ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Давлат божхона қўмитасининг 29.04.2022 й. 3/02-22-11-сон, Молия вазирлигининг 27.04.2022 й. 1-сон "Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.05.2022 й. 3125-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.05.2022 й.

N 3125-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

29.04.2022 й.

N 3/02-22-11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.04.2022 й.

N 1

ҚАРОРИ



Давлат божхона хизмати органларида мажбурий

хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш

ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда

харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 октябрдаги 655-сон "Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2018 йил 30 ноябрдаги 01-02/13-70 ва 155-сон қарори (рўйхат рақами 3125, 2019 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 4-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

А.Ю. Мавлонов

Молия вазири

Т. Ишметов

    





Қарорга

ИЛОВА



Давлат божхона хизмати органларида мажбурий

хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш

ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда

харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 17-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"курсантларнинг ўқиши бошқа олий ҳарбий ёки ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига кўчирилганда.".


2. 2-иловадаги Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартноманинг 2.2.-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.2. Институт - хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида таълим олувчиларни ихтисослик (мутахассислик) фанларига касбий йўналтириш ҳамда мақсадли тайёрлашни назарда тутадиган, давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ равишда ўқув-тарбия жараёнини амалга оширадиган олий ҳарбийлаштирилган таълим муассаса.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 май





































Время: 0.0248
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск