Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.06.2022 й. ПФ-150-сон "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.06.2022 й.

N ПФ-150



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилмоқда. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг 46 мингдан зиёд лойиҳаларига 15 триллион сўмдан ортиқ миқдорда молиявий ёрдам кўрсатилди.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида:


1. Қуйидагилар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) фаолиятининг кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги асосий йўналишлари этиб белгилансин:

тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали жойларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш;

экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали республикада экспорт ҳажмини оширишга кўмаклашиш;

тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда фаол иштирок этиш;

мамлакатда кичик тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш, жумладан ҳудудларда иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим драйвер соҳаларни ривожлантириш борасида молиявий кўмаклашиш;

тижорат банкларининг кредитлари орқали ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юқори самара берувчи йўналишлар, жумладан ахборот тизимлари ва дастурларини яратиш лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш.


2. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

а) Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит (лизинг)лари бўйича:

1-3 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳалари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини;

4-5 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳалари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

Фарғона вилояти Сўх туманида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, қиймати 10 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит (лизинг)лари бўйича фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктидан юқори қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

Бунда, компенсация "2+1" тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки икки йилига тақдим этилади, тадбиркорлар томонидан бизнес-режада кўзда тутилган маҳсулот (хизмат)ларни сотиш ҳамда иш ўринлари яратиш кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган тақдирда, қўшимча бир йилга узайтирилади;

б) Жамғарма томонидан тижорат банклари кредит (лизинг)ларига кафиллик:

1-3 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;

4-5 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредит суммасининг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади.

Бунда, "аъло" кредит тарихига эга бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига, улар аввал олган кредитлари бўйича Жамғарма кафиллигидан фойдаланаётган бўлишидан қатъи назар қўшимча кредитлар бўйича белгиланган умумий миқдор ва шартлар доирасида кафилликлар тақдим этилади.

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда Жамғарма томонидан 2022 йил 1 июлга қадар компенсация ёрдамлари кўрсатилиши орқали ажратилган кредит (лизинг) бизнес-режасида кўрсатилган иш ўринларини яратиш ва маҳсулот (хизмат)лар айланмаси каби кўрсаткичлар тўлиқ бажарилмаган ҳолларда 2024 йил 1 октябрдан бошлаб компенсация тўловларини тўхтатиш чораларини кўрсин.

4. Белгилансинки, тижорат банкларининг кредит ва лизинглари бўйича компенсациялар ҳамда кафилликлар Жамғарманинг мавжуд молиявий ресурслари ва таваккалчиликларини ҳисобга олган ҳолда, кичик тадбиркорлик субъектларига тақдим этилади, қуйидагиларни назарда тутувчи кредитлар бундан мустасно:

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва (ёки) уларнинг улгуржи савдо фаолиятини ташкил этиш;

савдо (бундан экспортолди молиялаштириш мустасно), умумий овқатланиш ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш ҳамда электр қувватлантириш шохобчалари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш;

енгил ва илгари фойдаланишда бўлган юк автотранспорт воситалари сотиб олиш ва уларни таъмирлаш (чет элдан олиб келинадиган юк автотранспорт воситаларидан ташқари);

бино-иншоотларни сотиб олиш;

айланма маблағларни шакллантириш (экспортолди молиялаштириш бундан мустасно);

илгари олинган кредит ва лизингларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш;

нобанк кредит ташкилотлари, лизинг ва суғурта компаниялари ресурс базасини шакллантириш.


5. Қуйидагилар:

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш таркиби 2-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2023 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ миқдоридан келиб чиқиб, Жамғарма томонидан бир молия йилида қабул қилинадиган молиявий ёрдам миқдорлари Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан белгиланади.

Бунда, бир молия йилида қабул қилинадиган молиявий ёрдам миқдорлари чораклар бўйича тақсимланади;

Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафилликларнинг максимал умумий миқдори Жамғарма маблағларининг 20 баробари миқдоридан ошмаслиги керак;

Кенгаш лойиҳаларнинг таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда, тақдим этилган кафиллик суммасининг икки фоизи миқдоригача бир марталик воситачилик ҳақи олиниши тартибини белгилайди;

Жамғарманинг молиявий ёрдамларидан фойдаланиш юзасидан маъқулланган лойиҳалар бўйича шартномалар 5 иш куни ичида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади.


7. Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашга:

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларининг Жамғарма молиявий ёрдамларидан фойдаланиш натижадорлиги ҳақидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш;

молиявий ёрдамларнинг самарадорлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Фармоннинг 2-бандида кўзда тутилган молиявий ёрдам миқдорларининг юқори чегараси сақланган ҳолда унинг миқдорини камайтириш ёки молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилиш;

Жамғарманинг молиявий ёрдамларидан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган базавий меъёрлар ва шартларни белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

Жамғарма фаолиятини ривожлантириш ва уни жаҳон стандартлари талабларига мувофиқлаштириш учун унинг ташкилий тузилмаси ва ходимлар сонига ўзгартириш киритиш;

Жамғармага юкланган вазифаларнинг ижросини ташкил қилиш, тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва зарур тавсиялар тайёрланишини таъминлаш мақсадида эксперт таҳлил гуруҳини ташкил этиш;

Жамғарма томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги хизмат турларини жорий этиш ҳамда уларнинг тартиб ва қоидаларини белгилаш;

Жамғарма ҳисобидан компенсация тақдим этилиши орқали ажратилган кредит (лизинг) бизнес-режасида кўрсатилган иш ўринларини яратиш ва маҳсулот (хизмат)лар айланмаси кўрсаткичлари бажарилмаган ҳолларда компенсация тўловларини тўхтатиш юзасидан қарорлар қабул қилиш;

тадбиркорлик субъектлари муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилишни таъминлаш мақсадида Жамғарманинг молиявий ёрдам кўрсатиш параметр ва қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.


8. Жамғарманинг "Тадбиркор" ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С. Холхўжаев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

уч ой муддатда молиявий ёрдам тақдим этилаётган лойиҳалар бўйича ўрнатилган базавий меъёр ва шартлар бажарилишининг масофавий мониторингини амалга ошириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва тижорат банкларининг ахборот тизимларини Жамғарма томонидан маълумотлардан бепул фойдаланилишини кўзда тутган ҳолда, ахборот тизими билан интеграциялаштирсин;

2023 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга тақдим этиладиган молиявий ёрдамлар Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан белгиланган таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб, скоринг таҳлил асосида ахборот тизими орқали амалга оширилишини таъминласин;

тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш, тўланаётган компенсация маблағларининг уларга манзилли етиб боришини таъминлаш мақсадида ахборот тизимини такомиллаштириб борсин.


10. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С. Холхўжаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов) билан биргаликда икки ой муддатда:

Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг янги турларини жорий этиш, хусусан, бизнес-тренинглар ташкил этиш, консультатив хизматлар кўрсатиш ва янги тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи таклифларни;

"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга Жамғарма ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга аризалар, даъволар ва шикоятлар билан мурожаат қилганда, уни давлат божидан озод қилишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 июндаги

ПФ-150-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларига рағбатлантириш

чоралари қўлланиладиган олис ва бориш қийин

бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари

ортиқча ҳудудлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудларнинг номланиши

Республика бўйича жами 51 та туман, жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Тахтакўпир тумани

2.

Қонликўл тумани

3.

Мўйноқ тумани

4.

Чимбой тумани

5.

Қораўзак тумани

6.

Шуманай тумани

Андижон вилояти

7.

Пахтаобод тумани

8.

Бўстон тумани

9.

Улуғнор тумани

Бухоро вилояти

10.

Шофиркон тумани

11.

Қоракўл тумани

12.

Олот тумани

Жиззах вилояти

13.

Бахмал тумани

14.

Зомин тумани

15.

Фориш тумани

16.

Янгиобод тумани

Қашқадарё вилояти

17.

Деҳқонобод тумани

18.

Чироқчи тумани

19.

Миришкор тумани

20.

Кўкдала тумани

Навоий вилояти

21.

Хатирчи тумани

22.

Нурота тумани

23.

Конимех тумани

24.

Томди тумани

25.

Учқудуқ тумани

Наманган вилояти

26.

Мингбулоқ тумани

27.

Чортоқ тумани

Самарқанд вилояти

28.

Каттақўрғон тумани

29.

Қўшработ тумани

30.

Пахтачи тумани

Сирдарё вилояти

31.

Сардоба тумани

32.

Гулистон тумани

33.

Боёвут тумани

34.

Ховос тумани

Сурхондарё вилояти

35.

Узун тумани

36.

Қизириқ тумани

37.

Олтинсой тумани

38.

Бойсун тумани

39.

Музрабод тумани

40.

Сариосиё тумани

41.

Бандихон тумани

Тошкент вилояти

42.

Оққўрғон тумани

43.

Бекобод тумани

44.

Бўка тумани

Фарғона вилояти

45.

Қўштепа тумани

46.

Ёзёвон тумани

47.

Сўх тумани

Хоразм вилояти

48.

Қўшкўпир тумани

49.

Тупроққалъа тумани

50.

Янгиариқ тумани

51.

Янгибозор тумани




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 июндаги

ПФ-150-сон Фармонига

2-ИЛОВА


Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат

жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш

ТАРКИБИ

Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси


Ш.Д. Кудбиев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, Кенгаш раиси ўринбосари


И.И. Норқулов

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


Ж.Р. Ўроқов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари


Лавозими бўйича

-

уч нафар мустақил аъзо


А.М. Махаматов

-

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси директори, Кенгаш котиби

Изоҳ: Кенгаш раисига Кенгаш аъзолари таркиби ва уларнинг чекланган сонига ўзгартириш киритиш ҳамда мустақил аъзоларни белгилаш ваколати берилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 июндаги

ПФ-150-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


























Жамғармани бошқариш бўйича кенгаш




Аудит қўмитаси



































Ички аудит хизмати




































Ижрочи директор




Таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси
















































Директор ўринбосари



Директор ўринбосари




Таваккалчиликларни таҳлил

ва мониторинг қилиш бошқармаси

9 бирлик


























Кафилликлар тақдим этиш ва янги хизматларни жорий қилиш бошқармаси

6 бирлик


Компенсациялар тақдим этиш бошқармаси

6 бирлик




Юридик бўлим

4 бирлик


























Ахборот технологиялари

ва хавфсизлиги бўлими

4 бирлик


Иқтисодий таҳлил ва активлар билан ишлаш бошқармаси

4 бирлик




Ижро интизоми ва назорати шўъбаси

1 бирлик







































HR менежер















































Бухгалтерия бўлими

3 бирлик















































Комплаенс-назорат бўйича етакчи мутахассис
































Жамоатчилик билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1 бирлик















































Ишларни бошқариш (хўжалик) бўйича бош мутахассис

1 бирлик















   

   

Бошқарув ходимларнинг чекланган сони - 44 нафар.

Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 июндаги

ПФ-150-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги ПФ-5780-сон Фармонида:


а) 24-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) кичик тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш Жамғарма томонидан бош битимлар асосида ваколатли тижорат банклари орқали миллий валютада амалга оширилади";

"б" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) кичик тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш асосан кафилликлар шаклида, бошқа ҳолларда эса тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар шаклида амалга оширилади";

"в" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 25-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6002-сон Фармони 4-бандининг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан жойлаштириш воситаларини янги санитария-гигиена талабларига мувофиқлаштириш учун туризм соҳаси субъектларига умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йилгача муддатга компенсация тақдим этиш".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6017-сон Фармони 6-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳаларни кредитлаш бозор тамойиллари асосида тўғридан-тўғри тижорат банклари томонидан амалга оширилади. Бунда, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан ёш тадбиркорлар бизнес лойиҳалари учун умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6059-сон Фармони 1-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) аъзолари - кластер иштирокчиларига каврак плантацияларини ташкил қилиш ва уни қайта ишлаш, майда шохли наслдор мол харид қилиш ва кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, озуқа базасини яратиш, ярим тайёр ва тайёр, шу жумладан гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тери ва жунни қайта ишлаш ҳамда биноларни реконструкция қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш лойиҳаларини молиялаштириш учун 2020-2023 йилларда умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация тақдим этилади".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6074-сон Фармони 6-бандининг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларига насос ва сувни чучуклаштирувчи ускуналарни харид қилиш учун умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6091-сон Фармонининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 январга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга, шу жумладан асосий фаолият тури савдо-воситачилик бўлган экспорт қилувчиларга ҳамда "реэкспорт" божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқувчиларга:

а) экспортолди молиялаштириш, шу жумладан айланма маблағлар учун умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредитлари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этади;

б) тижорат банкларининг экспортолди молиялаштириш, шу жумладан айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитларининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ суммаси 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради.

2024 йил 1 январдан бошлаб Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги "Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4337-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилсин".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги "Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6244-сон Фармонининг 2-бандида:


а) "а" ва "б" кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бериладиган банк кредитлари суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ 2,5 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар;

б) қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарига умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади";


б) "в" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6262-сон Фармони 4-бандининг "а" ва "б" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади;

б) ажратиладиган кредит таъминотининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ 2,5 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллик тақдим этади".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-6263-сон Фармонига илованинг 3-банди ва 8-бандининг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-95-сон Фармонига 1-илованинг 12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3225-сон қарорида:


а) 3-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3-1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафилликларнинг максимал умумий қиймати 10 триллион сўмдан, бироқ Жамғарма маблағларининг 20 баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрнатилади";


б) 4-банд ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги "Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4005-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Балиқчилик лойиҳалари учун (аквакультура йўналишидаги) 2019-2022 йилларда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдиш этиш тартиби ўрнатилсин".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги "Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4047-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларнинг тутзорлар барпо қилиш, ипак қурти уруғини сотиб олиш, пилла етиштириш, шу жумладан пилла етиштирувчи фермер хўжаликлари ва касаначиларга бўнак бериш, улар билан якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш, қурилиш ва реконструкция ишларини бажариш, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида 2019-2022 йилларда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этиш тартиби ўрнатилсин".


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4406-сон қарори 7-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади;

кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар берилади".


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4549-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилансинки, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ўртасида кооперация алоқаларини рағбатлантириш уларни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади, бунда янги боғ, токзор ва иссиқхоналар барпо этиш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш объектларини яратиш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган миқдордаги кредитлар бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан асосий ставкадан ошган, лекин асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация ва қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдордаги кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради) миқдорда кафиллик тақдим этилади".


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги "Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4576-сон қарорининг 2-бандида:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик бўйича, шу жумладан чорва комплексларини қуриш, йирик ва майда шохли наслдор чорва молларини харид қилиш, чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган миқдордаги кредитлар бўйича унинг асосий ставкадан ошган, лекин асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация ва кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этиш";

"б" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4634-сон қарори 6-бандининг "б" кичик бандида:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги "Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4701-сон қарори 10-бандининг иккинчи-тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади;

фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредитнинг бутун даври, бироқ кредит олинган кундан бошлаб 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида компенсация тақдим этилади. Бунда:

компенсация битта уй-жой учун кредитнинг 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади".


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4767-сон қарори 3-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2023 йил 1 январга қадар "Томорқа хизмати" МЧЖ ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативларига бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилиши белгилансин;

фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, "Томорқа хизмати" МЧЖ ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этиш тизими жорий этилсин".


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги "2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4798-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация тақдим этиш тартиби жорий этилсин".


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4829-сон қарори 17-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади".


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги "2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4889-сон қарори 3-банди "в" кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бизнес-лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация тақдим этилади".


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги "Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4899-сон қарори 14-бандининг "а" кичик бандида:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ 2,5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилади;

умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги "Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4941-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сертификатланган сабзавот, полиз, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчи фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, шунингдек, кластерлар ва кооперацияларнинг уруғлик ва кўчат харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация тақдим этилади".


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5009-сон қарори 1-банди 4-кичик бандининг "а" кичик бандида:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади;

кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 мартдаги "Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5011-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун электротехника тармоғи корхоналарига умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация тақдим этиш тартиби ўрнатилсин".


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги "Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5017-сон қарори 8-банди "б" кичик бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5071-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация тақдим этилади".


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5087-сон қарори 1-бандининг "а" кичик бандида:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кичик тадбиркорлик субъектларига умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади";


б) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги "Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5146-сон қарори 2-банди "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) тижорат банклари томонидан 2025 йил 1 январга қадар қуйидагилар учун ажратилаётган кредит бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан:

омухта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектларига умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача;

паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади".


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5200-сон қарори 11-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация тақдим этилади".


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги "Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5212-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан хусусий шерикка (инвесторга) Чавандозлар мактабларининг туман (шаҳар) секцияларини ташкил этиш учун умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади".


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 октябрдаги "Тадбиркорлик субъектларининг хорижий валютадаги кредит мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ юкини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5268-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, тижорат банкларидан хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилганда амалдаги компенсация тақдим этиш тўғрисидаги шартномалари мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларининг эквиваленти 1 миллион АҚШ долларидан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган кредитларнинг асосий ставкадан ошадиган, лекин асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) томонидан уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади".


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги "Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-121-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан чорвачилик бўйича, шу жумладан чорва комплексларини қуриш, йирик ва майда шохли наслдор чорва молларини харид қилиш, чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун умумий қиймати 5 миллиард сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация ҳамда кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади".


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги "Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-204-сон қарорига 1-илованинг 9-позицияси "Бажариш муддати" устунидаги "июнь" сўзи "сентябрь" сўзи билан алмаштирилсин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида"ги 330-сон қарори 7-иловасининг рус тилидаги матнидаги изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Производство и изготовление прекурсоров, указанных в позициях 16 и 17, получаемых в качестве дополнительного продукта от производства (переработки) первичной продукции, осуществляются юридическими лицами при наличии у них лицензий на производство и изготовление конкретных прекурсоров".


Изоҳ: мазкур илованинг 1-9, 12-34-бандлари 2022 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.


































Время: 0.1919
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск