Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Социальная защита и обеспечение / Установление инвалидности и степени утраты профессиональной трудоспособности /

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.02.2022 й. 62-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 февралдаги

62-сон қарорига

8-ИЛОВА



Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Бош, туман (шаҳар), туманлараро, ихтисослаштирилган ҳамда педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг (кейинги ўринларда - ТИЭК) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этишни белгилайди.


2. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг (кейинги ўринларда - Инспекция) тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати тизимидаги мустақил таркибий бўлинмалари ҳисобланади.


3. ТИЭК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентлик директорининг буйруқларига, Инспекция бошлиғининг буйруқларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


4. ТИЭКнинг хулосалари коллегиал, ТИЭК аъзоларининг мутлақ кўпчилик овози асосида қабул қилинади ҳамда унинг тавсиялари иш берувчилар, даволаш-профилактика, тиббий-ижтимоий, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.


5. Бош ТИЭК юридик шахс ҳисобланади ҳамда мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва ўз номи ёзилган штампга эга бўлади.


6. Туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ва педиатрия ТИЭК юридик шахс ҳисобланмайди, ўз номи ёзилган муҳрга ва штампга эга бўлади.


7. Тиббий-ижтимоий экспертиза тизимига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош, туман (шаҳар), туманлараро, ихтисослаштирилган ҳамда педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари киради.


8. ТИЭК фаолияти бириктирилган ҳудудлар бўйича амалга оширилади.


9. Шахсни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш ТИЭК томонидан, жумладан, 18 ёшгача бўлган болани ногиронлиги бўлган бола деб топиш педиатрия ТИЭКлар томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. ТИЭКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар ТИЭКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

бириктирилган ҳудуддаги фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертиза кўригидан ўтказиш ҳамда уларга ногиронликни белгилаш, шунингдек, ушбу соҳани назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

ҳудуддаги ногиронлик ҳолати, динамикаси ва сабаби бўйича тизимли таҳлил қилиш, ногиронликка олиб келувчи омилларни ўрганиш ҳамда ногиронликнинг олдини олишда иштирок этиш;

фуқарони тиббий-ижтимоий экспертиза кўригидан ўтказиш ҳамда ногиронликни белгилаш соҳасида ҳудудий дастурларга таклифлар киритиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

бириктирилган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

соҳанинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли асосда жорий этишга таклифлар киритиш ва иштирок этиш.


11. ТИЭК ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Бош ТИЭК:


а) бириктирилган ҳудуддаги фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертиза кўригидан ўтказиш ҳамда уларга ногиронликни белгилаш, шунингдек, ушбу соҳани назорат қилиш ва

...
Время: 0.0332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск