ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.06.2022 й. 292-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 июндаги

292-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маҳалла

ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг

"Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ

      

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

      

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигида (кейинги ўринларда - Вазирлик) тузилади.


3. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган Вазирликнинг шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондига ҳар йили ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашаридан тушадиган тушумларнинг 10 фоизи;

ҳар йили Вазирлик томонидан асосланган ҳисоб-китобларга асосан Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Вазирлик Жамғармага маблағлар тушишининг тўлиқлигини назорат қилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


6. Жамғарманинг маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш;

нуронийлар ва кексаларни маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгулик ва раҳмдиллик сингари анъаналарни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга кенг жалб этиш;

хавфсиз маҳалла тамойилини тўлақонли ва самарали жорий этиш;

кексалар ва фахрийлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари, фуқаролар йиғинларининг бино ва иншоотларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда уларни инвентарлар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш;

Вазирлик тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш (ходимлар учун мукофотлар тўлаш, уларнинг маошларига устамалар ва қўшимчалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш, санаторий-курортда даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқалар);

Вазирлик раҳбарлари ва бошқа ходимларининг хизмат сафарлари, шу жумладан, хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари харажатлари;

Вазирлик тизимидаги ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташи, шу жумладан, уларнинг хорижий мамлакатларга ташрифларини, хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини ташкил этиш;

Вазирлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш;

Вазирликнинг эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини ташкил этиш, эксперт-таҳлил гуруҳ таркибига киритилган мутахассисларга шартнома асосида ҳақ тўлаш, маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар, олим ва мутахассисларни, илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари мутахассисларини ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни шартнома асосида жалб қилиш;

Вазирликнинг аҳоли муаммолари масофадан тезкор қабул қилиниши ва кўриб чиқилишини мувофиқлаштириб борувчи Саll-маркази ходимлари меҳнатига шартнома асосида ҳақ тўлаш.

Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш, шу жумладан маҳалла тизимига оид материалларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш учун малакали мутахассисларни жалб этиш.


7. Жамғарма маблағларини сарфлаш Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири томонидан тасдиқланган ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларидан амалга оширилади.


8. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда молиявий маблағлар тушишининг кутилаётган прогнозидан ва амалга оширилиши белгиланган тадбирларни ўтказишдан келиб чиққан ҳолда тузилади.


9. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.


10. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири томонидан амалга оширилади.


11. Жамғарма маблағларидан қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ фойдаланилиши мумкин.


12. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари (қолдиқ маблағлар) кейинги ҳисобот йилига ўтади ва мазкур Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИ ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТЛАР

ТАҚДИМ ЭТИШ, НАЗОРАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


13. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади ва тақдим этилади.


14. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


16. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 июнь

















































Время: 0.2052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск