ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2022 й. 209-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолияти ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.2022 й.

N 209



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТУРИЗМ

ВА МАДАНИЙ МЕРОС ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

МАДАНИЙ МЕРОС АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИ ТАШКИЛ

ЭТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон ҳамда "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон фармонлари, "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 апрелдаги

209-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарорида:


а) 4-банддаги "Маданият вазирлигининг" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада (Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисида низом):


5, 7, 8, 9-бандлардаги, 10 ва 11-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги, 15-банднинг учинчи хатбошисидаги, 20-банддаги, 25 ва 29-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги ҳамда Низомга 1, ва 2-иловалардаги тегишли келишикдаги "Маданият вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "Вазирлик" сўзи "Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банддаги "Маданият вазири ва вазирликнинг" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори ва агентликнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги Низомга 1 - 8-иловаларнинг матнидаги "1999 йил", "199__" ва "199 "_____" сўзлари "20__ йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорида:


а) 3-иловада (Ўзбекистон Республикаси моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом):


6-банддаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади)" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


7, 26, 27, 28, 29, 34, 36, 40-бандлардаги тегишли келишикдаги "Департамент" сўзи тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


20, 28, 29-бандлар ва 30-банднинг иккинчи хатбошиси, 36, 41, 43-бандлардаги "Маданият" сўзи "Туризм ва маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга иловада:

"Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш (1-схема: объектларни Давлат кадастрига киритиш)" бўлимида:

"Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши" блокидаги "департаментининг" сўзи "агентлигининг" сўзи билан алмаштирилсин;

"Маданий мерос департаменти" блокидаги "департаменти" сўзи "агентлиги" сўзи билан амаштирилсин;

"Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги" блокидаги "Маданият ишлари" сўзлари "Туризм ва маданий мерос" сўзлари билан амаштирилсин;

"Маданий мерос департаментининг ҳудудий бошқармалари" блокидаги "департаментининг" сўзи "агентлигининг" сўзи билан амаштирилсин;

"Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш 1-схемасига изоҳлар (объектларни Давлат кадастрига киритиш)" бўлимида:


2-банддаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментига (кейинги ўринларда Департамент деб аталади)" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3, 4, 7, 8, 9-бандлардаги тегишли келишикдаги "Департамент" сўзи тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


5-банддаги "Департамент Маданият вазирлигига" сўзлари "Агентлик Туризм ва маданий мерос вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


6 ва 7-бандлардаги тегишли келишикдаги "Маданият вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


"Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш (2-схема: объектларни давлат кадастридан чиқариш)" бўлимида:

"Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши" блокидаги "департаментининг" сўзи "агентлигининг" сўзи билан амаштирилсин;

"Маданий мерос департаменти" блокидаги "департаменти" сўзи "агентлиги" сўзи билан амаштирилсин;

"Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги" блокидаги "Маданият ишлари" сўзлари "Туризм ва маданий мерос" сўзлари билан амаштирилсин;

"Маданий мерос департаментининг ҳудудий бошқармалари" блокидаги "департаментининг" сўзи "агентлигининг" сўзи билан амаштирилсин;

"Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш 2-схемасига изоҳлар (объектларни Давлат кадастридан чиқариш)" бўлимида:


2-банддаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментига (кейинги ўринларда Департамент деб аталади)" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3 - 4, 7 - 10-бандлардаги тегишли келишикдаги "Департамент" сўзи тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


5-банддаги "Департамент Маданият вазирлигига" сўзлари "Агентлик Туризм ва маданий мерос вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


6 - 7-бандлардаги тегишли келишикдаги "Маданият вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банддаги "Ўзгеодезкадастр" давлат қўмитасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-иловада (Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисида низом):


4-банддаги, 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 11-банддаги, 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Маданият" сўзи "Туризм ва маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;


4 ва 7-бандлардаги, 8-банднинг биринчи хатбошисидаги, 12-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 19-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Департамент" сўзи тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


16-банддаги "протоколини" сўзи "баёнини" сўзи билан алмаштирилсин;


17-банддаги "протоколи" сўзи "баёни" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомга иловада (Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш схемаси):

"Маданий мерос департаменти" блокидаги "департаменти" сўзи "агентлиги" сўзи билан алмаштирилсин;

"Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш схемасига изоҳлар" бўлимида:

1, , ва 6-бандлардаги тегишли келишикдаги "Департамент" сўзи тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


5-банддаги "протоколини" сўзи "баёнини" сўзи билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Музейлар фаолиятига тааллуқли меъёрий ҳужжатлар тўғрисида" 2008 йил 31 октябрдаги 237-сон қарорида:


а) 1-илованинг (Миллий музей фонди тўғрисида низом) 8-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари, 10-банднинг иккинчи хатбошиси, 13-банднинг олтинчи хатбошиси, 19-банди, 21-банднинг бешинчи хатбошиси, 22-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 23-бандидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг (Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби тўғрисида низом) 9 ва 18-бандларидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 38-позицияси "Вазирликлар ва идораларнинг номи" устунидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг "Музейлар тўғрисида"ги Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорида:


а) 1-иловада (Музейларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом):


8, 11, 13-бандлар ва 31-бандлардаги тегишли келишикдаги "Маданият вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг (Давлат музейларининг тоифалари тўғрисида низом) 5-банди еттинчи хатбошиси, 8 - 10 бандлари, 11-банди иккинчи хатбошиси ва 12-бандидаги тегишли келишикдаги "Маданият вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг (Миллий музей фондининг Давлат каталоги тўғрисида низом) 3, 7 - 9 бандлари, 10-банднинг тўртинчи хатбошиси, 11, 12, 15, 16, 18-бандлари, 19 ва 20-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги, 21-банди биринчи ва учинчи хатбошилари, 24 ва 25-бандларининг биринчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "Маданият вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-илованинг (Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш ҳамда унинг таркибидан чиқариш тартиби тўғрисида низом) 15-банди, 17-банди биринчи ва еттинчи хатбошиларидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 5-илованинг (Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бошқариш тартиби тўғрисида низом) 2, 4-бандлари ва 6-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 6-иловада (Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом):


2, 7 ва 11-бандлардаги, 5-банднинг бешинчи хатбошиси, 9-банднинг учинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Маданият вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Фонд ҳолати устидан давлат назоратини бевосита ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари, музей коллекцияларига эгалик қилувчи юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари орқали ҳам амалга ошириши мумкин";


ж) 7-иловада (Музей мутахассисларини тайёрлаш, музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида низом):


11 - 13-бандлардаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлашга босқичма-босқич юбориладиган музей ходимларининг режа жадвалини ишлаб чиқади ва белгиланган муддатда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига тақдим этади";


з) 8-илованинг (Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисида низом) 8-2-бандидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисида низомнинг 2-банди тўққизинчи хатбошисидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 4-банди олтинчи хатбошисидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон қарорининг 7-банди тўққизинчи хатбошисидаги ҳамда қарорга 5-илованинг 10-банди иккинчи хатбошисидаги "Маданият" сўзи "Туризм ва маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорида:


а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "А.Ж. Раматов" сўзи "А.А. Абдухакимов" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 3 ва 4-бандлари тўртинчи хатбошилари, 8-банди ва 10-банди биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Маданият вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-бандда:

"Маданият вазирлигига" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси" давлат муассасаси" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 11-банддаги "биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев" сўзлари "ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"2017-2027 йилларда давлат музейлари

фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника

базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар

дастури бажарилишини мувофиқлаштириш

бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

           

А. Абдухакимов


-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири, комиссия раиси


Ш. Нуруллоев


-

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори, комиссия раиси ўринбосари


Б. Закиров


-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири, комиссия раиси ўринбосари


М. Хожиматов


-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


А. Бобоев


-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари


Ж. Абруев


-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


О. Пекось


-

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари


Б. Абидов


-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари


А. Нуриддинов


-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


Б. Абдуҳалимов


-

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти


В. Файзиева


-

Ўзбекистон давлат санъат музейи директори


Ж. Исмаилова


-

Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори


Лавозимига кўра


-

"ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК директори


Ш. Ҳасанов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси бошлиғи, комиссия котиби

        

*) Изоҳ.

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.".


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 25 июндаги 474-сон қарорида:


а) қарор номидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий

мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши

ТАРКИБИ

        

1.

Ш. Нуруллоев


-

Маданий мерос агентлиги директори, Бадиий экспертлар кенгашининг раиси


2.

Ф. Рузикулов


-

Маданий мерос агентлиги бошқарма бошлиғи, Бадиий экспертлар кенгашининг раиси ўринбосари


3.

Ф. Ташмухаммедов


-

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг ўринбосари


4.

В. Файзиева


-

Ўзбекистон давлат санъат музейининг директори


5.

С. Рахметов


-

Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, ранг тасвирчи рассом


6.

А. Хакимов


-

Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор


7.

А. Мамажонов


-

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, график рассом


8.

А. Рахимов


-

Ўзбекистон Республикаси халқ устаси, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, кулол


9.

М. Бородина


-

Тошкент архитектура ва қурилиш институтининг кафедра профессори, ҳайкалтарош


10.

Н. Ахмедова


-

Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги, санъатшунос


11.

З. Рахимова


-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг профессори


12.

Лавозимига кўра


-

Маданий мерос агентлигининг Маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш бўлими бошлиғи, Бадиий экспертлар кенгашининг масъул котиби

         

Изоҳ.

Бадиий экспертлар кенгашининг раиси, Бадиий экспертлар кенгаши раисининг ўринбосари бошқа ишга ўтган тақдирда, Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Бадиий экспертлар кенгашига қўшимча мутахассислар жалб этилиши мумкин.";


г) 2-иловада (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши тўғрисида низом):


низом номидаги, 1, 3-бандлари ва 5-банднинг иккинчи хатбошиси, 8-банди, 14-банднинг иккинчи хатбошиси, 18, 22, 25 ва 26-бандлардаги тегишли келишикдаги "Маданият вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддаги "Маданият вазирлигининг" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-бандда:

биринчи хатбошидаги "Маданият вазирлиги" ва "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига" сўзлари тегишли равишда "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банднинг биринчи хатбошисидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан, "Маданият вазирлигининг" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорида:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида";


б) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


3-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - бешинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти" сўзлари тегишли келишикдаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг "а", "б", "в" ва "д" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Департаментнинг" сўзи "Агентликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 4-илова (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти тўғрисида низом) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 5-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий

мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос

агентлигининг Илмий-эксперт кенгаши

ТАРКИБИ

        

1.

Кузиев Турсунали Каримжанович


-

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, кенгаш раиси*


2.

Назилов Дода Авазович


-

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Архитектура тарихи ва назарияси кафедраси профессори, архитектура фанлари доктори, кенгаш раиси ўринбосари


3.

Юсупова Мавлюда Аминджановна


-

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг Архитектура бўлими мудири, архитектура фанлари доктори, профессор, Шарқ давлатлари халқаро архитектура академиясининг мухбир аъзоси


4.

Пидаев Шокиржон Расулович


-

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти директори, тарих фанлари номзоди, тарихчи-археолог


5.

Фазилов Мухаммад Юнусович


-

Халқаро "Олтин мерос" хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти муассасаси бош архитектори, архитектор


6.

Хакимов Зафар Абдуллаевич


-

"Мозийдан садо" журнали бош муҳаррири


7.

Мкртычев Тигран Константинович


-

Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи директори


8.

Чидем Джанбай Туркйилмаз


-

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ректори


9.

Рахимов Комилжон Раҳматович


-

Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими, тарих фанлари доктори


10.

Турдиев Абдураззоқ Абдурахимович


-

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Архитектура тарихи ва назарияси кафедраси катта ўқитувчиси


11.

Таджиев Асомиддин Джалалович

-

Ўзбекистон меъморлар уюшмаси раисининг ўринбосари

        

*) Кенгаш раиси лавозимига кўра кенгаш таркибига киради. У бошқа лавозимга ўтган тақдирда, унинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.


Изоҳ. Истисно тариқасида, зарурат пайдо бўлганда, Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирига тегишли буйруқ билан кенгаш таркибига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин".";


д) 6-иловада (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши тўғрисида низом):


низом номидаги ва 1-банддаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "Департамент" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


2-банддаги "маданият" сўзи "туризм ва маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "Маданият" сўзи "Туризм ва маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг учинчи хатбошисидаги "Департамент бошлиғи" сўзлари "Агентлик директорининг биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг иккинчи хатбошидаги "Департаментнинг Маданий меросни асраш ва алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларни ҳимоя қилиш бошқармаси" сўзлари "Агентликнинг Маданий меросни асрашга доир ишларни лицензиялаш, рухсатнома бериш, илмий-техник назорат қилиш бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


6, 7 ва 20-бандлардаги тегишли келишикдаги "Департамент" сўзи тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


6-банддаги "2,5" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин;


19-банддаги "Департамент бошлиғи" сўзлари "Агентлик директорининг биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 7-иловада (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Маданий мерос жамғармаси тўғрисида низом):


низом номидаги ва 1-банддаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "Департамент" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


2-банди "Департаментнинг" сўзи "Агентликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат музей қўриқхоналарига тегишли моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага беришдан тушган маблағларнинг 90 фоиз миқдори;

давлат мулки бўлган бошқа ташкилотларга тегишли моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага бериш ва чипталар сотилишидан тушган пул маблағларининг 50 фоиз миқдори;

музей-қўриқхоналарда чипталар сотилишидан тушган пул маблағларининг 50 фоиз миқдори ва давлат музейларида чипталар сотилишидан тушган пул маблағларининг 10 фоиз миқдори;

маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш, реализация қилиш учун давлат хизмати кўрсатиш, олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат, Миллий музей фондининг давлат каталогида музей ашёлари ва музей коллекциялари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ҳамда унинг таркибидан музей ашёлари ва музей коллекцияларини чиқариш учун тўловлар;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини давлат кадастрига киритиш ва чиқариш, тарихий-маданий ҳудуднинг паспортини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, аҳоли пунктлари бош режаларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга хулоса бериш учун тўловлар;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун рухсатнома ва лицензия бериш, илмий-техник назорат қилиш, шунингдек, тарихий-маданий ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тегишли экспертизалари, реставратор-усталарга малака сертификати бериш учун тўловлар;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишларини ўтказишга оид лойиҳалар, меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботларини кўриб чиқиш учун тўловлар;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ҳамда нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказганлиги учун тўланадиган жарималар, шунингдек, давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объектларига етказилган зарарни қоплаш бўйича маблағлар;

ваколатли органлар томонидан Агентлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва давлат музейлари, музей-қўриқхоналари фаолиятини, шунингдек, моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга оширишни текшириш натижалари бўйича аниқланган ноқонуний сарфланган бюджет маблағларининг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Жамғарма маблағлари:

моддий маданий мерос объектларини, шу жумладан, археология мероси объектлари, маданий бойликлар ҳамда музей ашёлари ва коллекцияларини муҳофаза қилиш, консервациялаш, реставрация қилиш, тузатиш, таъмирлаш, ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштиришни, шунингдек улар билан боғлиқ илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишлари амалга ошириш;

моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини, археология ашёлари, миллий музей фондининг давлат каталоглари ва паспортларини юритиш;

музейлар фаолияти ва археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, тарғибот ва оммалаштириш ишларини ташкил этиш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларни муҳофаза қилиш;

Агентлик ва ҳудудий бошқармаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, электрон хизматларни ривожлантириш ва рақамлаштириш, соҳада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга самарали қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш;

экспертларни, жумладан, хорижий мутахассислар, Илмий-эксперт кенгаши, Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш, жамоатчи инспекторлар, Агентлик ва ҳудудий бошқармаларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш, Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этиш;

қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган Агентлик фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш учун сарфланади.";


5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "Департамент бошлиғи" сўзлари тегишли келишикдаги "Агентлик директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг иккинчи хатбошидаги, 8, 10 ва 12-бандлардаги тегишли келишикдаги "Департамент" сўзи тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


ж) 8-иловада (Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом):


2-банднинг учинчи хатбошисидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Маданият" сўзи "Туризм ва маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-банднинг тўртинчи хатбошисидаги ҳамда 39-банднинг учинчи хатбошисидаги "маданият" сўзи "туризм ва маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 9-илова (Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларини белгилаш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида низом) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 10-иловада (Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида низом):


8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банддаги, 18-банднинг биринчи хатбошисидаги ҳамда 31, 40, 47, 48, 56 ва 58-бандлардаги "Маданият" сўзи "Туризм ва маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 12-иловада (Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом):


2-банддаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг (кейинги ўринларда - Департамент)" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3, 7, 8, 9, 12-бандлардаги, 14-банднинг учинчи хатбошисидаги, 15-банднинг ўнинчи хатбошсиидаги, 16-банднинг учинчи хатбошидаги, 17, 19, 20 ва 22-бандлардаги тегишли келишикдаги "Департамент" сўзи тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Сармишсой", "Шаҳрисабз", "Термиз" ва "Қўқон" давлат музей-қўриқхоналари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 30 майдаги 443-сон қарорининг 4-банди иккинчи хатбошисидаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарорида:


а) 1 ва 2-бандлардаги тегишли келишикдаги "Маданият вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қарорга иловада:

"Қорақалпоғистон Республикаси" бўлимининг 1 - 288-позициялари "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият вазирлиги" сўзлари "маданий мерос бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Андижон вилояти" бўлимининг 1 - 8, 11, 13 - 16, 18, 28, 30 - 33, 36, 39, 43 - 60, 63 - 89, 91 - 111, 113 - 114, 116 - 117, 120 - 156, 158 - 222, 224 - 269, 271 - 381, 384 - 412 ва 414 - 422-позициялари "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият" сўзи "маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Бухоро вилояти" бўлимининг 1 - 61, 63 - 71, 73 - 86, 88 - 106, 108 - 112, 114 - 123, 125 - 132, 137 - 151, 154 - 159, 170-171, 173 - 179, 206 - 214, 239, 267, 269, 273, 301, 303, 320 - 388, 395 - 400, 409 - 450, 453 - 467, 469, 471, 489 - 531, 533 - 572, 574 - 592, 594 - 613, 615 - 625, 627, 629 - 813, 815 - 826 ва 829-позициялари "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият" сўзи "маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Жиззах вилояти" бўлимининг 1 - 427-позициялари "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият" сўзи "маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Қашқадарё вилояти" бўлимининг 1 - 33, 35 - 789, 791 - 814, 816, 821, 834 - 839, 841 - 883, 885 - 1173, 1175 - 1391 ва 1393 - 1468-позициялари "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият" сўзи "маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Навоий вилояти" бўлимининг 1 - 39, 44 - 50, 52 - 85, 88 - 223 ва 225 - 437-позициялари "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият" сўзи "маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Наманган вилояти" бўлимининг 1 - 33 ва 35 - 274-позициялари "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият" сўзи "маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Самарқанд вилояти" бўлимининг 2 - 15, 17, 19, 28, 36, 39, 78, 132, 143, 461, 463, 484 - 502, 505, 509 - 548, 554 - 615, 647 - 681, 683-684, 686 - 688, 697 - 750, 754 - 799, 804 - 851, 856 - 962, 968 - 1112, 1117 - 1208, 1214 - 1245, 1255 - 1357 ва 1394 - 1607-позициялари "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият" сўзи "маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Сурхондарё вилояти" бўлимининг 1 - 25, 27 - 48, 51 - 65, 67 - 88, 90 - 166, 169 - 199, 201-202, 204 - 270, 272 - 275, 277 - 280, 282 - 316, 318 - 368, 370 - 385, 387 - 413, 416, 418 - 422, 424 - 440, 442, 444 - 459, 461 - 496, 498 - 554, 557 ва 559 - 561-позицияларининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият" сўзи "маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Сирдарё вилояти" бўлимининг 1 - 5, 10 - 38, 40 - 50, 63, 65 - 71 ва 74 - 78-позициялари "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият" сўзи "маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тошкент вилояти" бўлимининг 1 - 536 ва 539 - 828-позицияларининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият" сўзи "маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Фарғона вилояти" бўлимининг 1, 5 - 9, 12, 15, 17, 18, 20 - 44, 46 - 51, 53 - 56, 58 - 66, 70, 76, 79, 81, 83, 85, 88 - 97, 99 - 107, 109 - 112, 114, 117 - 119, 122 - 127, 131 - 149, 151, 153 - 164, 168 - 256, 258 - 259, 261 - 266, 268 - 282, 284 - 245, 247 - 248, 350 - 363, 365, 368 - 369 ва 371 - 376-позициялари "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият" сўзи "маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Хоразм вилояти" бўлимининг 1 - 3, 5 - 6, 9 - 118, 131, 154, 156, 158, 159, 164 - 167, 170-171, 176 - 179, 181, 183-184, 187 - 189, 192 - 198, 201-202, 204-205, 209 - 213 ва 215 - 259-позициялари "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият" сўзи "маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тошкент шаҳар" бўлимининг 1 - 4, 49, 94 - 96, 99 - 117, 119 - 123, 152, 157, 163, 167 - 199, 205 - 209, 217 - 219, 222 - 227, 229 - 231, 234 - 235, 245, 262 - 265, 273 - 274 ва 337-позициялари "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунидаги "маданият бош" сўзлари "Маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;


Изоҳнинг 2-бандидаги "маданият" сўзи "туризм ва маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 октябрдаги 881-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг учинчи хатбошиси ва 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти" сўзлари тегишли келишикдаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) низомга илованинг "1-босқич" позицияси "Амалга ошириладиган тадбирлар" устунидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма деб аталади) ҳудудий бошқармасига (кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма деб аталади)" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда - ваколатли орган) ҳудудий бошқармасига (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқарма)" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатининг I бўлими 18-бандидаги "Маданият" сўзи "Туризм ва маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 3 мартдаги 117-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Қашқадарё вилояти Маданият бошқармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 7-банди иккинчи хатбошисидаги "Қашқадарё вилояти ҳокимлиги" ва "маданият" сўзлари тегишли равишда "Маданий мерос агентлиги" ва "туризм ва маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарорида:


а) 1-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти (кейинги ўринларда - Департамент)" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи - ўнинчи ва ўн иккинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги "Департамент" сўзи тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "Департамент бошлиғи" сўзлари "Агентлик директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "Департамент" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 4-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Маданият" сўзи "Туризм ва маданий мерос" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 6-банддаги "Маданият вазирлиги" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 7-банднинг "в" кичик бандидаги "Департамент" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


з) 1 - 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


и) 4-илованинг номидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 7-илованинг (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари ҳамда уларга тўлов тури ва миқдорлари) номидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти" сўзлари "Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 23 апрель




















































Время: 0.2313
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск