Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Харажатлар ҳисоби /

Солиқларни тўлашда хато қилмаслик учун ШҲКни қандай тўғри "ўқиш" лозим (СБХ, 21-сон 2022 йил 24 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШДА ХАТО ҚИЛМАСЛИК

УЧУН ШҲКни ҚАНДАЙ ТЎҒРИ "ЎҚИШ" ЛОЗИМ


Солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз вақтида бюджетга тўламаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши боис, топширилган ҳисоб-китоблар бўйича суммалар ва тўловлар шахсий ҳисоб картасидан қандай ўтишини назорат қилиш муҳимдир. Profi Training бизнес-тренери, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА ўз тажрибаси билан ўртоқлашди:


- Сиз билишингиз керак бўлган биринчи нарса - бу "Шахсий ҳисоб картаси" (кейинги ўринларда - ШҲК) жадвали сарлавҳасидаги белгилар:

q "Операция санаси" ҳисобот топширилган, солиқ бўйича тўлов, солиқ қайтарилган ёки солиқлар ўртасида олиб ўтишлар амалга оширилган санани кўрсатади;

q "Операциянинг мазмуни" - бу бажарилган ҳаракатлар: ҳисобот, қайта ҳисоб-китоб топширилган, солиқ тўланган;

q "Тўлов муддати" - солиқни тўлаш бўйича мажбуриятни бажаришнинг сўнгги санаси. Тўлов муддатлари дам олиш ва байрам кунлари муносабати билан кунларни кўчиришни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган;

q "Тўлаш учун ҳисоблаб чиқарилган" корхона муайян давр учун солиқнинг муайян суммасини тўлаши шартлигини билдиради. Солиқ тўланиши лозим бўлган давр бир ойга ёки чоракка тенг бўлиши мумкин;

q "Камайтирилди" тўланиши лозим бўлган солиқни камайтиришга ҳисобот топширилганлигини билдиради;

q "Тўланди" - компаниянинг тўлов топшириқномалари бўйича амалга оширилган тўлов, инкассо топшириқномаси бўйича ечиб олинган ёки бошқа солиқлар бўйича ортиқча тўлов суммаси;

q "Қайтарилди" - бу компания ортиқча тўлов муносабати билан қайтариш учун ариза берган солиқнинг қайтарилган суммаси;

q "Боқимонда" - компаниянинг топширилган ҳисоботлари ёки текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисоблашлар муносабати билан ҳосил бўлган солиқ қарзи суммаси.


Агар солиқлар суммалари "картотекага" қўйилган бўлса, ШҲКда "картотека" сўндирилмагунча боқимонда акс эттирилади.


Қуйидаги вазиятларни кўриб чиқамиз:


МИСОЛ. 2022 йил учун фойда солиғи бўйича ШҲК (коди 32)

Операция санаси


Операциянинг мазмуни


Тўлов муддати


Тўлаш учун ҳисобланди

Камайтирилди


Тўланди


Қайтарилди


Қарздорлик


Ортиқча тўлов



Сальдо

1.01.2022


0


0


0


0


0


36 089 120


10.01.2022


1-ой учун аванс тўлови

24.01.2022


25 000 000


0


0


0


0


11 089 120


24.01.2022


74-сон Мемориал ордерга мувофиқ қарор

24.01.2022


0


0


25 000 000


0


0


36 089 120


22.02.2022


299-сон Мемориал ордерга мувофиқ қарор

22.02.2022


0


0


25 000 000


...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск