ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Умумий концептуал саволлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2022 й. 206-сон "Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2022 й.

N 206




ИЖТИМОИЙ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАСТУРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ДАВЛАТ

ИНВЕСТИЦИЯЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонининг ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишнинг шаффофлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқаро валюта жамғармасининг Бюджет масалалари бўйича департаменти томонидан "Ўзбекистон Республикасининг давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш тўғрисида" (PIMA) ҳисоботи тайёрланганлиги ва ҳисоботда республикамизда давлат инвестицияларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қуйидаги тавсиялар берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

инфратузилма лойиҳаларини шакллантиришга қаратилган тизимни ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқали тартибга солиш;

инфратузилма ва ижтимоий соҳа лойиҳаларини танлаб олишнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш;

давлат ресурсларидан молиялаштириш учун кўриб чиқилаётган лойиҳалар портфелини шакллантириб бориш;

давлат хусусий-шериклик механизмларини давлат бюджети ва инвестицияларини бошқариш тизимлари билан интеграциялаш;

бюджетдан маблағ олиш ва бюджет таваккалчиликларини аниқлашни ҳисобга олган ҳолда, давлат хусусий-шерикликни баҳолаш бўйича методология ишлаб чиқиш;

давлат инвестиция лойиҳаларини бошқариш учун автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш;

лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини талаб даражасида назорат ва таҳлил қилиш.


2. Қуйидагилар:

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришнинг асосий тамойиллари, лойиҳалар портфелини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда дастур доирасида амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг очиқлигини таъминлаш тартибини назарда тутувчи Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

шартномалар тузиш тартиби ва шартлари, томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги, объектларнинг фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қурилишини ташкил этиш ҳамда объектлар қурилишини молиялаштириш тартибини назарда тутувчи Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

мониторинг мақсади ва вазифалари, инвестиция даврида мониторинг ҳамда инвестициядан кейинги мониторинг тартибини назарда тутувчи Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган объектлар (лойиҳалар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ билан биргаликда:

2022 йил 1 июнга қадар бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашнинг махсус автоматлаштирилган электрон тизимини яратиш ва уни "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш ишларини якунласин;

2022 йил 1 июлга қадар бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашнинг махсус автоматлаштирилган электрон тизими Давлат молиясини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими билан интеграция қилинишини таъминласин;

2022 йил 1 августга қадар ишлаб чиқилган махсус электрон тизимни тажриба тариқасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати ИК" ДУК орқали синовдан ўтказсин;

2022 йил 15 августга қадар мазкур махсус автоматлаштирилган электрон тизимнинг тўлиқ ишга туширилишини таъминласин.


4. Молия вазирлиги:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги, бюджет тизимидаги бюджет маблағларидан молиялаштириладиган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар биноларни сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқсин;

Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар бюджет ташкилотларидаги мавжуд объектлар, уларнинг жойлашган ҳудуди, қуввати, баланс қиймати ва техник ҳолати, шунингдек, уларда амалга оширилиши режалаштирилган қуриш-таъмирлаш ишларнинг муддатлари тўғрисидаги маълумотларни давлат мулки объектларининг ахборот тизимида юритиш тартибини жорий этсин.

5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаси бўйича маълумотларни "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантириш ҳамда лойиҳалар портфелидан инфратузилма лойиҳаларини танлаш мезонларини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш тартибини жорий қилсин;

давлат инвестицияларини бошқариш тизимини, жумладан, мазкур қарор билан тасдиқланган низомлар амалиётга татбиқ этилиши натижасидан келиб чиқиб, уларни янада такомиллаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин;

халқаро молия институтлари консультантларини жалб этган ҳолда давлат инвестицияларини бошқариш тизимининг асосий йўналишлари бўйича доимий равишда ўқув-семинарлар ўтказилишини таъминласин.


6. Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Марказий банк билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар фойдаланишга топширилган объектларни кафолат муддати давомида мажбурий суғурталаш ёки тижорат банклари томонидан кафолатлаш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 апрель



































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск