ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 й. 255-сон "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2022 й.

N 255



САВДО ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

СОҲАСИДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5252-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир фоизини уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилгандан сўнг қайтариш;

чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида нақд пул ёки банк карталари (корпоратив банк карталаридан ташқари) орқали сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларнинг банк карталарига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қайтариш;

б) Махсуc дастур орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларини хабардор қилган жисмоний шахсларга пул мукофотини тўлаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

солиқ органларини жисмоний шахслар томонидан аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида "Soliq hamkor" махсус ахборот тизими орқали хабардор қилиш;

солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларини хабардор қилганлик учун бир марталик пул мукофоти шаклида рағбатлантиришни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 221-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган солиқ ҳуқуқбузарликлари учун белгиланган жарималарнинг йигирма фоизи миқдорида белгилаш;

харидорларга нақд пул маблағлари ёки пластик карталар бўйича тўлов шаклига қараб нархлар сунъий равишда оширилганлиги ёки пасайтирилганлиги, тадбиркорлик фаолияти давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширилганлиги, идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш назарда тутилган маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги, шунингдек, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларининг бузилиши аниқланган бошқа ҳолатлар тўғрисида солиқ органларини хабардор қилганлик учун жисмоний шахсларга бир марталик пул мукофотини тўлаш.


2. Белгилансинки:

солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказиб бўлмайдиган чекларни чоп этувчи (шакллантириладиган) онлайн назорат-касса машинаси қурилмалари ҳамда виртуал касса дастурий маҳсулотлари аниқланганда;

маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) электрон миллий каталогининг товарлар (хизматлар) идентификация кодлари реестри янгиланмаганлиги ёки касса чекларида нотўғри акс эттирилганлиги ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси техник хизмат кўрсатиш марказларини Давлат реестридан чиқаради.


3. Шундан тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

мазкур қарорга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми ва солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларини хабардор қилганлик учун бир марталик пул мукофоти Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган ваколатли банк орқали тўланади;

солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар бўйича сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми ушбу чеклар мазкур қарорда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ойдан кейинги ойнинг йигирма бешинчи кунидан кейин қайтарилади.

Солиқ органларига сайёр солиқ текширувларини ўтказиш доирасида планшетлар ва бошқа компьютер техникасидан фойдаланиш, шунингдек, сайёр солиқ текширувлари билан боғлиқ ҳужжатларни электрон рақамли имзодан (бармоқ изи ёки график имзодан) фойдаланган ҳолда электрон шаклда расмийлаштириш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5252-сон қарорига мувофиқ:

2022 йил 1 январдан бошлаб рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдоси билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари учун онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал кассага уланган, штрих-кодлар ва рақамли маркировкалаш кодларини тўғри ўқиш ва аниқлашни таъминлайдиган махсус қурилмалардан (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) мажбурий фойдаланиш талаби белгиланганлиги;

2023 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини онлайн назорат-касса машинаси ҳамда махсус қурилмаларнинг ҳар бирини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин битта қурилма учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал кассага уланган, штрих-кодлар ва рақамли маркировкалаш кодларини тўғри ўқиш ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) мажбурий фойдаланиш талабига риоя этилишини таъминласин;

онлайн назорат-касса машинаси ҳамда рақамли маркировкалаш кодларини тўғри ўқиш ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмаларни (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) сотиб олган тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари берилиши тўғрисида кенг тарғибот ишлари бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиб борсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ушбу қарорнинг 2-банди расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 12 майдаги

255-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасига туташ ҳудудларда ердан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 26 сентябрдаги 480-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 декабрдаги 537-сон қарори 1-бандининг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 16 июлдаги 337-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарори 4-бандида:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорининг 1-иловаси қўйидаги мазмундаги 88-банд билан тўлдирилсин:

"88. Кўп квартирали уйни бошқариш (малака (аттестация) сертификатига эга бўлганлар)".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳар йўловчи ташиш автобуслари паркини янада янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 3 майдаги 119-сон қарорининг рус тилидаги матнидаги 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Установить, что передаваемые акционерной компанией "Тошшахартрансхизмат" структурным подразделениям 100 городских пассажирских автобусов модели "Mercedes-Benz Conecto Low Floor", запасные части и диагностические приборы к ним не являются объектом обложения налогом на добавленную стоимость".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарори билан тасдиқланган Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) давлат солиқ хизмати органлари томонидан - суд ёки давлат солиқ хизмати органининг (банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш учун) тегишли қарори қабул қилинган сана ва тартиб рақами ёки солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномаларнинг санаси ва рақами".

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорида:


а) номидаги ва 1-банддаги "ягона ижтимоий тўлов" сўзлари "ижтимоий солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;

кириш қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасига мувофиқ ҳамда чет элда ишлаган шахслар ва иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан ижтимоий солиқни тўлашнинг ягона механизмини ташкил этиш орқали пенсия қонунчилигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади";


б) 1-иловада:


449478 - bm_номи номидаги ва 1-банддаги "ягона ижтимоий тўлов" ва "ягона ижтимоий тўловни" сўзлари тегишинча "ижтимоий солиқ" ва "ижтимоий солиқни" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг учинчи хатбошисидаги "суғурта бадалларини" сўзлари "ижтимоий солиқни" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

биринчи-тўртинчи хатбошилардаги "ягона ижтимоий тўловни" сўзлари "ижтимоий солиқни" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ягона ижтимоий тўлов" сўзлари "ижтимоий солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар Пенсия жамғармасига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун ягона ижтимоий тўлов;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун - ижтимоий солиқ тўлаш шарти билан Қонунга мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар.

Бунда пенсия миқдори Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ (суғурта бадали, ягона ижтимоий тўлов) миқдори ва иш стажининг давомийлигига боғлиқ бўлади";


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Пенсия жамғармасига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун ягона ижтимоий тўлов;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун ижтимоий солиқ қайтариб берилмайди, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 103-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.";


I I боб ва 1-3-параграфларнинг номидаги "ягона ижтимоий тўловни" сўзлари "ижтимоий солиқни" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг биринчи хатбошисидаги "ягона ижтимоий тўловни" сўзлари "ижтимоий солиқни" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаш санасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаши мумкин";


9-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "ягона ижтимоий тўлов" сўзлари "ижтимоий солиқ" сўзлари билан ва тўртинчи хатбошисидаги "СТИР" сўзи "ЖШШИР" сўзи билан алмаштирилсин;


10-бандда:

биринчи хатбошидаги "ягона ижтимоий тўлов" сўзлари "ижтимоий солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ягона ижтимоий тўловни" сўзлари "ижтимоий солиқни" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "ягона ижтимоий тўлов" ва "ягона ижтимоий тўловнинг" сўзлари тегишинча "ижтимоий солиқ" ва "ижтимоий солиқнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банддаги "ягона ижтимоий тўловни" сўзлари тегишинча "ижтимоий солиқни" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банддаги "ягона ижтимоий тўлов" сўзлари "ижтимоий солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-бандда:

биринчи хатбошидаги "ягона ижтимоий тўловни" сўзлари "ижтимоий солиқни" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ягона ижтимоий тўлов" сўзлари тегишинча "ижтимоий солиқ" сўзлари билан, "СТИР" сўзи "ЖШШИР" сўзи билан алмаштирилсин;


15-16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Якка тартибдаги тадбиркор ва деҳқон хўжалиги аъзоси ўзи учун ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда, бироқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган ижтимоий солиқнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилайди.

Якка тартибдаги тадбиркор оилавий тадбиркорлик субъектининг ҳар бир аъзоси, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ҳар бир ходим учун Пенсия жамғармасига ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди.

16. Ижтимоий солиқ:

якка тартибдаги тадбиркор ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари томонидан - ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15-кунидан кечикмай тўланади;

деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан - ҳисобот йилининг 1 октябригача тўланади. Бунда ижтимоий солиқнинг миқдори тўлов кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари томонидан ижтимоий солиқни тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширилади.

Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ижтимоий солиқ тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Бунда оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари ва деҳқон хўжалиги аъзолари бўйича тўлов ҳужжати ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида-алоҳида ёзилади. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун - йил) учун тўланган деб ҳисобланади";


17-банддаги "Ягона ижтимоий тўлов" сўзлари "Ижтимоий солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандда:

биринчи хатбошидаги "ягона ижтимоий тўловни" сўзлари "ижтимоий солиқни" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ягона ижтимоий тўлов" сўзлари "ижтимоий солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


I II бобнинг номидаги "ягона ижтимоий тўловни" сўзлари "ижтимоий солиқни" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "ягона ижтимоий тўлов" сўзлари "ижтимоий солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "ягона ижтимоий тўлов" сўзлари тегишинча "ижтимоий солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "60-моддасига" сўзлари "116-моддасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


21 ва 33-бандлардаги "ягона ижтимоий тўлов" сўзлари "ижтимоий солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Пенсия жамғармасига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун ягона ижтимоий тўлов;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар сифатида:

2018 йилгача - Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг тўланганлигини тасдиқловчи банк квитанциялари ва тўлов ҳужжатлари;

2018 йилдан бошлаб - давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлари ҳисобланади.";


3 4 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Пенсия тайинлаш учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги раҳбарининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ суммаси ушбу йилнинг барча ойлари учун белгиланган энг кам ижтимоий солиқдан кам бўлмаса (тўланган пеняларни ҳисобга олмаган ҳолда) иш стажига календарь йил қўшилади.

35. Деҳқон хўжалиги аъзосига, шунингдек, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол боқаётган ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахсларга пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдори тўланганда иш стажига бир йил қўшилади";


36 ва 37-бандлардаги "ягона ижтимоий тўлов" сўзлари "ижтимоий солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси) томонидан Пенсия жамғармасига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун ягона ижтимоий тўлов;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун ижтимоий солиқни тўлаш далили гувоҳлар кўрсатмалари билан тасдиқланмайди";


39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой (йил) учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг ва деҳқон хўжалиги аъзосининг) даромади Пенсия жамғармасига тўланган ойлик (йиллик):

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - суғурта бадаллари суммасини Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг умумий ставкасига;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун - ягона ижтимоий тўлов суммасини Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) ставкасига;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун - ижтимоий солиқ суммасини Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш даврида амалда бўлган ижтимоий солиқ (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимнинг, шунингдек, оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун даромади:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган ойдаги;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун - Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўланган ойдаги;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун - Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган ойдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига тенг қилиб олинади";


41-банддаги "суғурта бадалларини" сўзлари "ижтимоий солиқни (суғурта бадали, ягона ижтимоий тўлов)" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 40-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик шахснинг манзилини ўзгартириш, шунингдек, юридик шахсни бошқа юридик шахсга қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги ёки амалга оширилган товар айланма ёхуд товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмаганлиги, шунингдек, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда топширмаганлиги".


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган текширишлар натижасида қўшимча ундирилган суммалар (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари), шу жумладан, пенялар ҳамда солиқ қонунчилигини бузганлик учун қўлланилган молиявий жазо чоралари суммаларининг 40 фоизи";


б) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда Махсус жамғармага маблағларни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг таркибидаги давлат муассасалари учун тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади";


в) 12-банди "г" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш доирасида назорат харидларини амалга ошириш харажатлари";


г) 14-банднинг биринчи хатбошисидаги "5 фоизи миқдорида" сўзлари "25 фоизи миқдоригача" сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 декабрдаги 974-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорида:


а) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомда:


9-банднинг ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ маълумотларини қайта ишлаш маркази" давлат унитар корхонаси";


11-банд "а" кичик бандининг биринчи хатбошисидаги "бошқа мажбурий тўловларнинг" сўзлари "йиғимларнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


11-банд "а" кичик бандининг тўққизинчи хатбошисидаги "молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш)" сўзлари "солиқ аудитини ўтказиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-бандда:

"23)" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23) Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш бўйича суд тартибида чоралар кўриш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳамда терроризмни молиялаштириш, шунингдек, мазкур кичик банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;

солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;

солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида";

"25)" кичик банддан "Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар суд тартибда қўлланади, улар содир этилган ҳуқуқбузарликлардаги айбини эътироф этган ва молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 36-кичик банд билан тўлдирилсин:

"36) Солиқ ва йиғимларни йиғиш мақсадида давлат солиқ хизмати органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри шартнома орқали қайтариш шарти билан тижорат банкларига "0" фоиз ставкада депозитга маблағ жойлаштириш";

қуйидаги мазмундаги 37-кичик банд билан тўлдирилсин:

"37) тижорат банкларида корпоратив банк карталарини очиш ва улардан назорат харидларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиш".


15-банд учинчи хатбошисида "32" рақамидан кейин "ва 36" жумласи билан тўлдирилсин;


28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Солиқ органлари солиқ тўловчининг айнан битта давр учун айнан бир хил солиқлар бўйича бир мартадан ортиқ солиқ аудитини ўтказишга ҳақли эмас, Солиқ кодексида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно";


59-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) лавозим маоши (давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини белгилашда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ тариф коэффициенти 1,7 бараварга оширилган миқдорда)";

"б" кичик банд биринчи хатбошисидаги "устамалар" сўзидан кейин "ва бошқа тўловлар" сўзлари билан тўлдирилсин;

"б" кичик банд қуйидаги мазмундаги еттинчи-саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"икки ойлик меҳнат ҳақи фонди миқдоридаги мукофот ва бир ойлик меҳнат ҳақи миқдоридаги моддий ёрдам тўлови;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар";

"в" кичик банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


59-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"59-1. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларига мазкур низомнинг 59-банди а) ва б) кичик бандларида кўрсатилган лавозим маоши, устама ва бошқа тўловларни молиялаштириш бюджет маблағлари ҳисобидан, в) кичик бандидаги бошқа тўловларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ҳамда кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";


61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ҳамда кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат солиқ хизматлари органларининг:

фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига эга мансабдор шахсларига ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,3 баравари миқдорида;

фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга мансабдор шахсларига ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,6 баравари миқдорида устама ҳақ тўланади";


б ) Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси тўғрисидаги низомда:


11-банднинг "б" кичик бандида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"камерал солиқ текшируви, шунингдек, йирик солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилишининг қонунийлигини тасдиқлаш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда сайёр солиқ текширувларини амалга оширади";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"йирик солиқ тўловчиларда солиқ аудити ўтказиш жараёнида солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланганлиги ва тўланганлигини, назорати солиқ органлари зиммасига юклатилган қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинганлигини солиқ тўловчининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатларни, маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан текширади";

ўн биринчи хатбошидаги "молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш)" сўзлари "солиқ аудитини ўтказиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг:

"4" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) йирик солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилигини ҳамда йирик солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилишининг қонунийлигини тасдиқлаш учун камерал солиқ текшируви натижаси бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда сайёр солиқ текширувларини амалга ошириш";

"20" кичик бандидан "фойда солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:

ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳар 100 минг нафар аҳолига ҳисоблаб чиққанда (кўп томонга яхлитланадиган 1:2 нисбатда) 1 штат бирлиги - туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида";

йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"солиқ тўловчиларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш хизматида (давлат солиқ бошқармаларида ва туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида) - 2 штат бирлиги";


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомнинг 8-банди иккинчи хатбошиси ва 11-бандидаги "бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 майдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низомда:


а) 8-банддаги "камерал назоратдан" сўзлари "камерал солиқ текшируви" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банддаги "Камерал назорат" ва "70-моддасида" сўзлари тегишинча "Камерал солиқ текшируви" ва "138-моддасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-банддаги "Камерал назорат" ва "мавзули экспресс-ўрганиш" сўзлари тегишинча "Камерал солиқ текшируви" ва "сайёр солиқ текширувлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Камерал солиқ текшируви ва сайёр солиқ текшируви натижасига кўра:

импорт қилинган товарлар реализация қилинганлиги ҳужжат билан тасдиқланганда, товарларни реализация қилишдан тушган тушум суммасининг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилмаганлиги, товарлар реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатлар алмаштирилганлиги, сохталаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги, ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқлар ва йиғимлар ҳисобланади;

солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиши натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли ва белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ёки импорт қилинган товарларнинг имтиёзли давр тугашига қадар бошқаларга берилиши (сотилиши), шунингдек, ўз эҳтиёжи (ишлаб чиқариши) учун импорт қилинган товарлар реализация қилинганлиги аниқланганда, солиқларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади";


12-банддаги "Мавзули экспресс-ўрганишлар" ва "қонун ҳужжатларида" сўзлари тегишинча "Сайёр солиқ текширувлари" ва "қонунчилик ҳужжатларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) иловада:

3-босқич учинчи устунидаги "камерал назорат" ва "70-моддасида" сўзлари тегишинча "камерал солиқ текширувидан" ва "138-моддасида" сўзлари билан, тўртинчи устунидаги "1 иш куни мобайнида" сўзлари "2 кун муддатда" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-босқич учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин), ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса, солиқ тўловчида сайёр солиқ текширувини тайинлаш чораларини кўради";

4-босқич тўртинчи устунидаги "7 календарь кун" сўзлари "30 иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги "бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 512-сон қарори билан тасдиқланган Уруғчилик кластерларини ташкил этиш учун танловларни ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 14-банди учинчи хатбошисидаги "бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактабини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 25 июндаги 527-сон қарорининг 10-банди "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари)" сўзлари "солиқлар (ижтимоий солиқдан ташқари) ва йиғимлардан" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларга хизмат кўрсатишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 июлдаги 550-сон қарорининг 6-банди тўртинчи хатбошисидаги "бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомда:


а) 9-банди қуйидаги мазмундаги г) кичик банди билан тўлдирилсин:

"г) солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга тааллуқли бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа бошланғич ҳужжатларини автоматлаштириш йўналишларида ишлаб чиқиладиган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) мажбурий равишда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш";


б) 14-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга тааллуқли бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа бошланғич ҳужжатларини автоматлаштириш йўналишларида ишлаб чиқилган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинмаган ҳолда қўлланилганлиги";


в) 18-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга тааллуқли бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа бошланғич ҳужжатларини автоматлаштириш йўналишларида ишлаб чиқиладиган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) мажбурий равишда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш";

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


г) 21-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга тааллуқли бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа бошланғич ҳужжатларини автоматлаштириш йўналишларида ишлаб чиқилган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинмаган ҳолда қўлланилганда";

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) 27-банддаги "бошқа мажбурий тўловларни" сўзлари "йиғимларни" сўзи билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди бешинчи хатбошисидаги "бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 668-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикасида:


3-банддаги "бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин;


6-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги "мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 693-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди тўртинчи хатбошисидаги "бошқа мажбурий тўловлардан" сўзлари "йиғимлардан" сўзи билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-иловаси 7-бандидаги "мажбурий тўловлар" сўзлари "солиқлар" сўзи билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорида:


а) 2-банди қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

ҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов тизими орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1а-иловага мувофиқ";

учинчи-бешинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 1-иловасида:


1-бандида "виртуал кассаларни" сўзларидан кейин "ҳамда электрон тўлов тизимларини" сўзлари қўшилсин;


2-банд:

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) электрон миллий каталогининг товарлар ва хизматларнинг идентификация коди - бу маҳсулот ёки хизматларнинг маълум бир турига тайёрланган белгилар (рақамлар) тўплам кўринишдаги идентификация коди";

тўртинчи-ўн тўққизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи-йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошисидаги "виртуал кассалар" сўзларидан кейин "Маркетплейс" сўзлари қўшилсин;

еттинчи хатбошисидаги "ёрдамида" сўзи "ёки электрон рақамли имзо орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошисидаги "виртуал кассадан" сўзларидан кейин "ёки Маркетплейсдан" сўзлари қўшилсин;


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар ёки Маркетплейсдан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда онлайн-НКМ, виртуал касса, Маркетплейс тушунчалари солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида "назорат-касса техникаси" номи билан қўлланилади. Давлат реестрига киритилмаган, касса чекларида маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган, шунингдек, штрих-кодлар ва рақамли маркировка белгиларини эркин ўқиш ҳамда аниқлаш қурилмаларини улаш имкониятига эга бўлмаган онлайн-НКМ ва виртуал касса ёки Маркетплейслардан фойдаланишга йўл қўйилмайди";


4-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи-учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Чакана савдо ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилаётган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини (ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлари) мажбурий равишда солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши ва Давлат реестрига киритиши лозим. Бунда, ўз автоматлаштирилган ҳисоб юритиш комплексларини виртуал касса сифатида Давлат реестрига киритишда (киритгандан кейин) тадбиркорлик субъектлари ва техник хизмат кўрсатиш марказлари томонидан рўйхатга олинган виртуал касса сонидан келиб чиқиб, ваколатли органнинг депозит ҳисоб-рақамига захира суммасини қўйиш талаби тадбиқ этилмайди.

Харид чекини тўлиқ миқдорда шакллантирилиши ҳамда белгиланган тартибда харидорга тақдим этилиши учун масъулият тадбиркорлик субъектлари зиммасига юклатилади";


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга шунингдек жойларда харид қилинган маҳсулот ва хизматлар учун электрон тўлов тизимлари орқали амалган оширилган тўловлар учун онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ёки виртуал кассанинг электрон чеки берилиши шарт.

Техник имкониятга эга онлайн-НКМ қурилмалари банк карталаридан тўловларни қабул қилиш тизимларига мажбурий уланиши, шунингдек, барча онлайн-НКМ ва виртуал кассаларда мажбурий равишда 2d сканер қурилмаси қўлланилиши шарт";


7-банди:

иккинчи хатбошисидаги "виртуал касса" сўзларидан кейин "ёки Маркетплейс орқали шакллантириладиган" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Комитент (воситачи) СТИРи";

тўққизинчи хатбошисидаги "коди" сўзи "белгиси" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ўлчов бирлиги;

олиб ташлаш";

қуйидаги таҳрирдаги йигирма учинчи- йигирма олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"тўлов тури (сотув, қайтариш, бўнак, бўлиб тўлаш, кредит). Бунда тўловнинг бўнак, бўлиб тўлаш, кредит турлари бўйича шакллантирилган чекларда QR-код ва фискал белги мавжуд бўлмайди;

Операторга юбориладиган чекдаги товарлар ва хизматлар кодлари (улар мавжуд бўлган ҳолларда) халқаро "GS1" ёки бошқа глобал тизимлар, шунингдек ваколатли орган томонидан шакллантирилган товарлар ва хизматлар кодлари асосида юритиладиган рақамлар билан бир хил бўлиши лозим;

"Бўлиб тўлаш" ва "Бўнак" сифатида шакллантирилган касса чекларида QR-код ва фискал белги акс эттирилмайди";

саккизинчи-йигирма олтинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи-ўттиз биринчи хатбошилари деб ҳисоблансин.


9-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи-учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ТХКМга тўловлар фақат кўрсатилган хизматлар учун шартномада назарда тутилган шарт ва миқдорда амалга оширилади. Бунда, шартнома шартлари тадбиркорлик субъекти томонидан бажарилмаганда ҳам унга кўрсатиладиган хизматларнинг тўхтатиб қўйилишига йўл қўйилмайди ва шартномага оид низоли ҳолатлар суд тартибида ҳал этилади.

ТХКМ томонидан тадбиркорлик субъектларининг талаблари бўйича фақат кўрсатилган хизматлар учун тўлов ундирилиши лозим";


11-банддаги "виртуал касса носозлиги даврида," сўзларидан кейин "йўқотилган ёки ўғирланган ҳолларда" сўзлари билан тўлдирилсин;


12-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Фискал модуллар тадбиркорлик субъекти томонидан ТХКМга қайтариш жараёнида ТХКМ онлайн-НКМ ва виртуал кассадаги чек маълумотларини операторнинг маълумотлар базасига юборилмай қолган қисмини юбориши шарт";


31-банддаги "оффлайн режимда шаклланган чекни" сўзларидан кейин "48 соат ичида, шунингдек, онлайн режимига ўтгандан кейин" сўзлари билан тўлдирилсин;


32-банддаги "ҳолларда" сўзидан кейин "шунингдек, фаолиятини вақтинча тўхтатганда" сўзлари қўшилсин;


38-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда фойдаланувчи томонидан қайтариш касса чек шаклланти-рилади";


қуйидаги мазмундаги 38-1-банд билан тўлдирилсин:

"38-1. Илгари амалга оширилган ҳисоб-китобларга ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган ҳолларда фойдаланувчи томонидан тузатувчи касса чеки шакллантирилади.

Тузатувчи касса чеки фойдаланувчи томонидан илгари онлайн-НКМдан фойдаланмасдан ҳисоб-китоб қилган ҳолларда онлайн-НКМдан фойдаланиш мажбуриятини бажарилишини таъминлаш мақсадида ёки онлайн-НКМдан ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда фойдаланилганда шакллантирилади.

Тузатувчи касса чеки тафовут аниқланган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кундан кечиктирмай шакллантирилади".


55-банд:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тўловларни белгиланган муддатда тўлаб берилмаслик ҳолатлари тадбиркорлик субъектига кўрсатиладиган хизматларни тўхтатиб қўйишга асос бўла олмайди";


в) қарор қуйидаги таҳрирдаги 1а-илова билан тўлдирилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 ноябрдаги

943-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга

оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки)

электрон тижорат платформалари (Маркетплейс)

орқали электрон фискал чек тақдим қилиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ахоли билан Маркетплейс орқали амалга оширилган пулли ҳисоб китоблар учун харидорларга электрон фискал чек тақдим қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга татбиқ этилади:

Маркетплейс орқали ахоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширилганда харидорларга электрон фискал чек тақдим қилиш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан харидорларга жойларда харид қилинган маҳсулот ва хизматлар учун Маркетплейс орқали амалга оширилган тўловлар учун онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларини тақдим қилиш;

жойларда амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотларни операторга юбориш.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

фискал маълумотлар - ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар, ҳисоб-китобларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти тўғрисида маълумот, ҳисоб-китобда фойдаланиладиган Маркетплейс орқали яратилган бошқа маълумотлар;

виртуал фискал модул рақами - оператор томонидан очиқ калит сертификати кўринишида бериладиган махсус дастурий таъминот;

Маркетплейс - оператор тизимига боғланиш имкониятига эга бўлган, операторга тақдим қилган чек маълумотлари асосида онлайн режимда фискал белгиларни қабул қилувчи, чекларни электрон шаклда харидорларга юбориш функциясига эга бўлган техника воситаларидан, ахборот технологияларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда электрон тўлов ҳужжатлари воситасида нақд ёки нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизими;

Маркетплейс реестри - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган Маркетплейслар рўйхати.

Маркетплейс фойдаланувчиси - товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун аҳоли билан пулли ҳисоб китобларни амалга оширишда фискал маълумотларни Маркетплейс сервери орқали операторга юборувчи тадбиркорлик субъекти.

4. Фискал чек маълумотларни операторга юборилиши Маркетплейснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

5. Операторга юбориладиган маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги бўйича Маркетплейс жавобгар ҳисобланади.


2-БОБ. ОПЕРАТОРГА ЭЛЕКТРОН ФИСКАЛ ЧЕК

МАЪЛУМОТЛАРИНИ ЮБОРИШ ТАРТИБИ


6. Маркетплейслар тартиб рақам билан электрон фискал чек маълумотларини операторга юборади.

7. Оператор томонидан чек маълумотларига фискал белги яратиб, QR-код билан Маркетплейсларга қайтарилади.

8. Маркетплейс орқали харид чеки электрон шакилда тақдим этилганда, оператордан олинган электрон фискал чекнинг хаволасини харидор кўрсатган абонент рақамига ёки электрон почта манзилига, ёхуд харидорнинг шахсий кабинетига юборишини таъминлайди.

9. Маркетплейс орқали реализация қилинган товар (хизмат) учун чек қоғоз шаклда тақдим этилган тақдирда, қоғоз чек ушбу қарорнинг 1-илова 7-банди талабларига мос равишда шаклланиши лозим.


3-БОБ. МАРКЕТПЛЕЙС ВАЗИФАЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Маркетплейслар харидорларга электрон фискал чек тақдим қилиш учун операторнинг маҳсус ахборот тизими билан интеграция қилади.

11. Маркетплейслар:

фискал чек маълумотларни шакллантириш, юбориш, қабул қилиш ва сақлаш имкониятини берадиган ахборот тизимига;

call-марказига эга бўлиши лозим.

12. Маркетплейслар ўзининг маълумотлар базасида шакллантирилган фискал чек маълумотларни камида 5 йил давомида сақланишини ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилиниши уларнинг конфиденциаллигини таъминлаши шарт, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.


4-БОБ. МАРКЕТПЛЕЙСЛАРНИ ДАВЛАТ

РЕЕСТРИГА КИРИТИШ


13. Маркетплейсларни Давлат реестрига киритилиши учун ваколатли органга 1-иловага мувофиқ белгиланган шаклда Маркетплейслар томонидан ариза билан мурожаат қилинади.

14. Ваколатли орган томонидан ариза берувчига Маркетплейсларга Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги қарор нусхаси ёки уни рад этиш сабаби кўрсатилган жавоб хати ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш иш кунида электрон ёки ёзма тарзда мурожаатчига тақдим этилади.

15. Давлат реестрига киритиш рад этилганда, ариза берувчи камчиликларни бартараф этиб, ваколатли органга такроран мурожаат қилиши мумкин.


5-БОБ. МАРКЕТПЛЕЙСЛАРНИ ДАВЛАТ

РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ


16. Маркетплейсларни қуйидаги ҳолларда Давлат реестридан чиқарилади:

Маркетплейс тугатилганда, банкрот деб эътироф этилганда;

унинг фаолиятига нисбатан қонунчилик ҳужжатлари талаблари ўзгарганда;

ваколатли органга қилган мурожаатига мувофиқ.

17. Қонунчиликда белгаланган талаблар бажарилмаган тақдирда ваколатли орган томонидан Давлат реестрига киритилган Маркетплейсни ёзма огоҳлантирилган ҳолда оператор тармоғидан вақтинчалик ёки бутунлай узиши ва Давлат реестридан чиқариши мумкин.

18. Маркетплейсни Давлат реестридан чиқариш ваколатли органнинг қарори асосида амалга оширилади.


6-БОБ. ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


19. Маркетплейс орқали аҳоли билан пулли ҳисоб китобларни амалга оширивчи тадбиркорлик субъектлари 2-иловага мувофиқ Маркетплейс билан ўзаро шартнома тузади.

20. Маркетплейс ўзаро шартнома тақдим қилган тадбиркорлик субъекти маълумотларини операторнинг махсус ахборот тизимида қайд этади.

21. Юборилган аризанинг маълумотларни нотўғри ёки белгиланган тартибда тўлдирилмаган бўлса Давлат солиқ хизмати органлари ходими томонидан рад қилинади. Маркетплейс камчиликларни бартараф қилиб 2-бандга мувофиқ қайта ариза юбориши мумкин.


7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. Ваколатли орган ва оператор ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.

23. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар";


г) 2-илованинг 3-банди:

еттинчи хатбошида "техник жиҳатдан имконият бўлганда" сўзлари "реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган бўлиши" сўзлари билан алмаштирилсин.

қуйидаги таҳрирдаги ўнинчи-ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"электрон тўлов тизимларига мажбурий уланиши;

штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмаларга (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) эга бўлиши;

Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида қурилма хотирасига юклаш имконияти;

банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш имконияти";

ўнинчи-ўн учинчи хатбошилари тегишинча ўн тўртинчи-ўн еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;


6-банд қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи-ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмаларга (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) эга бўлиши;

Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида қурилма хотирасига юклаш имконияти;

банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш имконияти";

саккизинчи-ўнинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи-ўн биринчи хатбошилари деб ҳисоблансин.


д) 3-илова:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. ТХКМ:

тадбиркорлик субъектларида ўрнатилган онлайн-НКМ қурилмалари ва виртуал кассаларни мажбурий тартибда бир йилда бир марта техник ва дастурий кўрикдан ўтказиш ва ўрганиш натижаларини уч иш кунида махсус ахборот тизимида қайд этади, шунингдек, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хабарнома юборишга;

матрицали штрихли кодни (QR-код) сканерлаш ёки чекларнинг фискал белгисини киритиш орқали солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлган онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларининг сифатли чоп этилишини;

солиқ органларига тегишли сўровлар юбориш йўли билан кунига камида бир марта маҳсулот (товарлар ва хизматлар)нинг электрон миллий каталоги товарларнинг (хизматларнинг) идентификация кодлари реестрини уларнинг маълумотлар базаларида янгилаб боришини таъминлашга мажбур".


9-банди тўққизинчи хатбошисидаги "ва (ёки) ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


19-банди учинчи хатбошиси "(виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш маркази бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин;

Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш марказларининг давлат реестрини юритиш ҳамда уларга қўйиладиган алоҳида талабларга илованинг 1-банди "(виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш маркази бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин;


25-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

ҳолига матрицали штрихли код (QR-код) ёки фискал хусусиятни киритиш орқали чекларнинг фискал белгисини сканерлаш орқали солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилмайдиган онлайн-НКМ ва виртуал касса чеклари берилганда;

маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) электрон миллий каталогининг товарлар (хизматлар) идентификация кодлари реестри уларнинг маълумотлар базаларида янгиланмаганлиги ёки хизмат кўрсатилаётган мижозлар томонидан касса чекларида нотўғри акс эттирилганлиги ҳолатлари аниқланганда."


е) 4-иловада:


8-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва виртуал касса" сўзлари чиқариб ташлансин;


10-банднинг биринчи хатбошисидаги "ёки виртуал касса дастурий таъминоти" сўзлари чиқариб ташлансин;


10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ва (ёки) виртуал касса" сўзлари чиқариб ташлансин;


1 0-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "ва (ёки) ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


11-банд учинчи хатбошиси "(виртуал касса бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин;


11-банд қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси томонидан экспертиза хулосаси ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади";


19-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"онлайн-НКМ ёки виртуал касса ёҳуд Маркетплейс техник талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолатда қўлланилганда ва ушбу ҳолатлар ваколатли орган томонидан огоҳлантирилгандан кейин ҳам бартараф этилмаганда";


қуйидаги мазмундаги 20-1-20-2-бандлари билан тўлдирилсин:

"20-1. Мазкур Низомнинг 19-банди иккинчи-тўртинчи ва олтинчи хатбошиларида белгиланган асослардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда, онлайн-НКМ ёки виртуал касса ёҳуд Маркетплейс ишлаб чиқарувчи юридик шахсга (агар чет эл корхонаси бўлса унинг ваколатли вакилига) ваколатли орган томонидан ушбу ҳолатларни ўн кун ичида бартараф этиш ҳақида огоҳлантириш хати юборилади.

20-2. Ваколатли органнинг огоҳлантириш хати юборилган санадан бошлаб ўн кун ичида унда кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилмаганда, онлайн-НКМ ёки виртуал касса ёҳуд Маркетплейсни Давлат реестридан чиқариш тўғрисида ваколатли органнинг қарори қабул қилинади";

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг Давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг 1-банди "(виртуал касса бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 11 декабрдаги 982-сон қарорида:


а) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги ва 10-бандидаги "бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг:

номидаги "бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин;

жадвал шакли олтинчи-ўнинчи устунлари сарлавҳасидаги "бошқа мажбурий тўловлардан" сўзлари "йиғимлардан" сўзи билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-илованинг 13-банди бешинчи хатбошисидаги, 17-банди биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги "бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 2-иловага 1-илованинг 10-банди биринчи позицияси тўртинчи графасидаги "бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди тўртинчи хатбошисидаги "бошқа мажбурий тўловлардан" сўзлари "йиғимлардан" сўзи билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 январдаги 21-сон қарорининг 8-банди иккинчи хатбошисидаги "бюджет олдидаги бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 76-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди учинчи хатбошисидаги "бошқа мажбурий тўловларни" сўзлари "йиғимларни" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандидаги "бошқа тўловлар" сўзлари "йиғимлар" сўзи билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 287-сон қарори билан тасдиқланган Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисидаги низомнинг 12-иловаси 1.7-бандидаги "солиқ тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари "солиқлар ва йиғимлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган Узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта усули тўғрисидаги низомнинг 2-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Вахта усули корхонадан узоқ масофада жойлашган шароитда ишларни меҳнат ресурсларидан фойдаланиш асосида ташкил қилишнинг шакли ҳисобланади. Вахта усули чекка ва узоқ ҳудудлардаги ижтимоий соҳа ва муҳим объектларда қурилиш, таъмирлаш, ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилиш, бошқа саноат ишлари амалга ошириладиган, лекин маҳаллий меҳнат ресурслари билан таъминламаган ҳудудларда қурилиш муддатларини қисқартириш мақсадида қўлланади".


35. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги "ўн" сўзи "беш" сўзи билан алмаштирилсин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 18-банднинг бешинчи хатбошисидаги "ўн кун муддатда" сўзлари "беш кун ичида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 19-бандда қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жисмоний шахсларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида мурожаатлари бўйича улар тўғрисида қонунчилик ҳужжатларида мукофот тўлаш назарда тутилган бўлса, солиқ тўловчи томонидан солиқ қонунчилигида белгиланган бошқа мажбуриятларнинг бажарилишини текширмаслик, агар улар сайёр солиқ текшируви предмети ҳисобланмаса ва солиқ органининг ушбу текширишни тайинлаш тўғрисидаги буйруғида кўрсатилмаган бўлса";

йигирма бешинчи-ўттиз биринчи хатбошилар тегишлича йигирма олтинчи-ўттиз иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) II бўлим номланишидаги "камерал солиқ текширувини" сўзлари "солиқ текширувларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 21-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши тўлдирилсин:

"текширувдан олдинги таҳлил натижаларида аниқланган тафовутлар бўйича солиқ тўловчига солиқ органи томонидан юборилган хабарномага жавобан хабарнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда солиқ тўловчи томонидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёхуд асослантиришлар тақдим этилмаганда";


д) иккинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


е) қуйидаги мазмундаги 21-1-21-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"21-1. Солиқ органлари камерал солиқ текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиши мумкин.

Текширувдан олдинги таҳлил тақдим этилган солиқ ҳисоботи ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотнинг солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилини ифода этади.

21-2. Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғисиз ва солиқ тўловчини жалб қилмаган ҳолда амалга оширилади.

21-3. Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисида 3-а-иловага мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.

Солиқ тўловчи кўрсатилган хабарномани олган кундан эътиборан ўн кун муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт.

21-4. Текширувдан олдинги таҳлил аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутлар асосномаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ёхуд камерал солиқ текшируви тайинлаган санадан эътиборан якунланган ҳисобланади";


ж) 24-банддаги "ўн" сўзи "беш" сўзи билан алмаштирилсин;


з) 39-банддаги "ўн кун муддатда" сўзлари "беш кун ичида" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 48-бандда:

биринчи хатбошидаги "Солиқ кодексининг 223 ёки 224-моддаларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


к) 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ва камерал солиқ текширувининг бошқа материаллари кўриб чиқилганидан кейин натижалари бўйича беш кун ичида солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш ёки уларни рад этишни назарда тутувчи қарор қабул қилади";


л) 50-банддаги "солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш ва қўшимча солиқларни ҳисоблаш" сўзлари "солиқ тўловчига нисбатан қўшимча солиқларни ва пеняни ҳисоблаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 51-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


н) 54-банднинг биринчи хатбошисидаги "солиқ, пеня ва молиявий жарималар" ҳамда иккинчи хатбошисидаги "солиқлар, пеня ва молиявий жарималар" сўзлари тегишинча "солиқлар ва пенялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 57-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ва уларни содир этган жисмоний шахсларнинг мурожаати солиқ органларига аввал келиб тушган ва унинг асосида солиқ органлари томонидан сайёр солиқ текшируви ўтказаётган ёки сайёр солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан тегишли қарор қабул қилинаётган бўлса, солиқ органлари қонунчилик ҳужжатларида эвазига ҳақ тўланиши назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ва уларни содир этган шахслар тўғрисида такрор келиб тушган хабарлар асосида сайёр солиқ текширувларини ўтказмаслик ҳуқуқига эга";


п) 83-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"83. Назорат харидини ўтказишда нақд пул маблағлари ва банк пластик карталаридаги маблағлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Назорат харидини ўтказишда фойдаланиш учун нақд пул маблағлари Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс назорат харидини ўтказиш учун нақд пул маблағларини тегишли солиқ органи кассасидан олади.

Нақд пул маблағларини сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун мансабдор шахсга беришда уларнинг қиймати, банкнота серияси ва рақамлари алоҳида варақда қайд этилиб, чиқим касса ордерига илова қилинади. Мазкур варақ нусхаси сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахсга берилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тижорат банкларида корпоратив банк карталарини очиш ва сайёр солиқ текширувларини ўтказишда назорат харидларини амалга ошириш учун улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Банк карталаридан фойдаланган ҳолда назорат харидини амалга ошириш пайтида жисмоний шахснинг шахсий банк картасидан ёки Давлат солиқ қўмитаси томонидан тижорат банкларида очилган корпоратив банк карталаридан фойдаланилади.

Солиқ органлари томонидан корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган назорат харидлари Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Назорат харидларини амалга ошириш учун Давлат солиқ қўмитаси томонидан тижорат банкларида очилган корпоратив банк карталарини сақлаш функцияларини бажарувчи ваколатли шахслар сайёр солиқ текширувларини ўтказишни амалга оширувчи бўлинмаларнинг раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари) ҳисобланади.

Назорат харидларини амалга ошириш учун олинган маблағларнинг мақсадли сарфланиши учун солиқ органларининг сайёр солиқ текширувларини ўтказадиган бўлинмаларининг раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари) шахсан жавобгардир.

Корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда назорат харидларини амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар миқдори Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

Назорат хариди жараёнида банк карталаридан фойдаланилган пул маблағларини қайтариб бериш вазифаси назорат хариди ўтказилган солиқ тўловчи зиммасига юкланади";


р) 117-банд қуйидаги мазмундаги учинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Сайёр солиқ текшируви доирасидаги ҳаракатлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи далолатнома ва бошқа ҳужжатлар планшет ёки компьютер техникаси ёрдамида электрон рақамли имзодан (бармоқ изи ёки график имзо) фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузилиши мумкин.

Aгар электрон шаклдаги солиқ текшируви ҳужжатларида махсус QR-код мавжуд бўлса, бу ҳужжатлар қоғоз шаклидаги ҳужжатларга тенглаштирилади.

Электрон шаклда тузилган далолатнома текшириш кунидан кечиктирмай солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ тўловчига юборилади. Aгар солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг ҳолати фаол бўлмаган тақдирда, далолатнома қоғоз кўринишида почта орқали юборилади".


с) 177-бандда "солиқ органи раҳбари" сўзларидан кейин "(раҳбар ўринбосари)" сўзлари қўшилсин.


т) қуйидаги мазмундаги 3а-илова билан тўлдирилсин:


"Солиқ текширувларини ташкил этиш ва

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

3а-ИЛОВА



________________________________ га



солиқ тўловчининг номи



СТИР ____________________________



солиқ тўловчининг идентификация рақами



___________________________________



жойлашган манзили (почта манзили)

СОЛИҚ ҲИСОБОТИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

ХАБАРНОМА


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 21-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи солиқ солиш объектларини ҳисобга олишда, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзи йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш ҳуқуқига эга.

Солиқ кодексининг 138-моддасига асосан ўтказилган текширувдан олдинги таҳлилда солиқ ҳисоботларингизда жами ___________ сўм тафовут ва (ёки) хатолар мавжудлиги аниқланди. Жумладан:

Т/р

Мезон

рақами

Тафовут ва хатонинг

келиб чиқиш сабаби

Солиқ тури коди

Солиқ тури

Солиқ даври

Тафовут суммаси (сўмда)







     

Ушбу хабарнома олинган кундан эътиборан 10 кун муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини ёки тафовутларнинг асосномасини солиқ органига тақдим этишингиз шарт.

Тафовутларни асословчи ҳужжатлар ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, солиқ органи томонидан солиқ тўловчида камерал солиқ текширувининг ўтказилишига асос бўлади.

Мазкур хабарнома Давлат солиқ қўмитасининг марказий маълумотлар базаси ахборотлари асосида автоматик шакллантирилган."

37. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

4.

Солиқ қарзи

(Мавжуд эмас ёки __ млн. сўм миқдорида солиқ қарздорлик мавжудлиги кўрсатилади)

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 май






























Время: 0.1431
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск