ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2022 й. 338-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш, шунингдек Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2022 й.

N 338




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"МАХСУС ЭЛЕКТРОН ТИЗИМ ОРҚАЛИ РУХСАТ

ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРНИ

БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ЯГОНА

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2022 ЙИЛ 22 ФЕВРАЛДАГИ

86-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК ҲУКУМАТНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, рухсат бериш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 июндаги

338-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасинииг 2022 йил 22 февралдаги

86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон

тизим  орқали  рухсат  этиш  хусусиятига  эга  айрим

ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги

ягона низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 3-бандининг бешинчи хатбошидаги "28" рақами "29" рақами билан алмаштирилсин;


2. қуйидаги таҳрирдаги 29-илова қўшилсин:


"Махсус электрон тизим орқали

рухсат этиш хусусиятига эга айрим

ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари

тўғрисидаги ягона низомга

29-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган

объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш,

монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник

хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш учун рухсатнома

ПАСПОРТИ

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш учун рухсатнома


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида кўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс (қўриқлашнинг техник воситаларини монтаж килиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган)


4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси


5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг - номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган қўриқлаш, лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишнинг техник воситалари турлари;

б) юридик шахснинг штатидаги ходимлар тўғрисидаги маълумотлар. Маълумотда қуйидагилар кўрсатилади:

камида уч нафар ходимнинг Ф.И.О, ЖШШИР, паспортининг серияси ва рақами, яшаш манзили;

маълумоти, мутахассислиги;

юридик шахс штатида эгаллаб турган лавозими, мутахассислик бўйича иш стажи ва малака таркиби тўғрисидаги маълумотлар;

ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича охирги уч йилда малака ошириш ва махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлари;

в) охирги уч йилда қўриқлаш сигнализацияларини ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:


Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


20 иш куни


9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:


а) юридик шахснинг штатида камида учта саноат (ишлаб чиқариш) объектида ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва қўриқлашнинг бошқа техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида камида уч йиллик иш тажрибаси мавжудлиги;

б) юридик шахснинг штатида тегишли ихтисослашув бўйича (ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва қўриқлашнинг бошқа техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш) тайёргарликка ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида уч нафар ходим мавжудлиги;

в) юридик шахснинг штатида психик касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания ёки алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган, уларга нисбатан жиноий иш қўзгатилган ҳамда қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган ходимлар мавжуд эмаслиги


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас


11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


Чекланмаган


12.

Изоҳ:


1. Қўриқлашнинг техник воситаси - кўриқланадиган обьектларни тажовузлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган, мустақил вазифаларни бажарадиган, конструктив жиҳатдан якунланган қурилма.


2. Рухсатнома олган юридик шахслар ҳар йили 1 февралгача махсус ваколатли органга объектларни, уларнинг идоравий мансублигини, ўрнатилган кўриқлашнинг техник воситалари турлари ва сонини кўрсатган ҳолда ўта муҳим ва тоифаланган объектларда қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт."


              





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 июндаги

338-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасииинг "Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 36-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 55-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қўриқлаш ва назорат-лицензия фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 9 июлдаги 568-сон қарорига илованинг 6-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 12-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 июнь




































Время: 0.0360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск