Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Дошкольное и внешкольное образование /

Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларга мактабгача ва умумий ўрта таълим беришни ташкил этиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.05.2022 й. 234-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 майдаги

234-сон қарорига

ИЛОВА



Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа

стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда

бўлган болаларга мактабгача ва умумий ўрта

таълим беришни ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ҳамда гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор шароитда тегишли давлат тиббиёт муассасаларида (кейинги ўринларда - тиббиёт муассасалари) даволанаётган болаларга мактабгача ва умумий ўрта таълим бериш жараёнларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Тиббиёт муассасаларида даволанаётган болаларга мактабгача ва умумий ўрта таълим бериш жараёнлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс бўлган "Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси ҳамда унинг юридик шахс бўлмаган филиаллари (кейинги ўринларда - Меҳрли мактаб) томонидан ташкил этилади.

2. Меҳрли мактаб ўз уставига, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига (давлат таълим муассасалари учун), банк ҳисобварақларига, Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга эга бўлади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


даволанаётганлар - тиббиёт муассасаларида тиббий хизмат кўрсатилаётган 18 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахслар;

таълим ва тарбия хизматлари - мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкил этиш хизматлари;


асосий мактаб - даволанаётганлар доимий яшаш манзили бўйича таълим олаётган давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари.



2-БОБ. МЕҲРЛИ МАКТАБ ФАОЛИЯТИНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар Меҳрли мактаб фаолиятининг мақсадлари ҳисобланади:

Меҳрли мактабда даволанаётганларнинг ҳаётга ижтимоий мослашишини, уларнинг мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим муассасаларида таълимни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш;

даволанаётганларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофазасини таъминлаш;

даволанаётганларга таълим ва тарбия хизматларини кўрсатиш.

5. Қуйидагилар Меҳрли мактаб фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) мактабгача таълимни ташкил этиш соҳасида:

узоқ муддатли даволанишга муҳтож болаларга индивидуал таълим дастурларини ўзлаштиришга имкон берувчи қулай муҳитни яратиш;

илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, шунингдек, улар асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия ва коррекцион фаолиятни ташкил этишга доир дастурларга мувофиқ тарбияланувчиларни таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ёрдам билан таъминлаш;

болалар ривожланишидаги нуқсонларнинг тиббий абилитация ва реабилитация, компенсация ҳамда коррекция ишларини олиб бориш;

болаларнинг сифатли мактабгача таълим ва тарбия олишига имкон берувчи шарт-шароитлар яратиш;

болаларнинг ижтимоий мослашуви ва таълим ва тарбия олишни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш;

болаларни мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларида ўқишга тайёрлаш;

болаларда Ватанга муҳаббат, оилага, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига ҳурмат туйғуларини шакллантириш, атроф му

...
Время: 0.0224
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск