ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоқа /

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 02.06.2022 й. 225-мҳ-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 25.05.2022 й. 12-сон "Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 10.06.2022 й. 3061-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2022 й.

N 3061-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.06.2022 й.

N 225-мҳ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

25.05.2022 й.

N 12

ҚАРОРИ



Почта алоқаси операторлари, провайдерлари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 мартдаги 129-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2021 йил 29 июндаги 402-сон "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 5 июлдаги 176-мҳ, 28-сон қарори (рўйхат рақами 3061, 2018 йил 28 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3061/1807-сон) билан тасдиқланган Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Ш.Х. Шерматов

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д.Ф. Рахимов

         





Қарорга

ИЛОВА



Почта алоқаси операторлари, провайдерлари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 23-банднинг олтинчи хатбошисидаги "паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат" деган сўзлар "паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 25-банднинг биринчи хатбошисидаги "паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат" деган сўзлар "паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Шубҳали операция ҳақидаги хабар почта алоқаси оператори, провайдери томонидан шубҳали операция аниқланган кундан бир иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.".


4. 59-банддаги "(рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь)" деган сўзлар "(рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 1-илованинг 5-бандидаги "Паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат" деган сўзлар "Паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 июнь



































Время: 0.1773
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск