Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /

Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан буғдойни сотиб олиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 30.05.2022 й. 284-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 майдаги

284-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини

таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-

қувватлаш жамғармаси томонидан буғдойни

сотиб олиш ва биржа савдолари орқали

сотиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни сотиб олиш ва биржада сотиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


биржа - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лицензияга эга товар-хомашё биржалари;


тижорат вакили - Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) номидан давлат ресурслари учун товар буғдойни сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаш тадбирларини амалга оширувчи "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналар.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА БИЛАН ТИЖОРАТ ВАКИЛИ

ЎРТАСИДАГИ ШАРТНОМАВИЙ

МУНОСАБАТЛАР


3. Жамғарма ва тижорат вакили ўртасида Жамғарма номидан фермер хўжаликлари ва бошқа ғалла етиштирувчилар (кейинги ўринларда - буғдой етиштирувчилар) буғдойни сотиб олиш, ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва юклаб жўнатиш тўғрисида топшириқ шартномаси тузилади.


4. Топшириқ шартномаси муддати давомида тижорат вакилининг Жамғарма номидан сотиб олган буғдойни бошқариш бўйича фаолияти Жамғарма томонидан мувофиқлаштириб борилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА ТОМОНИДАН БУҒДОЙ

ЕТИШТИРУВЧИЛАРДАН БУҒДОЙНИ

СОТИБ ОЛИШ ТАРТИБИ


5. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тақсимот ва белгиланган ҳажмдаги буғдой миқдорига асосан буғдой етиштирувчилар томонидан етиштирилган ғалла ўрим-йиғим мавсумида тижорат вакилининг омбор ва (ёки) элеваторига жойлаштирилади. Бунда:

буғдойнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида синовдан ўтказиб қабул қилинади;

буғдой етиштирувчи топширган товар буғдой учун тижорат вакили томонидан тўрт нусхада ПК-10 қабул квитанцияси расмийлаштирилади;

зарур ҳолларда, буғдойни қуритиш ва тозалаш харажатлари шартномавий келишилган тарифларда буғдой етиштирувчилар томонидан тижорат вакилига тўлаб берилади;

тижорат вакилининг буғдойни ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва юклаш харажатлари топшириқ шартномасида белгиланган тарифлар асосида Жамғарма томонидан тўлаб берилади ҳамда Жамғарманинг харажатларида акс эттирилади.


6. Махсус мақсадли ҳисобварақлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида тижорат вакилининг аризасига асосан хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан унга Жамғарма номидан буғдой сотиб олиш учун 23210 махсус ҳисобварақ очилади.

7. Жамғарма тижорат вакили томонидан тақдим этилган буюртманома асосида Жамғарма номидан товар буғдой сотиб олиш учун тижорат вакилининг махсус мақсадли ҳисобварағига белгиланган тартибда фоизсиз маблағларни ўтказади.

8. Тижорат вакили буғдойни давлат стандарти (O'z DSt 880:2015) талабларига мувофиқ сифат кўрсаткичлари (намлик, ифлослик, донли аралашмаси, натура оғирлиги, клейковина миқдори, сифати ва тури) ва буғдой синфлари аниқ кўрсатилган ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати) асосида сотиб олади.

Сотиб олинган буғдойнинг сифати бўйича низоли ҳолатлар юзага келганда, ушбу ҳолат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари тўғрисида "Ўзагроинспекция" томонидан Жамғармага якуний хулоса тақдим этилади.


9. Жамғарма томонидан тижорат вакилининг 23210 махсус ҳисобварақига ўтказиб бериладиган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

давлат ресурсларига қабул қилинган товар ва уруғлик буғдой учун ҳисоб-китоблар;

буғдойни дон қабул қилиш корхоналари ва шохобчаларига ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва харидорларга юклаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоблар.

Махсус ҳисобварақдаги маблағлардан бошқа мақсадларда тўловлар амалга оширилиши тақиқланади.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 2022 йилнинг июль - август ойларида биржада шаклланган буғдой синфларининг ўртача котировкаси ва тижорат вакили томонидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олинган буғдой қиймати ўртасида юзага келган ижобий фарқ суммаси Жамғарма томонидан тижорат вакили орқали буғдой етиштирувчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиб тўланади.

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида шаклланган буғдой синфларининг ўртача котировкаси билан буғдой етиштирувчилардан сотиб олинадиган буғдой нархи ўртасида юзага келган салбий фарқ суммаси буғдой етиштирувчилардан чегириб қолинмайди.



4-БОБ. ТИЖОРАТ ВАКИЛИ ТОМОНИДАН ДАВЛАТ

РЕСУРСЛАРИГА СОТИБ ОЛИНГАН БУҒДОЙНИ

САҚЛАШ ТАРТИБИ


10. Сотиб олинган буғдой ҳисобини юритиш, ички ташиш ва сифатли сақлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 25 майдаги 95-сон ҳамда "Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 22 майдаги 312-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилади.


11. Тижорат вакили буғдойни сақлашда стандартларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Дон хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 31 мартдаги 99-сон қарори талабларига риоя қилиши шарт.



5-БОБ. ДАВЛАТ РЕСУРСЛАРИГА СОТИБ ОЛИНГАН

БУҒДОЙНИ БИРЖАДА СОТИШ ТАРТИБИ


12. Давлат ресурсларига сотиб олинган буғдой Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ойлик графикка мувофиқ Жамғарма томонидан биржа савдоларига қўйилади.

Жамғарма томонидан буғдой биржа савдоларига бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда буғдой етиштирувчилардан сотиб олинадиган буғдой қийматига, ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва юклаш харажатларини қўшганда ҳосил бўладиган қийматдан кам бўлмаган нархларда қўйилади.

Бунда буғдойни ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва юклаш харажатлари бир йиллик ўртача харажатлардан келиб чиқиб аниқланади.


13. Жамғарма томонидан биржа савдоларида буғдой биржа савдолари ҳақидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сотилади.



6-БОБ. ТИЖОРАТ ВАКИЛИ ТОМОНИДАН ДОН

САҚЛАШ СИҒИМИДА САҚЛАНАЁТГАН БУҒДОЙНИ

БИРЖА САВДОЛАРИ ОРҚАЛИ СОТИБ ОЛГАН

ХАРИДОРГА ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ ТАРТИБИ


14. Биржа савдо натижаларига кўра тузилган шартномага мувофиқ буғдойни сотиб олган харидор буғдой қиймати тўлиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотни Жамғармага тақдим этади.

Жамғарма биржа томонидан тақдим этилган маълумотга асосан тижорат вакилига омбор ва (ёки) элеваторда сақланаётган буғдойни биржа савдолари орқали сотиб олган харидорга юклаш йўриқномасини (наряд) тақдим этади.


15. Жамғарма томонидан тақдим этилган юклаш йўриқномасига (наряд) асосан тижорат вакили омбор ва (ёки) элеваторда сақланаётган буғдойни биржа савдолари орқали сотиб олган харидор томонидан тақдим этилган транспорт (темир йўл ёки автомобиль) воситасига юклайди, юк хатини ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради.


16. Тижорат вакили дон сақлаш сиғимида сақланаётган буғдойни сотиб олган харидорга юклаб жўнатганлиги тўғрисидаги юк хатини ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасини ҳамда буғдой сотиб олинганда ҳисобланган қўшимча қиймат солиғи (хизмат кўрсатиш устамасини ҳисобга олмаган ҳолда) кўрсатилган ҳисобварақ-фактурани кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага тақдим этади.

Тижорат вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан Жамғарма буғдойни сотиб олган харидорга тегишли ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириб беради.


17. Жамғарма томонидан тижорат вакили тақдим этган юк хати ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномаси биржага юборилади.

Биржа ушбу юк хати ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан ҳар бир шартнома бўйича буғдой сотишдан тушган маблағларни харидор номини кўрсатган ҳолда бир иш кунида Жамғарма ҳисобварағига ўтказади.


18. Жамғарма ва тижорат вакили ўртасида ҳар чоракда ва шартнома шартлари бажарилиши тўлиқ якунлангандан сўнг ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида солиштирма далолатнома тузилади.



7-БОБ. СОТИБ ОЛИНГАН БУҒДОЙНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

ТАШИШ, САҚЛАШ, ЮКЛАШ ВА УНИНГ ТАБИИЙ

КАМАЙИШИ, КАМОМАД БИЛАН БОҒЛИҚ

ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


19. Тижорат вакили ташиш, қабул қилиш, сақлаш ва юклаш билан боғлиқ харажатларни топшириқ шартномасида келишилган тарифлар асосида, шунингдек, табиий камайиш харажатларини қоплаш учун ҳар ой якунида Жамғармага ҳисобварақ-фактура тақдим этади.

Бунда юзага келган табиий камайишнинг белгиланган стандартларига мослиги юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосаси тақдим этилиши шарт.

Тижорат вакили талаб қилинган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этганда қилинган харажатлар Жамғарма томонидан уч иш кунида тўлаб берилади.


20. Давлат ресурслари учун сотиб олиниб, тижорат вакилининг омбори ва (ёки) элеваторида сақланаётган буғдой ҳажмида камомад ёки нормативдан ортиқча йўқотишлар (камайиш) аниқланганда, юзага келган буғдой камомади қиймати камомад аниқланган кундаги буғдойнинг биржа нархига 20 фоиз устама қўлланган ҳолда тижорат вакилидан Жамғарма фойдасига ундирилади.



8-БОБ. БУҒДОЙНИ БИРЖА САВДОЛАРИДА СОТИШДА

ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ИЖОБИЙ ТАФОВУТ СУММАСИНИ

ИШЛАТИШ ВА САЛБИЙ ТАФОВУТ СУММАСИНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


21. Буғдойни биржа савдоларида сотишда юзага келадиган ижобий/салбий фарқ буғдойнинг биржа савдоларидаги сотиш нархидан буғдойни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатлар (тижорат вакилига тўланган хизмат ҳақи, сотиш харажатлари, жалб қилинган хорижий кредитлари бўйича курс фарқи, жалб этилган бюджет ссудаси фоиз харажатлари) чегирилган ҳолда аниқланади.

Буғдойни биржа савдоларида сотишда юзага келадиган ижобий тафовут маблағлари қонунчилик ҳужжатларига асосан Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади ва ушбу маблағлар Жамғарма томонидан белгиланган тартибда тасарруф этилади.

Буғдойни биржа савдоларида сотишда юзага келадиган салбий тафовут суммаси Жамғарманинг харажатларида акс эттирилади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Тижорат вакили:

буғдойни сотиб олиш учун ажратилган Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши;

Жамғармага тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги;

сотиб олинган буғдой яхлит ҳажмда, сифатли ва кафолатли сақланиши учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


23. Сотиб олинган буғдойнинг сифатли сақланиши Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан, буғдойни сотиб олишга ажратилган Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

Жамғарма томонидан ажратилган маблағларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва тижорат вакили ўртасида тузиладиган топшириқ шартномасида белгиланади.


24. Ушбу Вақтинчвлик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 май



































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск