Умная подшивка

Моҳир тахлам / Алоҳида соҳалар фаолияти / Қурилиш /

Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари (СБХ, 14-сон 2022 йил 5 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ҚУРИЛИШ ФАОЛИЯТИНИНГ

ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ


Ўзбекистонда қурилишни тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжатлар бўлиб Шаҳарсозлик кодекси (ШК), Фуқаролик кодекси (ФК) - 37-бобининг 1, 3-параграфлари, қурилиш ва архитектура соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳисобланади.



Қурилиш ишлаб чиқаришининг ўзига хос жиҳатлари


Қурилиш маҳсулотлари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ солишга таъсир кўрсатувчи бир қатор хусусиятларга эга. Улар орасида энг муҳимлари қуйидагилар:

1) давомли ишлаб чиқариш цикли. Қурилиш жараёни бир неча ҳисобот даврларига чўзилади.

Бу нега бухгалтер учун муҳим:

q объектнинг қиймати қурилишнинг бутун даври мобайнида аниқланади;

q ҳисоб-китоблар шартли тайёр маҳсулот учун юритилади. Масалан, бажарилган ишлар босқичидан кейин муайян иш турлари учун;

q даромад ва молиявий натижалар қурилиш тугаллангандан кейин ҳам, қурилиш объекти қисман тайёр бўлганда ҳам (ишлар бажарилишига қараб) шакллантирилади;

2) истеъмолчини персоналлаштириш ва маҳсулотнинг индивидуаллиги. Аксарият ҳолларда қурилиш маҳсулоти истеъмолчиси кимлиги объект барпо этилишидан аввалроқ маълум бўлади, чунки қурилиш аниқ буюртмачилар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. Бу объектнинг баҳосини ёки уни белгилашнинг аниқ механизмини олдиндан қайд этиш имконини беради.

Бу нега бухгалтер учун муҳим: ҳам қурилиш объектлари, ҳам аниқ буюртмачилар ва шартномалар бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритишнинг зарурати юзага келади;

3) ишларни юритишнинг жамоавий тусга эгалиги. Қурилишда кўпинча бригада (жамоа) меҳнатига ҳақ тўлаш шаклидан фойдаланилади.

Бу нега бухгалтер учун муҳим:

q иш ҳақини бригада аъзолари ўртасида тақсимлашнинг ўзига хос усуллари қўлланилади. Масалан, меҳнат улуши коэффициентидан (МУК) фойдаланган ҳолда;

q мукофотлашнинг махсус шаклларидан фойдаланилади. Масалан, муайян ҳажмдаги ишни муддатидан олдин бажарганлик учун;

4) материалларнинг катта сарф-харажати. Қурилишда ҳажми ва номенклатураси бўйича кўп бўлган материаллардан фойдаланилади. Улар турлича нархларда ҳисобга олиниши мумкин. Мисол учун, қурилишнинг узоқ муддат юритилиши ва инфляция сабабли нархлар ўзгариши, шунингдек турли етказиб берувчилар хизматидан фойдаланганлик учун.

Бу нега бухгалтер учун муҳим: материалларнинг чиқиб кетиши ва қолдиқлари қийматини аниқлашнинг

...
Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск