Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2022 й. 246-сон "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.2022 й.

N 246




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ИЧИМЛИК СУВИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 108-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 майдаги

246-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги

108-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш

вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни

назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 11-бандда:


"а" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, сув таъминоти ташкилотлари томонидан аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати, стандартлар ва ўрнатилган талабларга жавоб бериши юзасидан назорат ўрнатиш";


"в" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"инвестиция дастурлари асосида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув объектларида амалга оширилган қурилиш, реконструкция ва модернизация ишлари натижасида истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва канализация хизматлари билан қамраб олиниши ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари билан истеъмолчилар ўртасида шартномавий муносабатлар йўлга қўйилганлиги устидан назорат қилиш;

канализация тармоқларига зарарли моддаларнинг оқизилишида белгиланган талабларга амал қилиниши устидан назоратни амалга ошириш".


2. 13-бандда:

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳисобга олинмаган истеъмолчиларни (ноқонуний уланма) аниқлашни ташкил этиш, хусусан инвестиция дастурлари асосида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув объектларида амалга оширилган қурилиш, реконструкция ва модернизация ишлари натижасида истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва канализация хизматлари билан қамраб олиниши ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари билан истеъмолчилар ўртасида шартномавий муносабатлар йўлга қўйилганлигини назорат қилади";

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, сув таъминоти ташкилотлари томонидан аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати, стандартлар ва ўрнатилган талабларга жавоб бериши юзасидан назоратни амалга оширади;

канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилишида белгиланган талабларга амал қилиниши устидан назорат ўрнатади";

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 14-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилиши аниқланганда, бу борада белгиланган тартибда жавобгарларга нисбатан компенсация тўловлари ҳисоблаш ва ундириш";

саккизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инспекция бошлиғи уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади".


5. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш шартларига кўра:

Инспекция бошлиғи - вазир ўринбосарига;

Инспекция марказий аппарати ходимлари - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппарати ходимларига;

Ҳудудий инспекциялар бош инспекторлари - ҳудудий уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари бошлиқларига;

Ҳудудий инспекция инспекторлари - ҳудудий уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаларининг бўлим бошлиқларига тенглаштирилади".


6. Қуйидаги мазмундаги 9-1-боб билан тўлдирилсин:


"9-1-боб. Инспекция фаолиятини молиялаштириш

ва моддий-техник таъминлаш


33. Инспекция бюджет ташкилоти ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

34. Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Инспекция ходимларига қўшимча тўлов ва моддий ёрдам кўрсатилади".


7. 10-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"10-боб. Якунловчи қоидалар


35. Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари ўз вазифалари ҳамда функцияларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

36. Инспекцияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 май
























































Время: 0.2061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск