ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш /

Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.04.2022 й. 150-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

150-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш

шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида

ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар томонидан тузилган кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномалари (кейинги ўринларда - кўчмас мулк шартномалари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва солиқ хизматлари ёки ЯИДХП орқали давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади.

3. Кўчмас мулк шартномаси амал қилиш муддати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар доирасида, тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ белгиланади.


4. Кўчмас мулк шартномаси мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ ёки қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклда тузилади.



2-БОБ. КЎЧМАС МУЛК ШАРТНОМАЛАРИНИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИДА

ҲИСОБГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИ


5. Кўчмас мулк шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳисобга қўйилади.


6. Кўчмас мулк иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) (агар бу ҳақда шартномада кўрсатилган бўлса) бирламчи ижарага (текин фойдаланишга) олувчи томонидан бошқа шахсларга ижарага (текин фойдаланишга) бериши мумкин. Иккиламчи шартномалар ҳам мазкур Регламентда белгиланган тартибда солиқ органида ҳисобга қўйилади.

Бунда ижарага (текин фойдаланишга) берувчи кўчмас мулк шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда, иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) беришга рухсат берганлигини ЯИДХП ёки давлат солиқ хизмати органларининг махсус автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали тасдиқлайди.

7. Ижарага (текин фойдаланишга) берувчи кўчмас мулк шартномасини шартнома тузилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйиши шарт.


8. Кўчмас мулк шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.


9. Юридик шахсларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда юридик шахснинг жойлашган ери сифатида яшаш учун мўлжалланмаган жой кўрсатилиши лозим.

Кўп квартирали уйларда юридик шахслар рухсат берилган фаолият турлари бўйича фақат яшаш учун мўлжалланмаган жойларда жойлаштирилади.

Истисно тариқасида, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда яшаш учун мўлжалланган жойларда юридик шахсларни рухсат берилган фаолият турлари бўйича жойлаштиришга рухсат этилади.



3-БОБ. КЎЧМАС МУЛК ШАРТНОМАСИНИ

ҲИСОБГА ҚЎЙИШ


10. Кўчмас мулк шартномаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ЯИДХП ёки Солиқ қўмитасининг махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, фақат электрон шаклда реал вақт режимида амалга оширилади.

Бунда, ижарага (текин фойдаланишга) берувчи томонидан махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ижарага берувчи, ижарага олувчи ва ижарага (текин фойдаланишга) берилган мулк тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.

Солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ижарага (текин фойдаланишга) берувчи томонидан юборилган кўчмас мулк шартномасини ижарага (текин фойдаланишга) олувчи томонидан 5 кун муддатда тасдиқланмаган тақдирда, ушбу шартнома давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олинманган ҳисобланади.


11. Шартнома электрон тарзда ҳисобга қўйилганда кўчмас мулк шартномаси ҳисобга қўйилганлиги ҳақида мазкур Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ QR-коди мавжуд гувоҳнома шаклланади.

Гувоҳноманинг ҳақиқийлиги QR-кодни махсус мобил илова орқали текшириб кўриш йўли билан аниқланади. Гувоҳноманинг QR-коди текширилганда ҳисобга қўйилган кўчмас мулк шартномасининг электрон шаклига XML форматида ҳавола қилинади.

Икки ва ундан ортиқ солиқ солиш объектларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларга ҳар бир кўчмас мулк шартномаси солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида алоҳида гувоҳнома берилади.


12. Жисмоний шахслар ўртасида тузилган кўчмас мулк шартномаси давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилганда, ўша вақтнинг ўзида жорий йил учун ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномаси шаклланади ва солиқ тўловчига тақдим этилади.



4-БОБ. КЎЧМАС МУЛК ШАРТНОМАСИ БЕКОР

ҚИЛИНГАНДА УНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ


13. Кўчмас мулк шартномаси белгиланган тартибда тузилган шартномада кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг бекор бўлади.


14. Тарафларнинг келишувига биноан ёки қонунчиликда белгиланган тартибда кўчмас мулк шартномаси муддатидан олдин бекор бўлган ёки ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда кўчмас мулк шартномаси ижарага (текин фойдаланишга) берувчи томонидан махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали реал вақт режимида ҳисобдан чиқарилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


16. Ушбу Регламент талабларига риоя этилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



НАМУНА



Кўчмас мулкни ижарага ёки текин фойдаланишга бериш

ШАРТНОМАСИ

     




(тузилган сана)


(тузилган жой номи)

     

Биз, ______________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри), ______________ тумани (шаҳар), ________________ МФЙ, _________________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй ____-хонадонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, _________йилда туғилган _______________________ __________________ ________________________ (паспорт (ID) серияси ____, рақами _____________, ______ йилда _____________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага берувчи деб юритилади) бир томондан ва ____________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри), _________________ тумани (шаҳар), __________________ МФЙ, __________________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй _____-хонадонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, _______ йилда туғилган ______________________ _____________________ ______________________ (паспорт (ID) серияси ____, рақами ___________, ______ йилда ________________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага олувчи деб юритилади) иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:



I. Шартнома предмети

  

1. Мен, Ижарага берувчи мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган _____________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри), ____________ тумани (шаҳар), ________________ МФЙ, __________________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй ____-хонадонда жойлашган уй-жойни Ижарага олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига (текин фойдаланишга) бердим, мен, Ижарага олувчи, ушбу уй-жойни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш (текин фойдаланиш) учун қабул қилдим.


2. Ижарага берилаётган уй-жой қуйидагилардан иборат: умумий фойдаланиш майдони __________________________ (майдони сўзлар билан) m2, яшаш (фойдаланиш) майдони _____________________ (майдони сўзлар билан) m2 бўлган (___та яшаш хонаси, даҳлиз, ошхона, санузел ва ҳоказо)ни ташкил этади.


3. Юқорида кўрсатилган уй-жой Ижарага берувчига Давлат кадастрлари палатаси _______________ (вилоят, шаҳар) бошқармаси _____________ туман (шаҳар) филиали томонидан берилган давлат реестридан кўчирма (N _____________________ реестр рақами ва санаси)га асосан тегишли бўлиб, Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат реестрида _____________________ кадастр рақами билан рўйхатга олинган.


4. Ижарага берувчи юқорида кўрсатилган уй-жойни Ижарага олувчига ___________________ (йил, ой, кун) муддатга, яъни _____ (йил, ой, кун)гача топширади.



II. Ижара ҳақи

    

5. Ижарага берилган уй-жойидан фойдаланиш учун ижара ҳақи тарафлар келишувига асосан бир ойга (йилга, кунга) _______ сўмдан, умумий ижара ҳақи __________ сўмни ташкил қилади. Ижарага олувчи ўтган (ёки жорий) ой учун тўловни ҳар ойнинг ____ кунига қадар Ижарага берувчига тўлаши шарт.


6. Ижарага олувчи берилган уй-жойдан фойдаланиш учун ижара ҳақи тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузса, Ижарага берувчи шартномани бир томонлама бекор қилишга ва ижарага берилган уй-жойни бўшатиб беришни Ижарага олувчидан талаб қилишга ҳақли.



III. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  

7. Мен, Ижарага олувчи, ижарага (текин фойдаланишга) олинган уй-жойни вазифасига мувофиқ равишда фойдаланишни, ўз ҳолатида сақланишини таъминлашни, уни яхши ҳолда тутишни ҳамда санитария ва ёнғиндан сақлаш қоидаларига тўлиқ риоя этишни, ижара ҳақини ўз вақтида тўлаб туришни ўз зиммамга оламан.


8. Мен, Ижарага олувчи (ёки Ижарага берувчи), совуқ ва иссиқ сувдан, электр энергия ва газдан, телефон алоқаси ҳамда маиший чиқиндилардан фойдаланганлик учун, шунингдек уй-жой билан боғлиқ бўлган барча тўловларни ўз вақтида тегишли ташкилотларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тарифлар бўйича ва муддатда тўлашни ўз зиммамга оламан.


9. Мен, Ижарага берувчи, мулк ҳуқуқи асосида тегишли мулкни ижарага берганлигим ва бунинг натижасида даромад олаётганим учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибдаги солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида тегишли давлат солиқ хизмати органига тўлаб боришни ўз зиммамга оламан.



IV. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал этиш

    

10. Ушбу шартнома талабларини лозим даражада бажармаган ёки бажаришдан бош тортган тараф қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


11. Уй-жойни ижарага (текин фойдаланишга) бериш шартномасини бекор қилиш ёки унга ўзгартиришлар киритиш тарафларнинг келишувига асосан амалга оширилади, низо келиб чиққан тақдирда суд тартибида ҳал қилинади. Шартномани бекор қилиш ҳақида тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантиради.

Уй-жойни Ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшайдиган бошқа фуқароларнинг розилиги билан Ижарага берувчини уч ой аввал ёзма равишда огоҳлантириб, исталган вақтда ижара (текин фойдаланиш) шартномасини бекор қилишга ҳақли.



V. Якунловчи қоидалар

    

12. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 129, 375, 396 ва 397-моддалари мазмун ва моҳияти биз, тарафларга, тушунарли.


13. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 606-моддаси ва тарафларнинг келишувига асосан ижарага (текин фойдаланишга) берилган уй-жойда Ижарага олувчи билан бирга унинг оила аъзолари (биргаликда яшовчи оила аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси кўрсатилади) яшайди.


14. Мен, Ижарага берувчи, мазкур шартнома имзолангунга қадар ижарага (текин фойдаланишга) берилаётган уй-жой бошқа шахсга ўтказилмаган, гаровга қўйилмаган, низода йўқ ва ижарага берилиши тақиқланмаганлигини кафолатлайман.


15. Мазкур шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси давлат солиқ хизмати органида сақланади, қолган нусхалар тарафларга берилди.



Томонларнинг яшаш манзиллари:

   

Ижарага берувчи:


Ижарага олувчи:







     

Томонларнинг имзолари:

       




Имзо



Имзо


    

        




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара ёки текин

фойдаланиш шартномаларини давлат

солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш

бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

      

    

Босқичлар

   


    

Субъектлар

    


  

Чора-тадбирлар

    


   

Муддатлар

    








1-босқич


Ижарага ёки текин фойдаланишга берувчи жисмоний ёки юридик шахс


      

Ижарага ёки текин фойдаланишга берувчи томонидан махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида шахсий кабинети орқали электрон рақамли имзо асосида киритилади.

      


Шартнома тузилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай





2-босқич


Автоматлаштирилган ахборот тизим


    

1. Ахборот тизимига кирганда, ижарага берувчи тўғрисидаги барча маълумотлар, ижарага берилаётган кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар автомат равишда шаклланади.


2. Кўчмас мулк объектининг ижарага берилаётган майдони, ижаранинг бошланиш ва тугаш саналари, бир ойлик ижара тўлови киритилади ҳамда тасдиқлаш учун ижарага олувчига жўнатилади.


3. Жўнатилган маълумотлар ижарага олувчи томонидан тасдиқланади ёки рад этилади.


4. Тасдиқлангандан кейин кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги ҳақида QR-кодли гувоҳнома шаклланади.

     


Реал вақт режимида






3-босқич


Ижарага ёки текин фойдаланишга берувчи жисмоний ёки юридик шахс


     

Тарафларнинг келишувига биноан ёки қонунчиликда белгиланган тартибда кўчмас мулк шартномаси муддатидан олдин бекор бўлган ёки ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда кўчмас мулк шартномаси ижарага берувчи томонидан махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида орқали ҳисобдан чиқарилади.

   


Реал вақт режимида




     

    




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш

шартномасини ҳисобга қўйиш ҳақида

СЎРОВНОМА

      

1. Ижарага ёки текин фойдаланишга берувчи тўғрисида маълумот:

    

Ф.И.О.



Юридик шахснинг номи



Юридик шахснинг идентификация рақами (СТИР)



Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)



Жисмоний шахснинг рўйхатга олинган манзили (яшаш жойи)



Юридик шахснинг юридик манзили (жойлашган жойи)



Телефон рақами



Электрон почта манзили



      

2. Ижарага ёки текин фойдаланишга олувчи тўғрисида маълумот:

      

Ф.И.О.



Юридик шахснинг номи



Юридик шахснинг идентификация рақами (СТИР)



Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)



Жисмоний шахснинг рўйхатга олинган манзили (яшаш жойи)



Юридик шахснинг юридик манзили (жойлашган жойи)



Телефон рақами



      

3. Ижарага ёки текин фойдаланишга берилган кўчмас мулк тўғрисида маълумот:

   

Кўчмас мулкнинг тури



Кўчмас мулк объектининг кадастр рақами



Жойлашган ери



Кўчмас мулк объектининг умумий майдони



Кўчмас мулк объектининг ижарага берилган майдони



Мулкдан фойдаланиш мақсади



Ижарага берилган сана



Ижарага берилган муддат



Бир (йил, ой, кун)лик ижара ҳақи тўлови (сўмда)



Ижара ҳақининг умумий суммаси (сўмда)



     

     

      

       




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



НАМУНА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

     

Кўчмас мулк ижара ёки текин

фойдаланиш шартномаси ҳисобга

қўйилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

      

20_йил "___" _________


ID-___________

      

     

Ижарага ёки текин фойдаланишга

берувчи


Ижарага ёки текин фойдаланишга

олувчи




СТИР/ЖШШИР:____________________________________________


СТИР/ЖШШИР:__________________________________________

Юридик шахснинг номи/

Жисмоний шахс Ф.И.О:_______________________________________


Юридик шахснинг номи/

Жисмоний шахс Ф.И.О:____________________________________

_____________________________________________________________


__________________________________________________________

Юридик манзил/ яшаш жойи:__________________________________


Юридик манзил/ яшаш жойи:_______________________________

_____________________________________________________________


__________________________________________________________

   

     

Ижарага ёки текин фойдаланишга

берилган кўчмас мулк

      

Кўчмас мулк объектининг кадастр рақами:


       

Кўчмас мулкнинг тури:


       

Кўчмас мулк жойлашган ер:


       

Кўчмас мулк объектнинг умумий майдони:


       

Кўчмас мулк объектининг ижарага берилган майдони


       

Ижарага берилган муддат


       

Ижара мақсади


       

Бир ойлик (йиллик, кунлик) ижара ҳақи тўлови суммаси (сўмда)

       

Ижара ҳақининг умумий суммаси (сўмда)


       

      


    

     

    

   

Маълумотларнинг ҳақиқийлигини

текшириш учун QR-кодни сканер қилинг!


         

Ушбу гувоҳнома шакли Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил "__" мартдаги ___- сон қарорига асосан тасдиқланган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 апрель


















































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск