Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Приватизация /

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.02.2022 й. 71-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 февралдаги

71-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини

амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи

ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион

орқали бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Ушбу Низом тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида ажратишга нисбатан:

якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун;

кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари учун;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари учун;

"К - savdo" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ижарага бериш назарда тутилган ҳолларда;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига бериш учун;

давлат-хусусий шериклик ва ижтимоий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун;

махсус иқтисодий зоналар ҳудудидаги ер участкалари учун татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"E-AUKSION" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - савдо платформаси) - электрон онлайн-аукцион ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;


"YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - "YERELEKTRON" ААТ) - ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;


бўш турган ер участкаси (кейинги ўринларда - ер участкаси) - бинолар ва иншоотлар жойлашмаган, ҳеч қандай мажбуриятлар ёки тақиқлар ўрнатилмаган ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликка мувофиқ ажратиб берилмаган, давлат мулки бўлган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси;


ер участкасининг бошланғич нархи - ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқининг аукционга қўйиш учун белгиланган нархи;


ижарачи - ер участкасининг ижара шартномасини ушбу Низомда белгиланган шартлар асосида ва тартибда тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;


иштирокчи - савдо платформасидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, аукционда қатнашиш учун ариза берган жисмоний ёки юридик шахс;


лойиҳа-қидирув ташкилоти - "ЎзГАШКЛИТИ" МЧЖ ёки тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ уч томонлама (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар - буюртмачи, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси - хизмат харажатларини тўловчи ва лойиҳа қидирув ташкилоти - буюртмани бажарувчи) шартнома бўйича жалб қилинадиган лойиҳа-қидирув ташкилоти;


мастер-режа - маълум бир танланган ер участкаси ёки ҳудуд учун ишлаб чиқилиб, уни ривожлантириш йўналишлари ва ихтисослашуви ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳаси, қурилиш лойиҳаси, иқтисодий асослари ва лойиҳа ҳужжатларини ўзида жамлаган ҳам иқтисодий ҳам шаҳарсозлик, техник-иқтисодий асослар ва графика қисмларидан иборат лойиҳа ҳужжати ҳисобланади;


оператор - савдо платформасида аукцион ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;


профессионал лойиҳа ташкилоти - буюртмачи билан тузиладиган шартнома асосида лойиҳалаштириш топшириғини ҳамда у асосида мастер-режани ишлаб чиқувчи, уларнинг келишилиши ва тасдиқланишини таъминловчи ҳамда ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини лойиҳалаштириш ишларини бажарувчи ташкилот;


хабарнома - савдо платформасида муайян бўш турган ер участкасини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида реализация қилиш бўйича аукцион ўтказилиши ҳақидаги ахборот;


шахсий кабинет - иштирокчига аукционда буюртма бериш, уларда қатнашиш, шартномаларни имзолаш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;


электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда - аукцион) - савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга аукцион объектини реализация қилиш (ижарага бериш) бўйича нархни ошириб бориш тамойилида онлайн ўтказиладиган савдо шакли.


4. Агар ер участкалари аҳоли пунктларининг бош режаларига, аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларига ёки ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва режалаштириш бўйича бошқа ҳужжатларга, хусусан, мастер-режа талабларига ёхуд ер участкаларидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларига мувофиқ бўлса, улар мулк ҳуқуқи асосида аукционга қўйилади.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда ёки унинг талабларига мос келмаган тақдирда, ер участкалари ижара ҳуқуқи асосида аукционга қўйилади.


5. Ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида аукцион орқали ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича реализация қилинади.

Қуйидаги ҳолатларда ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мастер-режа ишлаб чиқилиб, у асосида реализация қилинади:

майдони 1 гектар (шаҳарларда 0,2 гектар) ва ундан ортиқ бўлган ер участкасида савдо комплекси, логистика маркази ва хизмат кўрсатиш комплексини ташкил этиш учун;

туризм ҳудуди сифатида белгиланган маҳаллаларни ривожлантириш учун;

ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан чиқариб, савдо ва хизмат кўрсатиш, шу жумладан йўл бўйи инфратузилмаси объектлари ташкил этиш учун.

Бунда, лойиҳалаштириш топшириғи ва мастер-режа ишлаб чиқиш учун хизмат ҳақи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасидан тўлаб берилади ва кейинчалик ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Мастер-режани ишлаб чиқишга халқаро экспертлар ва халқаро молия ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.


6. Ер участкасини танлаш материаллари Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда - филиал), туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари ва лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан тайёрланади.

Ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Ваколатли ташкилотларнинг раҳбарлари ер участкасини танлаш материаллари бўйича ўз вақтида келишилиши ва хулосалар чиқарилиши, шунингдек, уларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик оқибатлари учун шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олади.


7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасига (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатаси) тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталарини кўрсатган ҳолда электрон хариталарни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.

Тақдим этилган электрон хариталарда тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталари мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкасини танлаш материаллари келишилган, улар бўйича хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Давлат кадастрлар палатасига умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда автомобиль йўллари ҳамда автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаси ҳудудининг World Geodetic System 1984 (кейинги ўринларда - WGS-84) координаталар тизимида электрон хариталарини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.

Электрон хариталарни тақдим этиш, шунингдек, ваколатли ташкилотлар томонидан ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш, шу жумладан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан экологик экспертизадан ўтказиладиган объектларни қуришга ер участкасини танлаш материаллари бўйича хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ер участкасини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармалари лойиҳалаштириш топшириғи ва мастер-режа ишлаб чиқиш учун профессионал лойиҳа ташкилотларини шартнома асосида жалб қилади.

Профессионал лойиҳа ташкилотлари лойиҳалаштириш топшириғини ҳамда у асосида мастер-режани ишлаб чиқиб, Архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари (ёки лойиҳа офислари) билан келишилиши ва тасдиқланишини таъминлайди.


9. Аукцион натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан ер участкаси қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг буюртмачи

...
Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск