларни реабилитация қилишнинг мақсади уларга тўлақонли ҳаёт тарзини юритиш ҳамда ўз ҳуқуқлари ва потенциал имкониятларини амалга ошириш имконини берадиган ижтимоий мақомини, ўзига ўзи хизмат кўрсатишга ва касбий фаолиятнинг ҳар хил турларига оид қобилиятини тиклашдан иборатдир.


4. РЯТД ногиронлиги бўлган шахс (бола) учун тавсия хусусиятига эга. Ушбу шахс реабилитация чора-тадбирларининг у ёки бу туридан, шакли ва ҳажмидан, шунингдек, дастурни амалга оширишдан бутунлай воз кечишга ҳақли.

Ногиронлиги бўлган шахс (бола) (ёки унинг қонуний вакили) РЯТДдан бутунлай воз кечган ёки дастурнинг айрим қисмлари амалга оширилишидан воз кечган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, дастурнинг бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.


5. Бажарувчи ташкилотлар, шунингдек, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда - ТИЭК) томонидан РЯТДни бажаришда реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда изчиллик ва узлуксизлик, ўтказилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини доимий кузатиб бориш ва назорат қилиш таъминланади.



II. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ

ҚИЛИШНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ ДАСТУРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


6. Реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда ТИЭК мутахассислари текшириб кўрилаётган шахс (бола)га (ёки унинг қонуний вакилига) реабилитация тадбирларининг мақсадини, вазифаларини, башорат қилинаётган натижаларни, тиббий ва ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини тушунтириши ҳамда кўрик далолатномасида тушунтириш ўтказилган санани кўрсатган ҳолда тегишли ёзувларни қайд этиши шарт.

Ногиронлиги бўлган шахс (бола) учун тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказилганидан кейин ўн кун ичида ногиронлиги бўлган шахс (бола) ни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ишлаб чиқилади.

РЯТД тиббий, ижтимоий, таълимга оид ва касбий соҳалардаги мутахассислар томонидан ўтказиладиган кўп соҳалар бўйича баҳолаш асосида ишлаб чиқилади.


7. РЯТД тавсиялари белгиланган шаклда ТИЭК томонидан хулоса чиқарилгандан сўнг ўн кун ичида ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг (ёки унинг қонуний вакилининг) мажбурий иштирокида ишлаб чиқилади.

18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага РЯТД расмийлаштирилганда қонуний вакили ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилади.

ТИЭК томонидан ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг (ёки қонуний вакилининг) таклифига биноан РЯТДни ишлаб чиқишда маслаҳат овози билан тиббиёт ташкилотлари мутахассислари, иш берувчилар, педагоглар ва бошқа мутахассислар иштирок этиши мумкин.

ТИЭК мутахассислари РЯТДни тузишда ногиронлиги бўлган шахс (бола)ни Ўзбекистон Республикасининг "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида" 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сон Қонунида назарда тутилган ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қиладилар.


8. РЯТДни ишлаб чиқиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

реабилитацион эксперт диагностикасини ўтказиш;

реабилитация потенциалини аниқлаш;

реабилитация башоратини баҳолаш;

бажарувчи ташкилотларни кўрсатган ҳолда ногиронлиги бўлган шахс (бола)га маиший, ижтимоий, жисмоний ва касбий фаолиятни бажаришда бузилган қобилиятини тиклаш (шакллантириш) (тўлиқ ёки қисман) ёки уни компенсация қилиш имконини берадиган реабилитация ёки абилитация тадбирларини, техник воситалар ва хизматларни белгилаш.


9. РЯТДни ишлаб чиқиш ногиронлиги бўлган шахс (бола)ларга даволаш-профилактика муассасалари томонидан тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига тақдим

...
Время: 0.0149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск