ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Маиший техника маҳсулотларини идентификaция воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.04.2022 й. 148-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

148-сон қарорига

5-ИЛОВА



Маиший техника маҳсулотларини идентификaция

воситалари орқали рақамли маркировкалаш

хусусиятлари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган маиший техника маҳсулотларини (кейинги ўринларда - маиший техника маҳсулотлари) рақамли маркировкалашни ва кузатилишини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


агрегaцияланган импорт коди - оператор томонидан шакллантириладиган ва божхона юк декларaциясида кўрсатиладиган, ўзи билан ҳар бир маҳсулотнинг маркировка кодларини бирлаштирувчи маҳсулотларнинг алоҳида жамланмаси учун белгиларнинг такрорланмас кетма-кетлиги;


агрегaциялаш - маиший техника маҳсулотларини транспорт ўрамини бузмаган ҳолда айланма занжири бўйлаб ҳаракатини кузатилишини таъминлаш мақсадида идентификaция воситалари ўртасидаги ўзаро боғлиқ маълумотларни сақлаб қолиш орқали истеъмол қадоқларни транспорт ўрамига, шунингдек, транспорт ўрамларини юқори босқичдаги транспорт ўрамига бирлаштириш жараёни;


истеъмол қадоғи - транспорт идиши функциясини бажармайдиган, истеъмолчига маҳсулот билан биргаликда тушган идиш;


маиший техника маҳсулотини импорт қилувчи - Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти сифатида рўйхатга олинган ва маҳсулотларни "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;


маиший техника маҳсулотлари - чангютгич, кир ювиш машинаси, совуткичлар, музлаткичлар, телевизор ва монитор, маиший газ печи, ошхона дудбўрони, духовка ва печка, микротўлқинли печ, дазмол, сув иситгич, сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли маиший техника (сок чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич ва бошқалар) ҳамда барча турдаги лампалар;


маиший техника маҳсулотлари айланмаси - маиший техника маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сақлаш, ташиш, қабул қилиш ва етказиб бериш, шу жумладан, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш ва сотиш;


маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи - маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи, Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти бўлган юридик ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс;


маиший техника маҳсулотларини муомаладан чиқариш - мазкур Низомга мувофиқ қуйидаги ҳолатлар маиший техника маҳсулотларини муомаладан чиқарилганлиги ҳисобланади:

рақамли маркировкаланган маиший техника маҳсулотларини жисмоний шахсга шахсий истеъмол учун реализaция қилиш (сотиш);

маиший техника маҳсулотларига эгалик ҳуқуқини бошқа шахсга бериш, текин бериш, ҳуқуқларини бериш назарда тутувчи шартномалар асосида маркировкаланган маиший техника маҳсулотларини жисмоний шахсларга шахсий истеъмол учун бериш;

маиший техника маҳсулотларини юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга ўз эҳтиёжлари учун реализaция қилиш, яъни уларни кейинчалик сотувга қўймаслик мақсадида реализaция қилиш (сотиш);

маиший техника маҳсулотларини утилизация қилиш, йўқ қилиш, қайтариб бўлмайдиган даражада йўқотиш;

ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

рақамли маркировкаланган маиший техника маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида реализaция қилиш (сотиш);


маиший техника маҳсулотларини қайта маркировкалаш - илгари қўлланилган рақамли идентификaциялаш воситаларининг йўқолиши ёки шикастланиши муносабати билан мазкур Низомга мувофиқ маиший техника маҳсулотига ёки маҳсулот ёрлиғига рақамли идентификaциялаш воситаларини қайта елимлаш;


маркировкалаш ахборот тизими - "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Asl belgisi" МАТ);


маркировкаланган маҳсулотлар каталоги - рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни каталоглаштириш ва сақлаш учун жорий қилинган ҳамда маҳсулотнинг маркировка кодининг ягона манбаи ҳисобланувчи "Asl belgisi" МАТнинг қуйи тизими;


маркировка тизими оператори (кейинги ўринларда - Оператор) - "Asl belgisi" МАТнинг яратилиши, ривожлантирилиши, такомиллаштирилиши ва ишлатилишини, шунингдек, унинг узлуксиз ишлашини таъминловчи, шунингдек, ахборотларни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлашни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахс;


маркировка коди - мазкур Низом талабларига мувофиқ маиший техника маҳсулотларини аниқлаш учун Оператор томонидан ишлаб чиқарилган рақамли идентификациялаш коди ва текшириш кодидан иборат белгиларнинг такрорланмас кетма-кетлиги;


маҳсулот коди - тегишли маҳсулот номенклатураси учун маҳсулот ҳақидаги маълумотларнинг ишончли ҳисобини ва сақланишини таъминлайдиган, ахборот ресурсида тавсифланган маҳсулотлар гуруҳига берилган ягона код;


маҳсулот айланмасининг иштирокчиси - маиший техника маҳсулотларини муомалага киритишни ва (ёки) муомаладан чиқаришни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти бўлган юридик ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс;


муомалага киритиш - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маиший техника маҳсулотларини (шу жумладан, шартнома асосида) ишлаб чиқаришда - ишлаб чиқарувчи томонидан маиший техника маҳсулотларини сотиш (реализaция қилиш) бўйича таклиф қилиш ёки маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчидан янги эгасига бирламчи пуллик ёки текин бериш ёхуд бошқа шахс уларни бундай шахсга бегоналаштириш мақсадида ёки кейинчалик сотиш максадида ушбу маҳсулотларни тарқатиш. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ишлаб чиқарилган маиший техника маҳсулотларини олиб келишда - импорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикасида ички истеъмолга (реализaцияга) чиқариш;


рақамли идентификaциялаш воситалари - маиший техника маҳсулотлари ёки уларнинг маҳсулот ёрлиғига қўллаш учун мазкур Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилган, аппарат дастурларида ўқиладиган ҳамда штрих шаклида тақдим этилган маркировка коди.


3. Қуйидагилар мажбурий рақамли маҳсулотларни маркировкалаш тизимини жорий этишнинг мақсадлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқаришга ва муомалада бўлишига қарши курашиш;

қонунчиликда кўзда тутилмаган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши схемаларидан фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида айланма иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

маҳсулот айланишини ҳисобга олиш тартибини стандартлаштириш ва унификaция қилиш.


4. Маиший техника маҳсулотларини рақамли маркировкалашни жорий қилиш тартиби, айланмаси иштирокчиларининг "Asl belgisi" МАТда рўйхатдан ўтказиш ва тизим билан ахборот алмашинуви тартиби, маҳсулотлар юзасидан маълумотларни "Asl belgisi" МАТда рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳамда айланмага киритилиши, уларнинг айланмаси ва айланмадан чиқариш маълумотларини тақдим этиш тартиби ва муддатлари, шунингдек, ахборот тизимида мавжуд маълумотларга ўзгартириш киритиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни идентификaция воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари билан тартибга солинади.



2-БОБ. МАИШИЙ ТЕХНИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИ

РАҚАМЛИ ИДЕНТИФИКAЦИЯЛАШ ВОСИТАСИ

ЁРДАМИДА МАЖБУРИЙ МАРКИРОВКАЛАШНИНГ

АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ


5. Маиший техника маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситалари билан мажбурий маркировкалаш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


6. Маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ва тайёр маҳсулот сифатида сотилишидан олдин идентификaциялаш воситаларини қўллаш йўли билан маиший техника маҳсулотларининг рақамли маркировкаланишини амалга оширади.


7. Маиший техника маҳсулотларини импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ишлаб чиқарилган маиший техника маҳсулотларини олиб кириш давомида "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштириш вақтида агрегaцияланган импорт коди бўйича маълумотларни божхона юк декларaциясида кўрсатади.


8. Улгуржи ва чакана савдони амалга оширадиган маиший техника маҳсулотлари айланмасининг иштирокчилари сотиб олиш оперaциялари доирасида маҳсулотни таклиф қилишда, шу жумладан, маиший техника маҳсулотларини истеъмолчи томонидан қайтариш давомида, маиший техника маҳсулотларига илгари жойлаштирилган рақамли идентификациялаш воситаларини ўқиш мумкин бўлмаганда, шикастланган ёки йўқолган тақдирда, маиший техника маҳсулотларининг қайта маркировкаланишини таъминлайди.


9. Комиссия агенти якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахслардан сотувга қабул қилинган маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотларининг маркировкасини таъминлайди, шу жумладан, комиссия шартномалари доирасида маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотларини реализaция қилишга (сотишга) қўйишдан олдин, уларни маркировкалашни таъминлайди.


10. Маиший техника маҳсулотида ёки унинг ёрлиғида идентификациялаш воситаси йўқолган ёки шикастланган тақдирда, маиший техника маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси олди-сотди оперaциялари доирасида етказиб бериладиган (сотиладиган), шу жумладан, якуний истеъмолчи томонидан қайтарилган илгари рақамли маркировкаланган маиший техника маҳсулотлари қайта маркировкаланишини таъминлайди.

Маҳсулотни қайта маркировкалаш талаб қилинадиган ҳолатлар:

идентификациялаш воситаси йўқолган ёки шикастланганда;

харидор томонидан маҳсулотлар қайтарилганда (идентификациялаш воситаси мавжуд бўлмаса). Бунда агар идентификациялаш воситаси мавжуд бўлса, маҳсулот айланмаси онлайн назорат касса техникаси орқали амалга оширилади ва маҳсулотни қайта маркировкаланиши талаб қилинмайди;

маҳсулот юзасидан "Asl belgisi" МАТда хатолар ёки тафовутлар мавжуд бўлганда.


11. Маиший техника маҳсулотлари қайта маркировкаланиши талаб қилинганда, маиший техника маҳсулотининг эгаси (улгуржи ёки чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот) томонидан янги маркировка кодлари буюртма қилинади, идентификациялаш воситаларига айлантиради ҳамда мазкур маҳсулотларни қайта рақамли маркировкалайди.

Бунда маҳсулотнинг амалдаги эгаси (улгуржи ёки чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар) маркировкаланадиган маҳсулотлар каталогида маҳсулотнинг вақтинчалик (техник) маълумот картасини яратади. Маркировка кодини буюртма қилади ва қайта маркировкалашни амалга оширади. Қайта маркировкалаш учун буюртма қилинган маркировка кодлари қонунчиликда Оператор томонидан маркировка кодларини тақдим этиш юзасидан хизматлар кўрсатиш учун ягона тўлов миқдорида белгиланади.


12. Қайта маркировкалашни амалга оширган маиший техника маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси "Asl belgisi" МАТга қуйидаги маълумотларни юбориши шарт:

қайта маркировкалашни амалга оширган маиший техника маҳсулотлари муомаласи иштирокчисининг СТИРи;

маркировка коди буюртма қилинадиган маҳсулот юзасидан маълумотлар;

маҳсулотларни муомалага киритиш (қайта маркировкалаш) усули;

маҳсулотни қайта маркировкалашнинг сабаби;

Рақамли маркировкаланган маҳсулотнинг қайтарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг реквизитлари (харидор томонидан идентификациялаш воситаси йўқотилган ёки шикастланган маҳсулот қайтарилган тақдирда).


13. Маҳсулотлар қайта маркировкаланиши тартиби идентификациялаш воситаси ёрдамида рақамли маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотларининг сотилиши тақиқланган пайтдан бошлаб мажбурий равишда талаб қилинади.


14. Маиший техника маҳсулотлари муомаласи иштирокчисига (улгуржи ёки чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар) тегишли гуруҳдаги маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларини олти ой давомида ихтиёрий равишда рақамли маркировкалашга рухсат берилади.

Бунда маҳсулотнинг амалдаги эгаси (улгуржи ёки чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот) маркировкаланадиган маҳсулотлар каталогида маҳсулотнинг вақтинчалик (техник) маълумот картасини яратади, маркировка кодини буюртма қилади ҳамда маҳсулотларнинг қолдиқлари рақамли маркировкаланишини амалга оширади.


15. Маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларининг рақамли маркировкаланиши амалга оширилганда Оператор томонидан маркировка кодларини тақдим этиш юзасидан хизматлар бепул кўрсатилади.


16. Маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларининг рақамли маркировкаланиши амалга оширилганда маиший техника маҳсулотлари муомаласи иштирокчиси қуйидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга юбориши шарт:

маҳсулотлар қолдиқлари рақамли маркировкаланишини амалга оширган маиший техника маҳсулотлари муомаласи иштирокчисининг СТИРи;

маркировка коди буюртма қилинадиган маҳсулот юзасидан маълумотлар;

буюртма қилинган маркировка коди сони;

маҳсулотларни муомалага киритиш (маҳсулотлар қолдиқларини рақамли маркировкалаш) усули.



3-БОБ. МАИШИЙ ТЕХНИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИ

РАҚАМЛИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ВОСИТАСИ

ЁРДАМИДА МАЖБУРИЙ РАҚАМЛИ

МАРКИРОВКАЛАШ БОСҚИЧЛАРИ

ВА МУДДАТЛАРИ


17. Маиший техника маҳсулотларини идентификациялаш воситалари ёрдамида мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни идентификaция воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари ҳамда мазкур Низом билан белгиланган идентификaция воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятларига мувофиқ жорий қилинади.


18. Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчи ташкилотлар 2022 йил 1 апрелдан бошлаб идентификaция воситаларини шакллантириш, уларни маиший техника маҳсулотларини истеъмол ҳамда гуруҳланган қадоқларига туширилиши учун зарур бўлган маркировкалаш кодларини Операторга тегишли тўловларни амалга оширган ҳолда буюртма қилишга ҳақли.


19. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификaциялаш воситалари ёрдамида рақамли маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотларини мазкур қарорга 2 ва 3-иловаларда кўрсатилган муддатларга қадар муомалага киритишга рухсат берилади.



4-БОБ. МАИШИЙ ТЕХНИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИ

РАҚАМЛИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ХУСУСИЯТЛАРИ, ШУ ЖУМЛАДАН, МАРКИРОВКА

КОДЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ФОРМАТИ


20. Маиший техника маҳсулотларининг рақамли маркировкаланиши икки ўлчовли штрих-код (GS1 DataMatrix) ёрдамида маҳсулотнинг қадоқлаш жойига ёки бошқа ахборот ташувчисига қўллаш орқали амалга оширилади.


21. Маҳсулотлар ва маҳсулот ёрлиқларида рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаш сифатига қўйиладиган талаблар:

а) ISO/IEC 16022 "Ахборот технологиялари. Автоматик идентификaциялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Data Matrix штрих-кодининг симбологияси" (ISO/IEC 16022 "Information technology - Automatic identification and data capture techniques - Data Matrix bar code symbology specification") халқаро стандартига мувофиқлиги;

DataMatrix ECC200га тенг ёки ундан яхшироқ хатоларни аниқлаш ва тузатиш усули ёрдамида чоп этиш;

б) ISO/IEC 15415 "Ахборот технологиялари. Автоматик идентификaциялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих коди рамзларининг тест спецификaцияси. Икки ўлчамли рамзлар" (ISO/IEC 15415 "Information technology - Automatic identification and data capture techniques - Bar code print quality test specification - Two-dimensional symbols") халқаро стандарти асосида ASSII кодлашдан фойдаланиш.


22. Маиший техника маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситасида 4 та маълумотлар гуруҳини ўз ичига олган маркировка коди мавжуд бўлиб, улардан биринчи ва иккинчи гуруҳлар идентификациялаш кодини, учинчи ва тўртинчи гуруҳлар тасдиқлаш кодини, шу билан бирга:

биринчи гуруҳ 14 та рақамдан иборат ва белгиланган қоидаларга мувофиқ маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Оператор томонидан ишлаб чиқарилган дастур идентификатори (01) олдидан қўйилган маҳсулот кодини ўз ичига олади;

иккинчи гуруҳ 20 та белгидан (лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) иборат ва маҳсулот бирлигининг алоҳида серия рақамини ўз ичига олади, ундан олдин дастур идентификатори (21) қўйилади ва Оператор ёки маиший техника маҳсулотлар айланмаси қатнашувчи томонидан ишлаб чиқилади. Бу маълумотлар гуруҳининг тугатувчи белгиси - ASSII белгилар жадвалидаги 29 та ажратувчи белгилар коди;

учинчи гуруҳ 4 та белгидан иборат (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) текшириш калитининг идентификатори (индивидуал тартиб рақами) ва дастур қўллаш коди билан идентификацияланади (91) ва Оператор томонидан яратилади. Ушбу маълумотлар гуруҳи учун тугатиш белгиси ASCII белгилар жадвалидаги 29 коди билан махсус ажратувчи белги бўлиши лозим;

тўртинчи гуруҳ 44 та белгидан иборат (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) ва дастур идентификаторидан олдин (92) тасдиқлаш кодини ўз ичига олади ва Оператор томонидан ишлаб чиқарилади. Мазкур маълумотлар гуруҳининг тугатувчи белгиси ASSII белгилар жадвалидаги 29 та махсус ажратувчи белгилар коди.


23. Юк ташиш ўрамининг идентификациялаш коди GS1-128 халқаро талабларига мувофиқ бир ўлчовли штрих-код кўринишида тақдим этилади.


24. Агрегaцияланган импорт коди Оператор томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган маиший техника маҳсулотларини "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилгунга қадар "Asl belgisi" МАТда импортёр буюртмасига мувофиқ шакллантирилади.


25. Штрих-кодли маиший техника маҳсулотларини идентификация қилиш воситалари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

маиший техника маҳсулотларини идентификацияси воситасини топиш эҳтимоли 1:10000дан кам бўлиши керак;

хатоларни аниқлаш ва тузатиш функцияси ASS200 DataMatrix функциясига тенг ёки ундан яхшироқ бўлиши керак.


26. "Asl belgisi" МАТ маиший техника маҳсулотлари учун идентификациялаш воситаларида мавжуд бўлган маркировка кодини қайта ишлаб чиқаришга (яратишга) рухсат берилмайди.



5-БОБ. МАИШИЙ ТЕХНИКА МАҲСУЛОТЛАРИГА

РАҚАМЛИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ВОСИТАЛАРИНИ

ЕЛИМЛАШ ТАРТИБИ


27. Маиший техника маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган, айланмага киритилган ва қайтарилган тақдирда, маиший техника маҳсулотларининг рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаш маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки сақлаш жойларида амалга оширилади.

Бошқа давлатлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маиший техника маҳсулотлари олиб кирилган тақдирда, уларга рақамли идентификациялаш воситаларини елимлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:

маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш вақтида;

Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини ўтмасдан, бошқа давлатларнинг ҳудудида;

божхона омбори ҳудудида "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилгунга қадар.


28. Рақамли идентификациялаш воситалари маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан маҳсулотнинг истеъмол қадоғига (мажбурий), маҳсулотнинг ўзига (ўз хоҳишига кўра) ва маҳсулот паспортига (ўз хоҳишига кўра) елимланади, бунда идентификaция воситасининг маиший техника қадоғидан кўчиб кетмаслиги ва зарар етказмастан ажратишга имкон бермаслиги таъминланади.


29. Рақамли идентификациялаш воситаси ўраш лентасига ёки бошқа ташқи ўраш материалига босилмаган ёки бошқа маълумотлар билан қопланмаган бўлиши керак.


30. Рақамли идентификaциялаш воситаси 14х14 миллиметрдан кам бўлмаган ўлчамда махсус ажратилган контраст майдонга елимланади ҳамда сканер ёки мобил қурилма орқали сканерлашга имкон мавжудлигини таъминлайди.



6-БОБ. МАИШИЙ ТЕХНИКА МАҲСУЛОТЛАРНИ

АГРЕГAЦИЯЛАШ


31. Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар маиший техника маҳсулотларининг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб 9 ой ўтгач маиший техника маҳсулотларини агрегaциялашни амалга ошириши мумкин.


32. Алоҳида қадоқни гуруҳланган қадоққа ва гуруҳланган қадоқни транспорт қадоғига агрегaциялаш амалга оширилгандан сўнг агрегaциялангани тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан маҳсулот айланмасининг кейинги иштирокчисига узатишдан (сотишдан) аввал "Asl belgisi" МАТга киритилади.


33. Маиший техника маҳсулотларни агрегaциялаш тартиби, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни идентификaция воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидаларида қайд этилган талаблар асосида амалга оширилади.


34. "Агрегациялаш тадбирини амалга ошириш мақсадида маҳсулот айланмасининг иштирокчиси қуйидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга юборади:

агрегациялашни амалга оширувчи маҳсулот айланмаси иштирокчиси СТИРи;

ишлаб чиқариш линиясининг идентификатори;

ишлаб чиқариш буюртмаси идентификатори;

агрегациялашга режалаштирилган қадоқлар сони;

ҳақиқатда агрегацияланган қадоқлар сони;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоқнинг идентификация коди;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғига киритилган агрегирланган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати;


35. Транспорт қадоғининг идентификация коди агрегациялаш тадбирини амалга оширувчи маҳсулот айланмасининг иштирокчиси томонидан яратилади (генерация қилинади) ҳамда "ISO/IEC 15459-1:2006 "Information technology-Unique identifiers-Part 1: Unique identifiers for transport units" стандарти талабларига мувофиқ қадоқнинг устида қўлланилади.


36. Оператор қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маҳсулот айланмасининг иштирокчисига агрегациялаш маълумотларини қабул қилишни ҳамда транспорт қадоғининг маълумотларини рўйхатдан ўтказишни рад этади:

маҳсулот айланмаси иштирокчиси битта ёки бир нечта агрегацияланадиган қадоқлардаги маркировкалаш кодларининг эгаси эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати ноёб бўлмаган (такрорланган) белгилардан ташкил қилинган;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида "Asl belgisi" МАТда руйхатдан ўтмаган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида "Asl belgisi" МАТда маркировкалаш кодлари қўлланилганлиги ёки маркировкалаш кодлари учун тўловлар амалга оширилганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида айланмадан чиқарилган ҳолатида бўлган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида бошқа маҳсулот турлари учун буюртма қилинган маркировкалаш кодлари мавжуд;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди қабул қилинган форматга мувофиқ эмас;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди "Asl belgisi" МАТда аввал рўйхатдан ўтказилган.


37. Оператор қуйидаги ҳолатларда гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг агрегациясини бузиш (бекор қилиш) тадбирини амалга оширади:

"Asl belgisi" МАТда гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодлари қайта агрецияланган;

"Asl belgisi" МАТга гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодларининг айланмага киритилиши, айланмада бўлиши ёки айланмадан чиқарилганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилган.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


38. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ органлари ва бошқа назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилади.


39. Мазкур Низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

ИЛОВА



Маиший техника маҳсулотларини рақамли

маркировкалаш ва кузатиб бориш

СХЕМАСИ

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати

  

1-босқич. Субъектни рўйхатдан ўтказиш

  

Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси


Зарур маълумотлар кўрсатилган аризани операторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни "Asl belgisi" маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатилиши бўйича миллий ахборот тизимининг веб-сайтида (кейинги ўринларди - ММК МАТ) шакллантиради.


Реал вақт режимида

Оператор


Агар ариза Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса:

субъектни иштирокчилар реестрига киритади;

иштирокчи учун шахсий кабинет очади;

субъектга иштирокчилар рўйхатига киритилгани ва шахсий кабинет очилагани тўғрисида хабар беради. Хабарномада, шунингдек, иштирокчилар рўйхатидаги маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади.


Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда

Оператор


Вақтинчалик низом талабларига жавоб бермайдиган маълумот юборилганда ва/ёки зарур маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, субъектни рўйхатдан ўтказишни рад этади.


Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда

  

2- босқич. Маиший техника маҳсулотлари юзасидан

маълумотларни каталогка киритиш

  

Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси


Зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда маиший техника маҳсулотлари юзасидан маълумотларни "Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги"га киритиш бўйича тегишли маълумотларни ММК МАТга алоқа каналлари орқали юборади ёки уларни ММК МАТнинг веб-сайтида шакллантиради.


Реал вақт режимида


Оператор


Аризада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда:

аризада келтирилган маълумотларни маҳсулот рўйхатига киритади;

маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчисини маиший техника маҳсулотларини рўйхатига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади.


Реал вақт режимида





3- босқич. Маркировкалаш учун кодларни тақдим этиш

  

Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси


Маҳсулотлар рўйхатига киритилган маиший техника маҳсулотларни рақамли маркировкалаш учун кодларни олишга Операторга алоқа каналлари орқали буюртманомани юборади.


Реал вақт режимида

Оператор


Агар буюртмада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлса:

керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини сериялаштиради;

маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси - ишлаб чиқарувчи ёки маиший техника маҳсулотларни импорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади;

тақдим этилган кодлар тўғрисидаги маълумотларни ИВ рўйхатига киритади.


Реал вақт режимида

Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси


Операторга рўйхатдаги кодлар олинганлиги тўғрисидаги тасдиқни юборади.


Маркировка кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида


Маркировкалаш кодларини идентификация воситасига ўзгартиради.



Идентификациялаш воситаси маиший техника маҳсулотларда қўлланилишини таъминлайди.




ММК МАТга маркировкалаш кодларидан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни юборади (маҳсулот коди, идентификация коди, маркировкалаш санаси ва вақти, қўлланилган идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотлар).


Маиший техника маҳсулотларнинг қутиларида идентификациялаш воситалари қўлланилгандан сўнг

4-босқич. Маиший техника маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва

уларнинг айланишини мониторинг қилиш

  

Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи)


Маиший техника маҳсулотлар агрегациясини амалга оширади.


Реал вақт режимида


ММК МАТ орқали автоматик режимда Операторга маҳсулот кодлари ҳамда янги гуруҳ ва транспорт пакетларини идентификациялаш, шунингдек, маҳсулот ва қадоқлаш кодлари рўйхати, шу жумладан, аввалги даражадаги қадоқлар (масалан, палетларни тузишда, унинг таркибига кирувчи қутилар рўйхати кўрсатилади) тўғрисидаги маълумотлар бўйича хабар беради.


Реал вақт режимида

Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи)


Мулкка эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини ёки товарлар сотиш учун берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида маиший техника маҳсулотлар муомаласи субъектлари ўртасида маиший техника маҳсулотларни топшириш (қабул қилиш) вақтида битим тарафлари:

Маиший техника маҳсулотларни топшириш (қабул қилиш) тўғрисида товар йўлланма варақаси шаклида билдиришнома тузади;

томонларнинг ваколатли шахслари томонидан кўрсатилган билдиришнома имзоланади;

топшириш (қабул қилиш) тўғрисида билдиришнома ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини ММК МАТга юборади, шунингдек, маълумотни электрон ҳисобварақ-фактура маълумотлари билан интеграциялаштиради.


Маиший техника маҳсулотларга эгалик ҳуқуқи ўтгандан сўнг 72 (етмиш икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда

Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси (импорт қилувчи)


Импорт қилинаётган маҳсулотларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиради.


Реал вақт режимида


"Эркин муомалага чиқариш" (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандан кейин операторга божхона юк декларациясида кўрсатилган товарларни чиқарилганлиги тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

божхона органи коди;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш санаси;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами;

ТИФ ТН кодлари;

транспорт қадоқларининг маркировка коди ва товар номи;

товарнинг келиб чиқиш мамлакати коди.


Реал вақт режимида




Оператор


маълумотларни олгандан кейин уларни ММК МАТ реестрида акс этилишини таъминлайди.


Реал вақт режимида

5- босқич. Маиший техника маҳсулотларини муомаладан чиқариш

  

Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси


Улгуржи ташкилот маиший техника маҳсулотларни онлайн - касса аппаратлари мавжуд бўлмаган чакана ташкилотларга сотаётган ҳолларда, маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси - улгуржи савдо ташкилоти сотиладиган маиший техника маҳсулотлар қадоқларида қўлланилган идентификация воситасини онлайн-касса аппаратлари билан бирлаштирилган техник воситалар ёрдамида сканерлайди ва танийди.


Реал вақт режимида

Маиший техника маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси


Маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотлар онлайн-касса аппарати орқали шакллантирилган "касса чеки" фискал ҳужжатга киритилади.


Реал вақт режимида

Фискал маълумотлар оператори


Назорат касса чекидаги сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат касса машинасининг рўйхатга олинган рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва таркибидаги идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни ММК МАТга узатади. Онлайн-касса аппарати ишламай қолиши ҳоллари бундан мустасно.


Маиший техника маҳсулотлар сотилган вақтдан бошлаб бир суткадан кеч қолмаган муддатда


Оператор


Фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ идентификация воситаси билан рақамли маркировкаланган Маиший техника маҳсулотларнинг муомаладан чиқиши тўғрисидаги маълумотларни ММК МАТда акс эттиради.


Реал вақт режимида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 апрель




















































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск