ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 й. 316-сон "Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2022 й.

N 316




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА

ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ЕРЛАРНИ

ФОЙДАЛАНИШГА КИРИТИШДА ИРРИГАЦИЯ

ВА МЕЛИОРАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ

ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

316-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги

109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида

фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда

ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва

реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни

қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-банддаги "вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш" сўзлари "вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, насос агрегатини ўрнатиш ҳамда ишга тушириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "ажратилган ерларга" сўзлари "ажратилган ерларга, шунингдек, лалми ва адир ерларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 5-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган, ерларни фойдаланишга киритишда вертикал суғориш қудуғини бурғилаш ва насос агрегатини ўрнатиш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг эса 50 фоизи, бироқ 120 миллион сўмгача бўлган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда - Давлат бюджети) маблағлари ҳисобидан (субсидия сифатида) тузилган инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битими доирасида бир марта қоплаб берилади";

тўртинчи хатбошидаги "қоплаш учун ажратилади" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун вертикал суғориш қудуғини бурғилаш ва насос агрегатини ўрнатиш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 120 миллион сўмгача бўлган қисмини қоплаш учун ажратилади";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги "вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш" сўзлари "вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва насос агрегатини ўрнатиш ҳамда ишга тушириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ бўлган қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун Давлат бюджетидан ҳар бир гектар ерга 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган, ерларни фойдаланишга киритишда вертикал суғориш қудуғини бурғилаш ва насос агрегатини ўрнатиш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг эса 50 фоизи, бироқ 120 миллион сўмгача қопланадиган қисмини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича тасдиқланган манзилли дастурига асосан мазкур мақсадлар учун марказлашган харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида аниқлайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июнь












































Время: 0.2012
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск