ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар / Бошқа давлат фондлари /

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги "Ёшлар дафтари" жамғармалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

312-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек,

туман (шаҳар)лардаги "Ёшлар дафтари"

жамғармалари тўғрисида

НИЗОМ

         

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги "Ёшлар дафтари" жамғармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармаси), шунингдек, туман (шаҳар)лардаги "Ёшлар дафтари" жамғармаларини (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаси) ташкил этиш, уларнинг маблағларини шакллантириш ва ушбу маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига, шунингдек, туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига мувофиқ белгиланган тартибда шакллантирилади.


3. Ҳудудий ва туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди.

Ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармасининг маблағлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ғазначилик бошқармаларида, шунингдек, туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармасининг маблағлари туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.



2-БОБ. ҲУДУДИЙ ВА ТУМАН (ШАҲАР)

"ЁШЛАР ДАФТАРИ" ЖАМҒАРМАЛАРИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

МАНБАЛАРИ


4. Ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишлича Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағларни, биринчи навбатда, тегишли ҳудуднинг қўшимча манбалари нисбатан кам миқдорда шаклланган туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаларига ўтказиб бориш юзасидан таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритиб борсин.

5. Туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармасидан ажратмалар;

туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари қарорига асосан туман (шаҳар) бюджетлари қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандида белгиланган тушумларнинг мазкур Фармонга 3-иловага мувофиқ миқдордаги маблағлар;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобидан ҳудудий ва туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ шакллантиришга шахсан масъул ҳисобланади.



3-БОБ. ҲУДУДИЙ ВА ТУМАН (ШАҲАР)

"ЁШЛАР ДАФТАРИ" ЖАМҒАРМАЛАРИ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


7. Ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари:

тегишли ҳудуднинг қўшимча манбалари нисбатан кам миқдорда шаклланган туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаларига;

Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан тасдиқланган календарь режада белгиланган маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва ҳудуд даражасидаги лойиҳалар, ёшлар фестиваллари, форумлар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни молиялаштиришга;

маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитлар яратишга мўлжалланган енгил турдаги кичик кутубхоналар ва спорт объектларини барпо этиш ҳамда уларни замонавий жиҳозлашга;

маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун ажратилган хизмат хоналарини моддий-техник жиҳозлар (мебель, планшет, компьютер тўплами, алоқа, интернет ва бошқалар) билан таъминлашга;

қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилади.


8. Туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари:

"Ёшлар дафтари"га киритилган ва моддий аҳволи оғир ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда - БҲМ) 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисмини, бироқ бир ойгача, бир ойдан икки ойгача, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун тегишлича БҲМнинг 4, 8, 12 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қисмини қоплашга;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга уларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

"Ёшлар дафтари"га киритилган, деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда 30 фоиз, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилишга БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, "Ёшлар дафтарига" киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;

ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича олти ойгача муддатли ўқув курслар учун ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олти ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

"Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг фуқаролик паспорти (биометрик паспорт) олиш бадалини қоплаб бериш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш харажатлари учун БҲМнинг 4 бараваригача ҳамда халқаро босқичларида қатнашиш харажатлари учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

"Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёш оилаларнинг ўқувчи фарзандлари учун бир календарь йилида бир маротаба мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари учун харажатларини қоплаш;

"Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ҳамда тенгдошлари орасида намуна кўрсатган фаол ёшларнинг мамлакатимиз бўйлаб туризм объектларига саёҳатлари учун меҳмонхона ва йўл харажатларини қоплаб бериш;

ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган таълим ташкилотларининг уч ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

моддий аҳволи оғир бўлган 30 ёшдан ошмаган бемор фуқароларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия ажратишга;

психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан пулли психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплашга;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратишга;

ёшларга янги турмуш қураётганда, ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишга кафиллик беришга;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун субсидия ажратишга;

Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан тасдиқланган календарь режада белгиланган маҳалла, сектор ва туман (шаҳар) даражасидаги лойиҳалар, ёшлар фестиваллари, форумлар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни молиялаштиришга;

маҳалладаги ёшлар етакчисининг туман (шаҳар) Васийлик кенгашига киритган илтимосномасига биноан Кенгаш раиси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг муаммоларини "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан етарли даражада ҳал қилинганлиги тўғрисида ахборот беради. Мазкур ахборот асосида Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси тавсияси билан туман (шаҳар) жамғармасидаги мавжуд маблағлар ҳисобидан маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитлар яратишга мўлжалланган енгил турдаги кичик кутубхоналар ва спорт объектларини барпо этиш ҳамда уларни замонавий жиҳозлашга маблағ йўналтириш;

қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилади.


9. Ҳудудий ва туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаларининг маблағлари ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилмаган мақсадларга йўналтирилишига, шунингдек, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга айнан бир турдаги субсидия ёки ижтимоий ёрдам (бир марталик моддий ёрдам бундан мустасно) бошқа манбалар ва жамғармалар томонидан кўрсатилганда тақдим этилишига йўл қўйилмайди.


10. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, зарур ҳолларда, ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши мумкин.


11. Ҳудудий ва туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ таркибда Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда - Васийлик кенгаши) тузилади.

Васийлик кенгаши таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, шунингдек, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига мувофиқ тасдиқланади.

Васийлик кенгаши раиси ва аъзолари "Ёшлар дафтари" жамғармасини бошқариш бўйича фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Васийлик кенгаши раиси "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларини бошқарувчи ҳисобланади.


12. Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармасининг, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармасининг ишчи органи ҳисобланади.


13. "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағлари сарфлаш Васийлик кенгаши қарори асосида сарфланади.

Васийлик кенгаши йиғилишлари ҳар ойда камида икки марта - ойнинг 15-санасигача ва охирги санасигача ўтказилади.


14. Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгаши йиғилишларига раислик қилади.


15. Васийлик кенгашлари қарорлари Васийлик кенгаши йиғилиши баёни билан расмийлаштирилади.


16. Васийлик кенгаши:

"Ёшлар дафтари" жамғармасига умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини назорат қилади;

"Ёшлар дафтари" жамғармасининг даромад ва харажатлари йиллик параметрларини, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек, "Ёшлар дафтари" жамғармасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;

"Ёшлар дафтари" жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини тасдиқлайди;

"Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларидан фойдаланишда шаффофликни таъминлайди;

"Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан алоҳида тадбирларни молиялаштириш тартибини белгилайди;

"Ёшлар дафтари" жамғармасига ҳомийлик хайриялари, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари ва грантларини жалб қилишга кўмаклашади;

"Ёшлар дафтари" жамғармасига юклатилган вазифаларни Васийлик кенгаши аъзолари ўртасида тақсимлайди;

"Ёшлар дафтари" жамғармаси фаолиятига тааллуқли масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;

"Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади;

"Ёшлар дафтари" жамғармаси фаолиятига алоқадор бошқа масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади.


17. "Ёшлар дафтари" жамғармасининг ишчи органи:

"Ёшлар дафтари" жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини ишлаб чиқади;

Васийлик кенгаши йиғилиши кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлайди, йиғилиш баённомасини юритади ва расмийлаштиради;

Васийлик кенгаши аъзоларига Васийлик кенгаши йиғилишининг вақти ва ўтказиладиган жойи тўғрисида хабар беради;

давлат томонидан бериладиган ижтимоий кўмак ва кўрсатиладиган моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотларни "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг якка тартибдаги анкетасида қайд этиб боради;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг мурожаатлари билан ишлайди ва кўриб чиқиш учун Васийлик кенгашига тақдим этади;

Васийлик кенгаши томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаат этувчига хабар юборади.

Васийлик кенгаши қарори билан ишчи органга қўшимча вазифалар ҳам юкланиши мумкин.



4-БОБ. ҲУДУДИЙ ВА ТУМАН (ШАҲАР)

"ЁШЛАР ДАФТАРИ" ЖАМҒАРМАЛАРИ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


18. Ҳудудий ва туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳисобот бўлимлари томонидан ҳар ойнинг 5-санасига қадар харажатлар тўғрисида, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) молия бўлимлари маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисми миқдори тўғрисида Ёшлар ишлари агентлигига маълумот бериб боради.


19. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) молия органлари томонидан бюджет ижроси ҳисоботини шакллантириш даврида тегишлича "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисоботи ҳам қабул қилинади.


20. Васийлик кенгаши раиси ҳар чоракда "Ёшлар дафтари" жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот беради.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ҳудудий ва туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаларининг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекциясининг ҳудудий бошқармалари мазкур Низом доирасида туман (шаҳар)ларда амалга ошириладиган ишлар учун ажратилган маблағлар самарали ва мақсадли ишлатилиши бўйича назорат ўрнатади.


23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

         




Низомга

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳридаги "Ёшлар дафтари"

жамғармаси васийлик кенгашининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

         

1.

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Васийлик кенгаши раиси


2.

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари


3.

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари (келишув асосида)


4.

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари


5.

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари


6.

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари


7.

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари бошлиқлари


8.

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси, вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари


9.

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари


10.

Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари бошлиқлари


11.

Лавозимига кўра

-

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари


12.

Лавозимига кўра

-

Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиқлари, Васийлик кенгаши котиби

           

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Васийлик кенгаши таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ходимлар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган масъуллар киритилади.

        

       




Низомга

2-ИЛОВА



Туман (шаҳар)лардаги "Ёшлар дафтари"

жамғармаси васийлик кенгашининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

              

1.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимлари, Васийлик кенгаши раиси


2.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари


3.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари


4.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) прокурорлари (келишув асосида)


5.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари


6.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари бошлиқлари


7.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари


8.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) спортни ривожлантириш бўлимлари бошлиқлари


9.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) маданият бўлимлари бошлиқлари


10.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари


11.

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) молия бўлими бошлиқлари


12.

Лавозимига кўра

-

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг туман (шаҳар) марказлари бошлиқлари


13.

Лавозимига кўра

-

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари, Васийлик кенгаши котиби

            

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Васийлик кенгаши таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ходимлар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган масъуллар киритилади.

       

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июнь
























































Время: 0.0198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск