ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2022 й. ПҚ-286-сон "Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2022 й.

N ПҚ-286



ДЗЮДО СПОРТ ТУРИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-127-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳоли ўртасида дзюдонинг олимпия спорт тури сифатида оммавийлигини ошириш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш, миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар дзюдо спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

дзюдони аҳоли ўртасида оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;

мактабгача ёшдаги болаларда дзюдога қизиқиш уйғотиш ва жанг санъатининг ушбу тури бўйича бошланғич кўникмаларни шакллантириш;

дзюдо бўйича профессионал тренерлар, малакали ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;

дзюдо инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш, умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо заллари сонини кўпайтириш;

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жисмоний тайёргарлик машғулотлари дастурига дзюдони босқичма-босқич киритиш, улар тизимидаги таълим муассасалари ўқувчи-талабалари учун ушбу спорт тури бўйича факультатив машғулотлар ва тўгараклар ташкил қилиш;

аёллар ўртасида дзюдони ривожлантириш, бу борада узоқ йилларга мўлжалланган истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзининг муҳим таркибий қисми сифатида дзюдони тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда ахборотлаштириш ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланишни таъминлаш.


2. Қуйидагилар:

2022-2023 йилларда дзюдо спорт турини янада ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

2022-2025 йилларда дзюдо спорт турини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб анъанавий тарзда дзюдо спорт тури бўйича Ўзбекистонда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:

катталар ўртасида "Катта дубулға" халқаро турнири;

Осиё чемпионати ғолиби ва Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида халқаро турнир;

умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Халқ таълими вазири кубоги";

ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида "Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги";

Қуролли Кучлар тизимида "Мудофаа вазири кубоги";

2024-2025 йилларда ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпионати.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов) Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда:

бир ой муддатда ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;

халқаро турнирларда маҳаллий дзюдочилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган кучли халқаро дзюдочилар, тренерлар ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин;

юқоридаги мусобақалар ва турнирларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритсин.

Туризм қўмитаси (У. Шадиев) юқоридаги мусобақалар ва турнирларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб қилиш чораларини кўрсин.

4. Халқаро дзюдо федерациясининг режасига мувофиқ, 2022 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки:

жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари, ҳомийлар маблағлари (титул ҳомийлик, реклама, ахборот ҳамкорлиги ҳамда телевизион трансляция медиа ҳуқуқларидан тушадиган), шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда, олинадиган фойда Ўзбекистон дзюдо федерацияси тасарруфида қолдирилади ҳамда дзюдони янада ривожлантиришга, жумладан дзюдо мактабларини қуриш ва жиҳозлаш ҳамда федерация фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади;

жаҳон чемпионатини ўтказиш учун аъзолик бадали ва мукофот пули билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда жаҳон чемпионатининг юқори даражада ўтказилишини таъминласин ва у билан боғлиқ бўлган барча ташкилий масалаларни ҳал этиш чораларини кўрсин.

5. 2023 йил 1 январдан бошлаб Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳар олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимига кирувчи Денов ҳамда Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари (кейинги ўринларда - дзюдо мактаблари) давлат спорт-таълими муассасаси сифатида ташкил этилсин.

Белгилансинки:

дзюдо мактаблари фаолияти дзюдо бўйича қобилиятли ва иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ҳамда уларни асосан миллий терма жамоаларга тайёрлашга йўналтирилади;

дзюдо мактабларига ўқишга 5-синфдан қабул қилинади ҳамда таълим олиш муддати етти йил этиб белгиланади;

дзюдо мактабларининг ўқув жараёни Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда тасдиқланган ўқув режага асосан амалга оширилади;

дзюдо мактаблари директори, унинг ўринбосарлари, тренер-ўқитувчилар, йўриқчи-услубчилар, тарбиячилар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги 275-сон қарорига мувофиқ;

дзюдо мактаблари директори, унинг ўқув ва спорт ишлари бўйича ўринбосари, тренер-ўқитувчилар, йўриқчи-услубчилар, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 211-сон қарорига мувофиқ;

дзюдо мактаблари тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда дзюдо мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


6. 2023 йил 1 январдан бошлаб:

умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо спорт турини ривожлантириш бўйича "Болалар учун дзюдо" дастури;

мактабгача таълим ташкилотларида "Мактабгача дзюдо" лойиҳаси жорий қилинсин.

Белгилансинки:

а) "Болалар учун дзюдо" дастури доирасида:

Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўқувчиларида дзюдо билан шуғулланиш истаги юқори бўлган ҳамда спорт заллари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари белгилаб олинади;

танлаб олинган умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секциялари мактаб жойлашган ҳудуддаги спорт мактабидан жалб этилган тренер-ўқитувчилар томонидан амалга оширилади;

умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо залларини ташкил этиш, мавжуд дзюдо инфратузилмасини кенгайтириш ва жиҳозлаш бўйича инвестиция ва грантлар жалб қилинади;

Халқаро дзюдо федерациясининг "Мактабларда дзюдо" дастури билан узвий боғлиқлик таъминланади, мазкур дастурдаги йўналишлар, функциялар ва бошқа муҳим чора-тадбирлар амалга оширилади;

дзюдони ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, уларда ушбу спорт турига қизиқишни ошириш, ёшлар ўртасида дзюдо бўйича мусобақаларни ўтказишга кўмаклашиш, шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади;

б) "Мактабгача дзюдо" лойиҳаси доирасида:

мактабгача таълим ташкилотларида дзюдони оммалаштириш ва кенг тарғиб қилиш орқали тарбияланувчиларни мазкур спорт тури билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш;

тарбияланувчиларда дзюдо билан шуғулланишга кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш.


7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А. Камилов) билан биргаликда 2023 йилдан бошлаб дзюдо спорт турини ўқувчилар ўртасида оммалаштириш бўйича танланган мактабларни ўқув қўлланма, татами, аксессуар ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш учун Халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 5 миллиард сўмгача маблағларни йўналтирсин.

8. Белгилаб қўйилсинки:

"Болалар учун дзюдо" дастури доирасида фаолият юритадиган тренер-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 211-сон қарорига мувофиқ спорт мактаблари тренер-ўқитувчилари учун белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилади;

"Болалар учун дзюдо" дастури доирасида қуриб фойдаланишга топширилган дзюдо заллари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари балансида сақланади ва улар фаолиятини тўлиқ ва самарали йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан малакали тренерлар билан таъминланади;

"Болалар учун дзюдо" дастури доирасида қуриб фойдаланишга топширилган дзюдо залларида Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳузуридаги Дзюдо спорт клубининг филиаллари ташкил этилади, филиаллар фаолиятига Ўзбекистон дзюдо федерацияси методик раҳбарлик қилади, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни дзюдога ўргатиш орқали қамровни йилдан йилга ошириб боради, улар ўртасида турнирлар, мусобақалар ташкил этади.


9. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон дзюдо федерациясининг:

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб "Дзюдо ва спорт фаолияти" бакалавриат таълим йўналишини очиш;

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида "Дзюдо ва спорт фаолияти" бакалавриат таълим йўналиши бўйича 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрлари доирасида қабул квоталарини белгилаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


10. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерациясининг Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимида Ўзбекистон дзюдо академиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


11. Қуйидагилар Ўзбекистон дзюдо академиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

дзюдо, шу жумладан парадзюдо бўйича спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш;

дзюдо, шу жумладан парадзюдо бўйича профессионал, юқори малакали спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни халқаро талаблар асосида тайёрлашга кўмаклашиш;

дзюдо, шу жумладан парадзюдо бўйича ўқув дастурлар ва методологияни янгилаш, ёшларнинг тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш;

маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар, тренинг, мастер-класслар, ўқув машғулотлар ташкил этиш.


12. Ўзбекистон дзюдо академияси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон дзюдо федерацияси маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ўзбекистон дзюдо академияси фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умурзаков):

Фанлар академияси билан биргаликда Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтига доимий фойдаланишга берилган ер участкасининг (Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7б-уй) Ўзбекистон дзюдо федерациясининг асосий базасига туташ бўлган ва бўш турган қисмини белгиланган тартибда захирага қайтариш;

захирага қайтарилган ер участкасини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш чораларини кўрсин.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (М. Исмаилов) Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А. Камилов) билан биргаликда ажратилган ер участкасида Ўзбекистон дзюдо академияси бино ва иншоотларини қуришни назарда тутувчи ижтимоий шериклик тўғрисида битим имзоланишини ҳамда Япониянинг "Кодокан" кўп функцияли, замонавий ва универсал дзюдо маркази намунаси бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан Халқаро дзюдо федерацияси талабларига жавоб берадиган, спорт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган бино ва иншоотлар (спорт зали, ўқув биноси, ошхона ва ёрдамчи бинолар) қурилиб, фойдаланишга топширилишини таъминласин.

15. Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев) "Чорвоқ" туристик рекреацион зонаси" ДУК билан келишган ҳолда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Оқтош қишлоғи ҳудудидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига 0,5 га ер участкасини 2022 йил якунига қадар доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (М. Исмаилов) Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А. Камилов) билан биргаликда ажратилган ер участкасида дзюдо бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот базасини барпо этишни назарда тутувчи ижтимоий шериклик тўғрисида битим имзоланишини таъминласин.

16. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш, дзюдо спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш, шунингдек, дзюдони ривожлантириш мақсадлари учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига жорий йилда спорт соҳаси учун кўзда тутилган маблағлар доирасида 2 миллиард сўм ажратилишини таъминласин.


17. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан биргаликда 2022 йил 20 декабрга қадар спорт мактаблари ҳамда Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларини халқаро талабларга жавоб берадиган дзюдо спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминласин ва ушбу мақсадларга Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2022 йил учун республика календарь режасида ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисмидан зарур маблағлар йўналтирсин.


18. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.


19. Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


20. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Ш.Ш. Махмудов ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси А.Я. Камилов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 июндаги

ПҚ-286-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022-2023 йилларда дзюдо спорт турини

янада ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


N

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш

механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. ИҚТИДОРЛИ СПОРТЧИЛАРНИ АНИҚЛАШ, ТАНЛАШ ВА САРАЛАШ

(СЕЛЕКЦИЯ) ҲАМДА УЛАРНИ ПРОФЕССИОНАЛ СПОРТЧИЛАР

СИФАТИДА ТАЙЁРЛАШ

1.

Ҳудудларда дзюдо бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.


1. Ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда иқтидорли ёшларни аниқлаш.


2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшларни келажакда олий маҳоратли дзюдочи бўлиб шаклланиши учун спорт-таълим муассасаларига йўналтириш.

2022 йил сентябрдан бошлаб 2023 йил якунига қадар

-

Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, профессионал таълим ва олий таълим муассасаларида дзюдони босқичма-босқич ривожлантириш.

1. Мактабгача таълим ташкилотларида "Мактабгача дзюдо" лойиҳасини амалга ошириш.

2023 йил январь


Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов), Мактабгача таълим вазирлиги (Б.Онорбоев), Халқ таълими вазирлиги (В.Ражапов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ю.Абсоатов)

2. Умумий ўрта таълим мактабларида "Болалар учун дзюдо" дастурини амалга ошириш.

3. Ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида дзюдо тўгаракларини ташкил қилиш.


2022 йил

сентябрь - октябрь

3.

Қуролли Кучлар тизимида дзюдони янада оммалаштириш ва ривожлантириш.

1. Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари ва ходимлари орасидан сифатли спорт захираси ва мамлакат терма жамоалари таркибини шакллантириш.

2022 йил октябрь

Ижрочилар маблағлари

Мудофаа вазирлиги (А.Норбоев), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қуролли Кучлар тизимида дзюдо бўлимлари сонини ошириш, уларни тренер ва спортчи лавозимлари билан тўлдириш, халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, спорт кийимлари ва экипировкаси ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминлаш.

2022 йил декабрь

4.

Дзюдо билан шуғулланувчиларининг умумий сонини ошириш.

1. Дзюдо билан шуғулланувчилар борасида ҳақиқий ҳолатни ёшлар кесимида аниқлаш.

2022 йил

август


Ижрочилар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Япония, Корея Республикаси, Франция, Италия, Россия, Грузия, Озарбайжон каби давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш.

2022 йил

сентябрь

3. Хорижий тажрибадан келиб чиқиб, дзюдо билан шуғулланувчилар сонини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

2022 йил

октябрь

5.

Дзюдо бўйича терма жамоа аъзоларининг нуфузли халқаро мусобақалар (Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, халқаро турнирлар)га тайёргарлик кўриши ва унда муносиб иштирок этишини таъминлаш.

1. Дзюдо бўйича терма жамоага малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.


2. Нуфузли халқаро мусобақалар (Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, халқаро турнирлар)га тайёргарлик кўриш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


3. Режага мувофиқ, терма жамоа аъзолари учун халқаро ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш.


4. Терма жамоа аъзоларининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.

2022-2023 йиллар давомида

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режалари доирасида

ажратилган маблағлар, ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов)

6.

Бошланғич синф ўқувчилари ва мактабгача ёшдаги болалар учун ўтказиладиган дзюдо мусобақалари сонини ошириш.

1. Бошланғич синф ўқувчилари ва мактабгача ёшдаги болалар учун дзюдо мусобақаларини ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

август


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Тасдиқланган режа асосида дзюдо мусобақаларни ўтказиш.


3. Ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш.

Режага асосан

II. ДЗЮДО БЎЙИЧА СПОРТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

7.

Ҳар бир ҳудудда дзюдо бўйича оммавий спорт ва жисмоний тадбирлари ўтказиладиган спорт иншоотларини барпо этиш.

1. Ҳудудларда дзюдони ривожлантириш, дзюдо бўйича спорт ва оммавий спорт тадбирларини ўтказиш учун спорт иншоотларини барпо этиш ва фойдаланишга топшириш.


2. Фойдаланишга топширилган спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш.


3. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг мактабдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уларни дзюдо билан шуғулланишга жалб этиш.

2022 йил

декабрь





2023 йил давомида

Ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов)

8.

Дзюдо бўйича машғулотлар ўтказиладиган объектларни таъмирлаш.

1. Дзюдо бўйича машғулотлар ўтказиладиган объектлар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил

сентябрь


Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов)

2. Рўйхатга мувофиқ дзюдо бўйича машғулотлар ўтказиладиган объектларнинг таъмирга муҳтожлигини жойига чиқиб ўрганиш.

2022 йил

октябрь

3. Дзюдо бўйича машғулотлар ўтказиладиган объектларни таъмирлаш.

Режага асосида

9.

Ёш дзюдочи спортчиларнинг саломатлигини ва тайёргарлик даражасини яхшилаш, спорт захираларини тайёрлаш мақсадида ёзги ва қишки соғломлаштириш лагерларини режа асосида мунтазам ташкил этиш.

Ёш дзюдочи спортчилар учун ёзги ва қишки соғломлаштириш лагерларини мунтазам ташкил этиш.

2022-2023 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. ДЗЮДО БЎЙИЧА СПОРТЧИЛАР, ТРЕНЕРЛАР ВА БОШҚА МУТАХАССИСЛАРНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ, СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШНИ КУЧАЙТИРИШ,

ДЗЮДОНИ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА ТАРҒИБ ҚИЛИШ

10.

Миллий терма жамоаларни илмий ва услубий жиҳатдан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Дзюдо бўйича миллий терма жамоалар учун илмий ва услубий қўлланмалар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил

август


Ижрочилар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов)

2. Рўйхатга мувофиқ илмий ва услубий қўлланмаларни такомиллаштириш.

2022 йил

сентябрь

3. Такомиллашган илмий ва услубий қўлланмаларни илмий кенгашда кўриб чиқиш ва чоп этиш ҳамда дзюдо бўйича миллий терма жамоаларнинг асосий таркибига етказиш.

2023 йил

январь

11.

Миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Дзюдо бўйича миллий терма жамоаларнинг тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминланганлик ҳолати ва эҳтиёжини ўрганиб чиқиш.

2022 йил

август


Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов)

2. Аниқланган эҳтиёжга кўра, дзюдо бўйича миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминлаш.

2022-2023 йиллар давомида

12.

2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси спортчиларини тайёрлаш, мақсадли комплекс ўқув дастурини амалга ошириш.

1. Дзюдо бўйича терма жамоа спортчиларини тайёрлаш режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

2022 йил

август


Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов)

2. Дзюдо терма жамоаси спортчиларининг мақсадли комплекс ўқув дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

2022 йил

сентябрь


3. Тасдиқланган режа ва мақсадли комплекс ўқув дастури бўйича ишларни амалга ошириш.

2022-2023 йиллар давомида

13.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари базасида дзюдо тренерларининг малакасини ошириш.

1. Дзюдо бўйича тренерлар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил

август

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов)

2. Рўйхатга мувофиқ, малака институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари базасида дзюдо тренерларининг малакасини ошириш.

2022/2023

ўқув йилидан бошлаб

14.

Дзюдо бўйича миллий терма жамоалар захирасини тайёрлаш.

1. Олимпия мактаблари, олимпия ва паралимпия коллежларида таҳсил олаётган спортчиларга зарур шарт-шароитлар яратиш.

2022 йил сентябрь


Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов)

2. Олимпия мактаблари, Олимпия ва Паралимпия коллежлари спортчилари ўртасида дзюдо бўйича мусобақалар ўтказиш.

Режага мувофиқ

3. Олимпия мактаблари, Олимпия ва Паралимпия коллежларига эркин ташриф буюриб, дзюдо бўйича машғулотларни кузатиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш.


4. Юқори натижага эга бўлган иқтидорли спортчиларни дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибига киритиш.

2022-2023 йиллар давомида

15.

Ўзбекистон "Sport" телеканали дастурига "Дзюдо ахборотномаси" телекўрсатувини киритиш ва эфирга узатиш.

1. Ўзбек дзюдоси ҳаёти ҳақида маълумот тайёрлаш.


2. Телекўрсатув саҳифаларига дзюдо бўйича машҳур спортчилар ва тренерларни таклиф этиш орқали ўзбек дзюдо мактабининг аҳамияти ҳақида маълумот берилишини таъминлаш.

Режага асосан

2022-2023 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Ф.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов)

16.

Ижтимоий тармоқларда дзюдо бўйича мусобақаларни ёритиш ва танловлар ўтказиш.

1. Ижтимоий тармоқларда дзюдо бўйича мусобақаларни ёритиш.

2022 йил сентябрдан бошлаб


Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Х.Худайбердиев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов)

2. Ижтимоий тармоқларда танловлар ўтказиш.


3. Ғолибларни рағбатлантириш.

Режа асосида

17.

Спорт фаолиятини тугатган миллий терма жамоаси спортчилари ва машҳур ўзбек дзюдо усталарининг ҳаёти ва фаолиятини тарғиб қилиш.

1. Спорт фаолиятини тугатган миллий терма жамоа спортчилари ва машҳур ўзбек дзюдо усталарининг рўйхатини шакллантириш.

2022 йил сентябрь ойидан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (Ф.Махмудов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш.Махмудов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон дзюдо федерацияси (А.Камилов)

2. Рўйхатга мувофиқ, терма жамоа спортчилари ва машҳур ўзбек дзюдо усталари ҳаётини кенг ёритиш.

Режа асосида




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 20 июндаги

ПҚ-286-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022-2025 йилларда дзюдо спорт турини ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

N

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

Масъул ижрочилар

2022

2023

2024

2025

1.

Дзюдо билан шуғулланувчилар сони

Доимий шуғулланувчилар сони

24 303

25 403

26 503

27 603

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси

2.

Дзюдо билан шуғулланишга жалб қилинган аёллар сони

Доимий шуғулланувчилар сони

3 471

3 571

3 671

3 771

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси

3.

Спорт-таълим муассасаларида дзюдо билан шуғулланувчилар сони

Жалб этиладиган ўқувчилар сони

18 446

18 696

18 946

19 196

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси

4.

Спорт-таълим муассасаларидаги дзюдо бўлимлари сони

Ташкил этилган бўлимлар сони

1 475

1 525

1 575

1 625

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси

5.

Мактабгача таълим ташкилотларидаги дзюдо тўгараклари сони

Ташкил этилган тўгараклар сони

5

15

25

35

Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси

6.

Умумий ўрта таълим мактабларидаги дзюдо тўгараклари сони

Ташкил этилган тўгараклар сони

40

42

46

48

Халқ таълим вазирлиги,

Ўзбекистон дзюдо федерацияси

7.

Спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида дзюдо бўйича ташкил этиладиган мусобақалар

Мусобақалар сони

14

16

18

20

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси

8.

Дзюдо бўйича терма жамоаларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш

Мусобақалар сони

8

10

11

12

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси

9.

Ўзбекистонда дзюдо бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ҳамда нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш

Мусобақалар сони

1

2

3

4

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси

10.

Дзюдо бўйича тренерлар сони

Жалб этиладиган тренерлар сони

710

730

750

770

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси

11.

Спорт-таълим муассасаларидаги дзюдо бўйича олий маълумотли тренерлар сони

Фоизда

(жами тренерлар сонига нисбатан)

50

55

60

65

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси

12.

Дзюдо бўйича халқаро тоифадаги ҳакамлар сони

Халқаро тоифадаги ҳакамлари сони

21

24

27

31

Ўзбекистон дзюдо федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

13.

Спорт-таълим муассасаларида фаолият юритаётган дзюдо бўйича ҳакамларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

Фоизда

(жами тренерлар сонига нисбатан)

50

55

60

65

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон дзюдо федерацияси

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 июнь


"Халқ сўзи", 2022 йил 21 июнь











































Время: 0.2322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск