ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2022 й. 219-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2022 й.

N 219




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ

ҲУЗУРИДА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ МУАММОЛАРИНИ

ТАДҚИҚ ЭТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, давлат активларини бошқариш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тўловга қобилиятсизлик тизимини такомиллаштиришнинг мустаҳкам илмий-методологик ва методик базасини яратиш, мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг бугунги босқичидаги бошқа долзарб вазифаларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини ҳамда баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

хусусийлаштириш, шу жумладан кўчмас мулк объектлари ва давлат улушларини сотиш, шунингдек, корхоналарни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашнинг илмий-методологик асосларини ривожлантириш ҳамда хусусийлаштириш жараёнлари амалга оширилишини мониторинг қилиш;

акция ва облигацияларни чиқариш ҳисобига давлат иштирокидаги корхоналарга инвестицияларни жалб қилиш муаммоларини тадқиқ этиш;

давлатнинг, шу жумладан унинг хориждаги активларини самарали бошқариш ва давлат мулки объектларини ижарага бериш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

иқтисодий ночор бўлган давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга оширишнинг методологик асослари ва механизмларини такомиллаштириш;

баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини тартибга солишнинг илмий-методологик асосларини ривожлантириш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий ва услубий ҳужжатларни тайёрлаш, илмий ишларни чоп этиш, Марказнинг фаолият йўналишлари бўйича давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш.


3. Белгилансинки, Марказ:

давлат муассасаси шаклидаги илмий ташкилот ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкларга, мустақил балансга, банк ҳисобварақларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

5.

Марказ ходимларига нисбатан, тўлов манбаларидан қатъи назар, Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилиши белгилаб қўйилсин.


6. Давлат активларини бошқариш агентлиги директорига Марказ директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ҳамда заруриятга кўра Марказнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, Марказ ўз фаолиятини амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар ва идоралардан Марказга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган статистик, таҳлилий ва бошқа ахборотни бепул олиш;

давлат бошқаруви органлари мутахассислари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, олий таълим муассасалари профессор ва ўқитувчилари, хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда илмий тадқиқотларда иштирок этишга тегишли шартнома асосида жалб қилиш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, шу жумладан халқаро ва хорижий билан қўшма тадқиқотларни ўтказиш тўғрисида белгиланган тартибда тегишли шартномалар тузиш;

ўтказилаётган илмий тадқиқотлар тўғрисида хабардорлик даражасини ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланиш мақсадида давлат бошқаруви органларига ахборот-таҳлилий ҳисоботларни ва маълумотларни тақдим қилиш;

давлат бошқарув органларига, хўжалик бирлашмаларига, хорижий ва халқаро ташкилотларга Марказ уставида белгиланган тартибда илмий-тадқиқот хизматларини кўрсатиш.


8. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ўтказиладиган танлов натижалари асосида ажратиладиган маблағлар;

Марказ фаолияти йўналиши бўйича ишларни бажариш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартномалари асосида олинган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасига қимматли қоғозлар бозори, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, монополияга қарши тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида ва ўз фаолиятининг бошқа йўналишлари бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Марказга буюртмалар бериб бориш тавсия этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:

бир ой муддатда Марказнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказни Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 6-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида" 2017 йил 22 декабрдаги 1012-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 апрелдаги

219-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

      

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди еттинчи хатбошидаги "Агентлик ходимларини" сўзлари "Агентлик ва унинг идоравий мансуб тузилмалари ходимларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида" 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига 2-илованинг "Ташкилот номи" устуни 24-позициясидаги "Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази" сўзлари "Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 апрель























































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск