ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 й. 292-сон "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2022 й.

N 292




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАҲАЛЛА

ВА НУРОНИЙЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ

АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

       

        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони ҳамда "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-147-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар:

а) қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

вазирликнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, тизими, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари;

вазирлик, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги;

вазирлик, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимларининг асосий функционал вазифалари ҳамда жавобгарлиги;

вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш, шунингдек, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби;

б) қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ва вазирлик томонидан жамғармага маблағлар тушишининг тўлиқлигини назорат қилиш тартиби;

жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари;

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири томонидан жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш тартиби.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири в.б. Т.А. Худайбергенов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

       

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 июнь

















































Время: 0.2055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск