Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил май ойида киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 19.04.2024 й. 223-сон Карорига каранг.


Налоги: Вопросы и ответы

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Природопользование. Охрана окружающей среды /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2022 й. 237-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2022 й.

N 237




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ

ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБИГА ДОИР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА" 2021 ЙИЛ

24 НОЯБРДАГИ 709-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 24 мартдаги ПФ-91-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 майдаги

237-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига

мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш

тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 14 ноябрдаги

709-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда такроран ўтказилган очиқ электрон танловда ҳам ғолиб аниқланмаган ер участкалари бўйича ер тузиш лойиҳаларини янгидан шакллантириш, заруратга кўра, ер учаскасининг майдони, ихтисослигини ўзгартирган ҳолда талаб юқори бўлган бошқа йўналишлар бўйича очиқ электрон танловга чиқарилишини таъминласин".


2. 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "30 йил муддатга" сўзлари "ер участкасининг ижара муддатига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 1-иловада:


а) 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"шахсий ҳисобварақ - савдо платформаси маълумотлар базасида талабгор рўйхатдан ўтганда автоматик равишда очиладиган ҳисобварақ";

ўн тўртинчи-ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи -ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ижрочи уч иш куни ичида "E-IJARA" АТ орқали юклаб олинган туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ер участкаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолати (лойиҳалаштирилаётган ер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослиги, сув билан таъминланганлик даражаси ва ирригация тизимининг ҳолати, балл-бонитети, шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар)дан келиб чиқиб, ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Битта яхлит контурдаги бир нечта лотлар учун умумлашган ягона ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин. Бунда ижрочи томонидан ҳар бир лотнинг буюртмасига ер участкасини идентификация қилиш имконини берувчи маълумотлар киритилади";


в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. "E-IJARA" АТга ер тузиш лойиҳалари жойлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида:

а) ваколатли ташкилотлар томонидан ушбу лойиҳалар келишилади ёки келишиш рад этилади, бунда:

"E-IJARA" АТ да қабул қилинган тегишли қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган белги қўйилади;

келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади;

келишиш рад этилганда, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур лойиҳа айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилади;

белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳоллардаер тузиш лойиҳалари келишилган ҳисобланади;

Кадастр агентлигига келишиш учун маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади;

б) туман (шаҳар) ҳокимлиги тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда "E-IJARA" АТ орқали ижрочига юборади, бунда:

туман (шаҳар) ҳокимлиги очиқ электрон танловга қўйилаётган ер участкасининг ихтисослашуви ва йўналишига ўзгартириш киритиш ҳақида ёки очиқ электрон танловда иштирок этувчи шахслар (очиқ электрон танловга қуйилган ер участкаси жойлашган ҳудуддаги жисмоний шахслар) доирасини белгилаган ҳолда ер тузиш лойиҳасини унга тузатишлар киритиш учун ижрочига қайтариши мумкин, бошқа сабаблар билан ер тузиш лойиҳасини қайтаришга йўл қўйилмайди";


г) 10-бандда биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:";


д) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 14-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, лотларга бўлинган контурнинг яхлитлигини таъминлаган ҳолда бир хил турдаги маҳсулот экиш бўйича ер тузиш лойиҳаси тайёрланиб, бир йўла юбориладиган буюртманома билан очиқ электрон танловга чиқарилади";


ж) 22-бандда иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"савдо платформаси орқали ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклдаги аризани ЭРИ билан ёки платформада яратилган махсус идентификациялаш имкониятидан фойдаланган ҳолда тасдиқлаб юборади;

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги закалат пулни операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритади, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га ва 2022 йил 1 март санасидан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган талабгорлар ушбу тўловдан озод қилинади";


з) 25-бандда "соат 10:00" сўзлари "соат 09:30" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 27-бандда тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"очиқ электрон танловда иштирок этиш учун фақат бир нафар иштирокчи ариза топширган бўлса (бундан танловга чиқарилган лот бўйича танлов ўтмаган деб эътироф этилган ва мазкур лот такрорий танловга қўйилганда битта талабгор иштирок этиш ҳоллари мустасно)";


к) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Тегишли лот бўйича танлов ўтказилмаган деб эътироф этилганда беш кундан сўнг такрорий танлов ўтказилади";


л) 33-банд "баённомани расмийлаштиради" сўзларидан кейин "ва ушбу баённома билан бирга ер участкасини ижарага олиш шартномасини ЭРИ билан тасдиқлаш учун" сўзлари билан тўлдирилсин;


м) 35-банднинг учинчи хатбоши "закалат пули қайтарилмайди" сўзларидан кейин "(талабгор (салоҳиятли ғолиб) бир нечта лот бўйича ғолиб бўлган тақдирда унинг календарь тартибида биринчи лотга топширилган аризаси бўйича закалат пули қайтарилмайди)" сўзлари билан тўлдирилсин;


н) 36-бандда "танлов натижаларини тасдиқлаш ҳақидаги қарорда" сўзлари "ижара шартномасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 37-бандда тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Танлов ғолибидан кейинги энг кўп баллни тўплаган талабгорга (салоҳиятли ғолиб) закалат пули танлов ғолиби томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзоланганидан сўнг автоматик равишда уларнинг шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади.

Бошқа талабгорларга операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритилган пул танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолангандан сўнг автоматик равишда шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади";


п) 39-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


р) 40-42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Савдо платформасида танлов ғолиби томонидан бир томонлама имзоланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси бир иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимлигига тасдиқлаш учун "E-IJARA" АТ орқали юборилади.

41. "E-IJARA" АТ орқали юборилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бир иш куни ичида ЭРИ билан тасдиқланади.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси белгиланган муддат ичида тасдиқланмаган тақдирда ижара шартномаси тасдиқланган ҳисобланадива давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Бунда ижара шартномасига у ўз вақтида тасдиқланмаганлиги тўғрисида операторнинг QR-коди туширилади ва савдо платформасида мазкур тоифадаги шартномалар

...
Время: 0.0604
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск