ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2022 й. 252-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2022 й.

N 252




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ

ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ

АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида" 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармони, "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон, "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон, "Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-77-сон, "Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 13 январдаги ПҚ-83-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан "уста-шогирд" асосида ҳунар ўргатаётган усталарга уч ой мобайнида ҳар бир шогирд учун (бироқ, шогирдлар сони беш нафардан ошмаган ҳолда) ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача субсидия ажратиш тартиби жорий этилсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ишсиз, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидиялар ажратиш тартиби;

иш ўрни яратиш шарти билан қўл меҳнати учун гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳларини харид қилиш учун субсидиялар ажратиш тартиби;

тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш ҳамда бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидиялар ажратиш тартиби;

ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатларини тўлаш учун субсидиялар ажратиш тартиби;

ёшларга "уста-шогирд" анъаналари, шунингдек, ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган касб йўналишлари бўйича ҳунар ўргатаётган ҳунармандлар ва усталарга субсидиялар ажратиш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 май



































Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск