Умная подшивка
Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Харажатлар ҳисоби /Молиявий фаолият бўйича харажатларни шакллантириш (СБХ, 26-сон 2022 йил 28 июнь)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*
МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ БЎЙИЧА
ХАРАЖАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Харажатлар таркиби
Молиявий фаолият бўйича харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 050-сатрида акс эттиринг (3-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.).
Айнан улар Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 170-сатрида акс эттирилади (2-шакл, АВ рақами 1209, 24.01.2003 й.).
Молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибига қуйидагиларни киритинг:
q банклар ва бошқа ташкилотлардан олинган кредитлар ва қарзлар бўйича фоизлар;
q молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизлар;
q манфий курс фарқлари ва чет эл валютаси билан операциялар бўйича зарарлар;
q қимматли қоғозларга (шуъба корхоналари ва ш.к.) сарф қилинган маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар;
q шахсий қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар;
q молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.
Уларнинг ҳисобини 9600-"Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар" гуруҳи счётларида юритинг.
Фоизлар кўринишидаги харажатлар
Банк кредитлари ва бошва қарзлар бўйича фоизларни тўлашга доир харажатларни 9610-"Фоизлар кўринишидаги харажатлар" счётида ҳисобга олинг.
Фоизларга СКнинг 344 ва 345-моддаларида назарда тутилган тартибда солиқ солинади.
Агар сиз фоизларни:
q нотижорат ва бюджет ташкилотларига - Ўзбекистон норезидентларига, жисмоний шахсларга маблағларни депозитга жойлаштиришдан тўласангиз - олувчига фоизларни солиқни чегирган ҳолда ўтказинг. Резидент жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси - 5%, резидент юридик шахслар учун - 15%, норезидент юридик ва жисмоний шахслар учун - 10% (СК 344-м. 2-қ., 337-м. 1-қ. 12-б., 353-м. 1-б., 381-м. 2-қ., 382-м.
...