ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув ва назорат /

Махсуc дастур орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларини хабардор қилган жисмоний шахсларга пул мукофотини тўлаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2022 й. 255-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 майдаги

255-сон қарорига

2-ИЛОВА



Махсуc дастур орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар

аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларини

хабардор қилган жисмоний шахсларга

пул мукофотини тўлаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом жисмоний шахслар томонидан аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида солиқ органларини хабардор қилиш ва уларни мукофот тўлаш йўли билан рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда жисмоний шахслар деб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлат фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар эътироф этилади.


3. Жисмоний шахслар томонидан аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида солиқ органлари солиқ органларининг "Soliq hamkor" (кейинги ўринларда - махсус дастур) махсус ахборот тизими орқали хабардор қилинади.


4. Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида солиқ органларини махсус дастур орқали хабардор қилган жисмоний шахслар учун бир марталик пул мукофоти шаклидаги рағбатлантириш белгиланади.


5. Жисмоний шахсларга аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида солиқ органларини хабардор қилганлик учун бир марталик пул мукофоти Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.


6. Жисмоний шахсларга бир марталик пул мукофоти онлайн назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартиби бузилганлиги, нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархлар сунъий равишда оширилганлиги ёки пасайтирилганлиги, тадбиркорлик фаолияти давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширилганлиги, идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш назарда тутилган маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги, шунингдек, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларининг бузилиши аниқланган бошқа ҳолатлар тўғрисида солиқ органларини хабардор қилганлик учун тўланади.


7. Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларини хабардор қилганлик учун бир марталик пул мукофоти тарзидаги рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 221-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган солиқ ҳуқуқбузарликлари учун белгиланган жарималарнинг йигирма фоизи миқдорида юмшатувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат солиқ қўмитаси) ушбу бандда кўрсатилган бир марталик пул мукофоти тарзидаги рағбатлантиришни солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этган шахс (кейинги ўринларда - айбдор шахс) жарима суммасини тўлагунга қадар Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан тўлаб бериш ҳуқуқига эга.

Бунда жисмоний шахсга бир марталик пул мукофотини тўлаш учун қилинган харажатлар кейинчалик айбдор шахс томонидан тўланган жарималар ҳисобидан қопланади.


8. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган мукофотлар айбдор шахсдан ундирилган жарималари ҳисобидан қуйидаги тартибда молиялаштирилади:

ундирилган жариманинг 20 фоизи жисмоний шахсга тўлаб берилади;

ундирилган сумманинг 80 фоизи қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат бюджети ва Давлат солиқ қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ўртасида тақсимланади.


9. Рағбатлантириш, агар жисмоний шахс томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳақиқатга мос бўлса ва айбдор шахсга нисбатан солиқ органининг ёки суднинг жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирган бўлса, амалга оширилади.



2-БОБ. СОЛИҚҚА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

АНИҚЛАНГАН ҲОЛАТЛАР ҲАҚИДА СОЛИҚ

ОРГАНЛАРИНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ


10. Солиқ органлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида солиқ органларининг махсус дастури орқали қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади:

содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик тури;

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой.


11. Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида солиқ органларини хабардор қилишда, жисмоний шахс солиқ органларининг махсус дастурида қуйидаги маълумотларни кўрсатади:

мобил телефон рақами;

банк картаси рақами.

Солиқ органларини солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида хабардор қилган ва бир марталик пул мукофоти тўланиши керак бўлган жисмоний шахсни аниқлаш ва ҳисобга олиш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда жисмоний шахснинг мобил телефон рақамига келиб тушган ҳавола орқали солиқ органларининг махсус дастурида рўйхатга олиш кодини киритиш йўли билан амалга оширилади.

Бир марталик пул мукофотини олиш учун солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларига хабар берган шахсни аниқлаш мақсадида солиқ органлари улардан махсус мобил илова орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини кўрсатишни талаб қилиши мумкин.


12. Ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда, солиқ органлари жисмоний шахснинг аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида хабарномасини кўриб чиқмайди.


13. Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича аниқланган ҳолатлар ва материаллар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


14. Айнан битта хўжалик юритувчи субъект бўйича содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарлар бир нечта жисмоний шахслардан олинган тақдирда, хабарларни кўриб чиқиш ва бир марталик пул мукофотини тўлаш солиқ органлари томонидан ҳар бир тадбиркорлик субъекти бўйича алоҳида ва фақат солиқ органларининг ахборот тизимида биринчи навбатда тан олинган ва аниқланган жисмоний шахснинг хабарномасига кўра амалга оширилади.

Ушбу бандда назарда тутилган хабарларнинг қолган қисми бўйича, шунингдек, солиқ органларининг ахборот тизимида илгари тан олинган ва аниқлаштирилган жисмоний шахснинг хабарномаси асосида солиқ органлари томонидан сайёр солиқ текшируви ўтказиш ва айбдор шахсни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилиш жараёнида келиб тушган хабарлар солиқ органлари томонидан кўриб чиқилмайди ва бир марталик пул мукофоти тўланмайди.

Шу билан бирга, Давлат солиқ қўмитаси солиқ органларининг махсус дастури орқали бундай шахсларга илгари солиқ органига бошқа жисмоний шахс томонидан мурожаат келиб тушганлиги, шу асосда жойларда солиқ текшируви бошланганлиги ёки ўтказилаётганлиги ёхуд ўтказилган сайёр солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари асосида қарор қабул қилинаётганлиги тўғрисида хабар беради.



3-БОБ. СОЛИҚҚА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

АНИҚЛАНГАН ҲОЛАТЛАР ҲАҚИДА СОЛИҚ

ОРГАНЛАРИНИ ХАБАРДОР ҚИЛГАН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ


15. Бир марталик пул мукофоти солиқ органларини махсус дастур орқали солиққа оид ҳуқуқбузарлик аниқланган ҳолатлар ҳақида хабардор қилган жисмоний шахснинг банк картасига тўлаб берилади.

Махсуc дастур орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларини хабардор қилган жисмоний шахсларга пул мукофотини тўлаш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

16. Давлат солиқ қўмитаси айбдор шахс томонидан жарима тўланган кундан кейин уч кундан кечиктирмасдан, жисмоний шахсга тўланиши лозим бўлган бир марталик пул мукофоти сифатидаги тўловни ваколатли банкда очилган ҳисобрақамга ўтказиб беради.

Давлат солиқ қўмитаси солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида аниқланган фактлар ҳақида солиқ органларига хабар берган жисмоний шахсни солиқ органларининг махсус дастури орқали тўланиши лозим бўлган пул мукофоти миқдори тўғрисида хабардор қилади.


17. Ваколатли банк Давлат солиқ қўмитасининг топшириғига асосан пул маблағини солиқ органларининг махсус дастури орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларини махсус дастур орқали хабардор қилганлиги учун бир марталик пул мукофоти олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахсларнинг банк карталарига кўчириб беради.


18. Давлат солиқ қўмитаси ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланувчи шахсни жавобгарликка тортиш тўғрисида солиқ органининг қарори асосида бир марталик пул мукофотининг бутун суммасини солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларини хабардор қилган жисмоний шахсга Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан тўлашга ҳақли.

Бунда, айбдор шахс томонидан солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, солиқ органларига солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида аниқланган фактлар тўғрисида хабар берган жисмоний шахсга белгиланган пул мукофоти тўлаб берилади.


19. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддаси иккинчи қисми 16-бандига мувофиқ жисмоний шахс томонидан олинган бир марталик пул мукофоти бундай жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайди.


20. Солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг аниқланган ҳолатлари ҳақида солиқ органларини махсус дастур орқали хабардор қилган жисмоний шахс бир марталик пул мукофотини олишни рад қилган тақдирда, бу ҳақда махсус дастурда кўрсатади. Бунда солиқ органлари бундай шахсни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларини махсус дастур орқали хабардор қилган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилишга йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


22. Мукофот олиш мақсадида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор қилган жисмоний шахс томонидан ҳақиқатда харидлар амалга оширилганлигини товарнинг сурати, тўлов терминалининг чеки ва бошқа усуллар билан тасдиқлашини талаб қилишга, шунингдек, ҳақиқатда харидлар амалга оширилганлигига шубҳа туғилса, солиқ органлари ундан келиб тушган мурожаатни кўриб чиқиш учун асослар етарли эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.


23. Солиқ органларини солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида махсус дастур орқали хабардор қилган жисмоний шахсларни рағбатлантириш бўйича солиқ органларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги бўйича судга шикоят қилиниши мумкин.


24. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


25. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.




Низомга

ИЛОВА



Солиқ органларига солиқ ҳуқуқбузарликлари

тўғрисида хабар берганлик учун жисмоний

шахсларга пул мукофотини тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар

I. AНИҚЛАНГАН СОЛИҚ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА

СОЛИҚ ОРГАНЛАРИГА ХАБАР БЕРИШ

1-босқич


Aриза берувчи


Солиқ органларининг махсус дастури орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг аниқланган фактлари тўғрисида солиқ органларига хабар беради.


Солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланганда







2-босқич


Давлат солиқ қўмитаси


Қабул қилинган ариза асосида сайёр солиқ текширувини ўтказади.


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатда (ўн кун давомида)




II. ПУЛ МУКОФОТИНИ ТЎЛАШ

3-босқич


Давлат солиқ қўмитаси


Жисмоний шахсларга бир марталик пул мукофоти сифатида тўланиши лозим бўлган суммани ваколатли банкда очилган ҳисобварағига ўтказиб беради.


Жарима тўланган кундан кейин уч кундан кечиктирмасдан








4-босқич


Банк


Aниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида солиқ органларининг махсус дастури орқали хабардор қилинганлик учун бир марталик пул мукофоти олиш ҳуқуқига ега бўлган жисмоний шахсларнинг банк карталарига пул маблағларини ўтказади.


Тўлов топшириқно-масига асосан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 май





































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск