ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2022 й. ПҚ-261-сон "Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2022 й.

N ПҚ-261



МУЗЕЙЛАРДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиздаги музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг маркетинг сиёсати ва хизматлар соҳасини комплекс ривожлантириш, музейларга инновацион технологияларни самарали қўллаш, шунингдек, музейларда ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, буюк алломалар ҳаёти ва фаолиятига оид замонавий янги экспозицияларни яратиш, музей тўпламларидаги бой тарихий ва маданий меросимизни кенг тарғиб қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2022-2023 йилларда давлат музейларида ташкил этиладиган қўшимча хизматларнинг манзилли режаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, буюк алломалар ҳаёти ва фаолиятига оид 2022-2024 йилларда янги ташкил этиладиган экспозицияларнинг манзилли режаси 2-иловага мувофиқ;

2022-2024 йилларда давлат музейларида ихтисослаштирилган реставрация лабораторияларини ташкил қилишнинг манзилли режаси 3-иловага мувофиқ;

Ноёб музей ашёлари ва коллекцияларининг репликацияларини тайёрлаш ҳамда уларни реализация қилиш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар 4-иловага мувофиқ;

Музейлар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш режаси 5-иловага мувофиқ;

2022-2023 йилларда музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Музейларда хизматлар соҳасини кенгайтириш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади, шунингдек, заруратга кўра, давлат музейлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тунги иш вақти муддатларини белгилаши мумкин;

пулли хизматлар кўрсатишда иштирок этган музей ходимларига қўшимча тўловлар тўланади ва улар моддий рағбатлантирилади, қўшимча тўловлар тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби музейлар томонидан уларнинг юқори турувчи органи билан келишган ҳолда белгиланади;

давлат музейларига уларда ташкил этиладиган хизматлар учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда - Маданий мерос агентлиги) билан келишган ҳамда бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида қўшимча ходимларни жалб этишга рухсат берилади.

Давлат музейлари томонидан хизматларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, музейларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Маданий мерос жамғармаси маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Туркия Республикасининг малакали компаниясини жалб этган ҳолда Тошкент шаҳри шаҳар бюджети маблағлари ва унинг қўшимча манбалари ҳисобидан 2022 йил 1 ноябрга қадар жаҳоннинг машҳур музейларидаги энг илғор тажрибаларни қўллаган ҳолда Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон давлат табиат музейи биноларини замонавий реконструкция қилиш, жиҳозлаш, рақамлаштириш ва янги экспозицияларини яратиш ҳамда уларда хизматлар кўрсатиш соҳасини намуна сифатида тайёрлаётгани маълумот учун қабул қилинсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев) Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Б.А. Абдуҳалимов) билан биргаликда ушбу бандда белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминласин, бунда, замонавий янги экспозицияларни чуқур илмий-тарихий асосланишига эътибор қаратсин.


4. Музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - Республика ишчи гуруҳи) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Республикаишчи гуруҳининг (А.А. Абдухакимов) асосий вазифалари этиб белгилансин:

музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борада белгиланган вазифаларнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилишини мувофиқлаштириш;

музейлар фаолияти соҳасида илмий тадқиқотларни кучайтириш, улар фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, соҳада юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, уларнинг малакасини тизимли равишда ошириб бориш;

музейларнинг замонавий янги концепциялари, ташриф буюрувчилар, хусусан имконияти чекланган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, музей ашёларини ишончли сақлаш, туристларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш, соҳага хорижий илғор тажрибаларни самарали қўллаш, музейлар фаолиятини рақамлаштириш;

замонавий илғор архитектура-режалаштириш, интерьер, дизайн ва ландшафт ечимларига эътибор қаратган ҳолда ҳар бир музей биносининг эскиз лойиҳасини музей фаолиятининг йўналиши ва мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда тасдиқлаш;

фойдаланилмаётган, туристлар учун очиқ бўлмаганва туристик хизматлар кўрсатилмаётган мос маданий мерос объектларини музейлар, кўргазмалар, арт-резиденциялар, бошқа маданият ва туризм объектларига айлантириш чораларини кўриш.


5. 2023-2026 йилларда музейлаштириладиган археология ёдгорликларининг манзилли режаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Маданий мерос агентлиги Фанлар академияси (Б.А. Абдуҳалимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда археология соҳасидаги эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, ушбу қарорга 8-иловага мувофиқ археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, консервациялаш ва уларда очиқ осмон остида музей ташкил этиш ҳамда уни туризм объектига айлантириш чораларини кўрсин.

Белгилансинки, бу борадаги харажатлар маданий мерос соҳасига ажратиладиган Давлат бюджети ва тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


6. Белгилаб қўйилсинки, давлат ташкилотлари ва муассасалари ўзлари ишлаб чиқараётган янги турдаги муҳим маҳсулотлардан намуналарни давлат музейларига бепул беради.

Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д.Н. Саттаров), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов) давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан ўзлари ишлаб чиқараётган янги турдаги муҳим маҳсулотлар намуналарининг тегишли давлат музейларига бепул берилишини мувофиқлаштирсин.


7. Аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган "Миллий меросга менинг ҳиссам!" умумхалқ акцияси 2022 йил 1 июлдан бошлаб ташкил этилсин ва доимий равишда ўтказиб борилсин.


8. Белгилансинки, "Миллий меросга менинг ҳиссам!" умумхалқ акцияси доирасида:

давлат музейларига маданий бойликларни, шу жумладан мустақиллик йилларида яратилган, юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарларини харид қилиш учун 2022 йил 1 июлдан бошлаб ҳар йили Маданий мерос жамғармасига Давлат бюджетидан маданий мерос ва музейлар соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан қўшимча 3 млрд сўмдан ҳамда ҳудудлардаги тегишли давлат музейларига Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан 500 миллион сўмдан маблағ ажратиб борилади, амалий талабни инобатга олинган ҳолда ушбу маблағ миқдори оширилиши мумкин;

оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда жойларда экспедициялар ташкил этилади;

маданий бойликларни аниқлаш ва давлат музейларига топширишда фаол иштирок этган аҳоли вакилларининг намунали фаолияти кенг тарғиб этилади ҳамда улар қўллаб-қувватланади;

ҳар йили давлат музейларига аҳолидан харид қилиб олинган маданий бойликлар кўргазмаси ташкил этилади ҳамда улар ҳақидаги маълумотлар Маданий мерос агентлиги ва тегишли давлат музейининг расмий веб-сайтига мажбурий тартибда жойлаштириб борилади.


9. Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

ҳар йили "Миллий меросга менинг ҳиссам!" умумхалқ акциясини йил давомида юқори савияда ўтказиш ва унда фаол иштирок этган шахсларни муносиб рағбатлантириш;

2022 йил якунига қадар аҳолидан маданий бойликларни қабул қилиб олиш (харид қилиш) жараёнини рақамлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.


10. Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б.З. Шахриёров), Халқ таълими вазирлиги (Б.О. Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Х. Тошкулов), вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ва бошқа фуқароларнинг музейлар ва мамлакатимизнинг тарихий манзилгоҳларига ташрифларини назарда тутувчи "Мозийга саёҳат" дастурини ташкил этсин.


11. Белгилансинки, "Мозийга саёҳат" дастури доирасида:

туризм инфратузилма субъектларига (жойлаштириш воситаларига) чегирма тақдим қилиш ва акциялар ўтказиш тавсия этилади;

давлат олий таълим муассасалари талабаларининг жойлаштириш воситаларида туриш харажатларининг 50 фоизгача миқдори тегишли давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, таълим муассасалари ўқувчиларининг, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жойлаштириш воситаларида туриш харажатларининг 50 фоизгача миқдори маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланиши мумкин;

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслардавлат музейларига бепул киритилади;

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари"ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларнинг темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларида туриш харажатлари тўлиқ ҳажмда тегишлича "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" жамғармалари ҳисобидан қопланади;

давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан ҳар йили камида бир марта бюджетдан ташқари маблағлар, касаба уюшмалари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун музейларга кириш чипталарини харид қилиш амалиёти жорий этилади.


12. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда 2022 йил учун, шунингдек 2023 йилдан ҳар йили декабрь ойига қадар "Мозийга саёҳат" дастури доирасида ташрифларни ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқласин.

Бунда, молиялаштириш миқдори ва манбалари белгиланган ҳолда, жумладан музейларга ташрифи ташкил этиладиган:

ҳудудлар кесимида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари ва ногиронлиги бўлган шахслар сони;

умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабалари сони;

вазирлик ва идоралар, йирик тармоқ ва соҳалар кесимида давлат ташкилотларининг ходимлари сони назарда тутилади.


13. Музейлар фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

давлат музейларида ўтказиладиган кўргазмалар ва маданий-маърифий тадбирларнинг ҳар йилги календарь режасини Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан тасдиқлаш амалиёти жорий этилади, мазкур календарь режа Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ва давлат музейларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади ҳамда туризм фаолияти субъектларига етказилади;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "O`zbekiston tarixi" телеканали Маданий мерос агентлигининг бош ахборот ҳамкори этиб белгиланади. Бунда, Маданий мерос агентлиги ва "O`zbekiston tarixi" телеканали ҳар ярим йиллик учун маданий мерос ва музейлар соҳасини кенг тарғиб қилиш бўйича медиа-режани ишлаб чиқиб, амалга оширади;

Маданий мерос агентлиги томонидан намойиш этишга тайёр ҳолда тақдим этиладиган материалларни "O`zbekiston tarixi" телеканалида томошабинлар учун қулай бўлган вақтларда бепул эфирга узатиш йўлга қўйилади;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги "Миллий PR-маркази" ДУК томонидан ҳар йили камида 100 та юксак бадиий савиядаги Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал тарғибот материаллари тайёрланиб, кенг оммалаштириб борилади. Бу борадаги харажатлар мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;

моддий маданий мерос объектининг кўчмас мулки ҳисобланмаган давлат музейлари ҳудудларидаги бўш ер майдонларига белгиланган тартибда ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўрнатилади, ушбу тадбирлар Маданий мерос жамғармаси маблағлари, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Маданий мерос агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу бандда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига қаратилган чора-тадбирларни кўрсин.


14. Музейлар фаолияти соҳасида илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2023 йилдан бошлаб:

ҳар икки йилда бир марта май ойининг иккинчи ўн кунлигида "Музейшунослик ва археология тадқиқотлари: долзарб муаммолар ва замонавий ечимлар" халқаро форуми ҳамда унинг доирасида илмий-амалий конференция, "Буюк ипак йўли" тадқиқотлари" кўп жилдли каталог тақдимоти, кўрик-танлов, кўргазма-савдолар, театрлаштирилган концерт-томоша дастурлари ўтказилади;

ҳар йили музейларга ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан музейлар соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассисларнинг камида 10 нафарини чет элга малака ошириш ва тажриба алмашиш учун юбориш мажбурий йўлга қўйилади;

ҳар йили камида 2 та маданий мерос соҳасидаги ташкилот, шу жумладан музей ҳамда 100 нафар мутахассисга Маданий мерос жамғармаси маблағлари ҳисобидан Халқаро музейлар кенгашига (ICOM), Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш халқаро кенгашига (ИКОМОС) аъзолик бадалини тўлаб бериш амалиёти жорий этилади.

Маданий мерос агентлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Б.А. Абдуҳалимов) билан биргаликда ушбу бандда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига қаратилган чораларни кўрсин.


15. Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) Маданий мерос агентлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси (Ш.Ш. Хасанов), Фанлар академияси (Б.А. Абдуҳалимов) билан биргаликда:

икки ой муддатда ҳар бир музейдаги музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳамда бошқа фондлардаги маданий бойликларни тўлиқ хатловдан ўтказиш манзилли режасини тасдиқласин;

ушбу манзилли режага мувофиқ мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча музейлардаги музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳамда бошқа фондлардаги маданий бойликларни малакали мутахассислардан иборат таркибда экспертлар комиссияларини тузган ҳолда тўлиқ хатловдан ўтказсин;

музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳамда бошқа маданий бойликларни ишончли муҳофаза қилиш чораларини кучайтирсин.


16. Маданий мерос агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Ҳ. Шерматов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 апрелга қадар:

давлат музейларидаги музей ашёлари ва музей коллекцияларини электрон идентификация қилишҳамда Миллий музей фонди давлат электрон каталогини тўлиқ шакллантириш ва самарали юритиш чораларини кўрсин;

Миллий музей фонди давлат электрон каталогида ноёб музей ашёларининг юқори сифатдаги фотосуратлари ва 3D кўринишларини жойлаштириб, уларни монетизация қилиштизимини йўлга қўйсин;

Миллий музей фонди давлат электрон каталогининг маданий бойликларнинг халқаро қидирув тизимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электрон хизматлар маълумот базалари билан интеграция қилинишини таъминласин.


17. Маданий мерос агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Маданий мерос агентлиги директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари А.А. Жўрабоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 майдаги

ПҚ-261-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022-2023 йилларда давлат музейларида

ташкил этиладиган қўшимча хизматларнинг

МАНЗИЛЛИ РЕЖАСИ

Т/р

Музей номи


Давлат музейларида қўшимча ташкил этиладиган хизматларнинг турлари,

уларнинг бошланиш муддатлари ва энг кам миқдорлари


"Музейда тун",

"Open Air Fest"

каби кўнгилочар

дастурлар,

концерт,

томошалар


Уста-

ҳунарманд-

ларнинг

маҳорат

дарслари


Совғалар

ва сувенир

дўкони,

ҳунарманд-

лар устахонаси

ва савдо

шохобчалари


Онлайн

дўконлар


Рассомлар,

артистлар

ва фольклор

жамоалари,

ҳунармандлар

учун махсус

ҳудудлар


Фотосессия

учун махсус

ҳудудлар


1.

"Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси


Ҳар ой (4 та)

Ҳар ой (5 та)

2022 йил июль (10 та)

2023 йил март

2022 йил июль

2022 йил июль (10 та)


2.

"Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси


Ҳар ой (4 та)

Ҳар ой (5 та)

2022 йил июль (10 та)

2023 йил март

2022 йил июль

2023 йил март (10 та)


3.

"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси


Ҳар ой (4 та)

Ҳар ой (5 та)

2022 йил сентябрь (10 та)

2023 йил март

2022 йил июль

2022 йил июль (10 та)


4.

"Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси


Ҳар ой

Ҳар ой (5 та)

2022 йил июль (3 та)


2023 йил март

2022 йил декабрь

2022 йил июль (5 та)


5.

"Шаҳрисабз" давлат музей-қўриқхонаси


Ҳар ой

Ҳар ой (5 та)

2022 йил июль (3 та)

2023 йил март

2022 йил август

2023 йил март (5 та)


6.

"Термиз" давлат музей-қўриқхонаси


Ҳар ой

Ҳар ой (5 та)

2022 йил ноябрь (3 та)

2023 йил март

2022 йил сентябрь

2023 йил март (3 та)


7.

Ўзбекистон давлат санъат музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2022 йил июль

2023 йил март

2022 йил сентябрь

2022 йил август


8.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2022 йил июль

2023 йил март

2023 йил май

2022 йил август

9.

Темурийлар тарихи давлат музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2022 йил август


2023 йил март


2022 йил сентябрь

2022 йил август


10.

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи


Ҳар чорак (2 та)

Ҳар чорак (5 та)


2022 йил июль

2023 йил март


2022 йил сентябрь


2022 йил август


11.

Ўзбекистон давлат табиат музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2023 йил апрель

2023 йил март


2022 йил сентябрь

2023 йил март


12.

Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи


Ҳар чорак


2023 йил январь

2023 йил март



2023 йил март


13.

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2022 йил сентябрь


2023 йил март


2023 йил декабрь


2023 йил март


14.

Ўзбекистон замонавий санъати музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2023 йил апрель


2023 йил март


2023 йил апрель


2023 йил декабрь


15.

И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2022 йил август

2023 йил март


2022 йил сентябрь


2022 йил август


16.

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2022 йил сентябрь

2023 йил март


2023 йил май


2023 йил март


17.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2023 йил май

2023 йил март


2023 йил декабрь


2023 йил март


18.

Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2022 йил август

2023 йил март


2022 йил июль


2023 йил март


19.

Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи

Ҳар чорак

Ҳар чорак

2023 йил март

2023 йил март

2023 йил май


2023 йил март


20.

Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2023 йил апрель

2023 йил март


2022 йил июль


2023 йил март


21.

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2022 йил август

2023 йил март

2022 йил декабрь

2023 йил март

22.

Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2022 йил сентябрь

2023 йил март

2022 йил декабрь

2023 йил март

23.

Термиз Археология музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2022 йил август

2023 йил март


2023 йил май

2023 йил март


24.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2023 йил сентябрь

2023 йил март


2023 йил июль


2023 йил март


25.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар тарихи музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2023 йил август

2023 йил март


2023 йил декабрь


2023 йил март

26.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар тарихи музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2023 йил декабрь

2023 йил ноябрь


2023 йил сентябрь


2023 йил июнь


27.

Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Ҳар чорак

Ҳар чорак

2022 йил октябрь

2023 йил март


2022 йил декабрь


2023 йил март


          

Изоҳ: давлат музейларида ушбу манзилли режада кўрсатилмаган бошқа хизматларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этишга рухсат берилади. Давлат музейлари 2022-2023 йиллар ва келгуси йилларда ушбу манзилли режада белгиланган кўрсаткичлардан кам бўлмаган миқдорда қўшимча хизматларни ташкил этиб боради.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 майдаги

ПҚ-261-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи,

Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари,

буюк алломалар ҳаёти ва фаолиятига оид 2022-2024

йилларда янги ташкил этиладиган экспозицияларнинг

МАНЗИЛЛИ РЕЖАСИ

Т/р

Музей номи

Экспозиция номи ва унда алоҳида

эътибор бериладиган жиҳатлар


Муддати


Масъуллар


1.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи

Ўзбек халқи тарихининг асосий босқичлари

(энг қадимги даврдан бугунгача)


Кишилик тарихидаги

Биринчи Ренессанс

Аниқ, табиий ва ижтимоий фанлар ривожидаги тарихий юксалишда юртимиз олимларининг хизматлари:

Муҳаммад ал-Хоразмий;

Аҳмад Фарғоний;

Имом ал-Бухорий;

Муҳаммад ат-Термизий;

Абу Наср Фаробий;

Абу Бакр Хоразмий;

Абу Абдулла Хоразмий;

Абу Райҳон Беруний;

Ибн Сино;

Юсуф Хос Ҳожиб;

Маҳмуд Қошғарий;

Аҳмад Яссавий;

Исмоил Журжоний;

Маҳмуд аз-Замахшарий;

Маҳмуд Чағминий;

Бурҳониддин ал-Марғиноний;

Нажмиддин Кубро.


Кишилик тарихидаги

Иккинчи Ренессанс

Амир Темур ва темурийлар даври;

Баҳоуддин Нақшбанд;

Саъдиддин Тафтазоний;

Мир Саййид Журжоний;

Хожа Муҳаммад Порсо;

Мирзо Улуғбек;

Қозизода Румий;

Низомиддин Шомий;

Саккокий;

Ғиёсиддин ал-Коший;

Ёқуб Чархий;

Шарафиддин Али Яздий;

Ҳофизи Абру;

Лутфий;

Али Қушчи;

Хожа Аҳрор;

Абдураззоқ Самарқандий;

Абдураҳмон Жомий;

Мирхонд;

Давлатшоҳ Самарқандий;

Алишер Навоий;

Камолиддин Беҳзод;

Хондамир;

Заҳириддин Муҳаммад Бобур.


2022 йил

ноябрь









2023 йил

апрель























2023 йил

апрель

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фанлар академияси, Маданий мерос агентлиги, Бадиий академия

2.

Тошкент тарихи музейи

Қадимги Тошкент

(Тошкент воҳаси моддий маданияти)


Тошкент Биринчи ва Иккинчи

Ренессанс даврларида

Қаффол Шоший;

Зангиота;

Шайх Зайниддин бобо;

Шайх Хованди Тоҳур

Ҳофиз Кўҳакий;

Шоший тахаллуси билан машҳур алломалар.


2023 йил

апрель


Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Бадиий академия


3.

Ўзбекистон давлат табиат музейи

Шарқ алломаларининг аниқ ва табиий

фанлар ривожига қўшган ҳиссаси


Муҳаммад ал-Хоразмий;

Аҳмад Фарғоний;

Абу Райҳон Беруний;

Ибн Сино;

Маҳмуд Чағминий;

Мирзо Улуғбек;

Али Қушчи ва бошқалар.


2022 йил

ноябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


4.

Ўзбекистон давлат санъат музейи

Биринчи ва Иккинчи Ренессанс

даврлари санъати


Биринчи Ренессанс даври меъморчилик санъати;

Иккинчи Ренессанс даври меъморчилик санъати;

Мирак Наққош;

Камолиддин Беҳзод;

Маҳмуд Музаҳҳиб;

Султон Али Машҳадий;

Хаттотлик санъати тарихи.


2023 йил

март


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


5.

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи

Қадимги цивилизация излари


Қадимги маданият;

Аёзқалъа;

Катта Гулдурсунқалъа;

Қирққизқалъа;

Тупроққалъа;

Чилпиққалъа;

Гаурқалъа.


2023 йил

апрель


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


6.

Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи

Бобурийлар юрти


Мингтепа;

Андижон;

Заҳириддин Муҳаммад Бобур;

Дукчи Эшон қўзғолони.


2023 йил

апрель


Андижон вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


7.

"Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси

Ислом юксалган юрт


Бойкент;

Варахша;

Алп Эр Тўнга;

Ҳофиз Кабир Бухорий;

Имом ал-Бухорий;

Баҳоуддин Нақшбанд;

Ибн Сино;

Ўзбек давлати сомонийлар, қорахонийлар, шайбонийлар, аштархонийлар, манғитлар даврларида;

Жадидлар.


2023 йил

ноябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия

8.

Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Юрт дарвозаси


Тошқўрғон;

Қалиятепа;

Уструшона;

Темир дарвоза;

1916 йилги Жиззах қўзғолони.


2023 йил

апрель


Жиззах вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


9.

Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Насафийлар юрти


Ерқўрғон;

Узунқир;

Сангиртепа;

Насаф;

Насафийлар.


2023 йил

май


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


10.

"Шаҳрисабз" давлат музей-қўриқхонаси


Соҳибқирон туғилган юрт


Амир Темур;

Оқсарой, Дор ус-сиёдат, Дор ут-тиловат, Кўк гумбаз ва бошқалар;

Ҳунармандчилик;

Хисрав Деҳлавий;

Бедил;

Мирзо Ғолиб.


2023 йил

июнь


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


11.

Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Тошларга муҳрланган тарих


Қоятош суратларида акс этган ибтидоий одамлар ҳаёти, овчилик манзаралари, жанг манзаралари.


2024 йил

апрель


Навоий вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


12.

"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси


Ер юзининг сайқали


Афросиёб;

Амир Темур пойтахти;

Мирзо Улуғбек;

Қозизода Румий;

Ғиёсиддин ал-Коший;

Али Қушчи.


2023 йил

август


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


13.

"Термиз" давлат музей-қўриқхонаси


Ҳадис илми дарғалари


Исо Термизий;

Ҳаким Термизий ва бошқа ҳадисшунослар.


2023 йил

сентябрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


14.

Термиз археология музейи


Илк давлатчилик куртаклари


Илк шаҳар-давлатлар:

Сополлитепа;

Жарқўтон;

Кушонийлар;

Термизийлар.


2023 йил

октябрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


15.

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Уструшона


Уструшона тарихи, савдо йўллари, карвон йўллари, ташқи алоқалари.


2023 йил

ноябрь


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


16.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар тарихи музейи


Тарихий манзилгоҳлар


Обираҳмат;

Хўжакент қоятошсуратлари;

Турк ҳоқонлиги;

Кавардон.


2024 йил

август


Тошкент вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


17.

Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Шарқ дарвозаси


Кўҳна Фарғона;

Ўзбек давлати қорахонийлар даврида;

Аҳмад Фарғоний;

Маҳмуд Қошғарий;

Юсуф Хос Ҳожиб;

Биринчи Ренессанс даври.


2024 йил

сентябрь


Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


18.

"Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси

Қўқон адабий муҳити


Қўқон қоғозчилиги;

Машраб;

Гулханий;

Нодирабегим;

Увайсий;

Муқимий;

Фурқат.


2024 йил

сентябрь


Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


19.

"Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси

Кўҳна Хоразм


Ўзбек давлатчилиги тарихида хоразмшоҳлар;

Хоразм тақвими;

Маъмун академияси;

хоразмлик олимлар, адиблар, сўфийлар.


2024 йил

сентябрь


Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


20.

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи

Машраб юрти


Ахсикент;

Қадимги Поп;

Муғтепа;

Қирқхужра;

Машраб.


2024 йил

май

Наманган вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


21.

Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи


2024 йил Париж шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига бағишланган экспозиция.


2024 йил

декабрь


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

22.

Қуролли Кучлар тарихи давлат музейи


Турон ҳарбий санъати


Ҳарбий санъат ва усул;

Ҳарбий қурол-аслаҳалар;

Мудофаа тизими (иншоотлар);

Буюк қўшинбошилар.


2024 йил

октябрь


Мудофаа вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия


            

Изоҳ.

Ушбу режада белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджет, Маданий мерос жамғармаси, музейлар соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайрияларива қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Экспозициялар олимлар ва мутахассислар иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири томонидан тасдиқланган концепция асосида ташкил қилинади.

Экспозиция номи ва унда алоҳида эътибор бериладиган жиҳатлар, шу жумладан ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, буюк алломалар ҳаёти ва фаолиятининг ёритилиши тасдиқланган концепцияга асосан ўзгариши мумкин.

Ташкил этиладиган экспозициялар учун белгиланган тартибда бошқа музей ва идоралардан музей ашёлари ва коллекциялари олиниши мумкин.

Тегишли музейлар ушбу режада белгиланган экспозиция мавзулари доирасида доимий равишда илмий тадқиқот ишлари олиб боради ва тарихий манбаларни тўплаб боради.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 майдаги

ПҚ-261-сон қарорига

3-ИЛОВА



2022-2024 йилларда давлат музейларида ихтисослаштирилган

реставрация лабораторияларини ташкил қилишнинг

МАНЗИЛЛИ РЕЖАСИ

Т/р

Реставрация лабораторияси ташкил

этиладиган музей номи


Ихтисослиги


Амалга ошириш

муддати


1.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи


Археология ва этнография ашёлари


2022 йил

2.

Ўзбекистон давлат санъат музейи


Тасвирий санъат


3.

И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи


Тасвирий санъат


4.

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи


Этнография ва амалий санъат


2023 йил

5.

"Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси


Халқ амалий санъати


6.

"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси


Меъморчиликка оид ашёлар


7.

"Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси


Ёғоч ва металл буюмлар


8.

"Шаҳрисабз" давлат музей-қўриқхонаси


Меъморчиликка оид ашёлар


9.

Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Тасвирий санъат


2024 йил

10.

Термиз археология музейи


Археология ашёлари


11.

Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Халқ амалий санъати


12.

Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Қоятош суратлари

13.

Ўзбекистон кино санъати тарихи музейи


Кино, фото ва фоно ашёлар


14.

Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Археология ва этнография ашёлари


            

Изоҳ.

Ушбу режада белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили музейлар соҳасига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари, меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири томонидан мазкур режада кўрсатилган реставрация лабораторияларининг ихтисослиги ва уларни ташкил этиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 майдаги

ПҚ-261-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ноёб музей ашёлари ва коллекцияларининг

репликацияларини тайёрлаш ҳамда уларни реализация

қилиш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР

Т/р

Музей номи


Репликациялари тайёрланадиган

асарлар сони, та


Масъуллар

Жами


Шундан йиллар бўйича


2022

йил


2023

йил


2024

йил


2025

йил


2026

йил


1.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи


210

20

40

50

50

50

Фанлар академияси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


2.

Ўзбекистон давлат санъат музейи


210

20

40

50

50

50

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


3.

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи


140

20

30

30

30

30

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


4.

Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси


65

10

10

15

15

15

"Миллий банк" АЖ, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, Маданий мерос агентлиги, Бадиий академия, Санъатшунослик институти


5.

Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи


50

10

10

10

10

10

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия

6.

Санъатшунослик институти


150

10

30

30

40

40

Фанлар академияси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Тошкент шаҳри ҳокимлиги


7.

И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи


160

20

30

30

40

40

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


8.

Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


85

10

15

20

20

20

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Андижон вилояти ҳокимлиги


9.

"Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси


150

20

30

30

30

40

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Бухоро вилояти ҳокимлиги


10.

Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


25

5

5

5

5

5

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Жиззах вилояти ҳокимлиги


11.

"Шаҳрисабз" давлат музей-қўриқхонаси


50

10

10

10

10

10

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


12.

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


60

10

20

20

20

30

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Наманган вилояти ҳокимлиги


13.

"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси


150

20

30

30

30

40

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


14.

"Термиз" давлат музей-қўриқхонаси

50

10

10

10

10

10

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


15.

Термиз археология музейи

100

10

10

20

30

30

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


16.

Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи

100

10

10

20

30

30

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Фарғона вилояти ҳокимлиги


17.

"Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси

140

15

20

30

35

40

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Фарғона вилояти ҳокимлиги


18.

"Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси

150

20

20

30

40

40

Маданий мерос агентлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Бадиий академия, Санъатшунослик институти, Хоразм вилояти ҳокимлиги


        

Изоҳ: репликациялар ижрочилар, ташаббускорлар, музейларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тайёрланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 майдаги

ПҚ-261-сон қарорига

5-ИЛОВА



Музейлар соҳасида халқаро ҳамкорликни

кенгайтириш ва ривожлантириш

РЕЖАСИ*

Т/р

Давлат музейлари номи


Ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тавсия этилаётган

хорижий музейлар ва халқаро ташкилотлар номи


1.

Маданий мерос агентлиги;

Ўзбекистон музейлар кенгаши;

Республика аҳамиятидаги давлат музейлари.


1. Мустақил музейлар ассоциацияси (Буюк Британия)


2. Америка музейлари иттифоқи (АҚШ)


3. Британия музей дўстлари ассоциацияси (Буюк Британия)


4. Ирландия музейлар ассоциацияси (Ирландия)


5. Музейлар компьютер тармоғи (АҚШ)


6. Музейлар компьютер гуруҳи (Museums Computer Group)(Буюк Британия)


7. Тўпқопи саройи музей кутубхонаси (Туркия)


8. Консервациялаш институти (Италия)


2.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи.


1. Корея миллий этнография музейи


2. Нара миллий музейи (Япония)


3. Хитой миллий музейи


4. Шанхай вилояти археология музейи (Хитой)


5. Тўпқописаройимузей кутубхонаси(Туркия)


6. Ислом санъати музейи (Туркия)


3.

Ўзбекистон давлат санъат музейи.


1. Москвадаги Третьяков галереяси


2. Қозоғистон давлат миллий музейи


3. Тўпқописаройимузей кутубхонаси (Туркия)


4.

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи.

1. Дунё халқлари анъанавий санъати музейи (Россия)


2. Турк ва ислом санъати музейи (Туркия)


3. Туркман гиламлари миллий музейи


4. А.Л. Штиглиц номидаги Санкт-Петербург давлат бадиий-саноат академиясининг амалий санъат музейи (Россия)


5.

Ўзбекистон давлат табиат музейи.

1. Табиий тарих музейи (Буюк Британия)


2. Америка табиий тарих музейи (АҚШ)


3. Табиат музейи (Қозоғистон)


6.

Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи.

1. Давлат спорт музейи (Россия)


2. Олимпия музейи (Швейцария)


3. Афина олимпия музейи (Греция)


4. Галатасарой спорт музейи (Туркия)


5. Япония олимпия музейи


6. Грузия спорт тарихи музейи


7. Америка спорт музейи (АҚШ)


7.

Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.


Низомий Ганжавий номидаги Озарбайжон адабиёти миллий музейи


8.

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи.


Малик миллий музейи (Эрон)


9.

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи.


1. Қозоғистон давлатмиллий музейи


2. Қозоғистон давлат марказий музейи


10.

И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи.

1. Россия давлат музейи


2. Миллий портрет галереяси (Буюк Британия)


3. Миллий санъат маркази (Япония)


4. Г. Айтиев номидаги Қирғизистон тасвирий санъат миллий музейи


11.

Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи.


Қирғизистон тарихи давлат музейи


12.

"Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси.


1. Царицино музей-қўриқхонаси (Россия)


2. Гатчина музей-қўриқхонаси (Россия)


3. Европа ва Ўрта ер денгизи цивилизациялари музейи (Франция)


13.

Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи.


"Сулаймон-Тоо" тарихий-археологик комплекси (Қирғизистон)


14.

"Шаҳрисабз" давлат музей-қўриқхонаси.


1. "Сулаймон-Тоо" тарихий-археологик комплекси (Қирғизистон)


2. "Эжулги Тараз ескерт-киштери" тарихий-маданий музей-қўриқхонаси(Қозоғистон)


15.

Наманган вилояти тарихи ва маданияти музейи.


1. Тўпқопи саройи музей кутубхонаси (Туркия)


2. Корея Миллий музейи


16.

"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси.


1. Гатчина музей-қўриқхонаси (Россия)


2. Царицино музей-қўриқхонаси (Россия)


17.

"Термиз" давлат музей-қўриқхонаси.


1. Тўпқопи саройи музей кутубхонаси(Туркия)


2. Царицино музей-қўриқхонаси (Россия)


3. Коломенский музей-қўриқхонаси (Россия)


18.

Термиз археология музейи.

1. Шанхай вилояти археология музейи (Хитой)


2. Истанбул археология музейи (Туркия)


19.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар тарихи музейи.

1. Тўпқопи саройи музей кутубхонаси (Туркия)


2. Қозоғистон давлатмиллий музейи


3. Шанхай вилояти археология музейи (Хитой)


20.

"Қўқон" давлат музей-қўриқонаси.

1. Шотландия миллий музейи (Шотландия)


2. Иссиқ-кўл давлат тарих-маданият музей-қўриқхонаси (Қирғизистон)


21.

"Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси.

1. Тўпқопи саройи музей кутубхонаси (Туркия)


2. Гейдар Алиев маданият маркази (Озарбайжон)


3. Туркманистон давлат музейи


          

Изоҳ:

Давлат музейлари ушбу режада белгиланган хорижий музейлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни Маданий мерос агентлиги, тегишли давлат музейининг юқори турувчи органи ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширади.

Маданий мерос агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда давлат музейларига тегишли хорижий музейлар ва халқаро ташкилотлар билан тажриба алмашиш, ходимлар малакасини ошириш, музей ашёларини реставрация ва консервация қилиш, кўргазмалар ташкил этиш каби ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ҳамкорлик келишувларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатади.

Маданий мерос агентлиги ва давлат музейларининг хорижий музейлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлари Маданий мерос жамғармаси, давлат музейларининг бюджетдан ташқари маблағлари, меценатлик кўмаги, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Ушбу режада келтирилмаган бошқа музейлар ҳам Маданий мерос агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда музейлар соҳасида халқаро ҳамкорлик, шу жумладан хорижий музейлар билан алоқаларни йўлга қўйиши мумкин.


*) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири томонидан, зарурат бўлганда, мазкур режага Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 майдаги

ПҚ-261-сон қарорига

6-ИЛОВА



2022-2023 йилларда музейларда хизматлар соҳасини

ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро муддати


Молиялаштириш

манбаи


Масъуллар


I. МУЗЕЙЛАРДА ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

1.

Музейларда илғор хорижий намуналар асосида маркетинг ва хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида ушбу йўналишда катта амалий тажрибага эга бўлган консалтинг хизмати компанияларини жалб қилиш.


1. Музейларда маркетинг ва хизматлар соҳаси бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.


2022 йил

июль


Маданий мерос жамғармаси маблағлари


Маданий мерос агентлиги


2. Консалтинг хизмати компанияларини шартнома асосида жалб қилиш.


2022 йил

август


3. Консалтинг хизмати компаниялари томонидан тегишли ҳар бир музей учун маркетинг ва хизматлар соҳасини ташкил қилиш ҳамда ривожлантириш концепцияси ва режасини ишлаб чиқиш.


2022 йил

октябрь

4. Ушбу концепция ва режалар асосида музейларда маркетинг ва янги хизматларни жорий этиш.


Режа асосида

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги ПҚ-261-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган 2022-2023 йилларда давлат музейларида ташкил этиладиган қўшимча хизматларнинг манзилли режасида белгиланган хизматларни ташкил этишни молиялаштириш.


Режа асосида

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, Маданий мерос жамғармаси маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданий мерос агентлиги

2.

Музейларда рассомлар, артистлар ва миллий фольклор жамоалари, ҳунармандлар, болалар учун мўлжалланган махсус ҳудудлар ташкил этиш ва уларни кенг жалб қилиш, ушбу йўналишда турли савдо кўргазмалари, фестиваллар ташкил этиб бориш.


1. Музейларда турли йўналишларда савдо кўргазмалари, фестивалларни мунтазам ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2. Ташкил этиладиган тадбирларга эркин рассомлар, артистлар ва миллий фольклор жамоалари, ҳунармандларни кенг жалб қилиш.


2022 йил

июлдан режа

асосида


Музейларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ижрочилар маблағлари


Маданий мерос агентлиги, Маданият вазирлиги (Назарбеков), Бадиий академия (Нуридинов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.

Давлат музейлари ва маданий мерос объектларида пулли хизматлар соҳасини кенгайтириш мақсадида қўшимча маркетинг ва хизмат турларини ташкил этиш.


1. Давлат музейлари ва маданий мерос объектларида пулли хизматлар кўрсатиш турлари ва тартибини тасдиқлаш.


2022 йил

июль



Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Давлат музейлари ва маданий мерос объектларида қўшимча маркетинг ва хизмат турларини ташкил этиш.


Режа асосида

4.

2023-2026 йилларда музейлар соҳасини тубдан такомиллаштириш ва янги босқичга олиб чиқиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда киритиш:

музей ходимларининг иш ҳақини ошириш, уларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, музейларни ва уларнинг ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонлари ҳамда миллий рейтинг тизимини жорий этиш;

давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ҳамда экспозиция ва фонд шароитларини тубдан яхшилаш;

Тошкент шаҳридаги тегишли музейларда яратилган намунавий экспозициялар асосида бошқа давлат музейларининг замонавий янги экспозицияларини яратиш;

янги музейлар, хусусан, нодавлат музейларни ташкил қилиш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, "Санъатсевар миллат" лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида санъат галереяларини ташкил этиш, музейларнинг кўчма кўргазмаларини ташкил қилиш;

ҳар йили давлат музейлари ва илмий-тадқиқот институтларига археологик ва этнографик тадқиқотлар учун давлат буюртмаси тизимини жорий қилиш.


2022 йил

ноябрь



Маданий мерос агентлиги, Музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика ишчи гуруҳи

5.

Музейларда совғалар (сувенир) дўкони, ҳунармандлар устахонаси ва савдо шохобчаларини ташкил этиш ҳамда уларда музей ашёлари ва коллекциялари нусхалари - сувенир маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш.

1. Музейларда совғалар (сувенир) дўкони, ҳунармандлар устахонаси ва савдо шохобчалари ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш.


2022 йил

август


Музейларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ижрочилар маблағлари

Маданий мерос агентлиги, Савдо-саноат палатаси (Ваҳабов), "Ҳунарманд" уюшмаси (Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Музей ашёлари ва коллекциялари нусхалари - сувенир маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш.


2022 йилдан

режа асосида


6.

Давлат музейларининг давлат бюджетидан молиялаштирган ҳолда Миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқланишини таъминлаш.


1. Қўриқланадиган давлат музейлари рўйхатини тасдиқлаш.


2022 йил

август


Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари

Маданий мерос агентлиги, Молия вазирлиги (Ишметов), Миллий гвардия (Джураев)

2. Тасдиқланган рўйхатга асосан объектларда Миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқлашни ташкил этиш.


2023 йил

январдан

доимий


7.

15 та йирик давлат музейида тегишли йўналишларга ихтисослаштирилган реставрация лабораторияларини ташкил этиш.


1. Реставрация лабораториялар учун зарур бўлган замонавий жиҳоз ва ускуналар, хомашё материаллари рўйхатини шакллантириш.


2022 йил

сентябрь


Музейлар соҳасига ажратилган Давлат бюджети маблағлари, музейларнинг бюджетдан ташқари, халқаро грант маблағлари

Маданий мерос агентлиги, Молия вазирлиги (Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Тақдим этилган зарур жиҳоз ва ускуналар, хомашё материалларини рўйхатга мувофиқ харид қилиш.


3. Реставрация лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш.


Режа асосида

8.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов уй-музейини ташкил этиш.


1. Абдулла Орипов оила-аъзолари, мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.


2022 йил

июнь


Давлат бюджети маблағлари


Ёзувчилар уюшмаси (Саидов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Азимов), Маданий мерос агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги (Норов)


2. Музей концепциясини ишлаб чиқиш, экспозицияда намойиш этиш учун ашёларни тўплаш.


2022 йил

июль


3. Музей ташкил этиладиган бино бўйича таклифлар тайёрлаш.


2022 йил

август


4. Музей фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

сентябрь

9.

Музейлар ва уларнинг ҳудудларида босқичма-босқич "Музей-ресторан" ёки "Музей-кафе"лар ташкил этиш.


1. Халқаро тажрибани ўрганиш. Бунда илғор хорижий музейларда ташкил этилган "Музей-ресторан" ва "Музей-кафе"ларни ўрганиш, уларни амалиётга жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ташкил этиш.


2022 йил

ноябрдан

режа асосида


Музейларнинг бюджетдан ташқари ва ижрочилар маблағлари


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Абдуҳалимов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Музейларда "Музей-ресторан" ёки "Музей-кафе"лар фаолиятини йўлга қўйиш.


2023 йилдан

доимий


10.

Музейларнинг онлайн дўконларини босқичма-босқич ташкил этиш.


1. Халқаро тажрибани ўрганиш. Бунда илғор хорижий музейларнинг онлайн дўконларини ўрганиш, уларни амалиётга жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

ноябрь


Музейларнинг бюджетдан ташқари ва ижрочилар маблағлари

Маданий мерос агентлиги, Савдо-саноат палатаси (Ваҳабов), "Ҳунарманд" уюшмаси (Абдуллаев), Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (Бозоров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Республика музейларининг онлайн дўконлари тизимини ташкил қилиш, зарур ҳолларда давлат-хусусий шериклик асосида йўлга қўйиш.


2023 йил

январдан

режа асосида


11.

"Музей вагон" номли кўчма кўргазмалар ташкил қилиш.


1. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан:

кўчма кўргазмаларни амалга ошириш учун махсус вагон ажратиш;

Маданий мерос агентлиги билан биргаликда махсус вагонни зарур жиҳозлар ва инвентарлар билан жиҳозлаш.


2023 йил

май


Ижрочилар маблағлари

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Хасилов), Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Маданий мерос агентлиги томонидан:

махсус вагонда ташкил қилинадиган музейнинг концепциясини ишлаб чиқиш;

экспозицияда намойиш этиш учун ашёларни саралаш ва экспозицияни ташкил қилиш;

кўчма кўргазмалар календарь режасини тасдиқлаш ва ташкил қилиш.


2023 йил

сентябрь,

келгусида

мунтазам


II. МУЗЕЙЛАР СОҲАСИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ВА ОММАЛАШТИРИШ

12.

Давлат музейларида давлатчилик тарихи ҳамда буюк алломаларнинг ҳаёти ва фаолияти бўйича янги экспозициялар ташкил этиш.


1. Янги экспозицияларни яратиш бўйича олимлар ва мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳлар тузиш.


2022 йил

июль


Маҳаллий бюджет, Маданий мерос жамғармаси, музейлар соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Абдуҳалимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Экспозиция концепциясини ишлаб чиқиш ва Бош вазир ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири томонидан тасдиқлаш.


3. Тасдиқланган концепция асосида экспозицияларни яратиш.


Режа асосида

13.

Мамлакатимиздаги корхона ва ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларининг ўқувчи ҳамда талабалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларнинг музейлар ва тарихий манзилгоҳларга ташрифини назарда тутувчи "Мозийга саёҳат" дастурини ташкил этиш.


1. "Мозийга саёҳат" дастури доирасида ташрифларни ташкил қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичларни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2. Тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлар ижросини таъминлаб бориш.

2022 йил

учун 1 июль,

2023 ва

келгуси

йиллар учун

ҳар йили

декабрь

ойига қадар


Таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ташриф буюрувчилар маблағлари


Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


14.

Музейларнинг ноёб ашёлари ва коллекциялари каталогларини тайёрлаш, нашр қилиш ҳамда китоб дўконларида уларнинг сотувини йўлга қўйиш.


1. Йилда камида бир донадан ҳар бир музейнинг ноёб ашёлари ва коллекциялари каталогларини яратиш.


2. Каталогларни нашр қилиш ва китоб дўконларида уларнинг сотувини йўлга қўйиш.


2022 йилдан доимий


Ижрочилар маблағлари


Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


15.

Мамлакатдаги музейлар фаолияти ва музей ашёлари тарихига бағишланганкўрсатувлар ва реклама роликларини тайёрлаш, шунингдек, уларнинг республика телеканалларида намойишини таъминлаш.


1. Мамлакатдаги музейлар фаолияти ва музей ашёлари тарихига бағишланган кўрсатувлар ва реклама роликларини тайёрлаш бўйича медиа режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2. Режа асосида республикадаги барча телеканалларда беғараз намойишларни ташкил этиш.


2022 йил

июлдан,

медиа режа

бўйича


Ижрочилар маблағлари


Миллий телерадиокомпания (Хаджаев), Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Абдуҳалимов), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа)


16.

Ўзининг хайрия маблағлари, меценатлик кўмаги ва музейлар учун бошқа манфаатли хизматлари билан амалий ёрдам кўрсатиб келаётган жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантириб бориштизимини жорий қилиш ҳамда улар иштирокида акция тадбирлари ўтказишни йўлга қўйиш.


1. "Музей дўстлари" мақомига эга бўлиш ва унга эга бўлган шахсларни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш(тавсия характерида).


2022 йил

сентябрь


Ижрочилар маблағлари

Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Музейларда "Музей дўстлари" тўғрисидаги маълумотлар бурчагини ташкил қилиш.


2022 йил

якунига

қадар


3. "Музей дўстлари" республика ва маҳаллий даражадаги акция тадбирларини ўтказиш.


2023 йилдан

ҳар йили

18 майда


17.

Музейлар ҳамда маданий мерос объектларида тарихимизва маданиятимиз тўғрисида тарихий саҳна кўринишлари ва театрлаштирилган намойишларни ўтказиш.


1. Тарихий саҳна кўринишлари ва театрлаштирилган намойишларни ташкил этиш ва ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

август


Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги (Назарбеков), Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Абдуҳалимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Намойишларни режа асосида ташкил этиш.


2022 йил сентябрдан, режа бўйича


18.

Музейлар ва маданий мерос соҳасини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш ишларини тизимли йўлга қўйиш.


1. Маданий мерос агентлиги ва "O`zbekiston tarixi" телеканали томонидан соҳани кенг тарғиб қилиш бўйича медиа режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Ҳар йил ярим

йилликда


Давлат бюджети ва ижрочилар маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Маданий мерос агентлиги, Миллий телерадиокомпания (Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Қудратхўжа)


2. "Миллий PR-маркази" ДУК томонидан ҳар йили камида 100 та юксак бадиий савиядаги тарғибот материалларини тайёрлаш ва кенг намойиш қилиш.


Ҳар йили

19.

Ўқувчи ва талабаларнинг музейлар ва галереяларга ташриф буюриш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


1. Ташриф жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда келишган ҳолда тасдиқлаш.


2. Режа-жадвалга асосан ҳар бир таълим муассасаси кесимида музейлар ва галереяларга ташрифларни ташкил этиш.


Ҳар йили сентябрь ойида жорий ўқув йили учун

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Халқ таълим вазирлиги (Саидов), Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


20.

Давлат музейларида ўтказиладиган кўргазмалар ва маданий-маърифий тадбирларнинг ҳар йили Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан тасдиқланадиган календарь режа асосида ўтказилишини жорий этиш.


1. Календарь режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ҳар йили

январь


Ижрочилар маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Маданий мерос агентлиги


2. Тасдиқланган календарь режаларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш ва туризм фаолияти субъектларига етказиб бориш.


Ҳар йили

январь

3. Календарь режада белгиланган тадбирларни юқори савияда ўтказиш.


Режа асосида

21.

Давлат музейларида замонавий NFT (қўзғалмас токенлар), голография ва 3D каби технологияларни кенг қўллаш орқали музейларнинг оммавийлигини ошириш ва маркетинг соҳасини ривожлантириш.

1. Тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда, эксперимент тарзида:

Ўзбекистон Давлат музейларидаги ашёлар ва маданий мерос объектларининг NFT форматини яратиш, уларни халқаро аукционларда сотувга чиқариш мақсадида хавфсиз ва юқори тезликка эга Блокчейнплатформаларида оммалаштириш ва монетизация қилинишини йўлга қўйиш;

Ўзбекистон давлат табиат музейида тўлқинлар интерференциясини қўллаган ҳолда, буюмнинг фазовий (ҳажмий) тасвирини ҳосил қилиш усулидан фойдаланиб, голограммали шоуларни яратиш.


2023 йил

август


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Умерова), Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. NFT - санъат асарларини яратиш, оммалаштириш ва монетизация қилишни қўллаб-қувватлаш ҳамда кенгайтириш, шунингдек, голография ва 3D технологияларини тегишли музейлар ва маданий мерос объектларида жорий қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

ноябрь


III. МУЗЕЙЛАР СОҲАСИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА МУЗЕЙЛАРНИНГ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИ ВА ХОДИМЛАРМАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

22.

Давлат музейлари раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаш.


1. Идоралараро ишчи гуруҳ шакллантириш.


2022 йил

июнь



Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Абдухакимов), Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Абдуҳалимов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. Давлат музейлари раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаш режа-жадвалини ишлаб чиқиш.


2022 йил

июль



3. Давлат музейлари раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаш.


2022 йил

июль - октябрь



4. Лавозимига нолойиқ бўлган давлат музейлари раҳбар ва ходимлари ўрнига билимли, тажрибали, масъулияти ва тадбиркорлик кўникмаларига эга юқори малакали, айниқса ёш мутахассисларни лавозимларга тайинлаш.


2022 йил

ноябрь



23.

Маданий мерос кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, қуйидаги қонунчилик ҳужжатларининг нормаларини умумлаштириб, тўғридан-тўғри амал қилувчи, тизимлашган ягона ва яхлит ҳужжат шаклига келтириш:

"Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонун;

"Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонун;

"Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги Қонун;

"Музейлар тўғрисида"ги Қонун;

Қуролли можаро чиққан ҳолларда маданий бойликларнинг ҳимоя қилиниши тўғрисидаги Конвенция (1954 йил 14 май, Гаага);

Маданий бойликларни ноқонуний равишда олиб келиш, олиб кетиш ва уларга бўлган эгалик ҳуқуқини ўзгага беришни ман этиш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги Конвенция (1970 йил 14 ноябрь, Париж);

Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция (1972 йил 23 ноябрь, Париж);

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро Конвенция (2003 йил 17 октябрь, Париж);

соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномалар.


1. Маданий мерос кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи тузиш ҳамда унинг таркибини Бош вазир ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири томонидан тасдиқлаш.


2022 йил

июнь



Маданий мерос агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Бадиий академия (Нуридинов), Фанлар академияси (Абдуҳалимов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Молия вазирлиги (Ишметов), Ташқи ишлар вазирлиги (Норов), Бош прокуратура (Йўлдошев), ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар, хорижий ва маҳаллий малакали мутахассис ва экспертларни шартнома асосида жалб этиш.


2022 йил

июль

Маданий мерос жамғармаси ва грант маблағлари

3. Хорижий илғор тажрибалар ва амалиётдаги муаммоларни атрофлича ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон Фармонининг 15-банди, 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарорига 4-илованинг 6, 15 ва 18-бандларидаги вазифаларни уйғунлаштириш.


2022 йил

июль-октябрь

4. Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича грант ва бошқа манбалардан маблағлар жалб этиш.


2022 йил

июль-октябрь


5. Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2022 йил

октябрь - 2023

йил январь


6. Кодекс лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

март

24.

Музейлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги йўналишларда ҳар йили грант лойиҳалари танловини ташкил қилиш ва ўтказиш:

музейларда замонавий маркетинг ва менежментни йўлга қўйиш;

музейларнинг илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш;

музей ашёлари ва коллекцияларини реставрация ва консервация қилиш;

соҳага замонавий технологияларни, шу жумладан, 7D голограммали шоуларни фаол татбиқ этиш;

музей тарихи, ашёлар ва коллекцияларини тарғиб қилиш;

музейларга оид энг сара китоб, каталог ва бошқа нашрларни чоп этиш.


1. Тегишли йўналишлар бўйича грант ажратишва грант лойиҳаларини эълон қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

август


Маданий мерос жамғармаси маблағлари

Маданий мерос агентлиги

2. Кейинги йил учун грант лойиҳаларини эълон қилиш.


2022 йил

октябрь


3. Грант ғолибларини аниқлаш.


2022 йил

ноябрь


4. Грант лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ва назорат қилиб бориш.


2023 йилдан

ҳар йили


25.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 178-бандига мувофиқ юртимиздаги 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектларидан самарали фойдаланиш бўйича давлат дастури қабул қилиш.

Бунда:

фойдаланилмаётган, туристлар учун очиқ бўлмаган ва туристик хизматлар кўрсатилмаётган мос маданий мерос объектларини музейлар, кўргазмалар, арт-резиденциялар,бошқа маданият ва туризм объектларига айлантиришни;

илмий-тадқиқот гуруҳларининг таклифлари асосида ҳудудлар кесимида моддий маданий мерос объектларида амалга ошириладиган кўчмас мулкни асрашга оид ишларнинг манзилли режасини тасдиқлаш, шу жумладан, Хоразм вилоятида 100 та, Бухоро вилоятида 800 та, Фарғона вилоятидаги 10 тадан ортиқ ва бошқа ҳудудлардаги маданий мерос объектларини бирма-бир реставрация қилиш;

археология объектларини муҳофаза қилиш, илмий тадқиқ этиш, консервациялаш, ободонлаштириш, 3D панжаралар ўрнатиш ва уни ривожлантиришни, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси вертикал назорат тизимини ўрнатиш, мобиль гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш, археология мутахассисларини тайёрлашни назарда тутиш.


1. Соҳадаги мавжуд муаммо, камчиликлардан келиб чиқиб, маданий мерос объектларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


2. Объектларни шаффоф ижарага бериш тизимини ташкил қилиш.


3. Соҳадаги ҳолат ва ўрганиш натижаларига кўра маданий мерос объектларини ишончли муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил

ноябрь



Маданий мерос агентлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Бадиий академия (Нуридинов), Фанлар академияси (Абдуҳалимов), Молия вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


26.

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига музей ашёлари ва коллекцияларини реставрация қилиш йўналишлари бўйича хорижий педагогларни шартнома асосида жалб қилиш.


1. Россия, Европа ва АҚШ каби давлатларнинг реставрация ва консервация қилиш бўйича етук педагоглари рўйхатини шакллантириш.


2022 йил

сентябрь


Республика бюджети ва халқаро грант маблағлари


Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Бадиий академия (Нуридинов), Молия вазирлиги (Ишметов), Ташқи ишлар вазирлиги (Норов)


2. Россия, Европа ва АҚШ каби давлатларнинг реставрация ва консервация қилиш бўйича етук педагогларини шартнома асосида жалб қилиш.


2023 йил

сентябрдан


27.

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида музей ашёлари ва коллекцияларини реставрация қилиш йўналишлари бўйича реставрация устахоналарини ташкил этиш.


1. Музей ашёлари ва коллекцияларининг реставрация устахоналари учун зарур жиҳоз ва ускуналар, хомашё материаллари рўйхатини шакллантириш.


2022 йил

октябрь


Республика бюджети ва халқаро грант маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров), Бадиий академия (Нуридинов), Молия вазирлиги (Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов)


2. Тасдиқланган рўйхатга мувофиқ жиҳоз, ускуналар ва хомашёларни харид қилиш ишларини ташкил этиш.


2023 йил

июль


3. Реставрация устахоналарини ишга тушириш.


2023 йил

сентябрь


29.

Қарши давлат университети ҳузурида Имом Насафий илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш.


Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш:

2023-2025 йилларда Абу Муин Насафий ва насафлик алломалар илмий меросини ўрганишни қўллаб-қувватлаш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш;

Имом Насафий илмий-тадқиқот марказини жойлаштириш, унинг фаолиятини самарали ташкил этиш, тузилмаси,молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш.


2022 йил

ноябрь



Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Азимов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Дин ишлари бўйича қўмита (Тошбоев), Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Шахриёров)


30.

Буюк аждодларимизнинг китобат санъати соҳасидаги бой анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш, ёш авлоднинг китобат илмига, шу жумладан хаттотлик, муқовасозлик, наққошлик, миниатюра санъатига қизиқиши ва қобилиятини ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳрида Китобат илми мактабини ташкил этиш.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 174-бандида белгиланган вазифалар инобатга олинади.


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Китобат илми мактабига мос бино ажратиш ёки, зарур ҳолларда, янги бино қуриш масаласи бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш.


2022 йил

октябрь



Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (Миноваров), Дин ишлари бўйича қўмита (Тошбоев), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Кадастр агентлиги (Пулатов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия вазирлиги (Ишметов), Маданий мерос агентлиги

2. Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган таклифларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Китобат илми мактабини жойлаштириш, унинг фаолиятини самарали ташкил этиш, тузилмаси ва молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш каби бошқа чора-тадбирларни назарда тутувчи асосланган ва келишилган таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

ноябрь


31.

Музейларни малакали мутахассис кадрлар билан таъминлаш.


1. Музейларнинг малакали мутахассис кадрлар билан таъминланганлиги ҳолатини таҳлил қилиш.


2. Таҳлил натижаларига асосан музейларнинг истиқболдаги талаб-эҳтиёжидан келиб чиқиб тегишли олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

март



Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

32.

"Музейшунослик ва археология тадқиқотлари: долзарб муаммолар ва замонавий ечимлар" халқаро форуми ҳамда унинг доирасида илмий-амалий конференция, "Буюк ипак йўли" тадқиқотлари" кўп жилдли каталоги тақдимоти, кўрик-танлов, кўргазма-савдолар, театрлаштирилган концерт-томоша дастурларини ўтказиб бориш.

1. Тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ва молиявий масалаларни ҳал этишга қаратилган тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

февраль


Давлат бюджети ва ижрочилар маблағлари

Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тадбирларни белгиланган режа асосида юқори савияда ўтказиб бориш.


2023 йилдан

ҳар икки

йилда бир

марта май

ойида


33.

Музейшунос ва археологларнинг илғор хорижий тажрибаларни ўрганиши ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этишини ташкил этиш мақсадида ҳар йили музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган камида 10 нафар ходимнинг чет элда малака ошириши ва тажриба алмашишини йўлга қўйиш.


1. Чет элда малака оширадиган музей ходимлари рўйхатини шакллантириш.


Ҳар йили

январь


Музейларга ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари, давлат музейларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Маданий мерос агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Уларнинг йил давомида чет элда камида бир ҳафта малака оширишини таъминлаш.


Ҳар йили

режа асосида


      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 майдаги

ПҚ-261-сон қарорига

7-ИЛОВА



Музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва

қўллаб-қувватлаш бўйича республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. А. Абдухакимов

-

Бош вазирнинг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари


2. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари*


3. Лавозими бўйича

-

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


4. Ш. Аминов

-

Бош прокурор ўринбосари


5. О. Пекось

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари


6. А. Бобоев

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари


7. Ж. Абруев

-

молия вазирининг ўринбосари


8. Б. Шахриёров

-

туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари


9. Ғ. Режабов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими


10. А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


11. А. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


12. Б. Абдуҳалимов

-

Фанлар академияси вице-президенти


13. С. Алиев

-

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи


14. Т. Қўзиев

-

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари


15. Ш. Пидаев

-

Фанлар академиясининг Санъатшунослик институти директори


16. Р. Сулейманов

-

Ўзбекистон Миллий университети археология кафедраси профессори, археолог, тарих фанлари доктори, фан арбоби


17. Ж. Исмоилова

-

Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари доктори


18. В. Файзиева

-

Ўзбекистон давлат санъат музейи директори


19. Ш. Ҳасанов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси бошлиғи, Республика ишчи гуруҳи котиби


        

Изоҳ:

Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Ишчи гуруҳ таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.


*) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида ҳудудий ишчи гуруҳлари тузилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 майдаги

ПҚ-261-сон қарорига

8-ИЛОВА



2023-2026 йилларда музейлаштириладиган

археология ёдгорликларининг

МАНЗИЛЛИ РЕЖАСИ

Т/р

Археология

ёдгорликлари

номи


Манзили


Якунлаш

муддати


Масъул ижрочилар


1.

Далварзинтепа

Сурхондарё вилояти,

Шўрчи тумани


2023 йил

октябрь


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


2.

Мингтепа


Андижон вилояти,

Марҳамат тумани


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Андижон вилояти ҳокимлиги


3.

Чилонзор Оқтепаси


Тошкент шаҳри,

Чилонзор тумани


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


4.

Шерозқалъа


Самарқанд вилояти,

Булунғур тумани


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


5.

Қўйқирилган қалъа


Қорақалпоғистон

Республикаси,

Тўрткўл тумани


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


6.

Нур қалъаси


Навоий вилояти,

Нурота тумани


2024 йил

октябрь








2024 йил

октябрь


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Навоий вилояти ҳокимлиги


7.

Қадимги Поп (Мунчоқтепа)


Наманган вилояти,

Поп тумани


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Наманган вилояти ҳокимлиги


8.

Қалиятепа


Жиззах вилояти,

Жиззах шаҳри


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги


9.

Қоратепа


Сурхондарё вилояти,

Термиз тумани


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


10.

Қува шаҳристони


Фарғона вилояти,

Қува тумани


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Фарғона вилояти ҳокимлиги


11.

Ақчахан қалъа


Қорақалпоғистон

Республикаси,

Беруний тумани


2025 йил

сентябрь


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


12.

Пойкент

Бухоро вилояти,

Қоракўл тумани


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Бухоро вилояти ҳокимлиги


13.

Юнусобод Оқтепаси

Тошкент шаҳри,

Юнусобод тумани


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


14.

Қанқа

Тошкент вилояти,

Оққўрғон тумани


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги


15.

Афросиёб

Самарқанд вилояти,

Самарқанд шаҳри

2026 йил сентябрь







2026 йил сентябрь

Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


16.

Тупроққалъа

Қорақалпоғистон

Республикаси,

Элликқалъа тумани


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


17.

Ерқўрғон

Қашқадарё вилояти,

Косон тумани


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


18.

Қоратош тепа (Хумбуз)

Хоразм вилояти,

Ҳазорасп тумани


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги


           

Изоҳ: ушбу режада белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили маданий мерос соҳасига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 май


















































Время: 0.0075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск