ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар / Бошқа давлат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 й. 312-сон "Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2022 й.

N 312




ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ҲАЛ ЭТИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

       

      

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон ва "Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сон қарорларига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган ёшлар билан "Ёшлар дафтари"ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида интеллектуал соғлом рақобатни шакллантириш, талаба ва ёшларнинг билим ва салоҳиятини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман ва шаҳарларда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаси) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаларини (кейинги ўринларда - ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармаси) ташкил этиш ҳамда ушбу жамғармалар маблағларини қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари ушбу қарорда назарда тутилган манбалар ҳисобидан ҳудудий ва туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ шакллантиришга шахсан масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги "Ёшлар дафтари" жамғармалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

юридик шахс бўлмаган ҳудудий ва туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармасини ташкил этиш тартиби;

ҳудудий ва туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларини шакллантириш тартиби;

ҳудудий ва туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларини бошқариш ва улардан фойдаланиш;

Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларини ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармасининг, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларини туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармасининг ишчи органи этиб белгилаш;

"Ёшлар дафтари"ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Ёшлар дафтари"га киритилган ва моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга уларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий, психологик ҳимояга муҳтож ҳамда иқтидорли ва фаол ёшларга кўмаклашиш;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик лойиҳалари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;

ёшларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатиш орқали ёшларни "Ёшлар дафтари"дан чиқариш тартиби.


5. Белгилансинки:

ҳудудий ва туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаларининг даромадлар ва харажатлар параметрларини, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни, иш режаларини тасдиқлаш ҳамда маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги "Ёшлар дафтари" жамғармалари Васийлик кенгашлари томонидан амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари - тегишли ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармаси, туман (шаҳар) ҳокимлари - тегишли туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармаси Васийлик кенгаши раиси ҳисобланади;

ҳудудий ва туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармалари Васийлик кенгашлари аъзоларининг фаолияти жамоатчилик асосида ташкил этилади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашларига ҳудудий ва туман (шаҳар) "Ёшлар дафтари" жамғармалари даромадларининг барқарор шакллантирилиши ва ўз вақтида молиялаштирилишини доимий назорат қилиб бориш тавсия этилсин.


7. Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар "Онлайн маҳалла" электрон платформасининг "Ёшлар дафтари" ахборот тизими билан;

2022 йил 1 сентябрга қадар "Ёшлар дафтари" ахборот тизимини тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.


8. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан "Ёшлар портали" ахборот тизими негизида яратилган "Ёшлар мурожаати" электрон платформаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси билан интеграция қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


9. 2022 йил 1 июлдан бошлаб "Ёшлар мурожаати" электрон платформасига келиб тушган мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали тегишлилиги бўйича давлат органлари ва ташкилотларига юборилиши инобатга олинсин.

Бунда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши бўйича тизимли мониторинг юритилиб, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳар чорак якунида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот киритиб борилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ 2022 йилдан бошлаб ҳар йили интеллектуал олимпиада ташкил этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


11. Олий таълим ташкилотларининг талабалари ўртасида интеллектуал олимпиадага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. Ташкилий қўмита (А. Саъдуллаев):

бир ой муддатда олий таълим ташкилотларининг талабалари ўртасида интеллектуал олимпиадани ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

амалиётда тўпланган тажрибаларни инобатга олган ҳолда 2023 йил 31 январга қадар олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида интеллектуал олимпиадани ўтказиш тартибини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда интеллектуал олимпиадани ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича барча ташкилий ва ижодий ишларни мувофиқлаштирсин;

интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи ўтказиладиган жойни белгиласин ҳамда ҳакамлар ҳайъати таркиби, апелляция комиссияси аъзолари рўйхатини шакллантирсин;

интеллектуал олимпиада материалларининг махфийлигини, олимпиаданинг белгиланган талаблар асосида ўтказилишини таъминласин;

интеллектуал олимпиадага таълим йўналиши, соҳаси, мутахассислигидан қатъи назар, республикадаги барча олий таълим ташкилотлари талабаларини жалб этиш чораларини кўрсин;

умумжамоа ҳисобида 1, 2 ва 3-ўринни қўлга киритган олий таълим ташкилотларини мукофотлаш турларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти совғасини белгилаш ҳамда интеллектуал олимпиаданинг ғолиб ва совриндорларига топширилишини таъминласин;

интеллектуал олимпиаданинг ғолиб ва совриндорларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига киритиш учун уларнинг рўйхатини Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига тақдим этиб борсин;

интеллектуал олимпиаданинг ташкил этилиши, ўтказилиши ва натижаларини оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш чораларини кўрсин.


13. Қуйидагилар:

интеллектуал олимпиада иштирокчиларининг яшаш ва транспорт харажатлари - ушбу иштирокчилар таълим олаётган олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан;

ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчиларни рағбатлантириш харажатлари - Ёшлар ишлари агентлиги орқали Давлат бюджетидан "Заковат" интеллектуал клуби" нодавлат нотижорат ташкилотига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ўзбекистон шашка федерацияси билан биргаликда интеллектуал олимпиада давомида шахмат ва шашка мусобақаларини ўтказиш чораларини кўрсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Миллий гвардия билан биргаликда интеллектуал олимпиада тадбирлари ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атрофидаги ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати, ёнғин ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати интеллектуал олимпиада ўтказиладиган ҳамда иштирокчилар жойлашган турар жойларда тиббий хизмат навбатчилигини ташкил этиш, юқори савияда тиббий хизмат кўрсатиш, шунингдек, уларни зарур тиббий анжомлар, дори воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

312-сон қарорига

3-ИЛОВА



Олий таълим ташкилотлари талабалари

ўртасида интеллектуал олимпиадага тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

           

1. А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ташкилий қўмита раиси


2. А.Ҳ. Тошқулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ташкилий қўмита ҳамраиси


3. Ш.Ў. Турдиқулова

-

инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари


4. А.У. Аслонов

-

спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари


5. Б.Т. Абдуллаев

-

ички ишлар вазирининг ўринбосари


6. И.А. Ибрагимов

-

Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари


7. К.Х. Абдижалилов

-

фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари


8. А.Ш. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


9. А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


10. Х.Ғ. Худойбердиев

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари


11. Н.Э. Давлетова

-

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори


12. А.М. Абдуллаев

-

"Заковат" интеллектуал ўйинлар клуби кенгашининг раиси - клуб президенти


13. У.М. Наримов

-

"Заковат интеллектуал клуби" нодавлат нотижорат ташкилоти директори


14. Л.Ў. Мингишев

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бошқарма бошлиғи


15. Б.К. Аралбаева

-

Ёшлар ишлари агентлигининг бўлим бошлиғи, Ташкилий қўмита котиби

          

Изоҳ.

Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган ходимлар киритилади.

Ташкилий қўмита ишига бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари жалб қилиниши мумкин.

         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

312-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

         

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 7-позицияси "Масъул ижрочилар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандидан "ёшлар етакчиси" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида низомда:


а) 10-банд қуйидаги мазмундаги "ж" кичик банд билан тўлдирилсин:

"ж) ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар (фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришганлигини, турли мусобақалар, танловлар ёки олимпиадаларнинг совриндори бўлганини ёхуд меҳнат жамоасида алоҳида намуна кўрсатганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар)";


б) 15-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими - ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини (маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига асосан)";


в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш

учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Уй-жойга муҳтож фуқароларни

аниқлашнинг ижтимоий

МЕЗОНЛАРИ

            

Т/р


Мезонлар


Балл


Масъул орган


          

I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - МҲТЭКМ асосида)


      

Қишлоқ жойларда (туман ва туман марказлари)

      

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 бараварига тенг ва ундан кўп бўлган, 6,0 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


10

Туман (шаҳар)

давлат солиқ

инспекцияси


2.

МҲТЭКМнинг 6,0 бараваридан кўп бўлган, 6,5 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


6

3.

МҲТЭКМнинг 6,5 бараваридан кўп бўлган, 6,9 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


2

Туман (шаҳар)

давлат солиқ

инспекцияси


      

Шаҳарларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарлари)

     

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 бараварига тенг ва ундан кўп бўлган, 7,0 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


10

Туман (шаҳар)

давлат солиқ

инспекцияси


2.

МҲТЭКМнинг 7,0 бараваридан кўп бўлган, 7,5 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


6

3.

МҲТЭКМнинг 7,5 бараваридан кўп бўлган, 8,0 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


2

       

Тошкент шаҳрида

     

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 бараварига тенг ва ундан кўп бўлган 8,0 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


10

Туман (шаҳар)

давлат солиқ

инспекцияси


2.

МҲТЭКМнинг 8,0 бараваридан кўп бўлган 8,5 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


6

3.

МҲТЭКМнинг 8,5 бараваридан кўп бўлган 9,2 бараварига тенг ва ундан кам бўлган


2

      

II. Ҳозирги турар жой мақоми*

    

1.

Ижара (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)


20

Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси,

Кадастр агентлиги

туман (шаҳар) бўлими


2.

Эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)


3.

Ариза берувчи яроқсиз якка тартибдаги уй-жойда яшаши ёки уй-жой яшаш майдонининг бир шахс учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги.


        

III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож

бўлган айрим шахслар

         

1.

"labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти


10

Туман (шаҳар)

бандликка кўмаклашиш маркази


2.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар


10

Туман (шаҳар)

Ҳокимлиги

     

3.

Алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар**


10

Ёшлар ишлари

агентлигининг туман

(шаҳар) бўлими


4.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар***


10

Туман (шаҳар) оила

ва хотин-қизлар

бўлими


5.

Ягона (ёлғиз) боқувчига эга бўлган оила (эркак ёки аёл)


9

6.

Бошқалар


0

        

IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги

шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги****

       

1.

Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс


10

Туман тиббиёт

бирлашмаси хулосаси

2.

Сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи


10

3.

Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган


10

Жами балл:


50


        

Изоҳ.

*) Тўлиқ ўз мулкида уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди.


**) Маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига асосан балл берилади.


***) III бўлимдаги "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича 10 балл олган номзодларга IV бўлим мезонлари бўйича балл берилмайди.

Шунингдек, IV бўлим мезонлари бўйича 10 балл олган номзодларга III бўлимдаги "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича балл берилмайди.


****) III ва IV бўлимлар бўйича балл битта мезонга берилади";


д) 4-иловада:

2-босқич "Тадбирлар" устуни "Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига" сўзларидан кейин "ва маҳалладаги ёшлар етакчисига" сўзлари билан тўлдирилсин;

3-босқич "Субъектлар" устунидаги "Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими" сўзларидан кейин "маҳалладаги ёшлар етакчиси тавсияси асосида" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 сентябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низомда:


а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритади";


б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсатини, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари!" ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиш;

ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан, илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган ёшларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

иқтидорли ёшларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларига таълим олиш учун юбориш, халқаро танловларда иштирок этишини таъминлаш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини қамраб олган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш;

ёшларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш;

ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, замонавий касб-ҳунарлар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш жараёнларига кўмаклашиш;

ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеини ошириш бўйича зарур чоралар кўриш, хорижда таълим олаётган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни тизимли йўлга қўйиш;

ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш";


в) 12-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ёшларга оид давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таҳлил қилади, шунингдек, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади";

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:

ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

ёшларнинг таълим, илм-фан, спорт, маданият ва бошқа соҳалардаги фаолияти ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга оид вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этади, зарур ҳолларда ушбу вазифаларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимларини жалб қилган ҳолда амалга оширади;

ўз ваколатлари доирасида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;

ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ёшларга оид фаолиятини таҳлил қилади, баҳолайди ва улар бўйича хулосалар тайёрлайди, шунингдек, ушбу соҳадаги ишларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

ёшларга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросининг ҳолати тўғрисидаги ахборот ва материалларни таҳлил қилади ҳамда умумлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

"Ёшлар баланси"ни шакллантиради, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформаларига киритиб боради, улар билан самарали иш ташкил қилади";

"г" кичик бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари!" ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"болаларнинг ҳар томонлама, уйғун ривожланишига ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияланишига кўмаклашувчи ахборотдан эркин фойдаланиш учун уларга шароитлар яратади;

болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;

болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида якка тартибдаги профилактика ишларини амалга оширишда иштирок этади;

болаларнинг ахборотга оид ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, шунингдек, маънавий-ахлоқий тарбиясига доир фаолиятда иштирок этади;

болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади";

"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш соҳасида:

ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўз иқтидор ва истеъдодларини тўлақонли намоён этишлари ҳамда имкониятларидан тўлиқ фойдаланишларига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқади, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради;

ёшлар ўртасида салбий ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни кескин камайтиришга қаратилган, шунингдек, ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида иштирок этади;

ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, шу жумладан ёшлар ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга, шунингдек коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот бўйича фаолиятда иштирок этади;

ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида уларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказади ва натижаси бўйича тегишли тадбирларни белгилайди;

ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлашда ҳамда бартараф этишда кўмаклашади";

"з" кичик банд "ж" кичик банд деб ўқилсин;

"ж" ва "и" кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"з) ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан, илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни (ёшларни) ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишга, шунингдек, уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;

ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшлар учун белгиланган ижтимоий кафолатлар бўйича ишлар ҳолатини мунтазам равишда ўрганади, уларни таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўради;

ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ишга жойлаштирилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатади, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;

ўз ваколатлари доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;

и) иқтидорли ёшларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларига таълим олиш учун юбориш, халқаро танловларда иштирок этишини таъминлаш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини қамраб олган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш соҳасида:

ёшларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, маданият ва санъатга бўлган интилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқади ҳамда бу борадаги тадбирлар тизимли амалга оширилишини таъминлайди, ёшлар ўртасида танлов, фестивал, форум, мусобақа ва бошқа тадбирларни ташкил этади;

ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган ижтимоий аҳамияти юқори бўлган лойиҳаларни рағбатлантиришни ташкил этади ва амалга оширади;

ёшлар, ёш оилалар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади, танловлар ташкил этади ва ўтказади;

ёш авлодни жисмонан баркамол қилиб вояга етказиш мақсадида улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан манзилли чора-тадбирларни амалга оширади;

маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

ёшларнинг инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ахборот технологияларига бўлган қизиқишларини янада ривожлантириш, уларни "Ёшлар академияси" фаолиятига кенг жалб қилиш чораларини кўради;

ёшлар ўртасида волонтёрлик ташаббусларини қўллаб-қувватлайди, улар фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;

ёш хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларга замонавий касб-ҳунар ўргатишга қаратилган тизимли ишларни ташкил этади";

қуйидаги мазмундаги "и-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"и-1) ёшларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш соҳасида:

ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинлар, нотиқлик мусобақалари, чет тилларда мунозара ва учрашувлар ўтказади;

ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни ривожлантириш ҳамда оммалаштиришга қаратилган лойиҳаларга грантлар ажратади;

интеллектуал ўйинлар ва улардаги иқтидорли иштирокчилар ҳақидаги маълумотларнинг электрон платформага киритилишини таъминлаш ва интеллектуал ўйинлар натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради";


г) 19-бандда:

"а", "б" ва "в" кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

а) директорнинг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари:

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ёшларга оид сиёсатини мувофиқлаштириш;

маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ишлаш;

беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;

б) директор ўринбосарининг асосий вазифалари:

ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш;

ёшлар ўртасида инновация ва рақамли технологияларни ривожлантириш;

ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;

в) директор ўринбосарининг асосий вазифалари:

таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш;

ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни ривожлантириш;

ёшлар ўртасида волонтёрликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;

ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

ёшлар ташкилотлари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш";

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;

"г" кичик банд чиқариб ташлансин;


д) қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

19-1. Агентлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган фаолиятларидан келиб чиқиб, қуйидагилар директор ўринбосарларининг мақсадли вазифалари ҳисобланади:

1) директорнинг биринчи ўринбосари (ёшларга оид давлат сиёсатини мувофиқлаштириш, маҳалладаги ёшлар билан ишлаш ва беш муҳим ташаббус лойиҳаларини амалга ошириш бўйича):

маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш;

вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқотларини ташкил этиш;

Беш муҳим ташаббус доирасидаги ишларни тизимли равишда мувофиқлаштириш орқали ёшлар қамровини кенгайтириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

2) Директор ўринбосари (ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича):

"Ёшлар дафтари"ни тизимли равишда юритиш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ҳамда фаолият бошлаганига олти ойдан ошмаган "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларни компенсация қилиш;

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун истеъмол кредитлари ажратиш;

профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтган вақтида ҳар ойлик субсидия ажратиш;

ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш;

ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш;

ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи тарғибот материалларини чоп этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.

3) Директор ўринбосари (таълим муассасаларидаги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлаш ҳамда халқаро алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича):

халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш;

ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун янада кенгроқ имконият яратиш;

таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни волонтёрлик фаолиятига жалб этиш;

ёшлар ташкилотларида волонтёрлик клублари ва гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш;

"Имкон таълим" гранти орқали ногиронлиги бўлган ёшларни ахборот технологиялари соҳасининг "Веб дастурлаш", "График дизайн", "Социал медиа маркетинг" ва шу каби йўналишларда грант асосида бепул ўқитиш;

"Меҳрибонлик" уйлари Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланувчилари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатларини ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини тўлаб бериш тизимини жорий қилиш;

ёшлар муаммоларини тадқиқ қилиш ишлари самарадорлигини ошириш, социологик тадқиқотлар ўтказиш;

ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеини ошириш бўйича зарур чоралар кўриш;

Ўзбекистонда ёшлар муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари, ҳудудлар ва ташкилотларда ушбу йўналишдаги ишлар натижадорлиги ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасига доир таҳлилий ҳужжатлар тайёрлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши";


е) 23-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ушбу Низомнинг 19 ва 19-1-бандларида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун жавобгар бўлади";


ж) қуйидаги мазмундаги 40-1-банд билан тўлдирилсин:

"40-1. Ҳудудларда янги маҳаллалар ташкил этилганда Агентликнинг тегишли туман (шаҳар) бўлимига қўшимча маҳалладаги ёшлар етакчиси штат бирлиги ажратилади ва уларни сақлаш харажатлари (моддий-техник таъминоти, иш ҳақи, лавозим маоши, қўшимчалар, устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар) Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратиладиган қўшимча маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорида:


а) 2, 3, 4, 5, 6 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 1, 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. "Темир дафтар"ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 4-банддан "в" кичик банд чиқариб ташлансин;


в) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Белгилаб қўйилсинки, "Темир дафтар"нинг юритилиши бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъул ҳисобланади";


д) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари"нинг" сўзлари "Темир дафтар"нинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банддаги "бўлинмалари ва" сўзлари "бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда - ҳудудий бўлинмалар) ҳамда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банд:

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ёшларни замонавий касбга ўргатиш, ахборот технологиялари ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича олти ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олти ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш харажатлари учун БҲМнинг 4 бараваригача ҳамда халқаро босқичларида қатнашиш харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

ёшларни таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари ва фанларни ўқитишга ихтисослашган ўқув марказларининг уч ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;

"Хориждаги ёшлар баланси"ни шакллантириш ва юритиш, хорижда сайёр қабулларни ўтказиш вақтида аниқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ёшларнинг муаммолари ва эҳтиёжларини ҳал қилиш бўйича харажатларни амалга ошириш;

ҳар чоракда маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар маҳалладаги ёшлар етакчиларини бир ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан, шунингдек, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳалладаги ёшлар етакчиларини ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда пул мукофоти билан тақдирлаш;

фаолиятини самарали ташкил этаётган, ўзининг шахсий фазилатлари билан ёшларга намуна бўлаётган ва уларга етакчилик қилаётган маҳалладаги ёшлар етакчиларини "Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш;

йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган маҳалладаги ёшлар етакчиларига ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланадиган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия ажратиш;

бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган маҳалладаги ёшлар етакчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб бериш";

ўн саккизинчи - йигирманчи хатбошилар тегишлича йигирма еттинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳудудий бошқармалар" сўзларидан кейин "ва туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги "400 млн сўмдан" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 1600 бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "100 млн сўмдан" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан, туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарори билан тасдиқланган Агентликлар раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларининг XII боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

      

Т/р


Асосий мезонлар


Ўлчов бирлиги

(кўрсаткич)

       

шу жумладан:

     

I чорак


II чорак


III чорак

      

IV чорак


Йиллик


режа

%

   

режа

%

  

режа

%

  

режа

%

  

режа

%

  

         

XII. ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ

          

          

1. Директорнинг биринчи ўринбосари

(ёшларга оид давлат сиёсатини мувофиқлаштириш, маҳалладаги

ёшлар билан ишлаш ва беш муҳим ташаббус лойиҳаларини

амалга ошириш бўйича)

      

1.

Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш


нафар











2.

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш


млрд. сўм











3.

Вазирлик, идора ва ташқи лотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқотларини ташкил этиш


дона











4.

Беш муҳим ташаббус доирасидаги ишларни тизимли равишда мувофиқлаштириш орқали ёшлар қамровини кенгайтириш


млн. нафар











5.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш


нафар











6.

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши


та











      

2. Директор ўринбосари

(ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва тадбиркорлигини

қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича)

      

1.

"Ёшлар дафтари"ни тизимли равишда юритиш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш


млрд. сўм











2.

Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтган вақтида ҳар ойлик субсидия ажратиш


минг нафар











3.

Хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ҳамда фаолият бошлаганига олти ойдан ошмаган "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларни компенсация қилиш


минг нафар











4.

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун истеъмол кредитлари ажратиш


нафар











5.

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш


та











6.

Ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллан тириш


млн нафар











7.

Ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи тарғибот материалларини чоп этиш


минг дона











8.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;


нафар











9.

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши


та











        

3. Директор ўринбосари

(таълим муассасаларидаги ва ижтимоий ҳимояга

муҳтож ёшлар билан ишлаш ҳамда халқаро алоқаларни

ривожлантириш масалалари бўйича)

         

1.

Халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш


нафар











2.

Ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун янада кенгроқ имконият яратиш


та











3.

Таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ёшларни волонтёрлик фаолиятига жалб этиш


минг нафар











4.

Ёшлар ташкилотларида волонтёрлик клублари ва гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш


дона











5.

"Имкон таълим" гранти орқали ногиронлиги бўлган ёшларни ахборот технологиялари соҳасининг "Веб дастурлаш", "График дизайн", "Социал медиа маркетинг" ва шу каби йўналишларда грант асосида бепул ўқитиш


нафар











6.

"Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатларини ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини тўлаб бериш тизимини жорий қилиш


минг нафар











7.

Ёшлар муаммоларини тадқиқ қилиш ишлари самарадорлигини ошириш, социологик тадқиқотлар ўтказиш


та











8.

Ўзбекистонда ёшлар муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари, ҳудудлар ва ташкилотларда ушбу йўналишдаги ишлар натижадорлиги ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасига доир таҳлилий ҳужжатлар тайёрлаш


та











9.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;


нафар











10.

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши


дона











       

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорида:


а) 1-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатига асосан "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчининг ўқиш харажати бир қисмини қоплаб беради";


б) 2-иловада:


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Васийлик кенгаши "Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёшларнинг ушбу муассасаларда тарбияланганини тасдиқловчи ҳужжатларни, "Ёшлар дафтари"га киритилган ариза берувчиларнинг оиласи "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилганини ўрганиб, ариза берувчиларнинг мурожаатига асосан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - "Ёшлар дафтари" жамғармаси) маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчига субсидия ажратилиши мумкин";


6-банддаги "6-7-бандларида" сўзлари "3-4-бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-иловада:


1-банддаги "оилаларнинг фарзандларига" сўзлари "ёшларга" сўзи билан алмаштирилсин;


2-банддаги "оилалар фарзандларига" сўзлари "ёшларга" сўзи билан алмаштирилсин;


3-банднинг учинчи хатбошисидан "оиласи" сўзи чиқариб ташлансин;


5-банддан "оиласи" сўзи чиқариб ташлансин;


12-банддан "оиласи" сўзи чиқариб ташлансин;


13-банддан "оиласи" сўзлари чиқариб ташлансин;


14-банднинг "а" кичик бандидаги "оиласи" сўзи "унинг" сўзи билан алмаштирилсин;


17-банднинг иккинчи хатбошисида "оиласи" сўзи "ўқувчиларнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


иловада:

1-босқич "Чора-тадбирлар" устунидаги "оиласи" сўзи чиқариб ташлансин;

2-босқич "Чора-тадбирлар" устунининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "оиласи" сўзлари чиқариб ташлансин;

3-босқич "Чора-тадбирлар" устунидаги "оиласи" сўзи чиқариб ташлансин;


г) 6-иловада:


2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"компенсация - компьютер сотиб олиш учун ажратилган истеъмол кредитига ҳисобланадиган барча фоизларни қоплаш (компенсация қилиш) мақсадида ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳар ойда банкка ўтказиладиган, банк томонидан эса ариза берувчининг номига очилган тегишли банк ҳисобварағига ўтказиладиган маблағ";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса - ариза берувчи мустақил равишда ушбу Тартибга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади:

кредитнинг фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш тўғрисидаги ариза;

ариза берувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (агар ариза сертификат олган боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади);

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат нусхаси (pdf шаклда) ва унинг ҳақиқийлигини текшириш учун сертификатни тақдим этган ташкилотнинг электрон тизимидаги сертификат ҳаволаси.

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади";


16-бандда:

учинчи хатбошидаги "60" рақами "180" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидан "ва тўғрилиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


18-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Верификация натижасига кўра сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда компенсация тўланмайди ва бу ҳақида ариза берувчига СМС хабар юборилади";


22-банддаги "бир иш куни мобайнида" сўзлари "ҳар ойнинг 15-кунида" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Кредит бўйича фоиз тўловларини тўлаш учун зарур суммалар ҳар ойнинг 25-кунигача Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишлича АТ "Халқ банки", АТ "Алоқабанк" ва "Микрокредитбанк" АТБнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари ва банк хизматлари офисларининг тегишли ҳисоб рақамига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказиб борилади.

Тақдим этилган реестрга мувофиқ банклар ушбу маблағларни истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб боради";


1-иловада:

1-босқичнинг "Тадбирлар" устуни "илова қилган ҳолда" сўзларидан кейин "сертификатни тақдим этган ташкилотнинг электрон тизимидаги сертификат ҳаволасини кўрсатиб" сўзлари билан тўлдирилсин;

1-босқичнинг "Ижро муддатлари" устунидаги "60" рақами "180" рақами билан алмаштирилсин;

3-босқичдаги "Тадбирлар" ва "Ижро муддатлари" устунларидан иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

5-босқичнинг "Ижро муддатлари" устунидаги "Бир иш куни мобайнида" сўзлари "ҳар ойнинг 15-кунига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;

6-босқичнинг "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредит бўйича фоиз тўловларини тўлаш учун зарур суммалар ҳар ойнинг 25-кунигача Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишлича АТ "Халқ банки", АТ "Алоқабанк" ва "Микрокредитбанк" АТБнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари ва банк хизматлари офисларининг тегишли ҳисоб рақамига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказиб борилади.

Тақдим этилган реестрга мувофиқ банклар ушбу маблағларни истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб боради";


2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида

ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва

сертификат олган ёшларга компьютер харидлари

учун истеъмол кредитлари ажратиш ҳамда мазкур

кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация

қилишнинг маъмурий регламентига

2-ИЛОВА



Компенсация олиш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

         

Т/р


Қабул қилиш санаси

        

Қабул қилган шахс


      

I. Ариза берувчи (жисмоний шахс)

ҳақида маълумот:

        

1.1. Ф.И.О.:


-

1.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил

1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

1.4. Телефон рақами:


-

1.5. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар), вилоят,

республика


1.6. Uzbekcoders.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтган электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда)


-

1.7. "Бир миллион дастурчи"лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификат ҳаволаси


-

          

II. Сертификат олган ўн олти ёшга тўлмаган шахс

ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумот:

        

2.1.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.:


-

2.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил

2.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами:


-

2.4. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О.:


-

2.5. Шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР):


-

2.6. Сертификат олган боланинг вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат:



2.7. Телефон рақами:


-

2.8. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар), вилоят,

республика

      

2.9. Uzbekcoders.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтган электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда)


-

2.10. "Бир миллион дастурчи"лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатни тақдим этган ташкилотнинг электрон тизимидаги сертификат ҳаволаси.


-

               

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 637-сон қарори билан тасдиқланган "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ёшлар дафтари" жамғармасининг кафиллиги қарздорнинг доимий яшаш жойидаги маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсияси асосида берилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июнь

























































Время: 0.2071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск