ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2021 й. 774-сон "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2021 й.

N 774



АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон ҳамда "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 декабрдаги

774-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"даромадларни, тўланган солиқларни ва хўжалик юритувчи субъектлар бўйича давлат жамғармаларига тўловларни ҳисобга олишни бирхиллаштириш";


б) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Идентификация рақами бир марта берилади ва фақат юридик шахс тугатилгандан кейин уч йил ўтгач, бекор қилиниши мумкин.

5. Идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилади.

СТИР аниқ вақт режимида, янгидан ташкил этилаётган юридик шахсларга, шунингдек хорижий юридик шахсларни тадбиркорлик субъектлари сифатида давлат рўйхатидан ўтказишда ёки солиқ мажбуриятлари пайдо бўлганда давлат рўйхатидан ўтказишда берилади.

Жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали амалга оширилади";


в) II бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Солиқ тўловчининг идентификация рақами тўққизта рақамли белгидан иборатдир, дастлабки 8 рақам солиқ тўловчининг ўз рақами, охирги рақам эса назорат сонини ташкил этади.

Шундай қилиб, солиқ тўловчининг идентификация рақами тузилиши қуйидагича кўринишга эга бўлади:

1

хххххххх

2

х

Назорат сони

Солиқ тўловчининг рақами

Ушбу мақсадларда 20000000Хдан 29999999Хгача бўлган кодлардан фойдаланилиши керак.

Бунда Х-солиқ тўловчининг идентификация рақами сонлари изчиллиги тўғрилигини назорат қилувчи сон, ушбу сон Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида компьютер томонидан солиқ тўловчига идентификация рақами бериш жараёнида муайян алгоритм бўйича шакллантирилади.

Зарурат бўлганда, кодлаштириш тизими имкониятларини кенгайтириш мақсадида қуйидаги кодлар захира қилинган:

00000000Хдан 19999999Хгача;

30000000Хдан 39999999Хгача;

80000000Хдан 99999999Хгача";


д) 15-банд ва V бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўз вақтида келмасликлари, шунингдек, мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган барча ҳужжатларда идентификация рақамининг нотўғри ва ноаниқ кўрсатилиши ҳисобга олиш ҳужжатларини бузиб кўрсатишга тенглаштирилади ва қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка олиб келади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори билан тасдиқланган Телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартибининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) 8-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гувоҳнома ва лицензия йиғим ва давлат божи тўланганда берилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 1999 йилдан бошлаб:".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 12-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишлича учинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси лицензияловчи орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади";


б) илованинг 5-босқичи "Тадбирлар" устунидаги "Лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади" сўзлари "Лицензия берилганлиги учун давлат божини тўлайди" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма. Агар" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Қуйидаги ҳужжатлар адлия органи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 81-банди иккинчи хатбошидаги "божхона органлари ва" сўзлари чиқариб ташлансин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари 3-позициясининг "Ажратмалар миқдори (фоизларда)" устунидаги "50" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловадаги ", экспертиза учун тўлов тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси" сўзлари чиқариб ташлансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда):


а) 2-иловада:

"Юридик маслаҳатчи" блоки чиқариб ташлансин;

изоҳ қисмининг иккинчи хатбошидаги "13,5" рақами "13" рақами билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:

"Юридик маслаҳатчи" блоки чиқариб ташлансин;

изоҳ қисмининг иккинчи хатбошидаги "9,5" рақами "9" рақами билан алмаштирилсин;


в) 4-иловада:

"Юридик маслаҳатчи" блоки чиқариб ташлансин;

изоҳ қисмининг иккинчи хатбошидаги "15" рақами "14" рақами билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорида:


а) 1-иловада:


13-банднинг "л" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


18-банднинг "ж" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


29-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


35-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада:


13-банднинг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


23-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


26-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 3-иловада:


6-бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


13-банднинг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг рус тилида қабул қилинган "Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотига сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 31 декабрдаги 354-сон қарорига илованинг 16-бандидаги "прилагаются копия свидетельства о государственной регистрации юридического лица и" сўзлари "прилагается" сўзи билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 96-банди еттинчи хатбошидаги "агар юридик шахс ҳисобланса" сўзлари "агар тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахс ҳисобланса" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 6-банди бешинчи хатбошига "юридик шахс" сўзларидан олдин "тадбиркорлик субъекти бўлмаган" сўзлари қўшилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 101-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низомда:


а) 71-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзгаларнинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёҳуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;";

қўйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"ушбу банднинг еттинчи хатбошисида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;

ушбу банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар";


б) 80-банднинг "к" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"к) васий ва ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома".


19. Вазирлар Маҳкамасининг рус тилида қабул қилинган "Тадбиркорлик субъектларининг фуқаро авиацияси соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 1 мартдаги 58-сон қарорида:


а) 2-илованинг 18-бандидаги "рабочих" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 5-иловада:


17 ва 24-бандлардаги "десяти рабочих" сўзлари "пяти" сўзи билан алмаштирилсин;


1-иловадаги "десяти рабочих" сўзлари "пяти" сўзи билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Ариза берувчилар тўланган давлат божини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммалар бундан мустасно.

Ариза берувчилар қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи тўламаган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилганда, шунингдек ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддатда такроран мурожаат этилмаганда тўланган давлат божи қайтарилмайди";


б) 2-илованинг 1-банди "Йиғимлар миқдорлари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида


Кўрсатилган сумманинг 90 фоизи миқдорида


";

в) 12-илова "қайта рўйхатдан ўтказиш учун қайтадан топширишга тўсиқ бўла олмайди" сўзларидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида давлат божи тўламаган ҳолда такроран мурожаат қилиш мумкин".


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Айдар-Арнасой кўллар тизими участкаларини балиқ овлаш хўжаликлари тасарруфига бериш ҳамда саноат балиқ овлашини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди биринчи хатбошидаги "кўриб чиқиш учун тўловнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатини," сўзлари чиқариб ташлансин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида" 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 55-модда):


а) 1-иловада:


19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аризачининг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно;";


1-илованинг 1-босқич "Тадбирлар" устуни 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Аризачининг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно;";


б) 4-илованинг 16-бандида:

учинчи хатбошига "илова қилинади" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 824-сон қарори билан тасдиқланган Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартнома нусхаси;

Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) маркази томонидан берилган йўлланма.

Номзодлардан мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асли кўрсатилади.

Қуйидаги ҳужжатлар Ўқув маркази томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

паспорт нусхаси;

маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (диплом ёки аттестат)".


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчининг яқин қариндошлари ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари;

номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета (сўровнома);

ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;

ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй-басти кўрсатилган ҳолда);

олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси розилик хати.

Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек, айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.

Қуйидаги ҳужжатлар тегишли ички ишлар органи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

ариза берувчининг паспорти нусхаси;

Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;

ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;

ариза берувчининг яқин қариндошлари паспорти, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхалари;

ариза берувчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси ҳамда уларнинг баҳолар кўрсатилган иловаси нусхаси;

меҳнат дафтарчаси нусхаси (агар мавжуд бўлса)".


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 991-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 18-банднинг ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларнинг ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларининг сўровномалари давлат хизматлари марказларига бориб, устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини нусхасини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади. Бунда мазкур банднинг бешинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатларни тасдиқловчи маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинади. Давлат хизматлари маркази директори тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва сўровномада ишончли маълумот кўрсатилишини назорат қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади";


б) 2-илованинг IV бўлими 3-бандидаги "("Аёллар дафтари"га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома)" сўзлари "("Аёллар дафтари"га киритилганлик ҳолати ахборот тизими томонидан автоматик равишда текширилади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг IV бўлими 3-бандидаги "("Аёллар дафтари"га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома)" сўзлари "(боқувчисини йўқотганлик ҳолати ахборот тизими томонидан автоматик равишда текширилади)" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 10-бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Жисмоний шахсларга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома беришда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида:


а) 2-илованинг 11-бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Жисмоний шахсларни газ тармоқларига улашда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 3-илованинг 11-бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улашда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 4-илованинг 11-бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улашда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 5-бандида:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Жисмоний шахсларга ЭРИ калитларининг сертификатларини беришда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ота-оналар тўлови банкка тўланади".


34. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:

иккинчи хатбошидаги "ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси махсус қабулхонанинг масъул ходими (ҳисобчи)га тақдим этилади" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

37. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 17-банднинг "б" кичик банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига маиший газ баллони бериш ҳақидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини илова қилинган ҳолда тақдим этади, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно";


б) 24-банднинг "б" кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, газдан фойдаланувчи ускуналар сони ва уларнинг жойлашув режаси нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим этади, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно";


в) 5-илованинг 5-босқичи "Чора-тадбирлар" устунидаги "давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини" сўзларидан кейин ", тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно" сўзлари қўшилсин.


38. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 671-сон қарори билан тасдиқланган Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомнинг 35-бандида:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


39. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 675-сон қарори билан тасдиқланган Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди биринчи хатбошидаги "уч" сўзи "бир" сўзи билан алмаштирилсин.


40. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 9-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 29-бандда:

учинчи - бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши тегишлича тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

паспортнинг ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхаси;

тегишли рухсат тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари".

42. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 258-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


43. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 78-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 14-банддаги "ва ушбу тўлов тўланганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси таълим муассасасига тақдим этилади" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Кам таъминланган оилалардан бўлган шуғулланувчилар пуллик хизмат кўрсатилганлиги учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда 50 фоиз миқдорида амалга оширади. Бунда оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисидаги маълумот "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқланади";


г) илованинг 7-босқичи "Тадбирлар номи" устунидаги "ва тўлов тўланганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхасини таълим муассасасига тақдим этади" сўзлари чиқариб ташлансин.

45. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 184-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомда:


а) 22-банднинг иккинчи хатбошидаги "гувоҳнома" сўзидан кейин "(тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин;


б) 97-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 104-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса)".

47. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 15-банднинг иккинчи хатбошидаги "тўлаш, тўлов ҳужжати нусхасини эса машғулотлар бошланишидан олдин мактаб маъмуриятига тақдим этиш" сўзлари "тўлашга" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 5-босқичи "Тадбирлар" устунидаги ", тўлов ҳужжати нусхасини мактаб маъмуриятига тақдим этади" сўзлари чиқариб ташлансин.


48. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Синов лабораторияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомнинг 12-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик шахснинг рўйхатдан ўтгани ҳақида гувоҳнома (тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно), жисмоний шахснинг манзили ва шахсий маълумотлари;".


49. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан ҳудудий божхона бошқармаси ишчи гуруҳига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

номзоднинг аризаси (билдирги);

номзод яқин қариндошларининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси нусхалари;

номзоднинг таржимаи ҳоли;

анкета - сўровнома;

номзоднинг ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;

ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;

номзод ота-онасининг Институтга ўқишга киришга розилик хати.

Номзоднинг айрим ҳужжатларига аниқлик киритиш мақсадида, номзод ёки мутасадди ташкилотлардан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олиниши мумкин.

Қуйидаги ҳужжатлар тегишли ҳудудий божхона бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

номзоднинг паспорт нусхаси;

номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;

номзод яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси,

номзоднинг умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

номзоднинг меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма (агар мавжуд бўлса)".

51. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно;".


52. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 512-сон қарори билан тасдиқланган Уруғчилик кластерларини ташкил этиш учун танловларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


53. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган Президент мактаблари тўғрисидаги низомнинг 52-банди тўртинчи хатбошидаги "олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ёки" сўзлари чиқариб ташлансин.


54. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомда:


а) 6-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи - учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади";

тўртинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 19-банднинг биринчи хатбошидаги "уч" сўзи "бир" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 1-илованинг I. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш схемасининг 3-босқич "Муддат" устунидаги "уч" сўзи "бир" сўзи билан алмаштирилсин.


55. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-банди "ж" кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлар ривожланиши ва тарқалишини прогноз қилади".


56. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорида:


а) 1-илованинг 15-бандида:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи - учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади";

еттинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-илованинг 15-бандида:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи - учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади";

олтинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 3-илованинг 15-бандида:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи - учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади";

олтинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


57. Вазирлар Маҳкамасининг "Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 24 cентябрдаги 806-сон қарорининг 4-банди "б" кичик бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


58. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 14 декабрдаги 999-сон қарорининг 6-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда қурилишда металл прокатининг қўлланилиши юзасидан тегишли назоратни таъминласин".


59. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1021-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 15-бандида:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирдабаён этилсин:

"лицензияловчи орган томонидан берилган реставратор-устанинг малака сертификати";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


60. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарори билан тасдиқланган Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби ҳақидаги низомда:


а) 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Буюртмага нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун битирувчилар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади";


б) 25-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Буюртмага нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади".


61. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорида:


а) 1а-илованинг "в" кичик банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади";


б) 2-иловада:


19-банднинг тўртинчи - еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


20-банднинг саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


42-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


50-банднинг тўртинчи - еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


55-банднинг тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 3-иловада:


9-банднинг тўққизинчи хатбошидаги "ҳамда туристик йиғим (меҳмонхона йиғими) тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни" сўзлари чиқариб ташлансин;


25-банднинг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


62. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 24-банднинг учинчи хатбошидаги "ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган хизматга тўлов тўғрисидаги ҳужжат ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 30-банддаги "қуролни отиш учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан" сўзлари "қуролни отиш учун тўлов амалга оширилгандан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-илованинг 3-босқичи "Тадбир" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуролдан отиш бўйича тўловни амалга оширади".

65. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 12-бандида:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи - учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади";

бешинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 23-банддаги "5" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин;


в) 1-илованинг 5-босқичи "Бажариш муддатлари" устунидаги "5" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин.


66. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 138-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 13-банднинг "е" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 1-илованинг 3-босқичи "Тадбирлар" устунидаги "лицензия берилиши учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади" сўзлари "лицензия берилиши учун давлат божини тўлайди" сўзлари билан алмаштирилсин.


67. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

69. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 4-сон, 85-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 16-банди ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини моддий-техник жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш".


70. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 291-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. ХИЧОдан фойдаланувчи ташкилот ХИЧОни Реестрда ҳисобга олиш учун ХИЧОни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ва идентификациялашдан ўтказиш натижалари тўғрисида эксперт ташкилотининг хулосаси олинган санадан ўн кундан кеч бўлмаган муддатда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ХИЧОнинг идентификация варақасини ўз ичига олган саноат хавфсизлиги экспертизаси натижалари тўғрисидаги хулосанинг нусхасини илова қилган ҳолда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига бевосита, почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда ариза тақдим этилишини таъминлайди.

Ҳар бир ХИЧОни текширувдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги тўлов ундирилади.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ташкилот раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади".


71. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомнинг 31-банди олтинчи хатбошидаги "ҳақ тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тақдим этилган" сўзлари "тўлов амалга оширилган" сўзлари билан алмаштирилсин.


72. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 7-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 1-илованинг 5-босқичи "Тадбирлар" устунидаги "(қайта тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги квитанция илова қилинган ҳолда)" сўзлари "(қайта тўловни амалга оширган ҳолда)" сўзлари билан алмаштирилсин.


73. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорида:


а) 2-иловада:


17-банднинг тўртинчи - олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


47-банднинг ўн биринчи хатбошидагиҲДЁ органининг ўлим ҳақида гувоҳнома ёки маълумотномаси" сўзлари "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими маълумоти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:


19-банднинг тўртинчи - олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


67-банднинг ўн биринчи хатбошидагиҲДЁ органининг ўлим ҳақида гувоҳнома ёки маълумотномаси" сўзлари "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими маълумоти" сўзлари билан алмаштирилсин.


74. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги низомда:


а) 8-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома";


б) 9-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёхуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар";

қуйидаги мазмундаги еттинчи - тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:

"ушбу банднинг олтинчи хатбошисида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;

ушбу банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар;

фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинганлар. Мазкур касалликларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";

еттинчи хатбоши тегишлича ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ ўн беш ёшдан кам бўлмаслиги шарт, бундан ўгай ота ва ўгай она ёхуд фарзандликка олинувчининг яқин қариндошлари томонидан фарзандликка олиш ҳоллари мустасно";


в) 16-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома";


г) 19-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"судланганлик (судланмаганлик) ҳолати ҳақида маълумотнома";


д) 41-банднинг еттинчи хатбошидаги "ички ишлар органининг ахборот марказидан олинган" сўзлари чиқариб ташлансин.


75. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарори билан тасдиқланган Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 65-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олиб кириш учун рухсатнома шу рухсатнома учун тўлов амалга оширилган кунда берилади".


76. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари аккредитацияловчи органга Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мазкур Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги аризани тақдим этади ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов тўлайди";


б) 1-илованинг 2-босқич "Тадбирлар" устунидан "аризани кўриб чиқиш учун аризани топшириш кунида қонун билан белгиланган икки базавий ҳисоблаш миқдорида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи квитанцияни илова қилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.


77. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини (жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситалари бундан мустасно) техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органларига транспорт воситасининг эгаси ёки унинг ваколатли вакили томонидан қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилади:

паспорт (ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;

транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

газ ёнилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома".


78. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 апрелдаги 179-сон қарорида:


а) 7-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ахборот хизматларини ривожлантириш" сўзлари "Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг номидаги "Ахборот хизматларини ривожлантириш" сўзлари "Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга 3-илованинг 1-босқичи "Тадбирлар" устунидаги "Ахборот хизматларини ривожлантириш" сўзлари "Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий" сўзлари билан алмаштирилсин.


79. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган "Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-бандида:

бешинчи - еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишлича бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


80. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомнинг 10-бандидаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


81. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 7-бандида:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилганда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади";

иккинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


82. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 июлдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 6-банддан "ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунавий шакл бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


83. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандида:

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Университетга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси";

ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


84. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 11-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 21-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади".


Изоҳ. Мазкур илованинг 2, 4-7, 9, 11, 12, 14, 16, 17, 20-26, 28, 29, 33-40, 42, 43, 45, 47, 48, 51, 52, 53, 59-62, 64, 65-банднинг "б" ва "в" кичик бандлари, 66-68, 70-73, 75-77, 79, 80 ва 83-бандлари 2022 йил 1 январдан кучга киради.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 декабрдаги

774-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2013 йил 13 сентябрдаги 249-сон қарорига илованинг 6-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 96-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сон қарорига илованинг 8-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 27 августдаги 545-сон қарорига 3-илованинг 14-банди.


Изоҳ. Мазкур илованинг 4-банди 2022 йил 1 январдан кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 декабрь
























































Время: 0.2167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск