Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Природопользование. Охрана окружающей среды /

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2022 й. 133-сон карорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 мартдаги

133-сон қарорига

2-ИЛОВА



Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига

олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

    

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш (дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш бундан мустасно) ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

"E-auksion" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - савдо платформаси) - электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;

норуда фойдали қазилмалар - таркибида металл бўлмаган табиий ҳолича, тозалаб ёки қайта ишлаб олинадиган фойдали қазилмалар (норуда фойдали қазилмаларга - кимё, цемент, ойна, оловбардош ва чинни буюмлар саноатида фойдаланиш учун яроқли бўлган хомашё, кварцитлар, кварц-дала шпати жинслари, мармар, гранит, сиенитлар, диоритлар, габбро, андезитлар, диабазлар, базальт, вулқон туфлари, шлаклар, шағал, қум-шағал аралашмаси, қум ва қумтош, гил ва гилли жинслар (суглинкалар, алевролитлар, бентонитлар, аргиллитлар), тош тузи, гипс, мергель, оҳактошлар, шу жумладан чиғаноқлар, бўрли жинслар, доломитлар, кремнийли жинслар, табиий бўёқлар киради);

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари - таркибида норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ва аниқ геометрланган чегараларга эга ер қаъри майдони;

оператор - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси.


3. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи рухсатнома асосида:

геологик ўрганиш;

қазиб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилади.


4. Рухсатномалар Давлат геология қўмитаси томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган ер ости бойликларидан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида берилади.



2-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН РУХСАТНОМАЛАР


1-§. Геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан

фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар


5. Геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома тадбиркорлик таваккалчилиги асосида (ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан) норуда фойдали қазилмалар конларини излаш, баҳолаш ва қидиришга оид ҳуқуқни тасдиқлайди.

Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келишига белгиланган тартибда тасдиқланган ер қаърини геологик ўрганишга доир лойиҳа-смета ҳужжатлари асос ҳисобланади.

Норуда фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш босқичида лойиҳа-смета ҳужжатларида асосланган ҳамда норуда фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш ва уларнинг сифатини баҳолаш учун етарли ҳажмларда тажриба (синов) ва тажриба-саноат йўсинида қазиб олиш ишларини ўтказиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

Дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

Дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш фақат уларни тозалаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


2-§. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб

олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқига оид рухсатнома


6. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома, унинг эгасига конни қазиб олиш, қазиб олинаётган минерал хомашёни қайта ишлаш, шу жумладан агар рухсатнома шартларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, қазиб олиш жараёнида олинган минерал ҳосилалардан фойдаланиш (қайта ишлаш) ҳуқуқини беради.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома норуда фойдали қазилмаларнинг захиралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган кон бўйича уларни қазиб олиш учун берилади.


7. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани коннинг алоҳида участкасидаги норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун берилишига рухсат этилади, агар ушбу ҳолат конни қазиб олишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштирмаса ва коннинг қолган қисмлари (участкалари)ни ўзлаштиришга тўсқинлик қилмаса.


8. Битта конни бир нечта ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномалар берилишига йўл қўйилади. Бунда конни қазиб олиш Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳит муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси) билан келишилган, ер қаъридан оқилона фойдаланишни ва атроф муҳитни муҳофаза қилинишини таъминловчи қазиб олиш тизимида амалга оширилиши керак.


9. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун бир неча рухсатномаларнинг бир вақтнинг ўзида битта ер қаъридан фойдаланувчига берилишига йўл қўйилади, шу жумладан ўзаро яқин жойлашган норуда фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш учун, агар бажарилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга кўра уларни фақат биргаликда бир ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олиш рентабелли бўлса.


10. Бир вақтнинг ўзида норуда фойдали қазилмаларнинг турли конларини, айрим турдаги қурилиш ва бошқа материаллар ва буюмларни ишлаб чиқариш учун зарур компонент сифатидаги минерал хомашё қазиб олишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун бир неча рухсатномалар битта ер қаъридан фойдаланувчига берилиши мумкин.


11. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома эгаси, унга берилган кон ажратиш далолатномаси доирасида қўшимча рухсатномасиз ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни, уларни Давлат геология қўмитасининг Давлат геология фондида ҳисобига қўйиш шарти билан олиб бориш ҳуқуқига эга.



3-§. Техноген минерал ҳосилалардан

фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан

фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома


12. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома, ўз эгасининг кон қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг таркибида норуда фойдали компонентлари мавжуд чиқиндиларини қайта ишлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлайди.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хомашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилаларга эгалик ҳуқуқи норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномага мувофиқ рухсатнома эгасида ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати мобайнида сақлаб қолинади. Бундай ҳолда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш (қайта ишлаш)га рухсатнома олиш талаб қилинмайди.


13. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома, ер қаъридан фойдаланувчи балансида ҳисобда турмайдиган ёки техноген минерал ҳосилалар сотилган ёки белгиланган тартибда бошқа ер қаъридан фойдаланувчига топширилган ҳолда, кон қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг чиқиндиларини қайта ишлаш учун берилади.



3-БОБ. НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ


14. Ер қаъридан фойдаланиш рухсатномада назарда тутилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларга мувофиқ амалга оширилади.


15. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий шартларига ер қаъридан фойдаланиш турларидан келиб чиққан ҳолда "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан белгиланган шартлар киради.

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг намунавий шартлари Давлат геология қўмитаси ва уни ҳудудий бўлинмаларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади,

...
Время: 0.0151
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск