Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2022 й. 262-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг баъзи таркибий бўлинмалари тузилмалари ўзгарганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2022 й.

N 262



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АППАРАТИНИНГ

БАЪЗИ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ ТУЗИЛМАЛАРИ

ЎЗГАРГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲУКУМАТНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 6 апрелдаги ПҚ-195-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг айрим таркибий бўлинмалари тузилмаларини такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 11 апрелдаги 170-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчиси ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов







Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 майдаги

262-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 12 мартдаги 212-сон қарорида:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, Янги Ўзбекистон Маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича "йўл хариталари" ва қонунчилик ҳужжатлари, Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси ҳамда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурининг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш";


б) 6-бандда:

тўққизинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларига" сўзлари "қонунчилигига" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва давлат дастурлари бажарилишини мониторинг ва таҳлил қилиш";


в) 7-бандда:

"а" кичик бандда:

ўн биринчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларини" сўзлари "қонунчиликни" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларининг" ва "қонун ҳужжатлари" сўзлари тегишинча "қонунчиликнинг" ва "қонунчилик" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатлари" сўзлари "қонунчилик" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва давлат дастурлари бажарилишини мониторинг ва таҳлил қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан ташкил қилинган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича республика комиссиясининг ишчи гуруҳи фаолияти таъминлаш;

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини мониторинг қилиш ва ҳафталик, ойлик ва чораклик таҳлилий материалларни тайёрлаш;

ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 2023-2026 йилларда амалга ошириш бўйича тегишли йиллик давлат дастурлари бажарилишининг бориши тўғрисида Ҳукумат ҳисоботлари тайёрланишини мувофиқлаштириш;

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 2023-2026 йилларда амалга ошириш бўйича тегишли йиллик давлат дастурлари лойиҳаларининг тайёрланишини мувофиқлаштиришда иштирок этиш";


г) 23-банднинг бешинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатлари" сўзлари "қонунчилик" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 33-банднинг иккинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларида" сўзлари "қонунчиликда" сўзи билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 5 июлдаги 418-сон қарорида:


а) 1-иловада:


7-банднинг бешинчи хатбошидаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар" сўзлари "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандида:


"б" кичик бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 декабрдаги ПҚ-4929-сон ва "Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5101-сон қарорларида қарорида ҳудудлардан саноатни ривожлантириш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш, маҳаллий саноат тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш";

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи-ўн учинчи хатбошилар тегишинча олтинчи-ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


"в" кичик бандда:

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сон қарорига мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги "ПФ-6186-сон Фармонига" сўзлари "ПФ-6186-сон, "Янги Ўзбекистон" массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-32-сон ҳамда "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон фармонларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


"з" кичик бандда:

бешинчи хатбошидаги "Фармонларига" сўзи "фармонларига ҳамда "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарорига" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сон, "2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон" сўзлари "2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон" сўзлари билан алмаштирилсин;


"и" кичик банддаги ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн биринчи-ўн еттинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи-ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


9-бандда:

йигирма биринчи хатбошидаги "мудир ўринбосарлари (ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича ҳамда коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича), бош мутахассислари" сўзлари "комплекс ривожлантириш масалалари бўйича ҳамда коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича), бўлим мудирлари, бош мутахассислари" сўзлари билан алмаштирилсин;

йигирма тўртинчи хатбошидаги "мудир ўринбосарлари ва бош мутахассисларини" сўзлари "мудир ўринбосарлари, бўлим мудирлари ва бош мутахассисларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


6-банднинг тўртинчи хатбошидаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар" сўзлари "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандда:


"б" кичик бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 декабрдаги ПҚ-4929-сон қарори ва "Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5101-сон қарорларига мувофиқ ҳудудларда саноатни ривожлантириш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш";

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи-ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча етинчи-ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


"г" кичик бандда:

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3268-сон қарорига мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги "ПФ-6186-сон Фармонига" сўзлари "ПФ-6186-сон, "Янги Ўзбекистон" массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-32-сон ҳамда "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон фармонларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


"и" кичик бандда:

бешинчи хатбошидаги "Фармонларига" сўзи "фармонларига ҳамда "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарорига" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сон, "2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон" сўзлари билан алмаштирилсин;


"к" кичик бандининг ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн биринчи-ўн еттинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи-ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


10-банднинг ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон ҳамда "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 августдаги ПҚ-5230-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ҳамда "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 28 августдаги 548-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради";


11-бандда:

йигирма тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

йигирма бешинчи-ўттизинчи хатбошилар тегишинча йигирма тўртинчи-йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи-йигирма тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Экологик назорат бўлими;

Бўлим мудири;

Биохилмахилликни асраш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида экологик назорат масалалари бўйича бош мутахассис;

Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликлари ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида экологик назорат масалалари бўйича бош мутахассис";

йигирма олтинчи-йигирма тўққизинчи хатбошилар тегишинча ўттизинчи-ўттиз учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 16-1-банд билан тўлдирилсин:

"16-1. Бўлим мудири:

бўлим мутахассисларининг ишларини мувофиқлаштиради ва бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

бўлимга бириктирилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг маслаҳатчиси томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг тегишли даврга мўлжалланган иш режаларида, шунингдек, мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганишни ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудири кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек, республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллари ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;

ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, бўлим юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;

Котибият мудирига ўзига бириктирилган масалалар бўйича мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;

вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 7 июлдаги 424-сон қарорида:


а) 6-банднинг тўртинчи хатбошидаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси" сўзлари "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 10-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради".


5. Вазирлар Маҳкамсининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг функционал вазифалари ҳамда Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 7 июлдаги 425-сон қарорида:


а) 1-иловада:


7-банднинг учинчи хатбошидаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар" сўзлари "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг "в" кичик банди қуйидаги мазмундаги йигирма саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида" 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармони, "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон, "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорлари мувофиқ ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича республика комиссияси, республика вакиллари ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш";


12-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради";


б) 2-иловада:


6-банднинг учинчи хатбошидаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар" сўзлари "2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий ўсишнинг замонавий йўналишларини ривожлантириш бўйича:

давлат бошқаруви тизимига, жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принципларини жорий қилиш;

Котибиятга бириктирилган ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ҳамда бошқа соҳаларни стратегик ривожлантириш дастурларининг сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминлашга асосланган баҳолаш тизимини жорий этиш;

Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш;

макроиқтисодий мутаносиблик, иқтисодиётнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини, мамлакат аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини оширишнинг стратегик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон Фармонига мувофиқ самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул сиёсатни амалга ошириш тизимини жорий этиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

макроиқтисодий ҳолат ва иқтисодиётдаги сифатли таркибий ўзгаришларни мониторинг қилиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлиги, унинг турмуши даражаси ва фаровонлигини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг комплекс мақсадли дастурлари амалга оширилишини, жумладан, тегишли маълумотлар базаларини шакллантириш ва уларни таҳлил қилиш йўли билан назорат қилиш тизимини ташкил этиш;

б) бюджет, давлат ғазнаси ва давлат қарзини мувофиқлаштириш масалалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш жараёнларини мувофиқлаштириш, бюджетнома лойиҳасининг кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш;

тегишли даврлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар кўриб чиқилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тасдиқлаш учун тақдим этилишини таъминлаш;

ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатини тизимли таҳлил қилишни ташкил этиш, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар интизомини мустаҳкамлаш, ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида дебиторлик ҳамда кредиторлик қарздорликни камайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Давлат бюджети ижроси ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этиш;

бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш ҳамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш;

валюта маблағлари ҳисобидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларини қайтариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан Молия вазирлиги томонидан тўловлари амалга ошириладиган халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш;

валюта маблағларини бошқариш, чет эл валютадаги маблағларни депозитларга жойлаштириш ва бюджет ссудаси ва субсидияларини ажратиш;

Ўзбекистон Республикасига келаётган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситалар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ишлаш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзларига хизмат кўрсатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатларини ижро мониторинг қилиш;

в) Солиқ сиёсатини мувофиқлаштириш масалалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун, шу жумладан тартибга солиш ва маъмурий юкни камайтириш ҳисобига тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш ва унинг тартибини соддалаштириш;

бизнеснинг "соядан" чиқишини рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, солиқ режимини соддалаштириш ҳамда нақдсиз тўловларни кенгайтириш чораларини кўриш;

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шаклланган бизнес юритиш амалиётига мослаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида" 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ солиқ юкини камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифаларини амалга ошириш;

давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, солиқларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушишини таъминлаш юзасидан мониторинг қилиш;

солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича таҳлил қилиш ва таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, шу жумладан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш борасида комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш;

солиқларнинг ихтиёрий равишда тўланишини таъминлашга қаратилган, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишларни такомиллаштириш;

г) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини молиявий-иқтисодий экспертиза қилиш масалалари бўйича:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий, ижтимоий муаммолар, институционал ва таркибий ислоҳотлар бўйича мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини республиканинг стратегик манфаатлари ва мақсадларига мувофиқлиги юзасидан молиявий-иқтисодий экспертиза қилиш, уларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига таъсирини баҳолаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик тармоқлари бўйича тизимлаштириш доирасида тегишли соҳадаги малакали мутахассислардан иборат эксперт-таҳлил гуруҳлари билан ҳамкорлик қилиш;

д) Яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда божхона сиёсатини мувофиқлаштириш масалалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун, шу жумладан тартибга солиш ва маъмурий юкни камайтириш ҳисобига тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш ва унинг тартибини соддалаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида "Яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 20 июндаги 394-сон қарорига мувофиқ "Яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шаклланган бизнес юритиш амалиётига мослаштириш;

яширин иқтисодиётга қарши курашиш фаолиятини "пулни ювиш"га қарши курашиш соҳасидаги ташкилотлар фаолияти билан мувофиқлаштириш;

очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, яширин иқтисодиётга қарши курашишга кенг жамоатчиликни, оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш, жамиятда яширин иқтисодиётга муросасизлик ҳиссини шакллантириш, легал бизнес юритишнинг нуфузини ошириш;

божхона тўловлари тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш, божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

идоралараро ахборот алмашиш, хорижий давлатлар божхона органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

божхона органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш борасида божхона органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон ҳамда "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон фармонларига мувофиқ божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

республика бож сиёсати ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида қатнашиш ҳамда давлат божи тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш;

республиканинг ташқи иқтисодий алоқалари ривожланишига кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардан келиб чиқувчи божхона ишига оид мажбуриятларнинг бажарилишини мониторинг қилиш;

республиканинг бошқа давлатлар билан савдо-иқтисодий, валюта-молиявий муносабатларини бож-тариф тартибга солиш воситаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтадиган товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш;

контрабандага, божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш, республиканинг божхона чегараси орқали гиёҳвандлик моддалари, психотроп

ва портловчи моддалар, қурол-яроғ, валюта бойликлари, миллий бойлик ҳисобланган бадиий, маданий-тарихий ва археологик мерос буюмлари, интеллектуал мулк объектлари ғайриқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш;

божхона иши соҳасидаги фаолият тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва уни ишлашнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

божхона ташувчилари фаолияти, божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари иши, товарларга божхона ҳудудидан ташқарида, божхона ҳудудида ва божхона назорати остида қайта ишлов берилиши устидан назоратни таъминлаш;

е) давлат активларини хусусийлаштириш ва давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш масалалари бўйича:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш бўйича бозор механизмлари ишлаб чиқилишини таъминлаш;

давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини таъминлаш, ушбу корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ошириш;

хорижий ва халқаро институтлар ҳамда компаниялар билан давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, шу жумладан уларнинг жозибадорлигини ҳамда бошқариш сифатини оширишни назарда тутувчи самарали механизмларни ўрганиш ва жорий қилишга қаратилган доимий ишлар юритилишини таъминлаш;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш ишларини мувофиқлаштириш, самарали ва очиқ-ошкора хусусийлаштиришни таъминлаш;

давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;

корпоратив бошқарувини тартибга солиш соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш ишларини ташкил қилиш;

товар ва молия бозорларида фаолият юритаётган хўжалик субъектларининг устав капиталида (жамғармаларида) давлат иштирокини камайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;

ж) давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, монополияга қарши курашиш ва тариф сиёсати масалалари бўйича:

Республикада давлат-хусусий шериклик муносабатларининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш ва халқаро амалиётга мос давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ ягона сиёсатини юритиш;

давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилиши ва ривожлантирилишини ҳамда шу асосда инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклик асосларини фаол жорий қилиш ҳамда ушбу йўналишда илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, шу жумладан муайян лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқишда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳар томонлама кўмаклашиш, лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари, шу жумладан юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш ва тақсимлаш юзасидан уларнинг таклифларини кўриб чиқиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, шу жумладан, лойиҳаларга жалб қилинган бюджет тизими маблағларидан фойдаланилишини, шунингдек, тегишли тармоқлардаги халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш амалиётини мониторинг қилиш;

бозорнинг барча иштирокчиларига товарлардан (ишлар, хизматлардан) тенг фойдаланиш имкониятини бериш, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш ҳисобига уларнинг барчасига хўжалик фаолиятини юритиши учун тенг шароитлар ҳамда эркинлик берилишини, рақобатбардошлигини таъминлаш;

иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш кўламларини, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолашнинг ҳар чораклик индикаторлари тизимини таҳлил қилиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони доирасидаги чора-тадбирлар асосида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонига мувофиқ товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун тенг шароитларни яратиш, ошкораликни таъминлаш ва давлат хариди тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш;

ишлаб чиқарилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини ошириш учун шароит яратиш, нархларнинг асоссиз ўсишини чеклаш ва бунинг ҳисобига ички талабни қаноатлантиришнинг юқори даражасини таъминлаш;

тармоқлар ва ҳудудларда хизматларга бўлган тариф сиёсатини шакллантириш ва юритиш;

мослашувчан тариф сиёсатини олиб бориш, рақобатбардош тарифларни белгилаш бўйича фаол чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;

з) ипотека бозорини ривожлантириш ва давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилиш масалалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони ижросини амалга оширилиши мониторингини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига мувофиқ асосий параметрлари ижросини таъминланишини мониторингини амалга ошириш;

банк тизими ва молиявий инфратузилмани янада ислоҳ қилиш, умумий қабул қилинган халқаро нормалар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ уларнинг барқарорлигини ошириш ва янада юқори даражага чиқишини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

кўрсатилаётган банк-молия хизматлари кўламини, уларнинг инфратузилмасини кенгайтириш, аҳоли ва хорижий инвесторларнинг банк-молия тизимига ишончини янада мустаҳкамлаш, тижорат банклари ва умуман, банк-молия тизимининг фаолиятини етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган халқаро нормалар, мезонлар ва стандартларга асосланган баҳолаш ҳамда таҳлил қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2020 - 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармонига мувофиқ хусусий сектор ривожланишини рағбатлантириш, банкларнинг инвестициявий жозибадорлигини, банк хизматлари оммабоплиги ва сифатини ошириш учун банк секторининг тубдан трансформация қилиниши мониторингини таъминлаш;

монетар сиёсат ва валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;

замонавий талаблар ҳамда умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ банк тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришни таъминлаш;

и) молия бозорини ривожлантириш ва суғурта соҳасини ислоҳ қилиш масалалари бўйича:

капитал бозорини ривожлантиришнинг яхлит стратегиясини шакллантириш ва ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш;

капиталлар бозорининг самарали инфратузилмаси шакллантирилишига кўмаклашиш;

қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг жадал ривожланишини ва кўлами кенгайишини, корпоратив бошқарув тизимини мунтазам такомиллаштиришни таъминлаш;

корпоратив бошқарув ва капитал бозорини тартибга солиш соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш ишларини ташкил қилиш;

суғурта бозорини янада такомиллаштириш, кўрсатилаётган суғурта хизматларининг ҳажмлари, турларини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини комплекс таҳлил қилиш, уларни ишлаб чиқиш ва мониторингини олиб бориш ишларини мувофиқлаштириш;

замонавий талаблар ҳамда умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ банк тизими, молиявий инфратузилма ва суғурта инфратузилмасининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришни таъминлаш;

суғурта ташкилотларининг суғурта муносабатлари барча иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган фаолиятини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона методологиясини шакллантириш ҳамда амалга ошириш, аудиторлик фаолиятини тартибга солиш, молия бозорларини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;

ваколатли органлар томонидан Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш ва лизинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

к) кадастр тизимини такомиллаштириш ҳамда ер муносабатларини тартибга солиш масалалари бўйича:

ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ер билан узвий боғланган Давлат кадастрлари ягона тизимини тўлақонли юритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармонига мувофиқ иқтисодий соҳадаги кенг кўламли ўзгаришлар ер ва унга боғлиқ ресурсларнинг аниқ ҳисобини юритиш, улардан оқилона фойдаланиш тизимини янада такомиллаштиришни;

ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;

л) хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш масалалари бўйича:

хусусий тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳамда ноқонуний аралашиш учун масъулиятни оширишга доир дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

мамлакатни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорликда ва амалий ахборот алмашинувини йўлга қўйган ҳолда иқтисодиётни бошқаришнинг бозор услублари ва механизмларини кенг жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш ва улардан фойдаланишнинг ошкоралигини таъминлаш;

республикадаги ҳар бир оилада тадбиркорлик билан шуғулланиш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида" 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон қарорини бажариш доирасида республикадаги ҳар бир оилада тадбиркорлик билан шуғулланиш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

м) аҳолини касбга ўқитиш, бандликни ошириш ҳамда пенсия таъминоти ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг кенг табақаларини тадбиркорлик билан шуғулланишга жалб этиш, бошланғич капитал манбаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш тизимини кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш соҳасида ҳамда аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида келтирилган механизмлар, хусусан, уларни ўқитиш, микрокредит ажратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга қайта тайёрлашни самарали ташкил этиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касб-ҳунар ва мутахассисликларга эга бўлиш учун уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш;

ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ишсиз ва вақтинча банд бўлмаган, шу жумладан доимий ишга эга бўлмаган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва касблар бўйича тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтмаган, иш излаётган шахсларни, шунингдек иш берувчиларнинг буюртманомалари асосида қисқа муддатли ўқитишни ташкил этишни мувофиқлаштириш;

аҳоли бандлигини, меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш, фуқароларнинг пенсия таъминоти, ижтимоий нафақалар ва компенсация тўловларини тайинлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, аҳолининг ночор тоифаларига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг табақалаштирилганлиги ва манзиллилигини кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмлари ва усулларини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг ижросини мониторинг қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон қарорига мувофиқ Давлат пенсияларини ҳисоблаш учун зарур маълумотлар электрон базасини шакллантириш,

ушбу жараённи соддалаштириш, фуқароларнинг оворагарчиликларини бартараф этиш, пенсия ва нафақаларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, мазкур йўналишда соғлом рақобат муҳити ва замонавий стандартларни жорий этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги 248-сон қарорига мувофиқ аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш;

янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини ошириш дастури ишлаб чиқилишини таъминлаш, аҳолининг турмуши ва фаровонлиги даражасини ошириш дастурларини шакллантириш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларини кучайтириш;

демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этишга йўналтирилган аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини шакллантириш, пенсионерлар, ногирон шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ночор гуруҳларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир манзилли дастурлар ва самарали тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;

республикани демографик ривожлантириш прогнозлари ва ҳудудлар меҳнат ресурсларининг балансларини тайёрлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда уни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича самарали комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида демографик жараёнлар, меҳнат ресурсларининг миқдори ва тузилмасининг сон ҳамда сифат жиҳатидан ўзгаришининг чуқур таҳлил қилиниши ва мониторинги олиб борилишини, аҳолининг турмуш ва фаровонлик даражаси тадқиқ этилишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва уни ижтимоий ҳимоя қилишнинг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш;

меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини мустаҳкамлаш, моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш шароитларини яхшилаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган мақсадли дастурлар, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилишини назорат қилиш;

н) камбағалликни қисқартиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш масалалари бўйича:

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилаларга белгиланган тартибда субсидиялар ажратилишини ташкил этиш масалалари бўйича ўзаро алоқаларни амалга ошириш;

самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини жорий этиш;

иқтисодий ўсишнинг инклюзивлигини таъминлаш, давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш;

камбағалликни қисқартиришнинг аниқ дастак ва механизмларини ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда камбағаллик даражасини аниқлаш мезонлари ва баҳолаш услубиятини, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришиш чора-тадбирларини амалга ошириш, яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватини ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли даромадлари табақалашувини ўрганиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш ҳамда уларнинг давлат мақсадли дастурлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида" 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармони, "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил3 декабрдаги ПҚ-31-сон, "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорлари мувофиқ ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича республика комиссияси, республика вакиллари ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

о) концепциялар, дастурлар, "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш соҳасида:

макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришни, таркибий ўзгаришларни таъминлаш, банк-молия, солиқ ва божхона тизимини янада ислоҳ қилиш, ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ер билан узвий боғланган Давлат кадастрлари ягона тизимини тўлақонли юритиш, давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этиш ҳамда рақобатни ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишнинг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ҳамда "йўл хариталари"ни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида уларни ҳимоя қилиш механизмларини жорий этиш;

"йўл хариталари"га киритиш учун Котибиятга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқлардаги ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига ташрифлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилишининг тизимли назоратини таъминлаш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг батафсил ахборотлари, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун уларни Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритиш.";


10-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил  7 июлдаги 426-сон қарорида:


а) 1-иловада:


9-банднинг учинчи хатбошидаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси" сўзлари "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг "а" кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимида ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишда ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил қилиш;";

ўн бешинчи-йигирма тўққизинчи хатбошилар тегишинча ўн олтинчи-ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024-сон Фармонига мувофиқ сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш";

қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари "E-AUKSION" электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилишини мувофиқлаштириш";

йигирма олтинчи-ўттизинчи хатбошилар тегишинча йигирма еттинчи-ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари ўринбосарининг фаолиятига шахсий баҳо берган ҳолда уларни рағбатлантириш чораларини ёки ўзига бириктирилган соҳа ва тармоқларда асосий кўрсаткичларга эришишда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун лавозимга лойиқлиги масаласини кўриб чиқади ҳамда бу тўғрисида аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ҳисобот беради;";

еттинчи-йигирма бешинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи-йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-иловада:


6-банднинг учинчи хатбошидаги ""2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси" сўзлари "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорлари ижросини тизимли ташкил этиш";

олтинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 3 августдаги 488-сон қарорида:


а) 1-илованинг 6-банди тўртинчи хатбошидаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси" сўзлари "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:


5-бандда:

тўртинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 декабрдаги ПФ-5598-сон Фармони" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "дастурлар учун талабларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4022-сон қарорида белгиланган вазифаларни" сўзлари "дастурларни давлат бошқарув органларида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат тизими элементларини жорий этиш ҳамда янада ривожлантириш бўйича норматив-хуқуқий ҳужжатларда, давлат стандартларида белгиланган талабларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон Фармони" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги "мутахассислари" сўзи "бош мутахассис" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-бандда:

биринчи хатбошидаги "мутахассисларнинг" сўзи "бош мутахассиснинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Мутахассисларнинг" сўзи "Бош мутахассиснинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандда:

иккинчи хатбошидаги "мутахассислар" сўзи "бош мутахассис" сўзларибилан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "мутахассислари ўртасида" сўзлари "мутахассисининг" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбошидаги "мутахассислари ва ходимлари" ҳамда "мутахассислари" сўзлари тегишинча "бош мутахассиси ва инспектори" ҳамда "бош мутахассиси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 май


























































Время: 0.0102
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск