ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 й. ПФ-134-сон "2022-2026 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.05.2022 й.

N ПФ-134



2022-2026 ЙИЛЛАРДА МАКТАБ

ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ДАСТУРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мактаб ўқувчиларининг билими ва кўникмаларини шакллантириш, уларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, ўқитувчи касби нуфузини ва педагогларнинг сифат таркибини ошириш, дарсликлар ва ўқув методик мажмуаларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, мактаб таълими муассасаларининг халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий моделларини барпо этиш мақсадида, шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:

1. 2022-2026 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур (кейинги ўринларда - Ривожлантириш дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Ривожлантириш дастурининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

мактаб таълимига илғор халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастурини тўлақонли жорий этиш ҳамда маҳаллий ва хорижий муаллифлар томонидан яратилган замонавий дарсликларни амалиётга киритиш;

жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, педагоглар учун қулай ижтимоий шароитлар яратиш ва меҳнатини муносиб рағбатлантириш;

ўқитувчиларнинг ёшларга таълим ва тарбия беришдаги масъулиятини, доимий касбий ривожланишдаги талабчанлигини ошириш;

умумий ўрта таълим муассасалари учун миллий кадрлар захирасини шакллантириш, илғор мактаб директори ва намунали ўқитувчи мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда улар асосида раҳбар ва педагог кадрлар фаолиятини баҳолаб бориш;

умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, мазкур йўналишда узлуксиз мониторинг, баҳолаш ва прогнозлаш механизмларини йўлга қўйиш, бола таълим-тарбиясида оила, айниқса, ота-онанинг ўрнини ошириш;

ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касбларга йўналтириш тизимини такомиллаштириш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг мактаб таълими тизимига интеграциясини кучайтириш ҳамда инклюзив таълим жараёнларини жадаллаштириш;

умумий ўрта таълимда барча маълумот алмашинуви жараёнларини Мактаб таълими тизимини бошқаришнинг ягона дастурий мажмуаси орқали амалга оширилишини ҳамда ушбу соҳада электрон давлат хизматлари кўламини кенгайтириш;

умумий ўрта таълим муассасаларининг навбатлилик коэффициентини оптимал даражага етказиш, замонавий моделлар бўйича мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминлаш.


3. Халқ таълими вазирлиги томонидан халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида Миллий ўқув дастури яратилганлиги ва 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб 1- ва 2-синфларда 252 номдаги янги замонавий дарсликлар, ўқувчи машқ дафтарлари ҳамда педагоглар учун ўқув қўлланмалар жорий қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова):

а) 2024 йил 1 сентябрга қадар Миллий ўқув дастурининг таълим жараёнига тўлиқ жорий этилишини, шу жумладан 2022 йил якунига қадар 3-, 6-, 7- ва 10-синфлар учун, 2025 йилгача - қолган синфлар учун дарсликлар, машқ дафтарлари ҳамда ўқув қўлланмалар яратилишини таъминласин;

б) махсус электрон тизимлар (S-testing, Onlinedu, Raqamli darsliklar ва бошқалар) орқали:

2022 йил якунига қадар янги авлод дарсликлари учун 10 та мобил электрон ресурс ва 100 та мультимедиа маҳсулотларини яратсин;

2022 йил 1 сентябрга қадар 3-, 6-, 7- ва 10-синф ўқитувчиларини Миллий ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитсин;

в) педагог кадрлар ҳамда ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш натижалари бўйича аниқланган бўшлиқлардан, шунингдек, ота-оналар, экспертлар ва бошқа шахсларнинг таклифларидан келиб чиқиб, Миллий ўқув дастурини доимий равишда такомиллаштириб борсин.


4. Давлат умумий ўрта таълим муассасаларига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишган ҳолда ўқув жараёнига халқаро тан олинган таълим дастурларини жорий қилиш, шу жумладан давлат таълим стандартлари доирасида ўқув дастурларига ўзгартириш киритиш ҳамда дарсликларни танлашга (она тили, адабиёт, тарих, тарбия ва ҳуқуқ фанларидан ташқари) рухсат этилсин.

Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов):

бир ой муддатда давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқув жараёнига халқаро тан олинган таълим дастурларини жорий қилиш тартибини тасдиқласин;

икки ой муддатда халқаро тан олинган таълим дастурлари рўйхатини шакллантирсин ҳамда ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

умумий ўрта таълим муассасаларига уларнинг ўқув жараёнига халқаро тан олинган таълим дастурларини жорий қилишга кўмаклашсин, шу жумладан таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи хорижий ташкилотлар билан музокаралар олиб борсин ҳамда дастурларни сотиб олиш ва амалиётга татбиқ этиш учун зарур маблағларни ажратсин.


5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан ташқари бошқа вазирлик ва идораларга умумий ўрта таълимнинг ўқув-режалари ва дастурларига ўзгартириш киритиш ва мактабларда янги фан жорий қилишни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббус билан чиқиш тақиқлансин.

Вазирлар Маҳкамаси вазирлик ва идоралар томонидан мазкур бандда назарда тутилган тақиққа амал қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


6. Қуйидагилар ташкил этилсин:

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари негизида Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари (кейинги ўринларда - Педагогика марказлари);

А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти негизида А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Миллий-тадқиқот институти).

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (кейинги ўринларда - Тошкент давлат педагогика университети) ҳамда унинг ҳузуридаги таълим ва илмий ташкилотлар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.

Тошкент давлат педагогика университети педагогика йўналиши бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқишда етакчи олий таълим муассасаси этиб белгилансин.


7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг педагог кадрларни компетенцияларга асосланган ва касбий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган методикалар (кейинги ўринларда - замонавий методикалар) бўйича ўқитиш амалиётини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) билан биргаликда педагог кадрларни замонавий методикалар асосида ўқитиш амалиётини жорий қилиш учун:

а) педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишида:

2022 йил 1 сентябрга қадар Педагогика марказларига аниқ ва табиий фанлар бўйича малакали хорижий мутахассисларни жалб қилсин;

2022 йил 1 июлга қадар Педагогика марказлари ҳузурида хорижий мутахассислар, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари ҳамда Педагогика марказларининг малакали ходимларидан иборат бўлган тренерлар гуруҳларини шакллантирсин;

2022 йил якунига қадар тренерлар гуруҳлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда камида 20 фоиз умумий ўрта таълим муассасаларида педагоглар учун замонавий методикаларга асосланган сайёр ўқув машғулот ва семинар-тренинглар ўтказилишини таъминласин;

педагог кадрларнинг малакасини оширишга бевосита жалб қилинган тренерларга уларнинг иш фаолияти натижасига қараб, ойлик иш ҳақига 100 фоизгача миқдорда қўшимча устама ҳақ тўлаб борсин;

2022 йил якунига қадар мактаб ўқитувчилари учун "Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформасида педагогик фаолиятдан ажралмаган ҳолда амалга ошириладиган қўшимча индивидуал малака ошириш курсларини жорий этсин;


б) таълим дастурларини такомиллаштириш йўналишида:

замонавий методикаларга асосланган таълим дастурлари ва дарсликларни харид қилиш ҳамда умумий ўрта таълим тизимига жорий қилиш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 августга қадар малакали хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Педагогика марказларининг ўқув-режалари ва дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқсин ҳамда халқаро талаблар асосида такомиллаштирсин;

2023 йил 1 сентябрга қадар Республика таълим маркази ҳамда Тошкент давлат педагогика университети билан биргаликда таълим жараёнини Миллий ўқув дастури асосида ташкил этишга қаратилган методикаларни ишлаб чиқсин ва ушбу методикаларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, педагогика йўналишидаги профессионал ва олий таълим муассасалари ҳамда Педагогика марказларида жорий қилинишини таъминласин;


в) педагог кадрларни тайёрлаш йўналишида:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат педагогика университетининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари "4+2" тартибида, шу жумладан дарсларнинг 4 куни олий таълим муассасасида, 2 куни умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилишини таъминласин;

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги билан ҳамкорликда Тошкент давлат педагогика университети талабаларининг танишув ва малакавий амалиётларини, умумий ўрта таълим муассасалари билан бирга Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳам ташкил этиш чораларини кўрсин;

Тошкент давлат педагогика университетида ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тартибини йўлга қўйсин;

Тошкент давлат педагогика университети талабаларининг илмий-тадқиқот ва касбий кўникмаларини ошириш мақсадида дарс жараёнларига соҳа мутахассислари ва олимларни жалб этсин.

Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2022 йил якунига қадар мактабларда замонавий методикалар асосида ўқитиш амалиётини жорий қилиш учун Халқ таълими вазирлигига зарур маблағларни ажратсин.


8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова):

2023 йил 1 октябрга қадар таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларни (кейинги ўринларда - ваколатли халқаро ташкилотлар) жалб қилган ҳолда педагог кадрларнинг умумтаълим фанлари бўйича билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш тизимини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий қилсин;

2024 йил 1 январга қадар педагог кадрларнинг умумтаълим фанлари бўйича билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб беришини сертификациядан ўтказсин.


9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида:

а) ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга -уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга - уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида. Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;

мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга - уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида (чет тили бўйича сертификатлар бундан мустасно);

б) мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида чет тили бўйича олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама:

2025 йил 1 январга қадар - уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

2025 йил 1 январдан бошлаб - уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида тўланади;

в) ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;

г) умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) билан келишган ҳолда ҳар йили 1 августга қадар қуйидагиларни тасдиқласин ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин:

миллий баҳолаш тизими мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар рўйхатини;

таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхатини;

халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг энг кам даражасини.


10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (М. Каримов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1875-сон қарорига мувофиқ чет тили фани ўқитувчиларига 30 ва 15 фоиз миқдорида устама олиш ҳуқуқини берадиган маълумотномалар бериш амалиётини тугатсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1875-сон қарорига мувофиқ чет тили фани бўйича маълумотнома олган ўқитувчиларнинг устамалари, ушбу маълумотномалар амал қилиш муддати давомида сақлаб қолинади.


11. Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар мактаб директори лавозимига номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш амалиётини йўлга қўйсин.

Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик сертификатини олиш учун Миллий-тадқиқот институтида махсус пуллик дастурлар асосида жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари кўникмаларига ўқитилади;

ўқитиш якуни бўйича Миллий-тадқиқот институти томонидан мактаб директори лавозимига номзодларнинг бошқарув соҳасига оид билим ва кўникмалари баҳоланади ҳамда натижаси бўйича менежерлик сертификати берилади.

12. Юқори кўрсаткичларга эришган педагогларни қўшимча рағбатлантириш ва малакали ходимлар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ таълими вазири жамғармаси ташкил этилсин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Халқ таълими вазири жамғармасини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2022 йилда Халқ таълими вазири жамғармасига Давлат бюджетидан 300 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминласин.


13. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва "Болалар кутубхоналари" ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилсин.

14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) мазкур Фармонда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун тегишли маблағларни 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


16. Халқ таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб халқ таълими вазири Б.О. Саидов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                  Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 11 майдаги

ПФ-134-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги ПФ-555-сон Фармонининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5712-сон Фармонининг 1-иловасида:


а) 8-банди "и" кичик бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини

2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Йиллар

кесимида

2030 йилгача эриши-

ладиган

натижа*

Масъул вазирлик

ва идоралар

2022

2023

2024

2025

I. ТАЪЛИМ МАЗМУНИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА

КАДРЛАРНИНГ СИФАТ ТАРКИБИНИ ЯХШИЛАШ

1.

Ўзбекистоннинг PISA халқаро баҳолаш дастуридаги ўрни.

Халқаро дастурдаги ўрни

-

70

-

-

30

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги

2.

Хорижий тил (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк) бўйича камида B2 даражадаги халқаро тан олинган ёки унга тенглаштирилган миллий сертификатга эга бўлган хорижий тил ўқитувчилари.

Фоизда (жами хорижий тил ўқитувчилари сонига нисбатан)

10%

21%

31%

40%

100%

Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази

3.

Умумтаълим мактабларидаги ўқитувчилар орасида олий маълумотли ўқитувчилар.

Фоизда (жами ўқитувчилар сонига нисбатан)

90%

91,5%

93%

95%

100%

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.

Умумтаълим мактабларидаги ўқитувчилар орасида олий тоифали ўқитувчилар.

Фоизда (жами ўқитувчилар сонига нисбатан)

5%

6%

6,5%

7%

10%

Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

5.

Умумтаълим мактабларидаги ўқитувчилар орасида биринчи тоифали ўқитувчилар.

Фоизда (жами ўқитувчилар сонига нисбатан)

15%

16%

18%

20%

25%

Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

6.

Умумтаълим мактабларидаги ўқитувчилар орасида тоифага эга ўқитувчилар.

Фоизда (жами ўқитувчилар сонига нисбатан)

50%

55%

62%

67%

80%

Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

7.

Умумтаълим мактабларида ҳар бир ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар.

Ўртача ўқувчилар сони

12

12

11

11

10

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги

8.

STEAM (аниқ фанлар, технология, инжиниринг, дизайн ва математика) йўналишидаги фанларни ўқитиш бўйича ўқув курсларидан ўтган педагоглар.

Фоизда (жами табиий ва аниқ фанлар ўқитувчилари сонига нисбатан)

-

10%

15%

20%

50%

Халқ таълими вазирлиги

II. ЖАМИЯТДА ЎҚИТУВЧИНИНГ МАҚОМИНИ ОШИРИШ

9.

Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган соҳа ходимларини давлат ва тармоқ мукофотлари билан тақдирлаш.

Мукофотлана-диганлар сони

1 100

1 200

1 400

1 500

2 000

Халқ таълими вазирлиги

III. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ ЯХШИЛАШ,

ХАЛҚ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА РАҚОБАТНИ КУЧАЙТИРИШ

10.

"Замонавий мактаб" даражасига келтириладиган умумтаълим мактаблари.


Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

5%

10%

17%

20%

50%

Халқ таълими вазирлиги

11.

Ташкил этиладиган нодавлат умумтаълим муассасалари, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида.

Нодавлат умумтаълим муассасалари сони

72

100

180

237

500

Халқ таълими вазирлиги

12.

Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг таълим олишини бир навбатга (сменага) ўтказиш.

Бир навбатли мактаблар фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

40%

43%

48%

50%

60%

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги

13.

Моддий-техника базаси яхшиланган умумтаълим муассасалари.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

25%

30%

35%

40%

100%

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

14.

Иситиш тизими тўлиқ ишлайдиган умумтаълим мактаблари.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

100%

100%

100%

100%

100%

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги

15.

Умумтаълим мактабларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш (мактабларни ташиб келтириладиган узлуксиз сув манбаи билан таъминлаш).

Узлуксиз сув манбаи билан таъминланган мактаблар фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

80%

85%

95%

100%

100%

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги

IV. ЁШЛАР ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИ УЧУН ҚЎШИМЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИШГА

ҚАРАТИЛГАН  КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН БЕШТА

ТАШАББУСНИ АМАЛИЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШ

Биринчи ташаббус - ёшларни маданият ва санъат

муассасаларига кенг жалб этиш

16.

Умумтаълим мактабларида Фаоллар залини ташкил этиш ёки бўш хоналарни мослаштириш ҳамда жиҳозлаш.

Фаоллар зали билан таъминланган мактаблар фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

80%

80,5%

81%

82%

85%

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги

17.

Умумтаълим мактабларида Ёшлар театр-студияларини ташкил этиш.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

30%

32%

34%

35%

40%

Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги

18.

Ёшлар театр-студияларига ўқувчиларни жалб қилиш.

Фоизда (жами ўқувчилар сонига нисбатан)

3%

3,5%

3,8%

4%

4,5%

Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги

19.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини санъат йўналишидаги тўгаракларга жалб этиш.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

10%

15%

20%

25%

30%

Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги

20.

Умумтаълим мактабларида мусиқа маданияти фанини ривожлантириш мақсадида хор ижодий жамоаларини ташкил этиш.

Иштирок этувчи ўқувчилар фоизда (жами ўқувчилар сонига нисбатан)

2%

2,1%

2,3%

2,5%

3%

Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги

21.

Ўқувчилар ўртасида ички туризмни ривожлантириш - "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" шиори остида саёҳатлар ташкил этиш.

Фоизда (жами ўқувчилар сонига нисбатан)

2%

2,1%

2,3%

2,5%

2,5%

Халқ таълими вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Иккинчи ташаббус - ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш

22.

Умумтаълим мактабларида спорт залларини барпо этиш.

Спорт зали билан таъминланган мактаблар фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

85%

85,2%

85,7%

86%

88%

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги

23.

Умумтаълим мактабларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш ва маънан эскирган бирламчи спорт анжомларини янгилаб бориш.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

15%

20%

25%

30%

40%

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

24.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг мунтазам спорт турлари билан шуғулланишга жалб этилиши.

Фоизда (жами ўқувчилар сонига нисбатан)

20%

21%

22%

23%

25%

Халқ таълими вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги

Учинчи ташаббус - ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва

Интернетдан самарали фойдаланиш

25.

Умумтаълим мактабларини кенг полосали Интернет тармоғига улаш.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

100%

100%

100%

100%

100%

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

26.

Замонавий компьютерлар билан таъминлаш ва мавжуд маънан эскирган компьютер техникаларини янгилаш.

Фоизда (эҳтиёж мавжуд бўлган компьютер синфлари сонига нисбатан)

30%

40%

50%

60%

100%

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги

27.

Мактабдан ташқари таълим муассасаларида робототехника, ахборот технологиялари ва дастурлаш каби замонавий тўгараклар улуши.

Фоизда (жами тўгараклар сонига нисбатан)

3%

6%

9%

10%

15%

Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

28.

Халқ таълими тизимини бошқариш ахборот тизимининг (ERP) жорий этилиши.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

50%

70%

90%

100%

100%

Халқ таълими вазирлиги

29.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 1-синфларга ўқувчилар қабули ташкил этиладиган умумтаълим муассасалари.

Умумтаълим муассасалар сони

500

700

900

1 000

5 000

Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

30.

Умумтаълим мактабларида "Электрон кундалик" ахборот тизимини жорий этиш.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

60%

75%

90%

100%

100%

Халқ таълими вазирлиги

31.

Умумтаълим мактабларида ўқувчилар давоматини назорат қилишнинг Ягона электрон аппарат-дастурий комплексини жорий этиш.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

-

5%

8%

10%

30%

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

Тўртинчи ташаббус - ёшлар маънавиятини юксалтириш,

улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш

32.

Умумтаълим мактабларида кутубхоналар ташкил этиш.

Фоизда (жами мактаблар сонига нисбатан)

100%

100%

100%

100%

100%

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги

33.

Умумтаълим мактаблари кутубхоналарини лотин графикасидаги бадиий адабиётлар билан таъминлаш.

Фоизда (жами ўқувчилар сонига нисбатан)

30%

31%

34%

35%

40%

Халқ таълими вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

34.

Умумтаълим мактабларида доимий китобхонлар сони.

Фоизда (жами ўқувчилар сонига нисбатан)

60%

61%

62%

63%

65%

Халқ таълими вазирлиги

35.

Ўзбек мумтоз ва жаҳон адабиёти (200 номда) дурдона асарларини аудио китоб шаклида нашр этиш.

Фоизда

40%

60%

80%

100%

100%

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги

Бешинчи ташаббус - ўқувчи-қизларни ижтимоий

фаол ҳаётга жалб қилиш

36.

Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари учун "Тикувчилик" йўналиши бўйича синф хоналарини жиҳозлаш.

Синф хонаси комплекти

636

821

1054

1 286

1 950

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги

37.

Умумтаълим мактабларида "Тикувчилик", "Ошпазлик" ва "Қандолатчилик" йўналишларидаги тўгаракларга ўқувчи-қизларни жалб этиш.

Фоизда (жами ўқувчи-қизлар сонига нисбатан)

8%

8,5%

9%

10%

12%

Халқ таълими вазирлиги

38.

Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари учун "Ошпазлик" ва "Қандолатчилик" йўналишлари бўйича синф хоналарини жиҳозлаш.

Синф хонаси комплекти

245

368

557

615

815

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги

39.

"Ошпазлик" ва "Қандолатчилик" йўналишларига ўқувчи-қизларни жалб этиш.

Фоизда (жами ўқувчи-қизлар сонига нисбатан)

7,7%

8%

9%

10%

13,5%

Халқ таълими вазирлиги

40.

Умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлари ўқувчилари учун "Сартарош" ва "Косметолог" йўналишлари бўйича синф хоналарини жиҳозлаш.

Синф хонаси комплекти

102

132

185

227

370

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги

41.

"Сартарош" ва "Косметолог" йўналишларига ўқувчи-қизларни жалб этиш.

Фоизда (жами ўқувчи-қизлар сонига нисбатан)

4,4%

5%

7%

7,8%

10,8%

Халқ таълими вазирлиги

  

Изоҳлар:

1) мақсадли кўрсаткич 2030 йилга қадар 100 фоизни ташкил этган тақдирда, ушбу кўрсаткич кейинги йилларда сақланиб қолади;

2) юқорида кўрсатилган кўрсаткичларга эришиш учун давлат органлари ўзларининг ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатадилар".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6079-сон Фармонида:


а) 2, 3, 8, 9, 10, 11, 12 ва 14-иловаларнинг 15-позициялари чиқариб ташлансин;


б) 5-илованинг 17-позицияси чиқариб ташлансин;


в) 13-илованинг 16-позицияси чиқариб ташлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сон Фармонида:


а) 17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 1-илованинг 10-позицияси чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6269-сон Фармони 4-иловасининг 9-позицияси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 май


"Халқ сўзи", 2022 йил 13 май


















































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск