Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Социальная защита и обеспечение / Установление инвалидности и степени утраты профессиональной трудоспособности /

Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.02.2022 й. 62-сон қарорига 9-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 февралдаги

62-сон қарорига

9-ИЛОВА



Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида

кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом фуқароларни (18 ёшгача бўлган болаларни ва 18 ёшдан катта шахсларни) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (Бош, туман, шаҳар, туманлараро, ихтисослашган ва педиатрия)да (кейинги ўринларда - ТИЭК) кўрикдан ўтказиш тартибини, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этишни белгилайди.

Тиббий-ижтимоий экспертиза текширувдан ўтказилаётган шахснинг клиник-функционал, ижтимоий, касбий-меҳнат ва психологик маълумотларини комплекс баҳолаш асосида унинг соғлиғи йўқолганлиги даражасини ҳамда организмининг функциялари турғун бузилганлиги сабабли ҳаёт фаолияти чекланганлиги даражасини, ногиронлик гуруҳини, ногиронликнинг бошланиши сабаби ҳамда вақтини аниқлаш, шунингдек, шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва зарур меҳнат шароитлари, ўзгаларнинг парваришига, санаторий-курортда даволанишнинг тегишли турларига ҳамда ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжи тўғрисида тавсиялар беради.

Фуқарони ногиронлиги бўлган шахс деб топиш - тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан, ўн саккиз ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб топиш эса - педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади.

Тиббий-ижтимоий экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқарога - ногиронлик гуруҳи, унинг белгиланиши сабаби ва муддатлари, ўн саккиз ёшгача бўлган болаларга эса - қайта текширувдан ўтиш муддати билан - "Ногиронлиги бўлган бола" тоифаси белгиланади.

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, ногиронликни ҳисобга олиш ва ногиронлик тузилмасини таҳлил қилиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларнинг (болаларнинг) шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритади.


2. Фуқароларни кўрикдан ўтказишда тиббиёт одоб-ахлоқига ва деонтологиясига амал қилинади.


3. ТИЭКда фуқароларни кўрикдан ўтказиш бепул амалга оширилади.


4. ТИЭКда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва тиббиёт муассасаларининг йўлланмасига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар кўрикдан ўтказилади.


5. Фуқарони кўрикдан ўтказиш доимий рўйхатда турган ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭК томонидан амалга оширилади.


6. Карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари, табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида кўрик электрон шаклда тақдим қилинган тиббий ҳужжатлар асосида, сиртдан ўтказилиши мумкин.


7. Фуқароларни ТИЭКда кўрикдан ўтказиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


8. Тиббиёт муассасаси раҳбари ТИЭКга тақдим этилаётган ҳужжатларнинг асослилигига, тўлиқлилигига ва ўз вақтида юборилаётганлигига жавобгар ҳисобланади.


9. Фуқарога руҳий ёки сил касаллиги ташхиси қўйилган тақдирда, у тиббиёт муассасасига бириктириш жойидаги мавжуд ихтисослаштирилган ТИЭК томонидан тегишли тиббиёт муассасасининг йўлланмаси бўйича кўрикдан ўтказилади.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ

УЧУН ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. Касаллиги туфайли узлуксиз 4 ой, узилишлар билан 6 ой давомида даволанишига қарамасдан (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари) ҳаёт фаолиятининг чекланиши, шунингдек, организм функциясининг турғун бузилиши сақланиб қолган шахслар;

сил касаллигига чалинган шахсларда касаллик бирламчи аниқланган ҳолларда охирги 12 ойда узлуксиз 10 ой, шунингдек, силга қарши диспансерда аввал ҳисобда туриб, асосий касаллиги зўрайган ҳолларда 6 ой давомида даволанишига қарамасдан ҳаёт фаолиятининг чекланиши, шунингдек, организм функциясининг турғун бузилиши сақланиб қолган шахслар кўрик учун қабул қилинади.


11. Ушбу Низомга 2-иловадаги рўйхатда келтирилган, яъни ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлар, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликларга чалинган ва уларнинг асоратлари бўлган шахсларнинг тиббий ҳужжатлари юқорида кўрсатилган муддатлардан олдин, клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, ТИЭКга юборилади ва тақдим этилган тиббий ҳужжатлар асосида шахснинг иштирокисиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганда ногиронлик муддатсиз белгиланади.

Ушбу рўйхатда келтирилган ҳолатларда 18 ёшгача бўлган болаларда ногиронлик 18 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга белгиланади.

Тасдиқланган рўйхатдаги ҳолатлардаги шахслар ногиронлик белгилангунга қадар тиббиёт муассасаси томонидан ортиқча оворагарчиликларга йўл қўйилмасдан, стационар шароитда даволанишга мажбур қилинмасдан тиббий ҳужжатлари расмийлаштирилади ва ногиронликни белгилаш учун 5 иш куни ичида, қолган ҳолатларда 10 иш куни ичида ТИЭКга юборилади.


12. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тиббиёт муассасалари ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча тиббий текширувларни ўтказмасдан туриб тиббий-ижтимоий экспертизага юборишга ҳақли.


13. ТИЭКда кўрикдан ўтиш учун паспорт (16 ёшгача болаларда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва қонуний вакилининг паспорти) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилади.


14. ТИЭКда кўрикдан ўтиш учун умумий касаллик ва болаликдан ногиронлик сабабларини белгилаш учун тиббиёт муассасасининг йўлланмаси, касаллик тарихидан (ёки амбулатор картадан) кўчирма тақдим этилади.

Меҳнатдан майиб бўлиш сабаби белгиланиши учун жароҳат олганлиги тўғрисида далолатнома (Н-1-шакл), бошқа сабаби белгиланиши учун эса - ваколатли муассасалар томонидан берилган хулосалар қўшимча равишда тақдим этилади.

Хужжатлар врачлик-маслаҳат комиссияси (кейинги ўринларда - ВМК) раиси ёки масъул шахси томонидан ТИЭКга тақдим қилинади.

ТИЭКга ҳужжатлари қабул қилингандан сўнг беморга 2 иш куни ичида алоқа воситалари орқали кўрик ўтказиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган хабар юборилади.

Карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари (чекловлари), табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида тиббиёт муассасалари томонидан барча ҳужжатлар электрон шаклда ахборот алмашинуви орқали, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этилади.



3-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ


15. Фуқароларни кўрикдан ўтказиш: ТИЭКга йўлланмани (088/у - шаклини), стационардан берилган касаллик тарихидан ва (ёки) амбулатор картадан кўчирмаларни, шунингдек, беморни кўрикка юбориш учун асос бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва шахсни кўрикдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


16. Кўрик Бош, туман (шаҳар), туманлараро, ихтисослаштирилган ва педиатрия ТИЭК томонидан улар жойлашган биноларда, бириктирилган ҳудудларга чиқиб кўчма мажлисларда, шахс соғлигининг ҳолатига кўра ТИЭКга бориш имкони бўлмаган ҳолатда шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан ўтказилади.


17. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари мажлисида кўрик тўлиқ таркибда ўтказилади.


18. Кўрик ҳужжатлар ТИЭКда қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида ўтказилади.


19. Ногиронлик белгиланган тақдирда, ҳужжатлар ТИЭК томонидан қабул қилиб олинган сана ногиронликнинг бошланиши ҳисобланади.


20. Фуқаро соғлиги ҳолати бўйича доимий рўйхатда турувчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭКдан кўрикдан ўтиш учун бора олмаган тақдирда, вақтинча яшаётган ёки даволанаётган ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭКда кўрикдан ўтказилади.

Бунда кўрикдан ўтувчи учун ВМК томонидан расмийлаштирилган ТИЭКга йўлланманинг (088/ҳ-шакл) титул варақаси юқори чап қисмига уйда (ёки стационарда) кўрикдан ўтувчилар учун "уйда (ёки стационарда) кўрик" деб ёки соғлиги ҳолати бўйича доимий рўйхатда турувчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭКдан кўрикдан ўтиш учун бора олмайдиганлар учун эса, "ТИЭКга бора олмайди" деб ёзилади.


21. Карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари, табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида ТИЭКга тиббиёт муассасаси томонидан электрон шаклда тақдим қилинган тиббий ҳужжатлар асосида, фуқаронинг иштирокисиз, кўрикдан ўтувчи доимий рўйхатда турувчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭК томонидан сиртдан кўрикдан ўтказилади. Бунда кўрикдан ўтувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши лозим.

Фуқаро соғлиги ҳолати бўйича ҳамда карантин (эпидемия ва пандемия) тадбирлари, табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар даврида кўрик ўтказиш учун ҳужжатлар кўрикдан ўтувчи жойлашган ҳудуддаги тиббиёт муассасаси томонидан расмийлаштирилади ва тегишли ТИЭКга тақдим этилади. Кўрик ўтказган ТИЭК томонидан кўрик далолатномаси расмийлаштирилади ҳамда ТИЭК раиси ва врач-экспертлари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқлангандан сўнг кўрикдан ўтувчи доимий рўйхатда турадиган ҳудуддаги тегишли ТИЭКга 7 кундан кечиктирмай (алоҳида ҳолатларда узоқ туманларни инобатга олиб 10 кундан кечиктирмай) юборилади.


22. Кўрик маълумотлари ва ТИЭК хулосаси шу куннинг ўзида кўрик далолатномасида ва ТИЭК мажлиси баённомаси журналида қайд этилади, ТИЭК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.


23. Кўрик натижалари бўйича ТИЭК:

18 ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган бола деб топиш тўғрисидаги;

18 ёшдан катта шахсларга ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати белгиланганлиги тўғрисидаги;

меҳнатда майиб бўлган ва касбий касалликка чалинган шахслар учун касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилганлик даражаси ва касб касаллигини аниқлаш тўғрисидаги;

қўшимча равишда тиббий текшириш ҳамда клиник ташхисни аниқлаштириш учун кўрикдан ўтувчини бириктирилган тиббиёт муассасаларига, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ҳамда Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларига юбориш тўғрисидаги;

кўрикдан ўтаётган беморни даволашни давом эттириш муносабати билан унинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини узайтириш тўғрисидаги;

протез-ортопедия мосламалари, ногиронлик аравачалари ва реабилитация қилишнинг бошқа ёрдамчи техник воситалари билан таъминлашга муҳтожлик тўғрисидаги;

касб турларига тавсия этиш тўғрисидаги;

ўқитишга ёки қайта ўқитишга муҳтожлиги тўғрисидаги;

ўзгалар парваришига муҳтожлик тўғрисидаги;

ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги;

ногиронлиги бўлган боланинг ўқишга муҳтожлиги тўғрисидаги;

санаторий-курортда даволанишга муҳтожлиги тўғрисидаги;

ногиронлиги бўлган шахс (бола)нинг шуғулланиши мумкин бўлган параспорт турлари тўғрисидаги;

мазкур Низомга 3-илова билан тасдиқланган махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш учун тиббий кўрсатмалар рўйхатига мувофиқ махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган автотранспорт воситасини (фақат қўл билан бошқариладиган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситалари) бошқариш лаёқати тўғрисидаги;

шахс ногиронлиги бўлган шахс (бола) деб топилмаганлиги тўғрисидаги хулосаларни (кейинги ўринларда - ТИЭК хулосаси) бериши мумкин.


24. ТИЭК хулосаси кўрикдан ўтувчига ТИЭК раиси томонидан ҳужжатларни расмийлаштиришдаги муҳим омилларни назарда тутувчи тартибни ва қабул қилинган хулоса мажбурий тушунтириладиган кўрикни ўтказган барча мутахассислар иштирокида, кўрикдан ўтувчига тегишли хулоса қабул қилингандан сўнг дарҳол эълон қилинади.


25. ТИЭК хулосасининг тўғри белгиланиши учун кўрикдан ўтказган ТИЭК жавобгар ҳисобланади. Агар сиртдан кўрик ўтказган ТИЭК хулосаси доимий рўйхатда турадиган ҳудуддаги ТИЭК томонидан ўзгартирилса, жавобгарлик кўрикдан ўтувчи доимий рўйхатда турадиган ТИЭКга юклатилади.


26. Ногиронлик белгиланганлиги тўғрисидаги ТИЭК хулосаси бирламчи берилган ёки қайта кўрикдан ўтказилиб берилган деб ҳисобланади.

Қуйидаги ҳолатларда ТИЭК хулосаси бирламчи берилган деб ҳисобланади:

шахс биринчи марта ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилганда;

ТИЭКда кўрикдан ўтказилувчи олдинги ногиронлик белгиланган муддат тугаган кундан бошлаб 5 йилдан ортиқ муддат ўтгандан кейин мурожаат қилганда ногиронлик белгиланганда;

ТИЭКда кўрикдан ўтказилувчининг ногиронлиги бекор қилинган кундан бошлаб 5 йилдан ортиқ муддат ўтгандан кейин мурожаат қилганда ногиронлик белгиланганда.

Қолган ҳолатларда ТИЭК хулосаси қайта кўрикдан ўтказилиб берилган хулоса деб ҳисобланади.

Ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлгандан сўнг Бош, туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган ТИЭКда кўрикдан ўтказилади, бунда ТИЭК хулосаси қайта кўрикдан ўтказилиб берилган хулоса деб ҳисобланади.


27. ТИЭК томонидан ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддатини белгилаш тўғрисида хулосага келишда, шунингдек, ушбу хулоса қабул қилинган кунда:

кўрикдан ўтаётганнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги варақасида тегишли ёзув қайд этилади;

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилади.


28. Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилиб, QR-код орқали тасдиқланиб фуқарога берилади. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги - ўринларда Пенсия жамғармаси) тегишли бўлимига электрон тарзда ўша куннинг ўзида "ТИЭК" дастури орқали юборилади.


29. ТИЭК томонидан кўрикда ногиронлиги бўлган бола деб топилганда, шу куни мазкур Низомга 6-иловада кўрсатилган шакл бўйича маълумотнома расмийлаштирилиб, QR-код орқали тасдиқланиб ногиронлиги бўлган болага (ёки қонуний вакилига) берилади. Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига электрон тарзда ўша куннинг ўзида "ТИЭК" дастури орқали юборилади.


30. Кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма икки қисмдан иборат бўлади:

кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирманинг А қисми белгиланган тартибда тегишли тўловларни амалга ошириш мақсадида иш берувчига етказилиши учун, Б қисми фуқаронинг ўзи учун ТИЭК томонидан хулоса чиқарилган кунда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилиб, QR-код орқали тасдиқланиб кўрикдан ўтказилувчига берилади.

Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги ҳар хил корхоналарда олинган бўлса, у ҳолда маълумотнома ҳар бир корхона учун алоҳида, меҳнат қобилиятини йўқотиш фоизи кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.


31. Агар қайта кўрикдан ўтказишда ногиронлик гуруҳи белгиланмаса, ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича шахс ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилиб, QR-код орқали тасдиқланиб ногиронлиги бўлган шахс (бола)га (ёки қонуний вакилига) берилади. Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига электрон тарзда ўша куннинг ўзида "ТИЭК" дастури орқали юборилади.


32. ТИЭК хулосаси беморни кўрикка юборган тиббиёт муассасасига 3 иш кунида юборилади.


33. ТИЭК хулосаси белгиланган шакл бўйича берилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

кўрикдан ўтказилаётганнинг клиник-эксперт ташхиси;

кўрик хулосаси;

тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация ва абилитация масаласи бўйича тавсиялар.


34. Мураккаб эксперт ҳолатларида беморлар ва ногиронлиги бўлган шахслар клиник-эксперт ташхисини аниқлаштириш учун бириктирилган давлат тиббиёт муассасасига, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ва ногиронлиги бўлган шахслар учун минтақавий реабилитация марказларига юборилади, уларнинг хулосалари тавсия ва маслаҳат тусига эга бўлади.


35. Агар ТИЭКнинг раиси ёки аъзоларидан бири қабул қилинган хулосага рози бўлмаса, у ҳолда кўрикдан ўтказиш далолатномасида уларнинг алоҳида фикри қайд этилади ва ушбу далолатнома такрорий кўрикдан ўтказиш учун уч кун муддатда тегишли Бош ТИЭКга юборилади.

Бош ТИЭКда қарорлар коллегиал, ТИЭК аъзоларининг кўпчилик овози асосида қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Бош ТИЭК раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


36. ТИЭК мажлисларида маҳаллий меҳнат органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, касаба уюшмаларининг, суғурта ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.

Ҳудудий ТИЭК томонидан алоқадор идора ва муассасаларнинг вакиллари ТИЭКнинг тасдиқланган иш жадвалини маълум қилиш йўли билан хабардор қилинади.



4-БОБ. НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ МЕЗОНЛАРИ


37. 18 ёшгача бўлган болаларда ногиронлик аниқланса, ногиронлик гуруҳи кўрсатилмасдан ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этилади.

Улар ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги даражаси, даволаш натижаларининг прогнози, физиологик хусусиятлари, анатомик ҳолати, шунингдек, болалар организми орган ва тизимларининг компенсатор ҳолати, уларнинг тез ўсиши ва қайта тикланишини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилинади.


38. 18 ёшгача бўлган болаларга ногиронликни белгилаш ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ 18 ёшгача бўлган болаларда ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари асосида, 18 ёшдан катта шахсларга ногиронлик белгилаш ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ 18 ёшдан катта шахсларда ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати ва ушбу касалликларда ногиронлик белгилаш мезонлари асосида амалга оширилади.


39. Ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги даражасига қараб 18 ёшдан катта кўрикдан ўтказилувчига асосий касалликнинг клиник ўтишини, унинг асоратларини ва клиник-эксперт прогнозини, шунингдек, фуқаронинг меҳнат фаолияти турини ҳисобга олган ҳолда ногиронликнинг биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳи белгиланиши мумкин.


40. Қуйидагилар кўрикдан ўтказилувчини ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш учун асос ҳисобланади:

саломатликнинг организм функцияларининг барқарор бузилиши натижасида ёмонлашиши;

ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги (шахс томонидан ўзига ўзи хизмат кўрсатиш, мустақил ҳаракатланиш, мўлжал олиш, мулоқот қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш, ўқиш ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати ёки имкониятининг тўлиқ ёки қисман йўқолиши);

ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий ёрдамга муҳтожлиги.


41. 18 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахсларда қуйидагилар ногиронликнинг сабаблари ҳисобланади:

умумий касаллик;

меҳнатда майибланиш;

касб касаллиги;

болаликдан ногиронлик;

Чернобиль АЭСдаги ҳалокат туфайли майибланганлик ёки касалланганлик;

ядро полигонларида хизмат даврида олинган радиация натижасида орттирилган касаллик (ядро полигонларида хизмат даврида олинган радиация натижасида турли даражадаги ўткир ва сурункали нур хасталиги, хавфли ўсма (саратон) касалликларнинг барча турлари ёки лейкоз келиб чиқадиган бўлса);

фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик;

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирилган касаллик;

ҳарбий хизматни ўташ даврида орттирилган касаллик;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган касаллик;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);

Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодиса оқибатида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);

фуқаролик бурчини бажариш билан боғлиқ ҳолда орттирилган контузия, майиблик.

Кўз касалликлари оқибатида ногиронлик белгиланганда, юқорида кўрсатилган ногиронлик сабабларига "кўздан" сўзи қўшилади.


42. Ногиронликни белгилаш тўғрисидаги хулоса клиник-психологик, ижтимоий-маиший ва касбий омиллар комплексини баҳолашга асосланади. Бунда касалликнинг хусусияти, функцияларнинг бузилиш даражаси, даволаш, реабилитация тадбирларининг самарадорлиги, компенсатор механизмларининг ҳолати, клиник ва меҳнат прогнози, реабилитация потенциали, ижтимоий мослашиш имконияти, ижтимоий ёрдамнинг ҳар хил турларига муҳтожлик, шахсий йўналтирилганлик, меҳнатнинг аниқ шарт-шароитлари ва мазмуни, касбий тайёргарлик, ёш ва шу кабилар ҳисобга олинади.

Кўрикдан ўтказиш чоғида ТИЭКда касаллик ёки нуқсоннинг хусусиятидан қатъи назар, ҳар бир ҳолатда бемор организмининг барча тизимлари комплекс тиббий текширувдан ўтказилади. Соғлиқни ва ижтимоий мослашиш даражасининг ҳолатини асосли баҳолаш мақсадида функционал лаборатория текширишлари маълумотларидан фойдаланилади. Беморнинг касбий-меҳнат фаолияти эътиборга олинади. Беморнинг шахсий хусусияти, унинг ижтимоий мослашиш имконияти ҳисобга олинган ҳолда қарор қабул қилинади.



5-БОБ. 18 ЁШДАН КАТТА ШАХСЛАРГА НОГИРОНЛИКНИ

БЕЛГИЛАШ МЕЗОНЛАРИ


43. Организм функциялари бузилишларининг асосий турларига қуйидагилар киради:

психик функцияларнинг (идрок қилиш, диққат-эътибор, хотира, тафаккур, интеллект, ҳис-туйғу, ирода, онг, хулқ-атвор, психомотор функциялар) бузилиши;

тил ва нутқ функцияларининг (оғзаки (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, алалия, афазия) ва ёзма (дисграфия, дислекция), вербал ва новербал нутқ бузилиши, овоз ҳосил бўлишининг бузилиши ва ҳоказолар);

сенсор функцияларининг (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, сезиш, тактил, оғриқ, ҳарорат кўтарилиши ва бошқа сезувчанлик турлари) бузилиши;

статодинамик функцияларнинг (бош, гавда, оёқ-қўлнинг ҳаракатланиш функциялари, статика, ҳаракатлар мувофиқлаштирилиши) бузилиши;

қон айланиши, нафас олиш, овқат ҳазм бўлиши, организмдан нарса ажралиб чиқиши, қон яратилиши, модда ва энергия алмашиши, ички секреция, иммунитет функцияларининг бузилиши;

жисмоний майиб-мажруҳлик билан боғлиқ бузилишлар (ташқи майиб-мажруҳликка олиб келадиган юз, бош, гавда, оёқ-қўллар деформацияси, овқат ҳазм қилиш, сийдик ажратиш, нафас олиш трактининг аномал тешиги, гавда ўлчамларининг бузилиши).


44. Организм функциялари барқарор бузилишларининг намоён бўлиши тўртта даражага ажратилади:

I даража - енгил бузилишлар;

II даража - ўртача бузилишлар,

III даража - ифодаланган бузилишлар,

IV даража - кучли ифодаланган бузилишлар.


45. Инсон ҳаёт фаолияти асосий турлари чекланишининг намоён бўлиши учта даражага ажратилади:

а) ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати - инсоннинг асосий физиологик эҳтиёжларни мустақил амалга ошириш, кундалик маиший фаолиятни бажариш лаёқати, шу жумладан, шахсий гигиена кўникмалари:

I даража - узоқ вақт сарфлаб ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати, уни бажаришнинг бўлиниши, зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб ҳажмни қисқартириш;

II даража - зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг мунтазам қисман ёрдами билан ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати;

III даража - ўзига ўзи хизмат кўрсата олмаслик, доимо ўзгаларнинг ёрдамига муҳтожлик ва бошқа шахсларга тўлиқ боғлиқлик;

б) мустақил ҳаракатланиш лаёқати - маконда мустақил ҳаракат қилиш лаёқати, ҳаракатланишда, дам олишда ва гавда ҳолати ўзгарганда гавданинг мувозанатини сақлаш, жамоат транспортидан фойдаланиш:

I даража - вақт узоқроқ сарфланганда мустақил ҳаракатланиш лаёқати, уни бажаришнинг бўлиниши, зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб масофани қисқартириш;

II даража - зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг мунтазам қисман ёрдами билан мустақил ҳаракатланиш лаёқати;

III даража - ҳаракат қила олмаслик, доимо ўзгаларнинг ёрдамига муҳтожлик;

в) мўлжал олиш лаёқати - атроф вазиятни муқобил идрок этиш лаёқати (вазиятни баҳолаш, вақтни ва турган жойини аниқлаш лаёқати):

I даража - фақат одатдаги вазиятда мустақил ва (ёки) ёрдамчи техник воситалар ёрдамида мўлжал олиш лаёқати;

II даража - бошқа шахсларнинг ёрдамини талаб этадиган мўлжал олиш лаёқати;

III даража - мўлжал ола билмаслик ва бошқа шахсларнинг доимий ёрдами ва (ёки) назоратига муҳтожлик;

г) мулоқот қилиш лаёқати - идрок қилиш, ахборотни қайта ишлаш ва бериш йўли билан одамлар ўртасида алоқа ўрнатиш лаёқати:

I даража - ахборот олиш ва бериш суръати ва ҳажмини пасайтириб мулоқот қилиш лаёқати, зарурият бўлганда ёрдам беришнинг ёрдамчи техник воситаларидан фойдаланиш;

II даража - зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг қисман ёрдами билан мулоқот қилиш лаёқати;

III даража - мулоқот қила олмаслик ва бошқа шахсларнинг доимий ёрдамига муҳтожлик;

д) ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати - ўзини англаш ва ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий нормаларни ҳисобга олган муқобил хулқ-атвор лаёқати:

I даража - мураккаб ҳаётий вазиятларда ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқатининг вақти-вақти билан пайдо бўладиган чекланиши ва (ёки) қисман тузатиш киритиш имконияти билан ҳаётнинг бошқа соҳаларига дахл қиладиган ролли функцияларни бажаришнинг доимий равишда қийинлиги;

II даража - фақат бошқа шахсларнинг мунтазам ёрдами билан қисман тузатиш киритиш имконияти билан ўз хулқ-атвори ва атроф муҳитга танқидий муносабатнинг доимий равишда пасайиши;

III даража - ўз хулқ-атворини назорат қила олмаслик, унга тузатиш кирита олмаслик, бошқа шахсларнинг доимий ёрдамига (назоратига) муҳтожлик;

е) ўқиш, билимларни (умумтаълим, касб-ҳунар билимлари ва бошқа билимларни) ўзлаштириш ва такрорлаш, малака ва кўникмаларни (касб-ҳунар, ижтимоий, маданий, маиший, малака ва кўникмаларни) эгаллаб олиш лаёқати:

I даража - зарурат бўлганда ёрдамчи техник воситалар ва технологияларни қўллаб ўқитишнинг махсус усулларидан, ўқитишнинг махсус режимидан фойдаланиб умумий типдаги таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари доирасида ўқиш, шунингдек, муайян даражадаги маълумотга эга бўлиш лаёқати;

II даража - зарурат бўлганда ёрдамчи техник воситалар ва технологиялардан фойдаланиб фақат ривожланишида нуқсонлари бўлган таълим олувчилар, тарбияланувчилар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ёки уйда махсус дастурлар бўйича ўқиш лаёқати;

III даража - ўқий олмаслик;

ж) меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати - ишларни бажариш мазмуни, ҳажми, сифати ва шартларига қўйиладиган талабларга мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш лаёқати:

I даража - малака, оғирлик, кескинлик пасайган ва (ёки) иш ҳажми камайганда меҳнатнинг одатдаги шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати, меҳнатнинг одатдаги шароитларида паст малакали меҳнат фаолиятини бажариш имкони сақланиб қолган ҳолда асосий касбда ишни давом эттириш;

II даража - махсус ташкил этилган меҳнат шароитларида тавсия этилаётган касбларда меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати;

III даража - меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.

Изоҳ: Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан расмийлаштириладиган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг Касб ва меҳнат тавсиялари ёзиладиган қисмига "меҳнат лаёқати бузилиши даражаси" кўрсатилмасдан тавсия этилаётган касб номи ёзилади. ТИЭК электрон базасига Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати (классификатори) киритилади ва ушбу рўйхат асосида ногиронлиги бўлган шахсларга касб бўйича тавсиялар берилади.

Бундай ҳолатларда ногиронлик гуруҳи I ёки II бўлишидан қатъи назар, уларда II даража меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун махсус ташкил этилган меҳнат шароитларида меҳнат қилиш мумкинлиги аниқланганда уларга касб турлари тавсия қилинади, III даражада эса - меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.


46. Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки бир нечтасининг кучли ифодаланган чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш ёки ёрдамни тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатида организм функцияларининг барқарор кучли ифодаланган етишмовчилиги туфайли инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг биринчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

III даража - ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

III даража - мустақил ҳаракат қилиш лаёқати;

III даража - мўлжал олиш лаёқати;

III даража - мулоқот қилиш лаёқати;

III даража - ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати;

II-III даражалар - меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати;


47. Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки бир нечтасининг баркарор ифодаланган чекланишига олиб келадиган ва ижтимоий муҳофаза ёки ёрдамни тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатида организм функцияларининг барқарор ифодаланган етишмовчилиги туфайли инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг иккинчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

II даража - ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

II даража - мустақил ҳаракат қилиш лаёқати;

II даража - мўлжал олиш лаёқати;

II даража - мулоқот қилиш лаёқати;

II даража - ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати;

II- III даражалар - ўқиш лаёқати;

II-III даражалар - меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати;


48. Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки бир нечтасининг барқарор ўртача чекланишига олиб келадиган ва ижтимоий муҳофаза қилиш ёки ёрдамни тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатида организм функцияларининг барқарор ўртача етишмовчилиги туфайли инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг учинчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:

I даража - ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;

I даража - мустақил ҳаракат қилиш лаёқати;

I даража - мўлжал олиш лаёқати;

I даража - мулоқот қилиш лаёқати;

I даража - ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати;

I даража - ўқиш лаёқати;

I даража - меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати.



6-БОБ. 18 ЁШГАЧА ШАХСЛАРГА НОГИРОНЛИК

БЕЛГИЛАШ МЕЗОНЛАРИ


49. Ногиронлиги бўлган бола деб белгиланиш мезонлари:

функцияларнинг енгил бузилишлари ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этиш учун асос бўла олмайди, болалар III-IV саломатлик гуруҳига киритилади, тиббиёт муассасаларининг мутахассислари кузатувида бўлади, ижтимоий ҳимоя тадбирлари ўтказилишига муҳтож эмас;


50. 18 ёшгача бўлган болаларда организм функцияларининг ўрта, ифодаланган ва кучли ифодаланган даражадаги бузилишлари аниқланганда, улар ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этилади.


51. ОИВ ва ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга касаллик кечиши ва босқичидан қатъи назар, ногиронлик белгиланади.


52. 18 ёшгача бўлган болалар 1 йил, 2 йил ёки 18 ёшгача бўлган муддатга ногиронлиги бўлган болалар деб эътироф этилади.

Болаларнинг тана аъзоси ва аъзолар тизимларининг функцияси бузилиши сабабли, гарчи даволаш натижасида кўрсатилган ҳолатлар тикланиши мумкин бўлсада, 18 ёшгача бўлган болаларнинг яшаш фаолиятининг чекланиши ва ижтимоий ҳаётга мослаша олмаслик ҳолатларида 18 ёшгача бўлган болалар 1 йил муддатга ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этилади.

Патологик ҳолатлар, яъни болалар организми функцияларининг кучли даражада бузилган, уларнинг ўзгалар ёрдамига муҳтожлиги сезилган ва ўзига ўзи хизмат қилиши чегараланган, лекин 18 ёшгача бўлган болаларда тузалиш эҳтимоли бўлган ҳолатларда 2 йил муддатга ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этилади.

Ўзига ўзи хизмат қилишнинг тўлиқ йўқолишига олиб келувчи организм фаолиятининг кескин, турғун ва орқага қайтмас бузилиши натижасида болаларнинг яшаш фаолиятининг кучли даражада чегараланишига ва ижтимоий ҳаётга мослаша олмасликка олиб борадиган аъзо ва унинг тизимларининг патологик ҳолатларида 18 ёшгача бўлган болалар 18 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга ногиронлиги бўлган бола деб эътироф этилади.


53. 18 ёшга тўладиган ойда ногиронлиги бўлган болалар ногиронлик ҳолатини аниқлаш мақсадида белгиланган тартибда Бош, туманлараро, туман (шаҳар) ёки ихтисослаштирилган ТИЭКга юборилади.


54. Ногиронлик тўғрисида хулоса чиқарилганда илгари амалга оширилган тиббий-ижтимоий чора-тадбирларнинг узвийлигини назарда тутадиган якка тартибдаги реабилитация дастури тузилади, реабилитология ва эрготерапия бўйича тегишли тавсия берилади.

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг тавсиялари иш берувчилар, даволаш-профилактика, спорт, параспорт муассасалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади ва тавсияларнинг бажарилиши ТИЭК томонидан мониторинг қилиб борилади.

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, ногиронликни ҳисобга олиш ва ногиронлик тузилмасини таҳлил қилиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларнинг (болаларнинг) шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари юритилади.

Қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилади.



7-БОБ. ҚАЙТА КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ МУДДАТЛАРИ

ВА ТИЭК ХУЛОСАЛАРИ ЮЗАСИДАН ШИКОЯТ

БИЛДИРИШ ТАРТИБИ


55. Ногиронлик навбатдаги қайта кўрикдан ўтказиш тайинланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунигача белгиланади.

Ногиронлиги бўлган шахслар қайта кўрикдан ўтиш муддати тугаётганлиги тўғрисида, қайта кўрикдан ўтиш белгиланган санадан бир ой олдин, ТИЭК томонидан хабардор қилинади.

Хабардор қилиш "Электрон ҳукумат" тизими орқали, унинг имкони бўлмаган тақдирда, алоқанинг бошқа турларидан фойдаланилган ҳолда ёки ногиронлиги бўлган шахсга тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари орқали ташкил этилади.

Даволовчи врачлар ва тиббиёт муассасаларининг врачлик-маслаҳат комиссиялари раислари ногиронлиги бўлган шахслар қайта кўрикдан ўтиш муддатидан кечиктирмасдан ТИЭКга йўлланиши ва уларнинг тиббий ҳужжатлари белгиланган тартибда тўғри расмийлаштирилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.

Кўрсатиб ўтилган муддатлардан олдин қайта кўрикдан ўтказиш белгиланган тартибда, ногиронлиги бўлган шахс соғлиғининг ҳолати ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражаси ўзгарганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилиги Бош ТИЭК ёки Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) томонидан назорат функцияларини бажариш жараёнида, ТИЭК хулосаларининг асоссизлиги ҳолатлари аниқланганда, шунингдек, агар ТИЭК хулосаси сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда амалга оширилади.

Ногиронлиги муддатсиз деб топилган ногиронлиги бўлган шахслар ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қайта кўрикдан ўтказилиши мумкин.


56. 18 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахсларга органлар функциялари ҳамда организм тизимларининг қайта тикланадиган бузилишлари содир бўлганда, даволашнинг ва ўтказилган реабилитация тадбирлари самарадорлигини, соғлиғининг ҳолатини ҳамда ижтимоий мослашиш даражасини кузатиш мақсадида ногиронлик олти ой, бир ёки икки йил муддатга белгиланади.

Бунда врач-экспертлар реабилитация-эксперт диагностикасини ўтказиш, реабилитация потенциали ва реабилитация прогнозини баҳолаш, ногиронлиги бўлган шахсга маиший, ижтимоий ва касбий фаолиятни бажаришда бузилган функцияни тиклаш ёки уни компенсация қилиш имконини берадиган тадбирларни, техник воситалар ва хизматларни белгилаш, шунингдек, органлар функциялари ҳамда организм тизимларининг қайта тикланадиган бузилишлари содир бўлишига индивидуал ёндашиб, эксперт ташхис асосида касалликни прогноз қилишга асосланади.


57. Органлар функцияларининг ҳамда организм тизимларининг барқарор, аслига қайтариб бўлмас тарздаги морфологик ўзгаришлари ва бузилишлари мавжуд бўлган, амалга оширилган реабилитация тадбирларининг самарасизлиги оқибатида касалликнинг кечиши ва соғлиқ тикланишини, ижтимоий мослашувни яхшилаш мумкин бўлмаган тақдирда, ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ ногиронлик кўрикдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмасдан белгиланади.

Чернобиль АЭСидаги ҳалокатни тугатиш оқибатлари билан боғлиқ ҳолда ногиронлиги бўлган шахслар деб эътироф этилган шахсларга I-II гуруҳ ногиронлиги муддатсиз, ногиронликнинг III гуруҳида 5 йил муддатга белгиланади. Ногиронликнинг сабаби "ЧАЭС даги ҳалокат оқибатида келиб чиққан" деб кўрсатилади.


58. Касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилиши даражасини белгилаш мақсадида қайта кўрикдан ўтказишда қуйидагилар ҳисобга олинади:

соғлиқнинг меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида бузилиши;

амалга оширилган реабилитация тадбирлари, ўқитиш ёки қайта ўқитиш натижасида олинган касб-ҳунар бўйича ишларни бажариш имконияти;

шахснинг меҳнатда майибланиши ёки касб касаллигидан олдинги касбий фаолиятини бажариш лаёқати.


59. ТИЭК томонидан кўрикдан ўтказиш далолатномаларини ва хулосаларни такрорий экспертизадан ўтказиш ушбу Низомнинг 55-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатларда, илгари белгиланган муддатлардан қатъи назар, амалга оширилади.

Такрорий қайта кўрикдан ўтказиш учун ТИЭК ногиронлиги бўлган шахсга қайта кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган билдиришнома юборади.

Ҳабардор қилинган шахс, узрли сабаблардан (даволанишда, хизмат сафарида ёки ўқишда бўлиши) ташқари, қайта кўрикка келмаган тақдирда, унга қайта кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда иккинчи марта такрорий билдиришнома юборилади.

Иккинчи марта хабардор қилинган шахснинг қайта кўрикдан ўтказишга узрли сабабларсиз такроран келмаганлиги такрорий қайта кўрикни ўтказишнинг белгиланган санасидан кейин 10 кун ўтгач ногиронлик бўйича пенсия (нафақа)ни тўлашни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади.

Ногиронлик бўйича пенсия (нафақа) тўлашни тўхтатиб қўйиш ногиронлиги бўлган шахснинг доимий яшаш жойига борган ҳолда тузилган ногиронлиги бўлган шахснинг такрорий қайта кўрикдан ўтказишга келмаганлигини тасдиқловчи далолатнома асосида, фуқароларнинг тегишли маҳалла, шаҳарча, қишлоқ ёки овул йиғини, ТИЭК, ВМК ва Пенсия жамғармаси бўлими вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари пенсия (нафақа) тўлашни далолатнома тузилган санадан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб тўхтатиб қўяди.

Бундай шахсларга ногиронлик пенсияси тўлашни тиклаш фақат Бош ТИЭКнинг тўловлар тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб фуқаро соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги эксперт қарори асосида амалга оширилади.


60. Кўрикдан ўтказилувчи туман (шаҳар), туманлараро, ихтисослаштирилган ва педиатрия ТИЭК хулосасидан норози бўлган тақдирда, у бир ой мобайнида Бош ТИЭКга ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин. Ариза тушгандан кейин 3 кун мобайнида туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган ва педиатрия ТИЭКлар кўрик далолатномасини Бош ТИЭКга юборади, Бош ТИЭК кейинги 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини беради.

ТИЭКнинг хулосаларидан врач-экспертлардан бирортаси, шунингдек, кўрикдан ўтувчи норози бўлган ҳолатларда фуқаро Бош ТИЭК томонидан қайта кўрикдан ўтказилади.

Бош ТИЭК хулосасидан ҳам норози бўлинган тақдирда, Бош ТИЭК томонидан ушбу хулосани ўзгартирадиган ёки бекор қиладиган холис, малакали врач-экспертлардан иборат комиссия тузилади.

ТИЭК хулосаси ўзгартирилган тақдирда, қайта кўрикдан ўтказган Бош ТИЭК томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилиб берилади.

Фуқаролар, шунингдек, врач-экспертлардан бирортаси Бош ТИЭК хулосасидан норози бўлган тақдирда, 30 кун муддатда Инспекцияга ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Бундай ҳолатларда фуқарони қайта кўрикдан ўтказиш учун Инспекция томонидан комиссия ташкил этилади.

Бунда комиссия таркибига фуқарога қўйилган ташхисга қараб ногиронлик белгиланган ёки белгиланмаган касаллиги бўйича бир хил мутахассисликдаги 2 ёки ундан ортиқ холис врач-экспертлар киритилиши мумкин ва ушбу комиссиянинг хулосаси якуний хисобланади.

Инспекция томонидан тузилган комиссия томонидан аввал қабул қилинган хулоса ўзгартирилган тақдирда, комиссия ўтказилган жойда Бош ТИЭК томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилиб берилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


61. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.




Низомга

1-ИЛОВА



Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида

кўрикдан ўтказиш учун қабул қилиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажарилиш муддати


1-босқич


Бемор


1. Умумий ахволнинг оғирлашиши ёки олган жароҳат сабабли тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш.


2. Организм функциялари турғун бузилиши бўлган ҳолатларда тиббиёт муассасаларига профилактик кўрикдан ўтиш учун мурожаат қилиш.


3. Қайта ногиронлик белгиланиши масаласида тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш.


Белгиланган муддатларда




2-босқич


Тиббиёт муассасалари, ВМК*







ВМК*




1. Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлар, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликларга чалинган ва уларнинг асоратлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча тиббий текширувлардан ўтказмасдан, ногиронлик белгилаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва ТИЭКга юбориш.


2. Касаллиги туфайли узлуксиз ёки узлукли равишда даволанишига қарамасдан, ҳаёт фаолиятининг чекланиши, шунингдек, организм функциясининг турғун бузулиши сақланиб қолган шахсларга ногиронлик белгилаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва ТИЭК га юбориш.


Кўрик учун қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни

ичида





Кўрик учун қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни

ичида






3-босқич


ТИЭК**


1. Беморга кўрикни ўтказиш жойи, вақти ва санаси тўғрисида алоқа воситалари орқали хабар юбориш.


2. Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлар, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликларга чалинган ва уларнинг асоратлари бўлган шахсларга тиббий ҳужжатлари асосида ногиронлик белгилаш.


3. Беморни кўрикдан ўтказиш ва натижалари бўйича беморга хулоса бериш.


Ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб

2 иш куни ичида


Ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб

10 иш куни ичида




4-босқич


ТИЭК**


Шахсни ногиронлиги бўлган шахс (бола) деб топилган ҳолатда реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш.


Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида




   

Қисқартмалар:

1. ВМК* -тиббиёт муассасасининг врачлик-маслаҳат комиссияси;

2. ТИЭК** - тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси.




Низомга

2-ИЛОВА



Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган,

анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш

клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларнинг

РЎЙХАТИ


1. Алоҳида анатомик нуқсонлар: елка камари, елка, билак, кафт усти, қўл кафти (4 та ва ундан кўп бармоқ), чаноқ-сон бўғими, сон, болдир, болдир-ошиқ бўғими ва оёқ панжаси соҳасидан травматик ампутацияси ва мажақланиши.


2. Болаликдан карлик ва кар-соқовлик (қайтмас ўзгаришларда).


3. Нефроэктомия (донор ҳам) ва пульмонэктомиядан кейинги ҳолат.


4. Органлар трансплантациясидан кейинги холат (буйрак, жигар).


5. Анофтальм.


6. Бир кўзнинг ёки ҳар икки кўзнинг тўлиқ кўрлиги.


7. Гемофилия касаллиги.


8. Юрак мушаги ёки юрак халтасидаги ўзга тана.


9. Ҳаёт фаолиятининг ифодаланган бузилишига олиб келган туғма аномалиялар (ривожланиш нуқсонлари).


10. Болалар мия фалажлиги ифодаланган харакат бузилишлари билан (гемиплегия, тетраплегия, триплегия ёки параплегия).


11. Даун синдроми.


12. Полиомиелит касаллиги асоратлари.


13. Елка чигалининг тотал жароҳатланиши.


14. Гипофизар нанизм гормонал ўзгаришлар билан.


15. Деменция.


16. Оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик.


17. Лейкозлар (лимфоид, миелоид, моноцитар ва бошқалар).


18. Одам иммунитети танқислиги синдроми (18 ёшгача клиник босқичидан қатъи назар, 18 ёшдан ошганларда касалликнинг IV даражаси).


19. Туғма аномалиялар, анатомик нуқсонлар ва бошқа хромосом бузилишлар:

а) анэнцефалия, гидроцефалия, амиелия, туғма глаукома, юрак туғма нуқсонлари (ифодаланган қон айланиши бузилиши билан кечувчи юрак тўсиғи, камералари ва бошқа соҳа туғма аномалиялари, туғма ихтиоз, генетик текширувлар билан тасдиқланган туғма ирсий касалликлар);

б) танглай ёриғи (бўри танглай) ютинишнинг бузилиши билан, танглай ва лаб ёриғи (қуён лаб) ютинишнинг бузилиши билан.


20. Туғма мажруҳлик.


21. Орфан касалликлари. (муковисцидоз, гемофилия, талассемия, тизимли бошланувчи ювенил артрит, буллёз эпидермолиз, гликоген тўпланиши (Помпе касаллиги), Гоше, Фабри, Краббе, Ниман-Пик (А, В турлари), мукополисахаридоз касаллигининг I тури ва бошқа касалликлар).


22. Аутизм.


23. Мохов.


24. Ўтказилган бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши оқибатидаги гемиплегия, тетраплегия, триплегия каби асоратлари.


25. Ўтказилган бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши оқибатида узоқ давом этаётган гемиплегия, тетраплегия, триплегия ёки моноплегия.


26. Орқа мия жароҳати ва орқа мия қон айланиши ўткир бузилиши оқибатидаги параплегия.


27. Орқа мия жароҳати ва орқа мия қон айланиши ўткир бузилиши оқибатида узоқ давом этаётган параплегия, тетраплегия, триплегия.


28. Ацетонурия ва коматоз ҳолатларга мойил қандли диабет.


29. Сурункали буйрак етишмовчилиги билан асоратланган қандли диабет, сурункали гломерулонефрит ва буйракларнинг бошқа касалликлари оқибатида дастурли гемодиализ.


30. Тос халқаси ва скелет суякларининг узоқ муддат даволанишни талаб этадиган кўплаб аралаш жароҳатлари.


31. Апалик синдром.


32. Хавфли ўсмалар (метастазлар ва рецидивлар билан, оғир умумий ҳолат, ўсманинг инкурабеллиги, ифодаланган интоксикация, кахексия ва ўсманинг парчаланиши билан).


33. Колостома ёки цистостома борлиги.


34. Силикоз. Антракоз, силикотуберкулез, азбестоз ва бошқалар.


35. Миастения оғир кечиши.


36. Семизликнинг IV даражаси.


37. Жигар циррози гепатоспленомегалия (асцит) билан портал қон айланишини III - даражадаги барқарор бузилиши.


38. Сколиоз IV даражаси нафас етишмовчилиги билан.


39. Анкилозловчи спондилоартроз III, IV даража ифодаланган синдром билан.


40. Кучли ифодаланган нуқсонларга олиб келган шизофрениянинг барча турлари.

41. Кучли ифодаланган шахсият ўзгаришларига олиб келган эпилепсия касаллиги.

42. Паркинсон касаллиги кучли ифодаланган регид қалтироқ тури.


Изоҳ:


1. Ушбу рўйхатдаги ҳолатларда фуқаролардан ногиронлик белгилари мавжудлигини стационар шароитда исботлаш талаб қилинмасдан, клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувлардан ўтказмасдан, амбулатор текширувлар натижасига ҳамда тегишли мутахассислар хулосасига асосланилади ва улар ТИЭКга муддатидан олдин юборилади;

ТИЭКлар томонидан 3, 19б, 24, 26, 33, 34, 36, 40, 41 ва 42-бандлардан ташқари барча холатларда фуқаронинг иштирокисиз тақдим қилинган хужжатлар асосида ногиронлик белгиланади ва улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади. Бунда 18 ёшгача бўлган болаларда ногиронлик 18 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга белгиланади.

2. Рўйхатнинг 3, 19 б, 24, 26, 33, 34 ва 36 - бандларидаги ҳолатларда ногиронлик муддати умумий асосларда белгиланади.




Низомга

3-ИЛОВА



Махсус жиҳозланган транспорт воситасини

бошқариш учун тиббий кўрсатмалар

РЎЙХАТИ


I. Махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган (қўл билан бошқариладиган) узатгичли енгил транспорт воситасини бошқаришга тиббий кўрсатмалар:


1. Ҳаракатнинг ифодаланган чегараланишига сабаб бўладиган оёқ кафти деформацияси.


2. Оёқнинг 7 см ва ундан ортиқ узунликда калталиги.


3. Бир ёки иккала сон суягининг ампутацион чўлтоқлиги, чўлтоқлик қайси қисмдан бўлиши ва протезлаш имкониятидан қатъи назар.


4. Бир ёки иккала оёқ болдир соҳасининг ампутацион чўлтоқлиги.


5. Бир томонлама сон ёки болдир қисми чўлтоғи, иккинчи оёқнинг ҳаракат ва статик фаолиятининг ифодаланган даражадаги бузилиши билан (оёқ панжасининг ампутацион чўлтоқлиги, деформацияси, қон-томир касалликлари, йирик периферик нервларнинг шикастланиши ва бошқалар).


6. Юриш, ўтириш фаолиятининг бузилишига олиб келувчи умуртқа поғонаси, тос ёки иккала оёқларнинг турғун деформацияси ёки касалликлари (оёқларнинг анкилозловчи полиартрити, оғир даражадаги кифосколиоз ва спондилити, псевдоартроз, эндартеритнинг II ва III даражаси, филоёқлилик ва бошқалар).


7. Ўтириш холати сақланган оёқларнинг пастки парези ёки фалажлиги.


8. Чап оёқ қон-томир ва нерв толаларининг шикастланиши, ифодаланган трофик бузилишлари билан.



II. Автоматик трансмиссия воситаси ёрдамида транспорт воситасини бошқаришга тиббий кўрсатмалар:


1. Чап қўл ёки чап қўл кафтининг йўқлиги.


2. Чап оёқ ёки чап оёқ панжасининг йўқлиги.


3. Чап қўл кафти ёки чап оёқ панжасининг деформацияси, ҳаракатнинг ифодаланган бузилишлари билан.


4. Чап сон ёки болдир чўлтоқлиги, бир вақтнинг ўзида чап қўлнинг йўқлиги.


5. Ўнг қўл бармоқ ёки фалангаларининг йўқлиги, шунингдек, фалангалараро бўғимларнинг ҳаракатсизлиги (бош бармоқнинг 2 та фалангасининг йўқлиги, бош бормоқ сақланган ҳолда, ўнг қўлнинг иккита ва ундан ортиқ бармоқларнинг йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги ёхуд битта бармоқнинг келтирувчи функциясининг йўқлиги).


6. Мустақил ҳаракатланиш лаёқатининг I ва II даражали бузилиши билан кечувчи чап томонлама гемипарез.




Низомга

4-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ

________________________________________________ ТИЭК N __________

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.) бош, туманлараро, туман (шаҳар) ёки ихтисослаштирилган

      

НОГИРОНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА

N __________

       

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



Ф.И.О.



Манзили:



Туғилган санаси (кун, ой, йил):



Биринчи маротаба ногиронлик белгиланган сана (кун, ой, йил):



Кўрикдан ўтказилган сана (кун, ой, йил):



Кўрикдан ўтказилиши (бирламчи ёки қайта):



Ногиронлик гуруҳи:



Ногиронлик сабаби:



Ногиронлик муддати (кун, ой, йил):



ТИЭК кўригидан қайта ўтиш муддати (кун, ой, йил):



ТИЭК ХУЛОСАСИ ВА ТАВСИЯЛАРИ


Хулоса:



Тиббий реабилитация бўйича тавсиялар:



Касбий реабилитация бўйича тавсиялар (касбга тавсия, касбга йўналтириш, ўқиш ва тарбияга тавсия):



Ижтимоий реабилитация бўйича тавсиялар: (протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги):



Оммавий спорт ҳамда параспорт билан шуғулланиш бўйича тавсиялар:



Ўзгалар парваришига муҳтожлиги:



КАСБИЙ МЕҲНАТ ЛАЁҚАТИ ЙЎҚОТИЛГАНЛИГИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


Тўғри келадиган ногиронлик гуруҳи:



Тўғри келадиган ногиронлик сабаби:



Касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси:



Касбий меҳнат лаёқати йўқотилган муддат (кун, ой, йил):



         

(QR-код)

      

          

         

Изоҳ.


1. Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ногиронлик пенсиясини тайинлаш учун БТПЖнинг тегишли бўлимига электрон тизим орқали юборилади.


2. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги тўғрисида маълумот фақат меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахслар учун берилади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига мувофиқ меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллигига боғлиқ бўлмаган ҳолда янги аниқланган касаллик оқибатида ногиронлик гуруҳи оғирлаштирилганда ногиронлик сабаби "умумий касаллик" деб белгиланади, олдин аниқланган касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилиши даражаси эса беморнинг кўрикдан ўтиш кунидаги ҳолатига асосан қайта кўриб чиқилади.





Низомга

5-ИЛОВА



ОЛД ТОМОНИ

РЕСПУБЛИКА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЭКСПЕРТИЗА ИНСПЕКЦИЯСИ

ТИЭК N

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.) бош, туманлараро, туман (шаҳар) ёки ихтисослаштирилган

КЎРИК ДАЛОЛАТНОМАСИДАН КЎЧИРМА N ______

СЕРИЯ ______


N _______

А ҚИСМИ

Кўрикдан ўтказилувчининг касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражасини

ва қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги белгиланганлиги тўғрисида

(корхонага юборилади)

(ходимни ТИЭКга юборган корхонанинг манзили ва номи)

Ф.И.О.

Манзили

Туғилган санаси

Касби

Кўрикдан ўтказиш:


бирламчи, қайта (ёзилади)

Кўрикдан ўтказиш санаси 20___ й. "___" _____________________________

Жарохатланиш, касалланиш санаси 20___й. "___" ______________________

Жароҳат асорати

………………………………………………………………………………………………………………………

(қирқиш чизиғи)

ОЛД ТОМОНИ

РЕСПУБЛИКА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЭКСПЕРТИЗА ИНСПЕКЦИЯСИ

ТИЭК N

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.) бош, туманлараро, туман (шаҳар) ёки ихтисослаштирилган

КЎРИК ДАЛОЛАТНОМАСИДАН КЎЧИРМА N ______

СЕРИЯ ______


N _______

Б ҚИСМИ

Кўрикдан ўтказилувчининг касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражасини

ва қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги белгиланганлиги тўғрисида

(кўрикдан ўтказилганга берилади)

Ф.И.О.

Туғилган санаси

Касби

Кўрикдан ўтказиш:


бирламчи, қайта (ёзилади)

Кўрикдан ўтказиш санаси 20___й "___" ______________.

ОРҚА ТОМОНИ

Ногиронлик гуруҳи _______ касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси

          

фоизда_____%,


(ёзма кўрсатилади)

Касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси белгиланган муддати:

20___ йил "____" ______________гача.


Навбатдаги кўрикдан ўтказиш санаси 20___ йил "___" ______________

Ёрдамнинг қўшимча турларига муҳтожлик

Меҳнатга тавсия

Асос: ТИЭК нинг ______-сон кўрикдан ўтказиш далолатномаси

Берилган санаси: 20___ йил "___" ___________________


ТИЭК раиси




(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.




Комиссия аъзолари

(имзо)


(Ф.И.О.)






(имзо)


(Ф.И.О.)






(имзо)


(Ф.И.О.)






……..………………………………………………………………………………………………………………………

(қирқиш чизиғи)

ОРҚА ТОМОНИ

Ногиронлик гуруҳи _______ касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси

          

фоизда_____%,


(ёзма кўрсатилади)

Касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражасини белгиланган муддати

20___ йил "____" ______________гача

Навбатдаги кўрикдан ўтказиш санаси 20___ йил "___" __________

Ёрдамнинг қўшимча турларига муҳтожлик

Касбга тавсия   (классификатор бўйича касб турлари ёзилади )

Асос: ТИЭК нинг ______-сон кўрикдан ўтказиш далолатномаси

Берилган санаси: 20___ йил "___" ________________


ТИЭК раиси




(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.




Комиссия аъзолари

(имзо)


(Ф.И.О.)






(имзо)


(Ф.И.О.)






(имзо)


(Ф.И.О.)









Низомга

6-ИЛОВА



РЕСПУБЛИКА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЭКСПЕРТИЗА ИНСПЕКЦИЯСИ

Педиатрия ТИЭК N

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.)

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛА ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТНОМА

(ногиронлик нафақаси тайинлаш учун БТПЖнинг тегишли бўлимига

маълумот электрон тизим орқали юборилади)

Уникал рақам _____________

Боланинг Ф.И.О.

Манзили

Туғилган санаси

Кўрикдан ўтказиш:


(бирламчи, қайта (ёзилади)

Ногиронлиги бўлган бола деб 20___ й "___" _______________гача белгиланди

Қайта кўрикдан ўтказиш санаси 20___ й "___" ______________

ТИЭК тавсиялари:

1. Тиббий тавсиялар

2. Касбга тавсия (классификатор бўйича касб турлари ёзилади)

3.Таълим тавсиялари

4. Ижтимоий тавсиялар

5. Параспорт турлари бўйича тавсиялар: (параспорт-тиббий классификатори бўйича

Асос: ТИЭК нинг ______-сон кўрикдан ўтказиш далолатномаси

Берилган санаси: 20___ йил "___" ___________________


ТИЭК раиси




(имзо)


(Ф.И.О.)

QR код




Комиссия аъзолари

(имзо)


(Ф.И.О.)






(имзо)


(Ф.И.О.)






(имзо)


(Ф.И.О.)









Низомга

7-ИЛОВА



РЕСПУБЛИКА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЭКСПЕРТИЗА ИНСПЕКЦИЯСИ


ТИЭК N

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.) бош, туманлараро, туман (шаҳар), ихтисослаштирилган, педиатрия

ШАХС НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС (БОЛА)

ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИЛМАГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТНОМА N _____


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига электрон тизим орқали юборилади

Ф.И.О.

Туғилган санаси

Манзили

ТИЭК қарори:

Ногиронлиги бўлган шахс (бола) деб топилмади.

Асос: "___" ______________ 20_____ йилдаги ______________-сон кўрикдан ўтказиш далолатномаси.


ТИЭК раиси




(имзо)


(Ф.И.О.)

QR код




Комиссия аъзолари

(имзо)


(Ф.И.О.)


...
Время: 0.1236
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск