ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.1993 й. ПФ-616-сон "Бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича тартиб бузилишлари ва суиистеъмолликларга чек қўйиш тўғрисида"ги Фаромони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.07.1993 й.

N ПФ-616



БАРТЕР АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН

ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА ТАРТИБ

БУЗИЛИШЛАРИ ВА СУИИСТЕЪМОЛЛИКЛАРГА

ЧЕК ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА


Жаҳон бозоридаги аҳволни ўрганиш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги рўйхатга олган амалдаги бартер шартномаларини таҳлил қилиш товар айирбошлаш операциялари асосида етказиб берилаётган ва харид қилинаётган товарларнинг қиймат жиҳатдан тенглиги қўпол равишда бузилаётганлигидан далолат беради. Кўпгина ҳолларда Ўзбекистондан етказилиб берилаётган стратегик маҳсулот ва хомашё: пахта толаси, рангли металлар, азот ва фосфат ўғитларининг нархи яширинча арзонлаштирилганлиги ҳисобига республикага гиламлар, сигареталар, спиртли ичимликлар ва шу сингари моллар оширилган нархда олиб келинмоқда.

Бундай бартер операцияларини амалга оширишда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг манфаатдорлиги уларнинг солиқларни тўлашдан ўзларини четга олиш, баъзан валютада олинган фойданинг бир қисмини яшириш, жумладан қонунни бузиб, Ўзбекистон иқтисодиёти, корхона ва хўжалик меҳнат жамоасининг манфаатларига зиён етказган ҳолда энг кўп фойда олиш истаги билан ҳам рағбатлантирилмоқда.

Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистоннинг экспорт хомашё захираларидан нооқилона фойдаланишига, ташқи бозорларда уларнинг нархи кескин пасайишига, республикага валюта тушумлари чекланишига ва жиддий суиистеъмолликларга олиб келади.

Юқорида баён этилганлар муносабати билан:


1. 1993 йилнинг 16 июлидан валютасиз асосда экспорт-импорт бартер операцияларини амалга ошириш учун шартномалар тузиш тақиқланади.

Белгилаб қўйилсинки, бартер асосида экспорт-импорт операциялари Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра ҳукуматлараро битимлар доирасида амалга оширилиши мумкин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ўн кун муддат ичида бартер операциялари бўйича республикага олиб келинадиган товарлар ва маҳсулот рўйхатини аниқласин. Улар юзасидан шартномалар тузиш тартибини ва бажарилиши бўйича назоратни белгиласин;

ўн кун ичида амалдаги бартер шартномаларини тугаллаш тартибини белгиласин;

бир ой муддат давомида ҳукуматнинг илгари қабул қилинган қарорларини ушбу Фармонга мувофиқлаштирилсин.


4. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг раҳбарлари мазкур Фармон қоидалари оғишмай бажарилишини таъминловчи зарур чоралар кўрсинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)











































Время: 0.1896
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск