Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Бухгалтерия ишини ташкил қилиш /

Пудратчи бухгалтерия ҳисобини қандай юритади (СБХ, 16-сон 2022 йил 19 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ПУДРАТЧИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ

ҚАНДАЙ ЮРИТАДИ



Харажатларни ҳисобга олиш


Таннархни ташкил этувчи харажатлар қуйидаги элементлар бўйича гуруҳланади:

q ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатлар (қайтариладиган чиқиндилар қийматини чегирган ҳолда);

q ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;

q ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;

q асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;

q ишлаб чиқариш хусусиятидаги бошқа харажатлар (Низом Б бўлимининг 1-боби, 5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚ).

Қурилиш ишларининг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи объектлар кесимида материаллар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар, ижтимоий суғуртага ажратмалар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар кредитидан 2010-"Асосий ишлаб чиқариш" ҳисобварағи дебети бўйича шакллантирилади.


Материалларга харажатлар

Умумий қоидага кўра қурилишни материаллар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш пудратчи зиммасига юклатилади. Бироқ, пудрат шартномасида бутун қурилишни ёки унинг муайян қисмини моддий таъминлаш буюртмачи томонидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлиши мумкин.

Буюртмачи сизга материалларни уларга доир мулк ҳуқуқини берган ҳолда ёки бу ҳуқуқни бермаган ҳолда (давал асосида) топшириши мумкин.

Буюртмачи материалларни мулк ҳуқуқини ўтказмаган ҳолда топширади. Агар буюртмачи топшириладиган материалларга бўлган мулк ҳуқуқини сақлаб қолса, уларни қайта ишлашга қабул қилинган давал хом ашё сингари балансдан ташқари ҳисобварақда ҳисобга олинг. Ушбу ҳолатда қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхати бирламчи ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади.

Ушбу материаллардан фойдаланилганлигини махсус ҳисоботда акс эттиринг.

Агар сиз ҚҚС тўловчи бўлсангиз, ҚҚСни ишларнинг қийматидан келиб чиқиб, буюртмачи материалларининг қийматини чегирган ҳолда қуйидаги формула бўйича ҳисоб-китоб қилинг (СК 248-м. 7-қ.):


ҚҚС = (Иқ - Бм) х 15%,


бу ерда:

Иқ - буюртмачи материаллари киритилган ҳолда ишларнинг қиймати;

Бм - буюртмачи материалларининг қиймати.


МИСОЛ. Буюртмачи томонидан давал асосда топширилган материалларнинг ҳисоби

Пудрат шартномасига биноан буюртмачи қурилишни материаллар билан қисман таъминлайди.

У томонидан тақдим этилган материалларнинг қиймати 10 000 минг сўмни ташкил этди.

ҚҚС тўловчи - пудратчи 75 000 минг сўмлик ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолдаги ишларни бажарди, шу жумладан, буюртмачининг 8 000 минг сўмлик материалларини ишлатди.

Фойдаланилмаган материалларни пудратчи буюртмачига қайтарди.

Бухгалтерия ҳисобида буюртмачининг материалларидан фойдаланган ҳолда бажарилган ишларни пудратчи қуйидагича акс эттиради:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма, минг

сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит


Буюртмачидан қабул қилиб олинган материаллар кирим қилинди


10 000


003-"Қайта ишловга қабул қилинган материаллар"


Материаллар қийматини ҳисобга олмаган ҳолда бажарилган ишларни реализация қилишдан даромад акс эттирилди (75 000 - 8 000)


67 000


4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар"


9030-"Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар"

Буюртмачи материалларининг қийматини ҳисобга олмаган ҳолда бажарилган ишлар қийматидан ҚҚС ҳисобланди (67 000 х 15%)

10 050


4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар"


6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)"

Ишларни бажаришда фойдаланилган материаллар ҳисобдан чиқарилди

8 000



003-"Қ

...
Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск