ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Вазирликлар /

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.06.2022 й. 292-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 июндаги

292-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни

қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ

      

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Вазирлик нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, маҳаллалар билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) бўйсунади.


3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


4. Вазирлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


5. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Вазирлик, унинг тизимига кирадиган ҳудудий бўлинмалар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.


7. Вазирликнинг расмий номи:


а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ozbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qollab-quvvatlash vazirligi, қисқартирилган номи - Mahalla va nuroniylarni qollab-quvvatlash vazirligi;


б) рус тилида:

тўлиқ номи - Министерство по поддержке махалли и старшего поколения Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Министерство по поддержке махалли и старшего поколения;


в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Ministry of Support of Mahalla and older generation of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - Ministry of Support of Mahalla and older generation.


8. Вазирлик жойлашган ери (почта манзили): 100047, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Истиқлол кўчаси, 51-уй.



2-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар);

туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) бўлимлари);

"Маҳалла" ва "Нуроний" газеталари таҳририяти;

"Маҳалла кўзгуси" ва "Кексалик гашти" журналлари.


10. Ҳудудий бошқармалар Вазирликка, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисоб беради.

Туман (шаҳар) бўлимлари тегишли ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) ҳокимликларига ҳисобот беради.

"Маҳалла" ва "Нуроний" газеталари, "Маҳалла кўзгуси" ва "Кексалик гашти" журналлари Вазирликка ҳисобот беради.



3-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ ТИЗИМИДАГИ

ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш

вазирлигининг асосий вазифалари ва функциялари


11. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

маҳаллаларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;

нуроний ва кексаларни маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгулик ва раҳмдиллик сингари анъаналарни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга кенг жалб этиш;

нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг ижроси, шу жумладан, ҳудудларда, айниқса, олис қишлоқларда кекса авлод вакилларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириб бориш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриш;

фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

жамиятда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш.


12. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳаллаларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш бўйича мустақиллигини таъминлашга кўмаклашади;

маҳаллаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда, судларга уларнинг манфаатларини кўзлаб даъво аризалари, давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўғрисида шикоятлар тақдим этади;

маҳаллаларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларининг амалга оширилишига кўмаклашади ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳаллаларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатларини амалга оширишда мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга кўмаклашади;

маҳалла ходимларини уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва тадбирларга жалб қилиш, фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқланганлиги ҳақидаги талабнинг амалда ижро этилишини таъминлаш чораларини кўради;

маҳаллаларнинг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари" ва тадбиркорликка ихтисослашувидан келиб чиқиб аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга кўмаклашади;

маҳалла институти соҳасида амалиётни ўрганиш ҳамда тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини таҳлил қилади, мувофиқлаштиради, мазкур ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликда уларнинг самарали ишлашини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига биноан ҳамда ўз ташаббусига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;

фаолиятнинг белгиланган соҳасига тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти соҳасига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамасига маҳалла институти билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;

вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқарув органлари маҳалла институти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини келишади;

ўз ваколати доирасида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

жамиятда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишига ҳар томонлама кўмаклашади, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳаллалар билан яқин ҳамкорлик ўрнатади;


б) маҳаллаларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш соҳасида:

жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантиришга қаратилган манзилли чора-тадбирларни амалга оширади;

мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказишда, фуқаролар ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

маҳаллалар томонидан тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек, экин майдонларидан самарали фойдаланилиши ва ерларни муҳофаза қилиш юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга методик ва амалий ёрдам беради;

маҳаллаларнинг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ишини ташкил этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳалланинг илғор тажрибасини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш чораларини кўради;

аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича "маҳалла - сектор - Халқ қабулхонаси - маҳалла" принципи асосидаги ҳамкорлик тизимини самарали жорий қилиш ва такомиллаштириб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳалланинг жойлардаги вакиллик органлари билан доимий алоқаларининг ҳуқуқий асосларини яратиш, шу жумладан, маҳалла раиси томонидан маҳаллий Кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритишнинг самарали механизмлари йўлга қўйилишига кўмаклашади;

ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг маҳаллалар фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш, маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинларининг ҳисоботлар тўғрисидаги баённомаларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш, улар томонидан бу баённомаларнинг ҳисобини юритиш, маҳаллаларнинг қарорлари ва мурожаатлари кўриб чиқилиши юзасидан назоратнинг амалга оширилишини таъминлайди;

ҳар чоракда камида бир марта маҳалла раисининг, унинг маслаҳатчиларининг, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда тафтиш комиссияси раисларининг, шунингдек, ҳудуддаги таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини, тегишлича оилавий поликлиникаларнинг, оилавий шифокор пункти раҳбарларининг ахборотларини эшитиш тизимини таъминлашга кўмаклашади;

маҳаллалар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида ҳудудда жойлашган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга бевосита ёрдамлашади;

маҳаллалар томонидан жамоатчилик назоратининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шаклларда амалга оширилишига кўмаклашади, мурожаатлар юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўради;

жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳаллаларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларини "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирлаш ишларини ташкил этади;

ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда маҳаллаларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиб молиявий имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

маҳаллалар билан яқин ҳамкорликда оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлайди ҳамда бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлайди;


в) нуроний ва кексаларни маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгулик ва раҳмдиллик сингари анъаналарни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга кенг жалб этиш соҳасида:

жамиятда миллий қадриятларни ривожлантириш, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака, маросимлар ўтказилишини тартибга солишда ижтимоий адолат ва қонунийлик, миллий урф-одат ва анъаналарга содиқлик, бошқа дин ва миллат вакилларининг урф-одатларини ҳурмат қилиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олиш тамойилларига риоя этишда маҳаллаларга кўмаклашади;

кексаларнинг ҳаёт даражасини юксалтириш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш, пенсияга чиққандан кейин уларнинг юқори ижтимоий фаоллигини, шу жумладан, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ва давлат органлари фаолияти юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштирокини қўллаб-қувватлашни таъминлайди;

ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида маҳаллаларнинг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш чораларини кўради;

маҳаллаларда "Бир нуроний ўн ёшга масъул" тамойилини қарор топтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган ижтимоий фаол нуронийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлайди;

вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлардаги "Фахрийлар кенгашлари", маҳаллалардаги "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

меҳнат фахрийларининг маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги иштирокини кенгайтиради;

кексалар ва фахрийларнинг ижтиомий фаоллигини ошириш мақсадида "Нуронийлар маскани" мажмуаларида ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилишини ташкил этади;

маҳалла раисларининг кексалар ва фаҳрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари ва маҳаллалардаги бошқа жамоатчилик тузилмаларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди;

нуронийлар ташаббуси ва тажрибасидан кенг фойдаланган ҳолда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича маҳаллаларнинг дастурлари қабул қилинишини таъминлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ишини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳаллаларда кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда турли ижтимоий-маданий ва соғломлаштириш тадбирлари, махсус спорт мусобақалари, шунингдек, ёзувчилар, санъаткорлар, рассомлар ва бошқа ижод аҳли вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар, "уч авлод учрашувлари"ни ташкил этади;

маҳаллаларда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш бўйича жамоатчилик назоратини таъминлашга кекса авлод вакилларини жалб этиш ишларини ташкил этади;

эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалардаги кекса авлод вакиллари учун мамлакатимизнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этилишига кўмаклашади;

1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқаролар учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини, зарур кийим-кечак ва пойабзалларни харид қилиш ва етказиб бериш ишларини амалга оширади;

Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий фаолиятида фаол иштирок этаётган кексаларни I, II ва III даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирлаш ишларини ташкил этади;


г) нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг ижроси, шу жумладан, ҳудудларда, айниқса, олис қишлоқларда кекса авлод вакилларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириб бориш соҳасида:

ижтимоий ҳамжиҳатлик ва адолатлилик тамойиллари асосида кекса авлод вакилларининг ҳаёт сифати ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

нуроний ва кексаларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кекса авлод вакилларининг фаол узоқ умр кўришини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширишга кўмаклашади;

кекса авлод вакилларининг тизимли равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитларни яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга оширишга кўмаклашади;

кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллаларнинг давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш чораларини кўради;

"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳолидан доимий хабар олиш тизимини ташкил қилади;

кекса авлод вакилларига ўз вақтида, манзилли ва самарали ижтимоий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш, уларга соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, таълим, маданият ва транспорт тизимларидан кенг фойдаланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;

олис қишлоқларда кекса авлод вакилларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилиши мониторингини юритади ва бу борадаги ишларни мувофиқлаштириб боради;

кексалар учун назарда тутилган пенсиялар ва имтиёзлар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ижросининг назоратини, эҳтиёжманд кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тиббий ёрдам билан таъминлаш соҳасида тегишли давлат органлари билан ҳамкорликни амалга ошириш чораларини кўради;

кекса авлод вакилларининг кафолатли ижтимоий ва моддий таъминотини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни мутасадди ташкилотлар билан биргаликда амалга оширади;

замонавий иқтисодиётда кекса авлод вакилларининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириб боришга шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;


д) ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриш соҳасида:

маҳаллалар билан биргаликда оилаларда тинчлик ва хотиржамликни таъминлаш, ёлғиз кишилар ва эҳтиёжманд кексаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари қондирилишида ҳар томонлама ёрдам беришни ташкил этади;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга нисбатан ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратади, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтаради;

ёлғиз кексаларни аниқ манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга кўрсатиладиган уй-жой-маиший ҳамда бошқа яшаш шароитларини яхшилашга йўналтирилган моддий ёрдамни кенгайтиради;

ёлғиз кексаларни даволаш, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кенгайтириш, уларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдам даражаси ва сифатини оширишга кўмаклашади;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларни сифатли ёрдамчи ва техник реабилитация воситалари билан таъминлаш даражасини оширади, уларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш чораларини кўради;


е) фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маъмурий биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш), шунингдек, улар зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет жаҳон ахборот тармоғи билан жиҳозланишини таъминлаш чораларини кўради;

"Маҳалла электрон маълумотлар базаси"ни такомиллаштириш ҳамда тегишли идора ва ташкилотларнинг мавжуд ахборот тизимлари билан интеграция қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларида, шунингдек, маҳаллаларда ҳужжатларни электрон бошқариш ахборот тизимини йўлга қўйиш чораларини кўради;

маҳалла тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ва бу борада аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.

Вазирлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



2-§. Вазирлик марказий аппаратининг вазифалари

ва функциялари


13. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликка юкланган вазифалар республика миқёсида самарали бажарилишини таъминлаш;

маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, маҳаллалар ҳамда нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар, сифатга эришиш ва ривожлантириш дастурларини самарали амалга оширишни таъминлаш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг (кейинги ўринларда - Вазир) буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касб маҳорати, чуқур билимга эгалиги, тажрибаси, ишчанлик ва одоб-аҳлоқ ҳамда маънавиятининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

ўзини ўзи бошқариш тизимидаги илғор хорижий тажриба ва илмий-техник тараққиётда эришилган натижаларни ўрганишни ташкил этиш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлашни янада ривожлантиришда мазкур тажрибани жорий этиш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини самарали таъминлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

маҳалла ва нуронийларнинг қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли дастурлар, дастурий-методик ва бошқа тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида халқаро ва давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда илғор хорижий тажриба ва илмий-техник тараққиётда эришилган натижаларни ўрганиш, соҳага хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш ҳамда халқаро семинарлар, анжуманлар, кўргазмалар ўтказилишини ташкил этиш;

ҳудудларда маҳалла раислари томонидан аниқланган аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммолар муҳокамасини ташкил этишга, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг бу борада маҳалла кенгашида ахборотини эшитиш ва улар фаолияти устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишига кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни, Вазирлик раҳбарияти ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида халқаро семинарлар, анжуманлар, кўргазмалар ўтказилишини ташкил этиш ҳамда бошқа ташкилотлар ўтказадиган шу каби тадбирларда иштирок этишни таъминлаш;

маҳалла раисларининг давлат органлари ва ташкилотларининг маҳаллада амалга оширилган ишлар натижалари ва мавжуд муаммолар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига маълумотлар киритиб боришини ташкил қилиш;

маҳалла раисларининг вазифа ва функцияларини, шунингдек, ҳуқуқларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш.


14. Вазирлик марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан таъминлайди;

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бажарилиши устидан мунтазам назоратни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига раҳбарлик қилади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Вазирлик фаолияти, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;

Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши бўйича амалий чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этади;

мутасадди вазирликлар ва идоралар билан биргаликда маҳаллаларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар билан билан келишган ҳолда маҳаллаларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш чораларини кўради;

маҳалла институтини ривожлантиришнинг маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини жорий этиш чораларини кўради;

маҳаллаларда "Бир нуроний ўн ёшга масъул" тамойилини қарор топтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган ижтимоий фаол нуронийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этади;

меҳнат фахрийларининг маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги иштирокини кенгайтиради;

"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳолидан доимий хабар олиш тизимини ташкил қилади;

кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида "Нуронийлар маскани" мажмуаларида ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилишини ташкил этади;

маҳалла раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари ва маҳаллалардаги бошқа жамоатчилик тузилмаларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди;

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида нуронийлар ташаббуси ва тажрибасидан кенг фойдаланган ҳолда маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишни ва бажарилишини ташкил этади;

республика ҳудудида ва унинг ташқарисида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида анжуманлар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишларини амалга оширади;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш, коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, маҳалла тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўради, ички аудит хизматини йўлга қўяди;

нуронийлар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш чораларини кўради;

ёшлар таълим-тарбиясида кекса авлод вакилларининг иштирокини мустаҳкамлаш юзасидан режалар ишлаб чиқади ва амалга оширади;

маҳаллада жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасидаги фаолиятни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

соҳага замонавий ахборот технологияларни жорий қилиш ва маҳалла тизимини рақамлаштириш чораларини кўради.



3-§. Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла

ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда

Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳалла ва нуронийларни

қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг вазифалари

ва функциялари


15. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликка юкланган вазифалар самарали бажарилишини таъминлаш;

ҳудудларда Вазирлик ваколатига оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини олиб бориш;

маҳаллалар фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш;

"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган тизимни жорий этишда маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан маҳаллаларда амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда бартараф этилмаган тизимли муаммолар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш соҳасида давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

кексалар ва нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш борасидаги қонунчилик хужжатлари ижросини таъминлаш;

нуронийлар жамоатчилик кенгашлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

уруш ва меҳнат фахрийлари, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш;

маҳаллалар улар фаолиятига хос бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига қатъиян йўл қўйилмаслигининг амалда ижросини таъминлаш.


16. Ҳудудий бошқармалар уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш юзасидан чоралар кўради;

туманлар (шаҳарлар) бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари, Вазирликнинг қарорлари ва буйруқлари бажарилиши юзасидан мунтазам назорат ўрнатади;

давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, туманларни (шаҳарларни) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилади;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида туманлар (шаҳарлар) бўлимларига раҳбарлик қилади, фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ва уларнинг фаолиятини ташкилий, методик ҳамда ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

маҳаллалар фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмларни фаолиятга татбиқ этади;

аҳоли муаммоларни ҳал этилишини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг вазифаларини амалга оширишга кўмаклашади;

ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспекторларига нисбатан маҳалла раислари томонидан халқ депутатлари Кенгашларига киритилган ахборотлар ва уларнинг натижаларини таҳлил қилади ҳамда тегишли чоралар кўради;

маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш, маҳалла биноларини моддий-техника жиҳатдан таъминлашни ташкил этади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

меҳнат фахрийларининг маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги иштирокини кенгайтиради;

маҳалла раисларининг кексалар ва фаҳрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари ва маҳаллалардаги бошқа жамоатчилик тузилмаларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган кексаларни аниқлаш, уларга ёрдам кўрсатиш ишларини мувофиқлаштиради;

ўз ваколати доирасида ташкилий, молиявий, кадрлар ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

маҳалла ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган маслаҳатчиларнинг малакаси ҳамда иш самарадорлигини оширади;

маҳаллалар ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга амалий-методик ёрдам кўрсатади.

Ҳудудий бошқармалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



4-§. Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни

қўллаб-қувватлаш бўлимларининг

вазифалари ва функциялари


17. Қуйидагилар туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш соҳасида секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

маҳалла тизимига оид қонун ҳужжатларига риоя қилиниши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;

фуқаролар йиғинларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

бюджет маблағларининг мақсадли ва манзилли сарфланишини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг хизмат фаолиятига боғлиқ бўлмаган вазифалар ва ишларга жалб қилинишига йўл қўйилмаслигини таъминлаш;

маҳаллаларда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, мурожаатлар билан ишлаш бўйича "маҳалла - сектор - Халқ қабулхонаси - маҳалла" принципи асосидаги ҳамкорлик тизимини самарали ташкил этиш чораларини кўриш;

маҳалланинг "фаол модели"ни жорий этиш орқали уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш бўйича чораларни кўриш;

маҳалла ходимларининг хизмат фаолиятига боғлиқ бўлмаган вазифалар ва ишларга жалб қилинишига йўл қўйилмаслиги чораларини кўриш;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва таҳлил қилишни амалга ошириш ва уни ҳудудий бошқармаларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш;

маҳаллалар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда маҳаллий оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорликни ошириш тадбирларини ташкил этиш;

қонунчиликда белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларга ахборот ва маслаҳатлар бериш.


18. Туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;

қонунчилик ҳужжатлари, Вазирлик, ҳудудий бошқармаларнинг қарор ва буйруқларини бажариш;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш, таҳлил этиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларни методик ҳамда ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлаш;

ҳудудлардаги бюджетдан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотлар харажатларини молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоботини олиб бориш;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида қонунчилик ҳужжатлари, Вазирлик, ҳудудий бошқармаларнинг қарор ва буйруқларини бажариш;

меҳнат фахрийларининг маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги иштирокини кенгайтириш;

маҳаллада жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасидаги фаолиятни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;

маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш;

маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган кадрлар малакасини ошириш ишларига кўмаклашиш, маҳаллалар бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш ишлари мониторингини олиб бориш ҳамда мувофиқлаштириш.



4-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ҲАМДА ЖАВОБГАРЛИГИ


1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


19. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколати доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, шунингдек, Вазирлик ваколатига кирувчи бошқа масалалар бўйича таклифлар киритиш;

Вазирликнинг ваколатига кирувчи масалаларда давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Вазирликнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотларни давлат статистика органлари, давлат солиқ хизмати органлари, давлат хизматлари маркази ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралардан бепул олиш;

Вазирлик ва унинг тизимидаги ҳудудий бошқармаларнинг давлат мулкини ўзининг ташкилий тизими доирасида бир тизимдан бошқасига бепул ўтказиш;

Вазирлик ходимлари ва унинг ҳудудий бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари томонидан асосий кўрсаткичлар параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартибини, миқдорини ва шартларини белгилаш;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Вазирлар Маҳкамасига, давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларига кўриб чиқиш учун киритиш;

Вазирлик ваколати доирасида халқаро шартномалар ва идоралараро битимларни тузиш, халқаро, ҳукуматлараро битимлар лойиҳаларини тақдим этиш;

Вазирлик ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро миқёсда ҳимоя қилиш;

юклатилган вазифалар доирасида бевосита ёки Вазирлик тизимидаги ташкилотлар орқали хорижий тармоқ ташкилотлари, илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ички назорат, коррупцион ҳуқуқбузарликлар ва қонунларга зид бошқа ҳаракатлар, шунингдек, Вазирлик тизими ходимлари томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш ҳамда профилактикасини амалга ошириш;

бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида Вазирлик марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг низомлари ва бошқа ҳужжатлари, смета ва штат жадвалларини тасдиқлаш;

Вазирлик тизимида кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш тартибини белгилаш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, расмий веб-сайтлар, ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш, конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, методик материаллар ва тавсияларни ишлаб чиқиш;

биноларга хизмат кўрсатиш, жиҳоз ва ускуналар, автотранспорт, алоқа ва ҳисоблаш воситалари, компьютер ва ташкилий техника воситаларини сақлаш ва ишлатиш бўйича ишларни бажариш, дастурий таъминотни сотиб олиш тўғрисида белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

Вазирликка тегишли вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар ва эксперт гуруҳларини тузиш;

Вазирлик, таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг ҳамда маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Вазирлик ижтимоий инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш ҳамда Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва мукофотлашнинг ягона тизимини шакллантириш;

алоҳида фидокорлик, меҳнатсеварликни намоён қилган, ўзининг профессионал фаолиятида юксак натижаларга эришган маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги ходимларнинг номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Вазирлик ижтимоий инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш ҳамда Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва мукофотлашнинг ягона тизимини шакллантириш.

Вазирлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Вазирлик:

ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, тегишли соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳаларини, шунингдек, ушбу соҳаларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;

фуқаролар ҳуқуқларига риоя этилишини ва уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.



2-§. Вазирлик марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


21. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан Вазирликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

Вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда уларни қайта кўриб чиқиш учун қайтариш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар бериш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирлик буйруқларининг унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилиши юзасидан белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;

ҳудудий бошқармалар томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёки уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Вазирлик марказий аппаратининг бошқармалари ва ходимларининг фаолиятини тасдиқланган лавозим йўриқномаларига мувофиқ ташкил этиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига доир масалалар ўрганилишини ташкил қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатиш;

Вазирлик тизимида бухгалтерия ҳисобини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳамда замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда юритиш ташкил этилишини таъминлаш, тизимга кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби юритилишини назорат қилиш;

харажатлар сметасида назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг муайян мақсадларга тўғри сарфланганлигини, шунингдек, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сақланишини мунтазам назорат қилиб бориш;

асосий воситалар ва бошқа моддий бойликларнинг улар сақланадиган жойларда мавжудлигини ва улардан фойдаланишни мунтазам назорат қилиш;

вазирликлар, идоралар, ўқув ва бошқа муассасаларнинг олимлари, юқори малакали мутахассисларини маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида илмий ва эксперт ишлар, маслаҳатларни ўтказиш, долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун хорижий мутахассисларни шартнома асосида таклиф этиш;

давлат органлари ва ташкилотларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;

давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш;

давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига маҳалла, нуронийлар ва кексалар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

маҳалла, нуронийлар ва кексалар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш;

маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда нуронийлар ва кексаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга доир ташаббуслар билан чиқиш ҳамда таклифлар киритиш;

Вазирлик тизимида коррупцияга қарши "комплаенс-назорат" тизими фаолиятини самарали йўлга қўйиш;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги тадбирлар, танловларга тайёргарлик кўриш ва иштирок этишни молиялаштириш.


22. Вазирлик марказий аппарати:

Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолиятини ривожлантиришнинг режалари, кутилаётган истиқболдаги ва жорий кўрсаткичларга эришиш бўйича Вазирлик марказий аппарати тузилмаларининг фаолиятини ташкил этиш;

Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Вазирлик қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;

Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;

маҳаллаларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.



3-§. Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла

ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда

Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳалла ва нуронийларни

қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг ҳуқуқлари

ва жавобгарлиги


23. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларидан, давлат органларидан, давлат ва нодавлат ташкилотлардан сўраш ва олиш;

туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга топшириқ ва кўрсатмалар бериш;

туманлар (шаҳарлар) бўлимларида аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида таклифлар тайёрлаш;

давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш;

маҳалла, нуронийлар ва кексалар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш;

маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда нуронийлар ва кексаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга доир ташаббуслар билан чиқиш ҳамда таклифлар киритиш;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалаларида давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;

ўз ваколатлари доирасида семинарлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни давлат мукофотларига тақдим этиш.

Ҳудудий бошқармалар ўз ваколатлари доирасида ўзларига юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


24. Вазирлик ҳудудий бошқармалари:

ўзларига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

маҳаллалар билан узвий ҳамкорлик қилиш, нуронийлар, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

ўз фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

қабул қиладиган қарорларининг сифатига, қарорларнинг бажарилиши оқибатлари, Вазирликка киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни сифатли тақдим қилиш;

туман (шаҳар)ларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлашга доир таклифлар тайёрлаш;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш, муаммоларни ҳал қилиш учун дастурларни, ҳаракат режаларини, "йўл хариталари"ни ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;

тизимдаги ташкилотлар томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни мақсадли ва самарали сарфлаш учун жавоб беради.



4-§. Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни

қўллаб-қувватлаш бўлимларининг ҳуқуқлари

ва жавобгарлиги


25. Туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари ва ташкилотларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;

давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига маҳалла, нуронийлар ва кексалар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

маҳалла, нуронийлар ва кексалар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш;

маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда нуронийлар ва кексаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга доир ташаббуслар билан чиқиш ҳамда таклифлар киритиш;

маҳаллалар фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш;

ўз ваколатлари доирасида семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни давлат мукофотларига тақдим этиш учун таклифлар киритиш.

Туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ўз ваколатлари доирасида ўзларига юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


26. Туманлар (шаҳарлар) бўлимлари:

юклатилган вазифалар ва функцияларни давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллалар билан ҳамкорликда самарали бажариш;

маҳаллалар билан узвий ҳамкорлик қилишга, нуронийлар, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

ўз фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

қабул қиладиган қарорларини сифатли бажариш ва амалга ошириш оқибатлари;

маҳалалларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлашга доир таклифлар тайёрлаш;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш, муаммоларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг туманлар (шаҳарлар)да самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.



5-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


27. Қуйидагилар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича танқидий ва чуқур таҳлилларни ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолиятига тааллуқли бўлган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари кўрсатмаларини бажариш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини, мажбуриятларини белгилаш, улар ўртасида вазифалар ва функцияларни аниқ тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг маълум бир соҳаларини бошқаришда ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;

Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш;

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари, идоравий мансуб ташкилотлар ҳамда маҳалла тизими ходимларининг тизимли қайта тайёрланиши ва малакаси оширилиши, шу жумладан, хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чораларини кўриш;

Вазирлик тизимида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар кадрлари захирасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича буйруқлар чиқариш, фармойишлар, кўрсатмалар бериш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

ўз ваколати доирасида Вазирлик тизими ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

вазир ўринбосарлари, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

вазир ўринбосарлари ва Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қилган ахборот билан ишлашда қонун талабларига риоя қилиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Вазирлик номидан иштирок этиш;

Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Вазирлик марказий аппаратининг харажатлар сметаси ва ходимлар штат жадвалини белгиланган штатлар доирасида тасдиқлаш;

Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар низомларини тасдиқлаш;

Вазирлик марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳаси ходимларини, уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ўрнак кўрсатганлиги, хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тақдирлашга тақдим этиш, шунингдек, тизимда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони, фахрий ёрлиқлар ҳамда бошқа рағбатлантиришлар билан тақдирлаш;

Вазирлик ҳайъатига ва марказий аппарат йиғилишларига раҳбарлик қилиш;

Вазирлик мол-мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқариш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш.


28. Қуйидагилар Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Вазирликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Вазирлик фаолиятининг ўзи назорат қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда унинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ истиқболдаги кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, кадрларнинг профессионал билими, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада малакага ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, тегишли таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Вазир томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун тасдиқлаш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда вазир топшириғига биноан иштирок этиш;

Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар фаолияти соҳасига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Вазирга таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва уларни кўрсатиш сифатини оширишга ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

давлат сирига тааллуқли маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

маҳалла ва нуронийлар маркази инфратузилмаларини ривожлантириш;

ўз фаолияти соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

жумладан соҳа йўналишлари бўйича:

а) вазирнинг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари:

нуронийлар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш;

нуроний онахонлар билан ишлаш;

ёшлар таълим-тарбиясида кекса авлод вакилларининг иштирокини мустаҳкамлаш;

"Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирлашга оид чора-тадбирларни ташкил қилиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини назорат қилиш;

б) вазир ўринбосарининг асосий вазифалари:

маҳалла институтини ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш;

"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини жорий этиш, маҳаллалар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган шахсларга ёрдам кўрсатилишини мувофиқлаштириш;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳаларини янада ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро ва республика ташкилотлари билан биргаликда ишлашни таъминлаш;

ахборот технологиялари ва рақамлаштиришни ташкил этиш;

в) вазир ўринбосарининг асосий вазифалари:

маҳаллада жамоатчилик назоратини ташкил этиш;

маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга кўмаклашиш;

ҳуқуқий тарғибот ва экологик маданиятни шакллантириш;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бу борада аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.


29. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирнинг тегишли ўринбосарларига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва фармойишлари, унинг ўринбосарлари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

тегишли таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича вазир ўринбосарига таклифлар тақдим этиш, кадрларнинг профессионал билими, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражадаги малакага ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, тегишли таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан имзолаш (виза қўйиш) учун киритиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбарларининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Вазирликка бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

Вазирлик ходимларининг хорижий давлатларга, мамлакат ҳудуди доирасида хизмат сафарларини қонунчилик талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни амалга оширишга доир таклифларни Вазирлик раҳбариятига тақдим қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

давлат сирига тааллуқли маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун талабларига риоя қилиш;

фаолият доирасида намунали иш юритувчи ходимларни аниқлаш ва мукофотлаш юзасидан Вазирлик раҳбариятига таклифлар киритиш;

таркибий бўлинмаларда ишловчи ходимларнинг фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган лавозим мажбуриятларига мувофиқ тарзда ташкил қилиш;

таркибий бўлинмалар ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлаш ва Вазирлик раҳбариятига киритиш;

Вазирликнинг таркибий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ўрганиш ва уларга амалий кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


30. Қуйидагилар Вазирликнинг ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

ҳудудий бошқармалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Вазирликнинг буйруқлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;

туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, бошқарма фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни белгилаш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, буйруқлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат ҳокимиятининг бошқа тузилмалари билан ҳамкорлик қилиш;

ўз ўринбосари ва бошқарма ходимларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

ҳудудий бошқарма фаолиятини режалаштириш, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ва ўз ўринбосарининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ҳудудий бошқармада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқарманинг кадрлар захирасини шакллантириш;

ҳудудий бошқармада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрларнинг профессионал билими, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражадаги малакага ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, туманлар (шаҳарлар) бўлимларида кадрлар захирасини шакллантириш;

ҳудудий бошқарма ўринбосари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳудудий бошқармалар ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

ҳудудий бошқарманинг прогноз кўрсаткичлари бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда туманлар (шаҳарлар) бўлимлари томонидан ушбу кўрсаткичларга эришилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш;

ҳудудий бошқарма ходимлари вa туманлар (шаҳарлар) бўлимлaри раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, амалдаги қонунчиликка кўра белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида бошқарма ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

ҳудудий бошқарма ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирликка киритиш;

давлат сирига тааллуқли маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун талабларига риоя қилиш;

давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига маҳалла, нуронийлар ва кексалар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, судларда ва бошқа ташкилотларда Вазирлик, ҳудудий бошқарма вa туман (шаҳар) бўлимлaрининг, шунингдек маҳалла, нуронийлар ва кексалар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ифода этиш.


31. Қуйидагилар туманлар (шаҳарлар) бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

туманлар (шаҳарлар) бўлимига раҳбарлик қилиш;

фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, бўлим фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, ҳудудий бошқарма раҳбарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат ҳокимиятининг бошқа тузилмалари билан ҳамкорлик қилиш;

туманлар (шаҳарлар) бўлимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, кадрларнинг профессионал билими, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражадаги малакага ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, туманлар (шаҳарлар) бўлимларида кадрлар захирасини шакллантириш;

туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимларининг Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ туманлар (шаҳарлар) бўлимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимлари ва маҳалла тизими ходимларига мукофотлар бериш, иш ҳақларига қўшимча ва устамалар тўлаш, моддий ёрдам бериш, тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чоралар қўллаш, давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритиш;

давлат сирига тааллуқли маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун талабларига риоя қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, амалдаги қонунчиликка кўра белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида бошқарма ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, судларда ва бошқа ташкилотларда Вазирлик, ҳудудий бошқарма вa туман (шаҳар) бўлимлaрининг, шунингдек, маҳалла, нуронийлар ва кексалар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ифода этиш.



6-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


32. Вазир:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Вазирликнинг жавобгарлик соҳалари;

ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши бўйича шахсан жавоб беради.


33. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари:

Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари;

ушбу Низомнинг тегишли равишда 28-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши бўйича шахсан жавоб беради.


34. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари;

ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши бўйича шахсан жавоб беради.


35. Ҳудудий бошқармалар раҳбарлари:

ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 24 ва 25-бандларида назарда тутилган ҳудудий бўлинмаларнинг жавобгарлик соҳалари;

ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши бўйича шахсан жавоб беради.


36. Туманлар (шаҳарлар) бўлимлари раҳбарлари:

туманлар (шаҳарлар) бўлимларига юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 26-бандиди назарда тутилган Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимлари жавобгарлиги соҳалари;

ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши бўйича шахсан жавоб беради.



7-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Вазирлик раҳбарияти


37. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир раҳбарлик қилади.

Вазир ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.


38. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан, биринчи ўринбосари бўлади.

Вазир бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига мувофиқ биринчи ўринбосари ёки ўринбосарларидан бири томонидан амалга оширилади.


39. Вазир меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосарига тенглаштирилган маслаҳатчига эга бўлади.

Вазирнинг маслаҳатчиси вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Вазирнинг маслаҳатчиси қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:

маҳалла тизимида ҳурмат ва обрў-эътиборга эга бўлган ходимларнинг ижобий хизмат тажрибаси, амалий кўникмаси ва малакасини ёш ходимларга етказиш орқали уларнинг касбий кўникма ҳамда малакасини юксалтириш, устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлаш;

маҳалла тизими ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

маҳалла тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, тизимга юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш жараёнларини ташкил этишга умумий раҳбарлик қилиш;

вазирлик тизимига хорижий лойиҳаларни кенг жалб қилиш мақсадида халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик ўрнатилиши, соҳани такомиллаштиришга хизмат қилувчи илғор хорижий тажрибалар кенг ўрганилиши ва амалга татбиқ этилишини мувофиқлаштириш;

Вазирлик ва маҳаллаларнинг жамоатчилик билан алоқаларини кучайтириш ишларига амалий кўмаклашиш;

Вазирлик фаолияти очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга қаратилган ишларни ташкил этиш;

маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш;

Вазирликда жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Ушбу йўналишларда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Вазирлик буйруқлари, Ҳайъат қарорларининг бажарилишини таъминлаш.


40. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий (бошқарма, бўлим, бўлинма ва хизматлар) бўлинмалари, шунингдек, ҳудудий таркибий бўлинмалар раҳбарлари тегишлича Вазир ўринбосарлари тақдимномаси бўйича Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


41. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


42. Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


43. Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари ходимлари Вазирликнинг марказий аппарати тегишли бошқарма ва бўлимлари билан келишилган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


44. Туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Вазир билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


45. Туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


46. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомлар Вазир томонидан тасдиқланади.



2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий

бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари

ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро

ҳамкорлиги тартиби


47. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


48. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича:

топшириқларни ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва Вазирлик раҳбариятига киритади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотлар ўрганилиши ва умумлаштирилишини ташкил этади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар иштирокини ташкил этади, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.


49. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Жумладан:

Вазирлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида хабар беради;

белгиланган фаолият соҳасида қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Вазирликнинг марказий аппаратига ахборот тақдим этади;

ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

Вазирлик ваколатига тааллуқли соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифларни Вазирликнинг марказий аппаратига юборади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат ҳокимиятининг бошқа тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради;

Вазирлик ҳайъати йиғилиши, семинар, конференция, танлов, кўрик ва бошқа ташкилий тадбирлар ўтказиш тўғрисида таклифлар киритади.


50. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар Вазир ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнгги қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.



3-§. Вазирликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви

органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги


51. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Вазирлик маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, маҳаллалар ҳамда нуронийлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан ҳукумат, давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий бошқармалар, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Вазирлик маҳаллаларда амалга оширилган ишлари натижалари ҳамда бартараф этилмаган тизимли муаммолар тўғрисида маҳалла раиси томонидан ҳар чоракда тегишли туман (шаҳар) халқ қабулхонасига киритилган маълумотларни ўрганиш ва кўриб чиқилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ҳамкорлик қилади.

Вазирлик маҳалла раиси томонидан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига маҳалла, нуронийлар ва кексалар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича киритилган тақдимномалар асосида қабул қилинган қарорларнинг ижро этилишида барча давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.


52. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш соҳасида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари билан ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш соҳасида Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллаларда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш соҳасида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади.


53. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллалар билан жамиятда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилади.

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари маҳалла раислари томонидан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспекторлари фаолияти ҳудуддаги биринчи навбатда ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни бартараф этишга йўналтирилишини, бу борада жамоатчилик назорати ўрнатилишини, улар фаолиятини баҳолаш ҳамда натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашларига ахборот, шунингдек, уларни рағбатлантириш ёки уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича мазкур ходимларнинг юқори турувчи ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиб борилишини ташкил этади.



4-§. Вазирликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш,

маслаҳат, эксперт органлари


54. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб ташкилотлар, таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


55. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Вазирлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонунчиликда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрган ҳолда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

Вазирлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

жойларда Вазирлик фаолиятига оид долзарб масалалар муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда Вазирлик ҳайъатининг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Вазирлик марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.


56. Ҳайъат мажлисига давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.


57. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


58. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.


59. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.


60. Ҳайъат фаолиятининг тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.


61. Вазирликда бошқа кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари тузилиши мумкин. Уларнинг таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Вазир томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳолатлар бундан мустасно.

Вазир вазирликка юкланган вазифаларнинг ижросини ташкил қилиш, тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва зарур тавсиялар тайёрланишини таъминлаш мақсадида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, шунингдек, фуқаролардан иборат таркибда эксперт-таҳлил гуруҳи ташкил қилиши мумкин.

Бунда эксперт-таҳлил гуруҳи аъзолари учун хақ тўлаш Вазирлик ҳузуридаги "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси ҳамда Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



8-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


62. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.


63. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


64. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.


65. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонунчиликка кўра белгиланади.



9-БОБ. ВАЗИРЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


66. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш, шунингдек, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


67. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устама ҳақ ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.


68. Вазирлик бошқарув ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппаратда - 2 бараварга, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаларида - 1,5 бараварга, туманлар (шаҳарлар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида - 1,3 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.

Вазирлик, унинг ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткасининг тасдиқланган разрядлари бўйича белгиланади.


69. Вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

1) Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари ходимларининг умумий иш стажидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул тўланади:

1 йилдан 3 йилгача - 0,2;

3 йилдан 5 йилгача - 0,3;

5 йилдан 10 йилгача - 0,4;

10 йилдан 15 йилгача - 0,6;

15 йилдан 20 йилгача - 0,8;

20 йилдан юқори - 1,0.

Вазирлик ходимларига ойлик устамалар, моддий ва кўп йиллик меҳнатлари учун рағбатлантиришлар тарзидаги лавозим маошларига қўшимча тўловлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади, шунингдек, Вазирлик ҳайъати томонидан тасдиқланади.

2) Вазирликнинг бюджетдан ташқари "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси ҳисобидан:

а) энг ташаббускор ва самарали ишлаган Вазирлик марказий аппарати ходимларига икки юз фоизгача, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари ходимларига юз фоизгача, туманлар (шаҳарлар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари ходимларига етмиш беш фоизгача ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар;

б) чорак якуни бўйича энг ташаббускор ва натижадор ходимларга (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) лавозим маошининг юз фоизигача бўлган миқдорда бир йўла мукофотлаш;

в) жамоа шартномасига мувофиқ меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган компенсация тўловлари ва бир йўла бериладиган мукофотлар.

Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар вазир томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ тўланади.

Ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазир томонидан тасдиқланади.

Вазирликнинг бюджетдан ташқари "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларга қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.

Бунда ушбу бандда назарда тутилган тўловлар жамғарма молиявий ҳолатидан келиб чиқиб тўланади.


70. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси маблағларидан фойдаланиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



10-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲАМДА

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ОЛДИДА

ҲИСОБОТ БЕРИШИ


71. Вазирлик раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


72. Вазир ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида Вазирлик фаолияти юзасидан ҳамда соҳадаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида ахборот беради.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида маҳаллалар фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахборот беради.


73. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ўз фаолияти соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш, давлат бошқаруви тизимини мақбуллаштиришга қаратилган таклиф, тавсия ва таҳлилий маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим йўналишлари ҳамда вазифаларини амалга оширишда мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларнинг мунтазам равишда кўриб чиқилишини ташкил қилади;

белгиланган тартибда бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


74. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти Вазирлик раҳбарларининг фаолияти юзасидан юкланган вазифаларнинг улар томонидан самарали бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигини холисона баҳолайди.


75. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш чоралари кўрилади, жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан эса жавобгарлик чоралари, эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо қўлланилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


76. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 июнь
























































Время: 0.2633
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск