ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2022 й. ПФ-98-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.04.2022 й.

N ПФ-98



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-75-сон Фармони ва 2022 йил 18 февралдаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-136-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.




Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 6 апрелдаги

ПФ-98-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887-сон Фармонида:


а) 4-бандда:

ўн иккинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн учинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"футбол маҳорат мактаблари директорлари ва спорт бўйича директор ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади";


в) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 2-иловада:


8-параграфда:

ўн биринчи ва ўн учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


9-параграфнинг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


4-бобда:

ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн учинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5924-сон Фармонига 1-илова 5.8-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"спорт лотереяларини ташкил этиш орқали спортни қўшимча молиялаштириш чораларини кўриш".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги "Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6053-сон Фармонининг 20-бандида:


а) тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


б) ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сон Фармонида:


а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 14-банднинг учинчи хатбошисидан "ҳамда "Соғлом турмуш тарзи" платформаси билан интеграция қилинишини таъминласин" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 1-илованинг 1-позицияси чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3610-сон қарорида:


а) 1-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 7-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) илованинг 3-позицияси чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4194-сон қарорида:


а) 1-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 8-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4500-сон қарори 1-бандининг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги "Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4881-сон қарорида:


а) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олий таълим муассасалар талабалари ўртасида кураш бўйича халқаро мусобақани";


б) 5-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида 14 та кураш миллий спорт турига ихтисослаштирилган спорт иншоотлари қурилади";

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 2-иловада:


12-позицияда:

"Бажариш муддати" устунидаги "2021-2022" рақамлари "2022-2024" рақамлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


29 ва 40-позициялар чиқариб ташлансин;


41-позицияда:

"Тадбирлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро кураш мусобақасини ташкил этиш ҳамда ўтказиш";

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


48-позициянинг "Тадбирлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Курашни жаҳон бўйлаб тарғиб қилиш бўйича роликлар тайёрлаш ва нуфузли хорижий оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги "Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4887-сон қарорида:


а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 1-илованинг 54-позицияси чиқариб ташлансин;


в) 5-илованинг 2-позицияси чиқариб ташлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-5054-сон қарорининг 12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июндаги "Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5149-сон қарори 2-иловасининг 18-позицияси чиқариб ташлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги "Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-5211-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи - саккизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 4-банднинг ўн иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 3-иловада:


2-позиция чиқариб ташлансин;


3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

3.

Олимпия ва паралимпия захиралари коллежларида от спорти ва замонавий бешкураш бўлимларини ташкил этиш, шу жумладан:


Сон

4

3

1




Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари



3





Тошкент шаҳри




1




14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 сентябрдаги "Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5251-сон қарорига 1-иловада:


а) 8-позицияда:

"Амалга ошириш механизми" устунида 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўқув-машқ жараёнига велоспорт кенг ривожланган мамлакатларнинг мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш, кадрларни тажриба алмашиш мақсадида хорижий давлатларга стажировкага юбориш";

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 19-позицияда:

"Амалга ошириш механизми" устунида 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Хорижий давлатлар велоспорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бунда ёшларни спортга жалб этиш, спортчилар билан ишлаш ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш";

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 20-позицияда:

"Амалга ошириш механизми" устунида 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5279-сон қарорида:


а) 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"болалар-ўсмирлар спорт мактабларида қабул квоталари ўғил болалар ва қизлар учун 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб тенг равишда белгиланади (2022/2023 ўқув йилида қизлар улуши 30 фоиз, 2023/2024 ўқув йилида - 40 фоиз, 2024/2025 ўқув йилида - 50 фоизни ташкил қилади)";


б) 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов)" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов)" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "апрелга" сўзи "июлга" сўзи билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида"ги ПҚ-5280-сон қарорида:


а) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


"д" кичик банддаги "апрелга" сўзи "июнга" сўзи билан алмаштирилсин;


"е" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўз тизимидаги барча турдаги спорт бино ва иншоотларида турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатиш ишларини Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширсин";


б) 5-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бош прокуратура (Н.Йўлдошев) Ҳисоб палатаси (Б.Турабов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Шарахметов) билан биргаликда охирги 3 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан";

учинчи хатбошидаги "Туризм ва спорт вазирлиги" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Давлат бюджети, шунингдек, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс (кейинги ўринларда - давлат улуши мавжуд ташкилотлар) ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва спорт федерация (ассоциация)ларининг даромадлари ва харажатлари сметаси ҳар йили Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

даромадлар ва харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлардан ортиқча харажат қилишга ҳамда сметада кўзда тутилмаган харажатларни амалга оширишга йўл қўйилмайди;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва спорт федерация (ассоциация)лари Давлат бюджети ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлари тўғрисидаги батафсил ҳисоботни ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Спортни ривожлантириш вазирлиги ва ўзларининг веб-сайтларида эълон қилиб боради. Бунда, харажатлар эълон қилинмаганда молиявий ҳуқуқбузарлик деб баҳоланади;

спорт мусобақаларини ўтказиш учун бюджет маблағлари фақат ҳар йили тасдиқланадиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси асосида ажратиб борилади;

Давлат бюджети ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар ҳисобидан молиялаштириладиган спорт тадбирлари учун ажратиладиган маблағларнинг самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан доимий равишда давлат молиявий назорати органлари томонидан назорат ўрнатилади;

амалга оширилаётган харажатларнинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, харажатларнинг шаклланиши ва сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида барча турдаги харажатлар ҳар ойда мажбурий тарзда махсус спорт тизимини бошқариш платформасида эълон қилиб борилади";


г) 3-иловада:


3 ва 7-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

3.

Спорт-таълим муассасалари томонидан давлат буюртмасига асосан разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш, шу жумладан:


Сон

(разрядли спортчилар)


128 070

25 970

23 700

25 050

26 000

27 350

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари

Сон

(унвонли спортчилар)


14 916

2 276

2 550

2 940

3 330

3 820

болалар-ўсмирлар спорт мактабларида


Разрядли


77 450

13 950

15 100

15 800

16 100

16 500

Унвонли


3 600

300

500

700

900

1 200

ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида


Разрядли


7 000

1 000

1 200

1 400

1 600

1 800

Унвонли


2 500

300

400

500

600

700

олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларида


Разрядли


11 898

2 698

2 000

2 200

2 400

2 600

Унвонли


720

230

100

115

130

145

олимпия ва паралимпия захиралари коллежларида


Разрядли


29 943

8 043

5 100

5 300

5 500

6 000

Унвонли


853

103

150

175

200

225

республика олий спорт маҳорати мактабларида


Разрядли


1 779

279

300

350

400

450

Унвонли


7 243

1 343

1 400

1 450

1 500

1 550

7.

Олимпия ва паралимпия захиралари коллежларига хорижий тренерларни ишга жалб этиш


Нафар

23

7

4

4

4

4

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида"ги ПҚ-5281-сон қарорида:


а) 3-банднинг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 13-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Спортни ривожлантириш вазири А.Икрамов Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин";


"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг самарадорлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва спорт федерация (ассоциация)ларига Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун маблағ ажратиш бўйича алоҳида тартибни жорий қилиш";


в) 1-илованинг 9-позицияси чиқариб ташлансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "Юриш, югуриш, мини футбол, бадминтон, стритбол, ва "Workоut" спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5282-сон қарорида:


а) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Спортни ривожлантириш вазирлиги Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан спорт майдончаларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.

Бунда бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади".


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-73-сон қарорига 8-илованинг 26-позицияси чиқариб ташлансин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги "Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-103-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, "Workout", стритбол турлари бўйича ўтказиладиган оммавий мусобақаларда қатнашган ёшларни рағбатлантириш, уларнинг сонини янада ошириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш ва спорт тизимини рақамлаштириш мақсадида Спортни ривожлантириш вазирлигига Давлат бюджетидан 60 миллиард сўм ажратилишини".


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-127-сон қарорида:


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Спортни ривожлантириш вазири А.Икрамов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳамда тегишли спорт федерациялари (ассоциациялари)ни жалб этган ҳолда:

2022 йил 1 майга қадар - спортнинг дзюдо турини ривожлантириш бўйича;

2022 йил 1 июнга қадар - спортнинг таэквондо (WT) ва спорт курашлари турларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин";


б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Спортни ривожлантириш вазири А.Икрамов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси ҳамда тегишли спорт федерациялари (ассоциациялари)ни жалб этган ҳолда 2022 йил Пекин шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтган XXIV қишки Олимпия ва XIII Паралимпия ўйинлари натижаларидан келиб чиқиб 2022 йил 1 июлга қадар 2026 йил Милан шаҳрида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин";


в) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-136-сон қарорида:


а) 5-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига ўтказилсин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин";


б) 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарма маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, тизим ташкилотлари ходимларини қўшимча рағбатлантиришга, моддий-техник базани мустаҳкамлашга, соҳани рақамлаштиришга ҳамда спортни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган бошқа тадбирларга йўналтирилади";


в) 1-илова қуйидаги мазмундаги блок билан тўлдирилсин:

"

  

"Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази" ДУК

  

".


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги "Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ф-22-сон фармойишига 4-илованинг 21-позициясида:


а) "Ижро муддати" устунидаги "2022 йил 1 апрель" сўзлари "2022 йил 1 июнь" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Масъул вазирлик ва идоралар" устунидаги "Туризм ва спорт вазирлиги (Абдуҳакимов)" сўзлари "Спортни ривожлантириш вазирлиги (Икрамов)" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 апрель
























































Время: 0.0278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск