ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.03.2022 й. ПФ-94-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.03.2022 й.

N ПФ-94



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-186-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 31 мартдаги

ПФ-94-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5812-сон Фармонида:


а) 2-илованинг 3 ва 56-позициялари чиқариб ташлансин;


б) 3-иловада "Навоий вилояти" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

  

"

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

";


54.

Навоий шаҳри

Навоий вилояти юридик коллежи

Тошкент давлат юридик университети

Адлия вазирлиги

990


55.

Кармана тумани

Кармана саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

Тошкент ахборот технологиялари университети

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

585


56.

Зарафшон шаҳри

Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежи

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

780


57.

Учқудуқ тумани

Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

630


58.

Кармана тумани

Кармана саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

360


58-1.

Нурота тумани

Нурота саноат-кончилик коллежи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

405


59.

Навбаҳор тумани

Навбаҳор енгил саноат касб-ҳунар коллежи

Навоий давлат педагогика институти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

615


59-1.

Хатирчи тумани

Хатирчи агротехнологиялар техникуми

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

585








в) 6-илованинг 38-позицияси чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3290-сон қарорига 2-илованинг 12-бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

".

65.

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети қошидаги академик лицей

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 февралдаги "Иқтисодиёт базавий тармоқларидаги лойиҳа ишларини ҳамда муҳандис-лойиҳаловчиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3557-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошисидаги "Навоий давлат кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4391-сон қарорига 1-илова қуйидаги мазмундаги 49 ва 50-бандлар билан тўлдирилсин:

"49. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети

50. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4410-сон қарорига 5-илованинг 6-позицияси "Олий таълим муассасаси номи" устунидаги "Навоий давлат кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги "Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4805-сон қарорида:


а) 1-иловада:

"Қорақалпоғистон Республикаси" бўлими "Олий таълим муассасалари кафедралари" устунидаги "Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Навоий вилояти" бўлими "Олий таълим муассасалари кафедралари" устунидаги "Навоий давлат кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 70-позицияси "Кимё ва биология йўналишларига ихтисослашган олий таълим муассасалари кафедралари" устунидаги "Навоий давлат кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 декабрдаги "Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4912-сон қарорига 1-иловада:


а) "I. Ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш" бўлими 13 ва 35-позицияларининг "Масъул илмий-техник ходимлар" устунидаги "НДКИНФ" қисқартмаси "НДКТУНКИ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


б) "II. Мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш" бўлими 13-позициясининг "Масъул илмий-техник ходимлар" устунидаги "НДКИНФ" қисқартмаси "НДКТУНКИ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


в) "III. Мелиорация объектларини тизимли таъмирлаш-тиклаш" бўлими 11-позициясининг "Масъул илмий-техник ходимлар" устунидаги "НДКИНФ" қисқартмаси "НДКТУНКИ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


г) изоҳ қисмидаги "НДКИНФ - Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали" сўзлари "НДКТУНКИ - Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги "Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5032-сон қарорида:


а) 2-илованинг 20-позицияси "Олий таълим муассасаси ва кафедра номи" устунидаги "Навоий давлат кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг "Навоий вилояти" бўлими "Олий таълим муассасаси ва кафедра номи" устунидаги "Навоий давлат кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-иловада:


2 ва 3-позицияларнинг "Олий таълим муассасалари" устунидаги "Навоий давлат кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-позициянинг "Олий таълим муассасалари" устунидаги "Навоий кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги "Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5241-сон қарорига 2-иловада:


а) 76 ва 77-позицияларда:

"Олий таълим муассасалари" устунидаги "Навоий давлат кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари" устунидаги "Навоий кон-металлургия комбинати" сўзлари "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 78-позицияда:

"Техникумлар" устунидаги "Кармана хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми" сўзлари "Кармана политехника техникуми" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Олий таълим муассасалари" устунидаги "Навоий давлат педагогика институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги "Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги 925-сон қарорида:


а) қарорнинг номидаги "Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиалини" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институтини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банддаги "Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади)" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институтини (кейинги ўринларда Институт деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги ҳамда 8-10-бандлардаги тегишли келишикдаги "Филиал" сўзи тегишли келишикдаги "Институт" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 3, 5, 7 ва 11-бандлар ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 4-банддаги "Филиал Навоий давлат кончилик институтининг" сўзлари "Институт Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш жадвалида:


а) 9-позициянинг "Олий таълим муассасасининг номи" устунидаги "Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиали" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 29-позициянинг "Олий таълим муассасасининг номи" устунидаги "Навоий давлат кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудлари бўйича бадминтон спорт турига бириктирилаётган спорт объектлари рўйхати 5-позициясининг "Объект номи" устунидаги "Навоий давлат кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 мартдаги "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 170-сон қарорида:


а) 10-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Навоий давлат кончилик институтининг" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Навоий давлат кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 12-позициясида:

"Асосий фаолият билан боғлиқ бўлмаган активлар номи" устунидаги "Навоий давлат кончилик институтига" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Қабул қилиб олувчи ташкилот" устунидаги "Навоий давлат кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларда талабалар турар жойларини қуриш учун олий таълим муассасаларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилаётган ер майдонлари рўйхати 27-позициясининг "Олий таълим муассасаси номи" устунидаги "Навоий давлат кончилик институти" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати соҳасида пенсионерлар ва фахрийларга қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 651-сон қарори 2-бандининг ўн биринчи хатбошисидаги ҳамда ушбу қарорга 5-илова 11-бандининг ўн биринчи хатбошисидаги "Навоий давлат кончилик институтида" сўзлари "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида" сўзлари билан алмаштирилсин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 31 мартдаги

ПФ-94-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 7 июлдаги "Навоий давлат кончилик институтини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-1203-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 12 апрелдаги "Кон-металлургия саноати учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-2829-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5723-сон Фармони)"ги ПФ-5894-сон Фармонига илованинг 9-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 июлдаги "Навоий давлат кончилик институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 289-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 апрелдаги "Навоий давлат кончилик институти фаолиятини ташкил этиш масалалари ҳамда кон-металлургия саноати корхоналарини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 173-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 112-сон қарорига илованинг 45-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 майдаги "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концернини тугатиш ва Навоий кон-металлургия комбинати фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги 237-сон қарорига 4-илованинг 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 апрель



































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск